Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутаётган ЎРҚ-1061-сон қонун билан давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Шу билан бирга, бу ерларда бино ва иншоотлар қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартириш ҳам тақиқланади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра эса юоридаги тартибларни бузганларга жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарёлик аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Оқдарё туманидаги маҳаллага ташлаб кетди

Аёлнинг ўзи эса яширинган. Бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ёпилмаслиги маълум қилинди

Илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилган «Қўйлиқ» бозори ҳудудининг бир қисмини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

👉 https://effect.uz/6419

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202511:05
Самарқандда директор ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ўқувчини тиз чўктирди

Ҳодиса Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчисининг шу мактабнинг бошқа бир ўқувчисини ҳақоратлагани ортидан юзага келган.

Аниқланишича, кечирим сўраган ўқувчи Самарқанд шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

🔸 хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

🔸 ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

🔸 виза.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Click” расман онлайн тўлов бозорида монопол компания деб тан олинди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида Click АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

«Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқейини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади»,

дейилади хабарда.

Йил бошида payme ҳам устун мавқега эга деб топилган эди.

Бундан ташқари рўйхатда, “Агробанк”, Uzcard, Paynet ва КАТМ каби банк тизимига алоқадор ташкилотлар бор.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202515:47
Навоий давлат университети талабаларидан намунали ташаббус

Куни кеча "Ёшлик" стадионида ўтган футбол баҳсидан сўнг талаба ёшлар тартибсиз ўйингоҳ трибуналарини пластик чиқиндилардан тозалашди.

Фарзанд тарбиясидаги энг маъқул жиҳат бу — ўзининг орқасидан ўзи тартиб ўрнатишни ўргатиш.


Бу ташаббусни ҳар бир фуқаро ҳар бир жойда такрорлаши мақсадга мувофиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди

Тошкент шаҳридаги “Arkenstone” ва “Vesco Cottage” МЧЖлар раҳбари уй қуриб бериш алдови билан 161 нафар фуқародан 19 млрд 923 млн сўм йиғиб олгани маълум бўлди.

У пулни АҚШ долларига айлантириб, 1,4 млн долларни Лондон шаҳрида рўйхатдан ўтган валюта биржасида ўзи ва онаси номига очилган ҳисобрақамларга ўтказиб юборган.

Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202512:39
Сирдарёда 28 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётган «Damas» тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилоятида 28 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётган «Damas» автомашинаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 4 май куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида қайд этилган. «Damas» русумли автомобиль ҳайдовчиси белгиланган қоидаларда риоя қилмасдан меъёридан ортиқ болаларни олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат бўйича қоидабузарлик бартараф этилиб, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 прим 8-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима белгиланган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202510:36
Бойсундаги газ конидан яна водород сулфид сизиб чиқмоқда

Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

Вазирлик хабарига кўра, 5 май куни соат 6:10 да кондаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши натижасида фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилган.

“Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газ тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспексияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда. Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди”,

– дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши 2025 йил 27 март куни ҳам қайд этилган. Ўшанда қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган.

22 апрелда эса қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган.

“Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда”,

– дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бойсундаги "М-25" газ конидан яна водород сулфид чиқаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бойсундаги қудуқлардан заҳарли газ чиқаётгани акс этган видеолар сиздирилмоқда. Маълумотларга кўра, бу 5 май куни эрталаб соат 6:00 ларда бошланган.

Расмийлар ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди

Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди.

👉 https://effect.uz/6417

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202515:40
Кўп қаватли уй атрофида олиб борилган ўзбошимчалик ишларига чек қўйилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани, “Нурафшон” айланма йўли ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда мулкдор томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда бинога туташ ер майдони ўзбошимчалик билан ковлангани аниқланди.

Батафсил видеолавҳа орқали танишинг.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Адлия» — трамплин жой!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли фармойишига асосан, Солиев Аҳаджон Адҳамжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг Ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий экспертиза бўлими бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

А. Солиев ушбу тайинловга қадар Адлия вазирлигининг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, А. Солиев Тошкент давлат юридик университети ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби битирувчиси ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ етакчиси Алкатрас қамоқхонасини қайта очишни буюрди

Трамп ўз ҳукуматига Сан Франсискодаги оролда жойлашган машҳур собиқ қамоқхона — Алкатрасни қайта очиш ва кенгайтириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда ББC хабар берди.


👉 https://effect.uz/6418

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва Россия ўзбек ҳунармандчилигини сайёҳлик бренди сифатида тарғиб қилиш мақсадида танлов ўтказади

Унда бутун дунёдан талабалар иштирок этиши мумкин. Улар Ўзбекистоннинг анъанавий ҳунармандчилиги ва маданияти элементларини замонавий дизайнга мужассамлаштирган лойиҳаларни яратиши керак.

Ишлар 20 майгача қабул қилинади, натижалар 24 май куни эълон қилинади.

Ғолиб 10 млн. сўм, иккинчи ва учинчи ўрин эгалари мос равишда 7 млн. ва 5 млн. сўм билан мукофотланади, деб хабар беради Ўзбекистон Туризм қўмитаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рим папасининг автомобили Ғазо секторидаги болалар учун кўчма тиббий марказга айлантирилади

Бу понтификнинг сўнгги истаги эди, деб ёзади Италиянинг Corriere della Sera газетаси.

Автомобиль диагностика ва даволаш ускуналари, жумладан, инфекцияларни аниқлаш учун тезкор тестлар, тикув тўпламлари, вакциналар, кислород баллонлари ва дори-дармонлар учун музлатгич билан жиҳозланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар ишланмайди:

🔸9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
🔸10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
🔸11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни расман дам олиш куни сифатида белгиланган. 

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202515:15
Махачқалъа шаҳрида отишма юз берди, етти киши яраланди – Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Отишма ҳодисасини Доғистон Ички ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади. Вазирликнинг хабар беришича,  маҳаллий вақт билан соат 14:20 да “номаълум шахслар” Доғистон Республикаси ИИВ ЙПХ ходимларига ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлган. Вазирлик ҳужумчилар хизмат машинасида қочиб кетганини ва уларни қўлга олиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Хужум қилганларнинг ўлдирилгани ҳақида маълумот берилмаган. Аммо маҳаллий Теlegram-каналлар камида икки ҳужумчи воқеа жойида ўлдирилганини хабар қилмоқда. Қолган икки киши эса автомобилда қочишга муваффақ бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юрак бир сония ҳам тўхтамади: Дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди

Тайванлик шифокорлар юрак трансплантацияси соҳасида тарихий ютуққа эришди.


👉 https://effect.uz/6420

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сиз Қизил каньён қаерда жойлашганини билармидингиз?

Бойсундан 3 км узоқликда жойлашган Қизил каньён кўпчиликнинг кўнглидан жой олиб улгурган. Маълумотларга кўра, каньёнлар йиллар давомида тупроқ ва қояларнинг сув ҳамда шамол таъсирида емирилиши натижасида ҳосил бўлади. Каньёнларнинг энг машҳури АҚШнинг Аризона штатидаги Гранд каньён ҳисобланади.

Бойсун каньёни жуда баҳоватли бўлмаса-да, ўзининг қизил тусга кириши билан ажралиб туради. Ҳозирда ушбу гўшани ҳам туризм марказига айлантириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Энг асосийси шундаки, келгусида каньён узра ҳаво шарларида саёҳатлар уюштириш ҳам режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда 2024 йилда иш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 261 киши ҳалок бўлган

Статистикага кўра, ўтган йил давомида меҳнат жараёни билан боғлиқ 868 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шундан, 127 та ҳолат давлат ташкилотларида, қолган 741 таси хусусий секторда кузатилган. Бахтсиз ҳодисалар оқибатида 976 киши жароҳатланган. Шундан, 30 нафари енгил, 685 нафари оғир тан жароҳати олган.

261 киши эса ҳалок бўлган.

Ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 3 млрд сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган ва ундириб берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
05.05.202507:18
Жайдари Саида Мирзиёева...

Ўзбекистон расмийлари АҚШ Мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

Тадбирда безатиш жараёнида автомобилларга алоҳида урғу берилганини кўриш мумкин. Бош вазир Абдулла Арипов Элчи Жонатан Ҳеник билан Shelby Mustang GT500 автомобилини биргаликда миниб кўрган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Миллий тиббиёт марказида муддати ўтган дорилар беморларга тарқатилгани тан олинди❗️

Текширув давомида марказда 2024 йилда 131 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 42 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.

42 бемордан 20 нафари жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жавобида таъкидланишича, ушбу амалиётларда марказ директори иштирок этмаган.

Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
显示 1 - 24 2 024
登录以解锁更多功能。