ИННОПРОМ. Марказий Осиё" — 10 мингдан ортиқ делегатлар йиғилган майдон!
Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида бўлмоқда. Унинг умумий майдони 18 минг квадрат метр.
Кўргазмада Россия, Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этаётганлиги кўргазма кўлами жуда кенглигини кўрсатмоқда.
Кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этиляпти.
Ушбу кўргазма тадбиркорларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишлари учун зўр имконият. Тадбиркорлар имкониятни қўлдан бой берманг!
🚨@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!