Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Мирзиёев Германиянинг янги канцлерини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал Канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида Канцлер раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.


“Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман”, – дейилади Президент мактубида.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Вилоят ҳокимликлари тиббиёт муассасасида тартиб ўрнатиш учун 10 млрд сўм ажратади

Президент соҳада “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланишини эълон қилди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”, - деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 млрд сўмдан ажратади.


Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим яратилади

Президент иштирокидаги йиғилишда Иштихон тумани мисолида поликлиникалар қайтадан – янги тизим бўйича ташкил этилиши, тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилиб, у ерда тор соҳа мутахассислари ишлаши айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”, - деди Президент.


Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ҳиндистон ҳаво ҳужумлари сабаб 26 нафар покистонлик ҳалок бўлди – Reuters

Айрим ОАВларининг ёзишича, икки мамлакат ўртасида уруш кечган 1971 йилдан буён илк марта Ҳиндистон Покистоннинг баҳсли бўлмаган (Кашмирдан ташқаридаги) ички ҳудудига зарба берган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3826

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

Меҳнат бизнинг замонда буюк ҳуқуқ ва буюк бурчдир.


✍️ Виктор Гюго

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
05.05.202511:59
Қалбларни яйратган миллий куй-наво

Ҳафта давомида қаттиқ ишлаб, жума куни кечки пайт табиат қўйнида, миллийликка бурканган муҳитда, яна жонли ижрода куй-қўшиқлар тинглаб, рақслар томоша қилиб ҳордиқ чиқаришга нима етсин?!


Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ишчи-ходимларга ана шундай имкониятни тақдим этди.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3817

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3 та ҳудуддаги тиббиёт олийгоҳларида дуал таълим жорий қилинади

Президент Мирзиёев тиббиётда дуал таълимни тўлиқ жорий қилиш мумкинлигига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, бунга тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.


Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистонда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Йиғилишда таъкидланишича, юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади.

Унга кўра:
- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,
- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;
- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.


“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Президент тиббиёт соҳасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда тиббиёт соҳасидаги муаммоларга ечим топиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди ва янги ташаббусларни илгари сурди.

Йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.
Давлат раҳбари тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалдаги тизим ўзгаришини маълум қилди.

Унга кўра, эндиликда:
– тиббиёт бригадаси ва аҳоли ўртасида икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди;
– тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари бюджетдан қопланади;
– поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади;
– бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Собиқ иттифоқ учирган “Космос-482”нинг Ўзбекистон ҳудудига қулаши эҳтимоли таҳлил қилинди

Мутахассиснинг қайд этишича, бўлаклар Ўзбекистон ҳудудидан топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқада бўлмаслик керак.

“Чунки улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин”, – дейди Uzcosmos агентлиги бўлим бошлиғи Аҳрор Агзамов.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3824

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Бу борада Президентнинг ПФ-76-сон фармонида гап боради.

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:
– олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
– олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;
– муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🛫 2025 йилнинг биринчи чорагида чет элга чиққан ўзбекистонликлар сони 1,5 миллион нафардан ошди

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида 1 миллион 519 минг нафар фуқаро хорижий давлатларда туристик сафарда бўлган.

Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 256,5 минг нафарга ёки 20,3 фоизга кўпдир.

Фуқароларнинг чет элга сафар қилиш мақсадлари турлича бўлиб, улар қуйидагича тақсимланган:

▪️қариндошлар ва яқинларни йўқлаш – 1 189 827 нафар;

▪️туризм (сайёҳлик) – 307 199 нафар;

▪️даволаниш мақсадида – 11 764 нафар;

▪️таълим олиш учун – 7 437 нафар;

▪️хизмат сафари билан – 3 320 нафар.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади

Йиғилишда давлат раҳбари тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида билим ва малака етишмаётганини танқид қилди.

Билдирилишича, эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.


Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади. Унга кўра:

- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,

- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;

- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.

“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Хорижда даволанаётган Акбаралига уй берилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Туркистон маҳалласида истиқомат қилувчи ёш йигит — Акбарали Алимовга кўп қаватли уйдан янги хонадон берилди. Бу инсонпарварлик иши ҳомийлар, маҳаллий ҳокимият ва маҳалладошлар ҳамкорлигида амалга оширилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3828

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
07.05.202505:21
“Ўзбекистон. Ғалабага йўл” — янги фильм премьераси

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган “Ўзбекистон. Ғалабага йўл” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқи кўрсатган жасорат, бағрикенглик ва инсонпарварлик ҳақида Ўзбекистон ва Россиянинг машҳур актёрлари ҳикоялари асосида суратга олинган ушбу фильм тарихий хотирани ёритишга бағишланган.

❗️Эфир вақти

⏰"Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да)

⏰ "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да (Ўзбек тилида).

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3823

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

Адолат ва эзгуликдан айри тушган ҳар қандай билим доғулиликка айланади. Уни донолик, деб аташ ножоиздир.

✍️ Суқрот

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
05.05.202509:29
Бойсундаги “Мустақиллик-25” конида содир бўлган авария бўйича маълумот берилди

5 май, душанба куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида яна авария содир бўлгани айтилган хабарлар тарқалди.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3816

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Болалар саратонига қарши курашиш “дастур”и қабул қилинади ва 110 млн доллар йўналтирилади

Бугунги йиғилишда мамлакатда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланаётгани қайд этиб ўтилди.

Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур қабул қилиниши ва бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.

Шунингдек, Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади. У ерда шифокорлар саратон касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бўйича ўқитилади.

Жойлардаги шифохоналар онко-гематология бўлимлари касалликни эрта босқичда аниқлайдиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади.


Бу ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Президент ногиронликни белгилашда ВКК тизимини “коррупцион” деб атади

Бугунги йиғилишда давлат раҳбари ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилишини маълум қилди.

“Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади”, – деди Президент.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Соғлиқни сақлаш вазирининг икки нафар ўринбосари ишдан олинди

Айни пайтда Президент Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган тиббиёт соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳада тиббий суғуртани жорий қилиш масаласи кескин танқид қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.
«Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди”, - деди давлат раҳбари.

Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Сўранг_жавоб_берамиз

💬 Амалиёт даврида иш ҳақи сақланиб қоладими?

Савол:
— Ассалому алайкум, биз сиртқи таълимда ўқиймиз. Амалиёт даврида ҳам иш ҳақимиз сақланиб қоладими?

Жавоб: http://ishonch.uz/news/3822

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Эндиликда хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутаётган ЎРҚ-1061-сон қонун билан давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Шу билан бирга, бу ерларда бино ва иншоотлар қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартириш ҳам тақиқланади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра эса юоридаги тартибларни бузганларга жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини кимёвий заҳарланишдан қутқариб бўладими?

Қишлоқ хўжалиги – фақат далалардаги ҳосил эмас, балки бутун мамлакатнинг таянчи. Бугунги кунда унинг ҳиссаси миллий иқтисодиётда 25 фоизни ташкил қилади. Миллионлаб инсонлар – фермерлардан тортиб, кафтдек ҳовлисидаги ризққа кўз тиккан деҳқонларгача шу соҳага боғланган.


Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3815

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
显示 1 - 24 396
登录以解锁更多功能。