Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади

⚫️Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “ Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

⚫️Қарор билан кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва қатор ташкилий-техник чораларни кўриш белгиланди.

⚫️Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.

⚫️Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пулларини талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.

⚫️Жорий йилдан бошлаб, ҳар йили бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот ойлигини ўтказиш ҳамда ташвиқот ишлари соҳага оид барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол тарзда олиб бориш орқали аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади.

⚫️Қарорга мувофиқ кибержиноятларни фош этиш йўналишида Марказий банк, тўлов тизими ва ички ишлар органлари вакилларидан иборат тезкор ҳаракатланиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади ва мазкур гуруҳ томонидан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан аниқлаш ва блоклаш каби чоралар кўриб борилади.

🖋 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 Power Uzbekistan 2025 18-Халқаро кўргазмаси Хитойнинг етакчи компанияларини бир жойга тўплайди.

📌Кўргазмада қуйидаги соҳалардаги энг илғор технологиялар тақдим этилади:

⚫️Қуёш энергетикаси (фотоелектрик модуллар ва электр станциялар);

⚫️Энергия тежаш ускуналари (моторлар учун конденсаторлар);

⚫️Ўрта кучланишли тарқатиш қурилмалари

⚫️Комплект трансформатор подстанциялари ва энергетиканинг бошқа асосий йўналишлари

📍 CАЕх Ўзбекистон / Тошкент 🇺🇿

📲Рўйхатдан ўтиш учун: https://bit.ly/PU_uz_reg
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💬 Янги Тошкентни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Нурматова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 5 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги Тошкентни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Нурматова, Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Огоҳ_бўлинг ❗️❗️❗️📤📤📤📤

Ҳушёр бўлинг - ҳимоя ўз қўлингизда!

⚠️ Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌱 Иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб 261 туп дарахт кўчати экилди

АОКАда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова иштирокида бўлиб ўтган брифингда “Меҳнатни муҳофаза қилиш" ҳафталиги якунлари юзасидан маълумот берилди:

🔝 Жорий йилнинг 28 апрель - 2 май кунлари Республикамизда “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” ўтказилди.

📌 Ҳафталик доирасида:

🟢"Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли" мавзусида 2 та халқаро конференция;

🟢160 га яқин корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича "очиқ эшиклар куни";

🟢"Иш жойларида хавфларни минималлаштириш учун инновацион технологияларни жорий этиш" мавзусида 150 дан ортиқ семинарлар;

🟢160 га яқин корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш воситаларининг кўргазмаси ва 170 га яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

🔝 Ушбу тадбирларда соҳага алоқадор 30 дан ортиқ халқаро экспертлар, маҳаллий мутахассислар, илмий муассасалар олимлари, вазирлик ва идораларнинг масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда 83 588 нафар соҳа мутахассислари, иш берувчилар ва ходимлар иштирок этди.

🔝 Бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳалок бўлган ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 3,7 млрд сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалар киритилди ва ундириб берилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202512:14
⚠️ 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги "2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ 2030 йилгача нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни 6 бараварга қисқартириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш, улар таркибидаги рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги корхоналар сонини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштирилади.

📌Фармонга кўра хусусийлаштириш соҳасида қуйидагича кафолатлар белгиланмоқда:

🔠хусусийлаштирилган ер участкалари бўйича солиқ тўлаш тизими такомиллаштирилади;

🔠давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир;

🔠 давлат мулкини хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💰 170 та лойиҳа учун 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда

АОКАда Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида бўлиб ўтган брифингда грант танловлари юзасидан маълумот берилди.

⚫️Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларни қамраб олган 170 та лойиҳа учун 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

⚫️Битта лойиҳа 200 млн сўмгача молиялаштирилади.

⚫️Давлат грантини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар, ариза тақдим этишдан бошлаб, шартнома имзолаш ва ҳисоботларни тақдим этишгача илк марта инсон омилисиз, рақамлашган ҳолда махсус ngo.gov.uz платформасида амалга оширилмоқда.

⚫️Ўтган йиллар давомида эълон қилинган давлат гранти танловларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилган ва ҳудудлар кесимида мутаносиб равишда тақсимланмаган.

⚫️Жорий йилда эса маблағларнинг асосий қисми муаммоларнинг бартараф этилиши йўналтирилади ва давлат грантлари сони республиканинг барча ҳудуди бўйича тенг тақсимланмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
28–29 апрель кунлари Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши таҳлил марказлари биринчи форуми” бўлиб ўтди.

Тадбирда икки минтақа – Марказий Осиё ва кўрфаз давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. 70 дан ортиқ эксперт ва мутахассислар иштирок этди.

Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов модераторлигида барқарорлик, иқтисодий интеграция ва илмий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
03.05.202507:54
Президентнинг Хоразмга ташрифи: Ҳар бир мақсад ва режа, ҳар бир ислоҳот одамлар ҳаётини яхшилашга, вилоятни дунёдаги энг гўзал ва обод, илм-фан ва инновациялар, маданият ва санъат янада ривожланган заминга айлантиришга қаратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Бугун сизлар билан Хоразмни янада ривожлантириб, унинг қадимий шуҳратини тиклаш бўйича катта-катта режа ва мақсадларни белгилаб олдик.

Бу марраларга эришиш учун мард, олижаноб ва меҳнаткаш Хоразм элида куч ва имконият ҳам, хоҳиш ва ирода ҳам етарли.

Ҳақиқатдан ҳам шиддатли ўзгаришлар даврида қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиз, мақсадларимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Буюк тарихга, цивилизацияга, маданиятга эга бўлган Хоразм вилоятини ҳар томонлама равнақ топтириш, унинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этиш учун биз битта эмас, ўнлаб йўлларни излаяпмиз.

Ишончим комил, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан бу вазифаларни албатта муваффақиятли адо этамиз", - деди Президентимиз йиғилиш якунида.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202517:25
❗️Ички ишлар органларининг ахборот инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштирилади

🔵Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

🔵Қарор билан ички ишлар органлари фаолиятида замонавий рақамли ечимларни кенг жорий этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳада ягона технологик ёндашувни шакллантириш белгиланди.

🔵Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига рақамли ечимларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш, электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар юклатилди.

🔵Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйилади.

Трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузурида “Рақамли лойиҳалар офиси”ни ташкил этилади ва унга Рақамли технологиялар вазирлигининг малакали мутахассислари жалб этилади.

✍️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌱 Бугунги кунда 9 га майдонга 10 хил турдаги 27 000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди

АОКАда ўтказилган брифингда Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Нурматова амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

✅Ҳудудда ижтимоий, ўқув ва маданият мажмуалари қурилиши жадал олиб борилмоқда.

✅Вазирлик ва идоралар учун вақтинчалик бино ва иншоотлар: 8 та бино жами 2000 ходимга мўлжалланган бўлиб бугунги кунда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.

✅Кўчатхона бўйича лойиҳалаш ишлари якунланиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилди. Бугунги кунда 9 га майдонга 10 хил турдаги 27 000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.

✅Соҳил бўйи боғи (соҳил буйи жами 100 га) лойиҳасида сунъий каналлар қурилиши бошланди, 105 000 м3 қазиш ишлари бажарилди, бетон ишлари амалга оширилмоқда, боғ бўйича 15 гектар жойга 5000 дона манзарали дарахтлар экилди.

✅“Муҳандислик тармоқлари учун ер ости галереяcи” лойиҳаси трассасида 3000 метр ер ишлари, 1500 метр коммуникацион коллектор тармоғи қурилган. 2025/2026 йилларда 30 км трасса фойдланишга топширилади.

✅Ер ости метро туннели бўйича ер ишлари ва ер ости автотураргох лойиҳасида эса ер ишлари якунланиб фундамент ишлари жадал амалга оширилмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔝Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловлари

АОКАда Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
03.05.202510:16
❗️“Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар берди.

2025-йилги Ҳаж мавсуми жорий йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

✅Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:

🔵Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

🔵Эмлаш ишлари олиб борилди;

🔵Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

🔵Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

🔵Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 Яхши хабар: Халқаро электр алоқа иттифоқининг “ICT Regulatory Tracker” рейтингида Ўзбекистон 45 баллга юқорилади ва G 3 даражага кўтарилиб, Марказий Осиёда энг юқори ўринга чиқди

🔼 Халқаро электр алоқа иттифоқи (ITU) томонидан 2025йил учун эълон қилинган “ICT Regulatory Tracker” рейтингида Ўзбекистон сезиларли ютуққа эришди. Мамлакат мазкур рейтингда 2020 йилда 27,5 балл билан G1 даражани эгаллаган бўлса, 2022 йилда 45 балл билан G2 натижани қайд этган.

2024 йилга келиб, Ўзбекистон ўз натижасини 27,5 баллга ошириб, 72,5 балл кўрсаткичига эришди ва G2 даражасидан G3 даражасига кўтарилди ҳамда умумий 2020йилдан буён 45 баллга юқорилади.

Бу билан Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида G3 даражага эришган ягона давлатга айланди. Бу эса мамлакатнинг АКТ соҳасидаги глобал рақобатбардошлигини оширади ҳамда халқаро ҳамкорлик ва инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтиради.


✔️ Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги тартибга солиш муҳитини ривожлантириш, рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва инновацион ислоҳотларни амалга ошириш бўйича олиб бораётган сиёсати самарадорлигини тасдиқлайди.

Маълумот учун: ICT Regulatory Tracker — бу ITU томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш механизми бўлиб, мамлакатларда АКТ соҳасини тартибга солиш даражасини 50 га яқин индикаторлар асосида баҳолайди. Рейтинг ҳар икки йилда янгиланиб, дунё мамлакатларининг рақамли трансформациядаги ривожланиш даражасини таққослаш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Хоразм аҳли ҳурматини қозонган машҳур аёл раҳбарлардан бири бўлган Шакаржон Хўжаниёзова 8 йил олдин оламдан ўтган эди. Мен Шакаржон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Ҳар сафар Хоразмга келганимда самимий мулоқот қилардик. У инсон эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар”, - деди Президент.


✅ Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июнь куни Ш.Хўжаниёзованинг 70 йиллик юбилейини Хоразм вилоятида кенг нишонлашни таклиф этди.

✅ Боғотдаги кўчалардан бирига ва ўзи асос солган бадиий гимнастика мактабига Шакаржон Хўжаниёзова номи берилади.

✅ Вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танлови ўтказилади. Жасоратли ва меҳнаткаш аёл сифатида Ш.Хўжаниёзованинг ҳаёти кенг ёритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202516:55
✅Президент Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

✅“Эл-юрт умиди” жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.

✅Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

✅Шунингдек, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда. Мисол учун, Давлат бошқаруви муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази давлат хизмати самарадорлигини ошириш, хусусий сектордаги илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилишга қаратилган тавсиялар бериб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202509:40
Энергетика вазирлиги “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда юз берган ҳолат ҳақида маълумот берди

2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22-апрел куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади, дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202506:47
“Click” АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.

➡️ Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

⬆️ Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
03.05.202509:15
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман, дейди С.Мирзиёева.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди

🔗 Жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкент, Наманган, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларининг жами 14 та туманда жойлашган қаттиқ маиший чиқинди полигонларида суриш, зичлаш, текислаш ишлари амалга оширилди.

🔗 Қолаверса, манзилли дастур асосида 37 та чиқинди полигони автотарози ва кузатув камералари билан жиҳозланмоқда.

🔗 “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида республика бўйича 2024-йилда 123 та чиқинди полигони атрофида 461,0 минг туп ҳамда 2025-йил баҳор мавсумида 130 та чиқинди полигони атрофида 367,7 минг туп терак, тут, қайрағоч, саксовул, тол ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар ташкил этилди.

🔗Келгусида 970 гектар ер майдонини рекултивация қилиб, табиатга қайтариш, йилига 58,5 млн тонна газ сизиб чиқиши ҳамда ёнғин хавфини олдини олиш, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини ўртача 78 фоизга камайтириш, 116 та шаҳар ва туманларда соҳадаги ҳолатни тўлиқ яхшилашга эришиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔸Президентимиз ижтимоий соҳага алоҳида тўхталиб ўтди.

🔸Жорий йилда юқори технологик жарроҳлик амалиёти улушини 35 фоизга етказиш, техникумлардаги 6 минг битирувчининг бандлигини таъминлаш, техникум ва олийгоҳларнинг 7 минг талабасини дуал таълимга қамраб олиш, олий таълимнинг муҳандислик, тиббиёт, иқтисодиёт, аграр йўналишидаги 7 та таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

🔸Урганч шаҳридаги тиббиёт олийгоҳида йилига 1 минг 600 нафар врач тайёрланади, 500 та хусусий клиника фаолият юритаяпти. Лекин, сервисдаги тиббий хизматлар улуши 2 фоизга ҳам етмайди.

🔸Шу муносабат билан йил якунигача Шовот ва Янгиариқда соғломлаштириш хизматларини ташкил қилиш топширилди.

🔸Урганч туманидаги Адолат, Қўшкўпирдаги Ифтихор, Ҳазораспдаги Янгибозор маҳаллаларидаги мактаблар иккидан юқори коэффициентда фаолият юритаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бу ерда хусусий мактаб очиш ёки қўшимча бино қуриш бўйича таклиф киритиш топширилди.

🔸Бу йили вилоятдаги 359 та боғчани сув иситиш тизими гелиоколлекторлар билан жиҳозланиши, 420 та ижтимоий объектдаги мингдан ортиқ эскирган иситиш қозонлари янгиланиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
显示 1 - 24 1 585
登录以解锁更多功能。