Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Huquqshunos xizmati avatar
Huquqshunos xizmati
Huquqshunos xizmati avatar
Huquqshunos xizmati
🔺Қандай ҳолатда алимент маблағи алимент жамғармаси томонидан қоплаб берилади?

🔺Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари” жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бу хабарга МИБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.

🔺Яъни, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

🔺Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Yandex Plus

-Kinopoisk'da kino,serial va 50+ telekanallar
-Allpay onlayn kinoteatriga kirish
-Yandex Music xizmatida treklar va podkastlar
-Yandex Books xizmatida kitoblat va komikslar
-Yandex Go xizmatida taomlarni bepul yetkazish
-10% gacha Plus keshbek ballari

Taklif olish

#reklama 18+
mrqz.click
Biznes uchun kredit — 10 mlrd so'mgacha 1 kunda

Biznes uchun mablag' kerakmi? Hamkorbankdan kredit - g'oyalaringizni ertagayoq amalga oshirish uchun pulni tez va muammosiz oling!
💰

✅ 10 milliard so'mgacha
✅ Foydali shartlar
✅ Qulay to'lov jadvali
✅ Bir kunda yechim

Hamkorbankdan foydali kreditlar bilan biznesingizni kengaytiring!
Hoziroq saytda ariza qoldiring va ertagayoq pulni qo'lga kiriting!

Ariza berish

#reklama
hamkorbank.uz
05.05.202514:34
Ҳодим қанча муддатгача «безсодержание» (иш ҳақи сақланмайдиган таътил) олиши мумкин?

@Huquqshunos_xizmati: 208-савол

Мен қанча вақтга ўз ҳисобимдан таътил олишим мумкин?
Агар муддатдан ўтиб кетса,шартнома бекор бўладими? Қайтадан яна ишга қайтишга нима қилишим керак?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📔 Меҳнат кодексининг 241-моддаси Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида.

⬇️ Унга кўра:

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

☝️Юқоридагиларга асосан,
3 ойга ўз ҳисобиздан таътил олишингиз мумкин.
Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси сиз ишга ўз вақтида қайтмаганиз сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади.
Иш ўрниз бўш бўлса, кадр орқали бўш иш ўрнига ҳужжатларизни топшириб ишга киришингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
04.05.202503:33
Тиббиёт муассасаларида лаборант лавозимида ишловчи ходимлар имтиёзли асосда 10 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 204-савол

Мани ёшим 46 ёш 2002 йилдан бери лобарант лавозимида ишлаб келаман.ишим вредности юкори булганлиги сабабли 45 ёшдан люготний пенса осам буладими.Рентгент лобарантлаям олишвотти экан шерикларим мани ишим лобарант 40 % вредность билан ишлиман.Пенса олсайз булади дейушувди шуни каердан гаплашаман кимга топшираман документларимми шуни билмокчи эдим

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан фуқаролар имтиёзли равишда муддатдан олдин пенсияга чиқиши мумкин, мазкур қонуннинг 12-моддасига биноан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходим аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда муддатдан 5 йил олдин пенсияга чиқиши мумкин.

🔘Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқариш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори"нинг талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишларнинг 2-рўйхатида лаборант лавозими назарда тутилмаган.

🟣Шу сабабли, сиз 46 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқа олмайсиз.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
💬Алиментдан воз кечиш эвазига уй олиш мумкинми?

🔺Фуқаролик кодексининг 344-моддасига асосан алиментлар ундириш ҳақидаги талабни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бу дегани, уйни номингизга ўтказиб бериб, алиментдан озод қилишни сўраб бўлмайди.

🔺Агар уй-жой турмуш даврингизда орттирилган ва турмуш ўртоғингизнинг номида бўлса, унда Оила кодексининг 23-моддасига кўра бу уй сизларнинг умумий мулкингиздир.

🔺Оила кодексининг 28-моддасига асосан уйнинг 50 фоизи шундоқ ҳам сизники бўлади.

🔺Агар никоҳдан олдин олинган ёки турмуш ўртоғингизга ҳадя ёхуд мерос тарзида қолган бўлса, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ушбу вазиятда сизга уйнинг қийматидан келиб чиқиб, аниқ бир қарорга келишни тавсия қиламиз.

🔺Агар уйнинг қиймати юқори бўлиб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунча қопланадиган алимент миқдоридан катта ёки тенг бўлса, алимент ўрнига уйни олишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"

❗️OVOZ BERISH YAKUNLANISHIGA 13 KUN QOLDI!

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi
07.05.202508:05
Ўриндошлик асосида ишловчи ҳодим декретга кетса,унинг иш жойи (лавозими) сақланадими?

@Huquqshunos_xizmati: 213-савол

Мен 2008 йилдан бери оилавий паликлиникада 1 стафка лабарант булиб ишлайман хам касбим 2019 йил 0,5 стафка уриндош булиб ишга крган ва 2023 йил декретга чикган хозир фарзанди 2 йош булганлиги сабабли ишга кайтмокчи буш иш урни йук лекн мен ва яна бир шеригимдан 0,25 дан олиб бермокчи манимча уриндошлик асосида ишловчи ходим декретга чкса иш жойи лавозими сакланиб колмаса керак шу масалада малумот берсангиз олдиндан раҳмат

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📔 Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисми Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади деб белгиланган.

☝️Юқоридаги қоидага асосан, ўриндошлик асосида ишловчи ходим ҳам бола парваришлаш таътилида бўлган вақтда иш жойи сақланиши шарт. Шу сабабли, иш берувчи бола парваришлаш таътилидан қайтган ходимни аввалги ставкасини бериши керак.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
06.05.202514:32
Рағбатлантариш ва мукофот пулларидан ҳам даромад солиғи (12%) ундириладими?

@Huquqshunos_xizmati: 211-савол

Ассалому алайкум. Саволим қуйидагидан иборат. Мукофат пулидан 12% даромад солигидан ушлаб қолинадими.Яъни рағбатлантириш пулидан.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📔 Солиқ кодексининг 371-моддаси Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақида.

⬇️ Унга кўра:

Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган ходимларга ҳисобланадиган ҳамда тўланадиган қуйидаги барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:

⚫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлардан, тариф ставкаларидан ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган, ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

⚫️илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;

⚫️ушбу кодекснинг 372-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

⚫️ушбу кодекснинг 373-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация);

⚫️ушбу кодекснинг 374-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш;

⚫️ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳақ ҳисобланган бошқа тўловлар.

📄Солиқ кодексининг 372-моддаси Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ҳақида. Унга кўра:
Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига қуйидагилар киради:


1️⃣ йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;

2️⃣ юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3️⃣ касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4️⃣ таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда ушбу кодекснинг 377-моддасининг 10-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдам;

5️⃣ кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6️⃣ рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7️⃣ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.

📎Солиқ кодексининг 368,371,372-моддаларига асосан рағбатлантириш тўловлари ва мукофот пулларидан ҳам 12 фоиз даромад солиғи ушлаб қолинади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
05.05.202505:33
Мактабда фаолият юритиш учун касбий сертификат олишга мажбур бўлган шахслар тоифасига кимлар киради?

@Huquqshunos_xizmati: 207-савол

Инглиз тили ўқитувчисиман 2020 йилдан бери у пайт студент эдим 2023 йил битирдим декабрда 2023 йил январь ойида лингуаскилл сертификат олдим фанимга оид.энди директорим мендан касбий сертификат сўраяпти мутахасиссман қонун бўйича касбий сертификат олишим шартми.
Сертификатим муддати 2026 йилда тугайди


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

⬇️ Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

☝️Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 2-бандига кўра давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс – стажор ўқитувчи ҳисобланиб, улар касбий сертификат олиш учун назорат синовларига жалб қилинадилар.

Шунга кўра сиз биринчи марта ишга қабул қилинмаганлигингиз учун касбий сертификат олишингиз талаб этилмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
03.05.202514:35
❓ “Декрет пули”қанча муддатда тўлаб берилиши керак?

@Huquqshunos_xizmati: 203-савол

Ассалому алайкум кечирасиз безовта қилдим. Сизга саволим бор эди. Ҳомиладорлик таътилида чиқганимда 3 ой бўлди. Ҳали ҳам ҳомиладорлик таътилим учун ҳисобланган маблағни тўлаб бергани йўқ. Неча маротаба мурожаат қилдим нима учун ташлаб бермаёпсиз деб. Маблағ ҳисобланган қачон молия пул ўтказиб берса тўлаб бераман деёпти. Ўзи ҳомиладорлик таътилини маблағини қачонгача тўлаб бериши керак.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄 “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 103-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тайинланган нафақалар, шу жумладан сил касаллиги санаторийларида даволаниш учун бериладиган нафақалар, иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

Меҳнат Кодексининг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

🟣Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

🟣Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа яъни «декрет пули» иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланиши лозим.

🟣Меҳнат Кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

🟣Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилинг. Ёки қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилинг: 1000 ёки +99871 210 00 00 (Президент виртуал қабулхонаси), +99871 200 06 00 (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ) 1007 (Бош прокуратура) , 1008 (Адлия вазирлиги).

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
01.05.202514:32
Мактабларда кадрлар бўйича менеджер асосий штатдан ташқари дарс ўтишга ҳаққи борми ?

@Huquqshunos_xizmati: 202-савол

Ассалому алайкум яхшимисиз! Мен хозирги Кунда мактабда бир штат жадвал асосида кадр менеджер вазифасида ишлайман. Узим Олий малумотли она тили ва адабиёт фани укитувчисиман ,20 йиллик стажи бор. Мен уз мутахассислигим буйича дарс утишга хакким борми? 10 соат бўш дарс соати мавжуд. Туман ММТБ иктисодчилари мумкин эмас деб дарс соатимни тарификациядан утказишмаяпди. 275-сонли карорни 4 бандига асосан утишга хаккингиз йук деган жавобни важ килиб турибди. Лекин карорда айнан кадрлар дарс утиш мумкин эмас деган курсатма йук.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг кадр ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

Шу қоидага кўра кадрлар ўз мутахассислиги бўйича 10 соатгача дарс олиши мумкин.

Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари кадрлар томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

❗️Бунда қоида бўйича 10 соат вакант сифатида ҳудудий меҳнат органига чиқариши шарт.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандида мазкур масала янада аниқ тартибга солинган.

💁‍♂ Унга кўра олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича кадр ходимларига дарс бериш мумкин.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, кадрлар олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунга қадар дарс беришлари мумкин.

✅ Шунга кўра кадрлар барча ходимлар дарс билан таъминлангандан кейин дарс соатлар ортиб қолса, 10 соатгача дарс беришлари мумкин.

❗️Бунда 10 соат дарсни вакант сифатида ҳар ойда бандлик бўлимига чиқаришга ҳақли.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
07.05.202514:31
Чет тили ўқитувчиларига қишлоқ жойларда ва бошқа таълим муассасаларида ишлаганлиги учун неча фоизгача устамалар тўланади?

@Huquqshunos_xizmati: 215-савол

Ассалом алейкум. Мен 2022 йили Қорақолпоғистон Республикасида олис ҳудудда жойлашган мактабга инглиз тили ўқитувчиси бўлиб боргандим. Менда 15/30% тўланадиган миллий сертификат бор эди. Қарор бўйича агар мактаб шаҳар марказида жойлашган бўлса 15% тўлансин, агар қишлоқ мактаби бўлса 30% тўлансин деб ёзилган. Бу мактаб шаҳардан анча 2 соатлик йўл узоқда бўлса ҳам, менга шаҳар мактаби деб 2 ярим йил 15% тўлаб келишди

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 7-банди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига киритган ҳолда қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида уларнинг тариф ставкаларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари миқдоридаги ҳар ойдаги қўшимчалар қўшиб беришни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган.

🟣Агар сиз ишлаётган жой шаҳар ёки шаҳар типидаги посёлка тоифасига кирса, сизга 15 фоиз устама тўланади. Қишлоқ жойларда жойлашган бўлса, 30 фоиз устама тўланади. Жойлашган жойингиз шаҳар типидаги посёлка ёки қишлоқ жойга киришини аниқлаш учун туман ҳокимлигига мурожаат қилишингиз керак. Ҳокимият ҳудудларни қишлоқ ва шаҳар типидаги посёлкалар рўйхатини юритади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru
06.05.202505:31
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорилари
менежерлик ўқув курсларида ўқиб имтиҳондан ўтолмаса меҳнат шартномаси бекор қилинадими?


@Huquqshunos_xizmati: 210-савол

Ассалому алейкум. Мен Мактабгача талим ташкилоти директориман. Январь ойида менежерлик ўқув курсида ўқидим аммо имтихондан ўтолмадим. Шунда бўлим ёки бошқарма томонидан мени ишдан бўшатиш мумкинми

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 39-банди Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

🟢Биринчи марта якуний синовдан ўта олмаган директорлар икки ой ичида бир марта якуний синовда иштирок этиши мумкин. Ушбу муддат ичида якуний синовда иштирок этмаган ёки иккинчи якуний синовда ҳам белгиланган баллни тўплай олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

🟣Номзодлар ва директорлар навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун махсус портал орқали электрон шаклда ариза беради.

🟣Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун номзодлар ва директорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Иккинчи марта ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

☝️Юқоридагиларга асосан сиз иккинчи марта қайта якуний синовдан ўтишингиз керак. Агар сиз иккинчи марта ҳам якуний синовдан ўта олмасангиз, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
05.05.202503:34
Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаганда қўшиб ўтилса қўшимча ҳақ тўланадими?

@Huquqshunos_xizmati: 206-савол

Ассалому алайкум мен технология фанидан дарс бераман мен билан бўлиб ўтадиган ўқитувчи ўз ҳисобидан таътил олди мен дарсларини қўшиб ўттим . Менга ҳақ тўланадими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 22-банди Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

☝️Юқоридаги Низомнинг 22-бандига асосан шеригиз таътильда бўлган вақтида гурухларни қўшиб ўтганингиз учун сизга қўшимча ҳақ тўланмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби қандай?

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"
ги Қонунга кўра, фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

🟣доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;

🟣яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;

🟣Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.

🔺Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.

🔺Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

🔺Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.

🔺Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.

🔺Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.

🔺Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади.

🔺Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

🔺Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими?

🔺Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган.

🔺Демак ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.  

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
07.05.202512:01
Таълим ташкилотларининг бир туридан бошқа турига ўтганда олинган малака тоифаси сақлаб қолинадими?

@Huquqshunos_xizmati: 214-савол

Мен коллеждан тасвирий фаолият методикаси фанидан атестатсиядан ўтиб 86 бал билан 1 тоифа олганман. Хозирги кунда мактабда тасвирий санат фанидан дарс бераман .Мактабда шу фандан тоифамга хақ оламанми ?
Ахир "Тасвирий фаолият методикаси"
"ТАСВИРИЙ САНЪАТ" фанининг асоси ҳисобланадику ? Лекин тест саволлари шунда фақат тасвирий санат ва чизмачилик фанидан бўлган.методикадан болмаган.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🏢 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган
"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 17-банди Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

🟣Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.

☝️Юқоридаги қоидага асосан сизни коллежда олган етакчи ўқитувчи тоифангиз умум таълим мактабида 1 тоифа сифатида тан олинади. Тасвирий санъат ва тасвирий фаолият методикаси фанлари битта фан ҳисобланиб, ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат фани, коллежларда эса тасвирий фаолият методикаси деб номланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, сизга биринчи тоифали ўқитувчи сифатида ҳақ тўлаши керак. Иш берувчи сизга биринчи тоифали ўқитувчи сифатида иш ҳақи тўлашдан бош тортса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
07.05.202504:01
Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса…

@Huquqshunos_xizmati: 212-савол

Асосий иш жойим мактабда боғчада вақтинчалик муддатли шартнома асосида ишлардим сентябр ойида шартномам тугади мен ишга қайтмадим янги шартнома тузилмади мен билан, январь ойида боғча мудираси бир ходим декретга кетганини ва май ойигача ўша ходимнинг ўрнида ишлаб туришимни илтимос қилди мен рози бўлдим керакли ҳужжатларни етказиб бердим январь, февраль ,март ойлари ишладим лекин ишхақи тўланмади йилнинг ўртасада шартнома тузиб бўлмас экан боғча мудираси эса кутинг албатта тушади сизга деб мени 3 ойдан буён алдаб келябди аслида қандай мен нима қилай ва қандай йўл тутай

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📔 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 432-моддасида ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш саналиши белгиланган.

Юқоридаги модданинг учинчи қисмига кўра ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

📔 Меҳнат кодексининг 253-моддаси Иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳақида.

⬇️ Унга кўра:

⚫️Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

⚫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.

⚫️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

⚫️Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва миқдори бошқа тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.

⚫️Иш берувчи ходимнинг сўровига кўра уни иш берувчи томонидан ходимнинг иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш чоғида амалга оширилган ҳисоблашлар ва ушлаб қолишлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.

⚫️Иш берувчи иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун ходим олдида ушбу Кодекснинг 333-моддасида белгиланган миқдорда моддий жавобгар бўлади.

☝️Юқоридагиларга асосан, Сизга иш берувчи ойлик иш ҳаққизни бермагани учун Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга ойлик иш ҳаққизни олишизда амалий ёрдам беради.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
06.05.202503:31
Мактабларда метод кунларига дарс соати қўйилиши қонунан тўғрими?

@Huquqshunos_xizmati: 209-савол

Ассалому алайкум. Мен мактабда она тили фанидан дарс бераман. 24 соат дарсим бор. Йил бошидан бери метод кунимга дарс қўйиляпти. Дарс жадвалимиз жуда тез тез ўзгаради. КРКда КРС ўтказилади. Мен эса дарсим борлиги туфайли бу соатга қатнаша олмайман. Ҳар сафар айтилганда ҳам метод кунимда яъни КРК да демоқчиман, дарс жадвалига дарс қўйилмоқда. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Халқ таълими вазирининг 2006 йил 20 сентабрдаги 229-сонли буйруғи билан метод кунлари тасдиқланган бўлиб, бу куни ўқитувчи:

🔘кутибхонада ишлаши;
🔘дарсларга тайёргарлик кўриши;
🔘илғор технологиялардан фойдаланиб, дарс ўтаётган ўқитувчиларнинг дарсини кузатиши;
🔘семинар ва семинар-ўқишларда қатнашиши керак.

❗️Шу қоидага кўра, сиз бу кунда ўқув бўладиган мактабга боришингиз ва ўтказиладиган тадбирда қатнашиб боришингиз керак.

☝️Бироқ ушбу буйруққа кўра ўқитувчи фақат семинар-ўқувда қатнашиши шарт деган қоида йўқ. Метод куни ўқитувчи юқорида санаб ўтилган ишларни бажариши керак.

Шундай экан, бу вазиятда сизга метод кунига дарс соати қўйиш нотўғри. Ушбу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
04.05.202514:35
Декрет пули декретдан декретга уланса нечи фоиз тўлаб берилади?

@Huquqshunos_xizmati: 205-савол

Декрет пули декретдан декретга уланса нечи фоиз тўлаб берилади?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📔 Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

❗️Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-илова “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 35-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:

🔘ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

🔘ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

☝️Этибор беринг, умумий иш стаж ҳақида эмас, айнан ишга қабул қилинган кундан кейинги стаж ҳақида гап кетмоқда. Яъни айтайлик, 10 йиллик иш стажига эга аёл, бошқа янги ишга қабул қилинди ва орадан 6 ой ўтгач декретга чиқди, декрет пули 75 % тўланади.

☝️Демак, агар сиз ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача иш стажига эга бўлсангиз, декрет пули 75 % тўланади.

📹 Айтайлик, аёл 2024 йил июль ойида ишга кирди. 6 ойдан сўнг декретга чиқиб кетди, бу ҳолатда аёлга декрет пули 75% тўланади! Энди ҳудди шу аёл, декретдан сўнг бола парвариш таътилига чиқиб, 2-фарзандига декретга чиқди. Бу ҳолатда эса 100% тўланади, сабаби аёлни ишга қабул қилинганига 12 ойдан ошди!

☝️Юқоридагиларга асосан сиз биринчи фарзандизга декретга чиқишдан аввал 12 ой тўлиқ ишлаган бўлсангиз 100 фоиз тўланади. 12 ойдан кам ишлаган бўлсангиз 75 фоиз тўланади


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi
30.04.202514:03
Ходим иш берувчи билан келишмаган ҳолда ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 201-савол

Мен хозирги вактда мехнат татилигаман татилим тугаб,ишга чикишим керак лекин ишга чикмасдан уз хисобимдан ойлик маош олмаган холда ишдан бушамаган холда 3 ойлик мехнат татили олсам буладими?
Иш берувчи билан келишмаган холда.Ишдан бушамаган холда кандай килиб 3 ой уз хисобимдан олишим керак илтимос ёрдам берсангиз


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Меҳнат кодексининг 241-моддаси 2-қисмида "иш ҳақи сақланмаган холда бериладиган таътил ходим ва иш берувчи ўртасида келишувга кўра белгиланади", дейилган.

🟣Шу сабабли, фақатгина иш берувчининг розилиги билан 3 ойлик муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
显示 1 - 24 72
登录以解锁更多功能。