
Nishon tumani hokimligi
登录以解锁更多功能。
Бугун ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи билан шахсий дахлсизлик ўртасидаги чегара тобора муҳим масалага айланмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) мансабдор шахслар билан мулоқоти, интервью олиш услуби ва ахборотни тақдим этиш шакли қонуний меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим. Аммо айрим ҳолатларда журналистлар ушбу чегараларни бузиб, шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказиши кузатилмоқда.
Сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
нинг 33-моддаси билан кафолатланган бўлса-да, бу ҳуқуқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслиги шарт. Яъни, ҳар қандай шахс, жумладан, мансабдорлар ҳам интервью беришга мажбур эмас.
“
Оммавий ахборот воситалари тўғрисида
”ги қонуннинг 35-1-моддасига кўра, ОАВ мансабдор шахслар билан интервью ташкил этиш учун аввал сўров юбориши лозим. Сўров оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши мумкин, лекин ташкилот унга 7 кун ичида жавоб қайтариши шарт. Бироқ, айрим журналистлар бу тартибга риоя қилмай, расмий шахслардан зудлик билан интервью талаб қилиш ёки микрофонни бурун тагига тутиш орқали уларни босим остида қолдиришга ҳаракат қилиши кузатилмоқда.
Бу ҳолат бугун расмий бир сайт мухбирлари томонидан амалга оширилган. Улар бир мансабдор шахсдан интервью олиш учун уни видеотасвирга олишган. Мансабдор шахс эса бунга норозилик билдирган ва суратга туширишни тўхтатишни талаб қилган. Талаб бажарилмагач, ҳиссиётга берилган. Сайт эса ушбу вазиятни “ахборот олишга қаршилик” сифатида тақдим қилган. Аслида эса бу қонун бузилиши бўлиб, “
Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида
”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, журналист шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Журналистлар фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга ҳақли эмас. “
Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида
”ги қонуннинг 6-моддаси айбсизлик презумпсиясига риоя қилишни талаб этади. Шунга кўра, агар бирор шахснинг айби суд томонидан тасдиқланмаган бўлса, журналистлар уни жиноятчи сифатида тақдим эта олмайди.
Шунингдек, ушбу сайт ўз суриштирув видеоси муқовасига ҳокимларнинг расмини қўйиб, “Сиёсатга қаршилар” деган ёзувни жойлаштирган. Бу билан улар ҳокимларни давлат сиёсатига қарши бўлишда айблашга уринган, аммо бунга ҳеч қандай асос келтирмаган. Бу ҳолат Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 140-моддаси (ҳақорат) доирасига тушиб, қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Журналистика жамиятга хизмат қилувчи касб бўлиб, ҳақиқатни ёритиш ва ахборот тарқатиш билан шуғулланиши лозим. Бироқ, бу жараёнда шахсий дахлсизлик ва қонуний меъёрларга риоя қилиш муҳим. Ҳеч ким журналистлар микрофон тутганда дарҳол интервью беришга мажбур эмас. Шунингдек, ОАВ мансабдор шахсларни асоссиз равишда айблаш, обрўсига путур етказиш ёки ахборотни бузиб кўрсатиш орқали қонунни бузмаслиги шарт.
Акс ҳолда, бундай ҳаракатлар ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. ОАВ вакиллари ва журналистлар жамиятни хабардор қилиш билан бирга, ўзларининг ҳуқуқий жавобгарликларини ҳам унутмасликлари керак.