Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Геосиёсат | News avatar
Геосиёсат | News
Геосиёсат | News avatar
Геосиёсат | News
🇺🇦🇷🇺 Украина музокараларда аввало тўлиқ ёки қисман сулҳ эълон қилиниши кераклигини қатъиян талаб қилади

Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

Шу билан бирга, Зеленский Украина ўт очишни тўхтатиш ва келгусида ҳақиқий тинчликка олиб келиши мумкин бўлган ҳеч бир форматни истисно қилмаслигини таъкидлади.

👉 @Geosiyosatuz
🇪🇺🇺🇸 Европа АҚШ ташаббусини қўллаб-қувватламади

Европа Иттифоқи давлатлари АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатиш учун Қримни тан олиш ва Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш таклифига қарши чиқишди. Шу туфайли келаси ҳафта Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган вазирлар даражасидаги музокаралар қолдирилди. Учрашув фақат экспертлар даражасида ўтказилади, деб эълон қилди Британия ТИВ.

👉 @Geosiyosatuz
🇹🇷 Зилзила вақтидаги ва ундан кейинги кадрлар

Силкинишдан кейин аҳоли кўчаларга чиқиб олган, бинолардаги шикастланиш ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 Президент Трампнинг рейтинги 42 фоизга тушиб кетди, бу унинг лавозимга қайтганидан бери энг паст даражадир.

Манба: Reuters/Ipsos сўрови

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇦🇷🇺 Украина ўт очишни тўхтатиш режимидан кейин Россия билан исталган форматда музокаралар ўтказишга тайёр, – Владимир Зеленский

👉 @Geosiyosatuz
🇰🇿🇦🇫 Қозоғистон Афғонистонга темирйўл қурилишига 500 миллион доллар сармоя киритади

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин Толибон ҳаракати бош вазир ўринбосари Абдул Ғани Бародар билан учрашув чоғида ўз мамлакати Турғунди-Ҳирот-Спинболдак темирйўли лойиҳасини амалга ошириш учун 500 миллион доллар сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸🇪🇺 АҚШ энди Европанинг хавфсизлиги кафолатчиси бўла олмайди, — деди АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 АҚШнинг собиқ вице-президенти Алберт Гор Трамп маъмуриятини фашистлар Германияси билан солиштирди

- Гор Трамп маъмурияти 1930-йилларда Германияда нацистларнинг ҳокимият тепасига келиши билан таққослаш орқали "ўзининг афзал кўрган ҳақиқат версиясини яратишга ҳаракат қилмоқда" деб огоҳлантирди.

- "Мен бирор нарсани учинчи Рейх билан солиштириш нотўғри эканлигини тушунаман", деди Гор.

- "Аммо бу пайдо бўлган ёвузлик тарихидан муҳим сабоқ олиш керак."

👉 @Geosiyosatuz
23.04.202510:23
🇹🇷 Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, деб ёзмоқда Yeni Şafak.

👉 @Geosiyosatuz
🤵👰 Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

👉 @Geosiyosatuz
Видеони албатта кўринг☝🏻

Супер Хотира

💰Чегирма нархи билан


БУЮРТМА БЕРИШ 👇
https://100k.uz/oqim/329339
https://100k.uz/oqim/329339
https://100k.uz/oqim/329339

✅ЕТКАЗИБ БЕРИШ МАВЖУД! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз❗️
🇷🇺 Рамзан Қодиров жамоат жойларида намоз ўқиш тақиқини айирмачилик деб атади

Чеченистон раҳбари Ставрополнинг Андропов туманида жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқловчи ва ушбу қоидани бузганларга жарима солинишини назарда тутувчи ташаббусни кескин танқид қилиб, Россиядаги 30 миллион мусулмоннинг қолганлар билан тенг ҳуқуқли эканини таъкидлади.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 АҚШ маъмурияти 18 мамлакатдан савдо келишуви бўйича таклифларни олди, деди Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт брифингда.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 Америкалик таниқли актёр Киану Ривз

"Пул мен учун ҳеч нарса эмас. Мен жуда кўп пул ишладим, лекин ҳаётдан завқ олишни ва банк ҳисобим кўпайиши ҳақида қайғурмасликни истайман. Ишлаб топганимнинг кўп қисмини бошқаларга бераман ва оддий ҳаёт кечираман – фақат чемоданга сиғадиган нарсалар билангина. Барчамиз биламизки, яхши соғлиқ анча муҳимроқдир."


👉 @Geosiyosatuz
🇷🇺🇺🇸 Путин Трамп билан тинчлик келишувига эришиш саъй-ҳаракатлари доирасида фронтда урушни тўхтатишни таклиф қилди, деб ёзади Financial Times

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇦🇷🇺 Россия ҳарбийлари Днепропетровск вилоятининг Марганец шаҳрида автобусга дрон билан зарба берди, камида тўққиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар сони ҳақида Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яна 30 киши жароҳат олган. Лисакнинг айтишича, автобус корхона ишчиларини ташиётган бўлган.

Шунингдек, кечаси Россия дронлари Одесса ва Полтава вилоятларига ҳам ҳужум уюштирди, бу ҳужумлар оқибатида бир нечта одам яраланди. Харков ва Киевда дронлар зарбаси натижасида ёнғинлар юзага келди.

👉 @Geosiyosatuz
🇷🇺 Доғистонда ҳайдовчи машинада полициячини уриб юборди ва тўппончадан хавфсизлик кучларига қарата ўт очди

Республика ИИВ хабарига кўра, эркак тўхташ талабини эътиборсиз қолдирган. Ҳужум қилган шахс йўқ қилинган. Ярадор полициячи касалхонада, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

👉 @Geosiyosatuz
🇮🇳🇷🇺 Ҳиндистон Россия ўрнини эгалламоқчи

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакатни Россиянинг анъанавий харидорларига ўқ-дорилар, ракеталар, вертолётлар ва ҳарбий кемаларни экспорт қиладиган йирик етказиб берувчига айлантиришни режалаштирмоқда.

👉 @Geosiyosatuz
🇹🇷 Сўнгги 4 соат ичида Истанбулда 55 та зилзила қайд этилди - AFAD

👉 @Geosiyosatuz
🇷🇺🇺🇸 Путиннинг март ойида Трампга совға қилган портрети суратини эълон қилди - CNN

Путин, шунингдек, Трампга суиқасддан кейин у учун дуо қилганини айтганди. Уиткоффнинг айтишича, АҚШ президенти совғадан жуда таъсирланган.

👉 @Geosiyosatuz
🇰🇬 Қирғизистон полиэтилен пакетлар импортини ярим йилга тақиқлаши мумкин

Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги бу ҳақда тегишли таклифни ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Тақиқ аҳоли саломатлигини сақлашга ва экологик тоза муқобилларни ишлаб чиқишни рағбатлантиришга қаратилган.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ бугун етти банддан иборат “тинчлик режаси”ни тақдим этадиThe Telegraph

1. Украинанинг Қримдан воз кечиши;
2. Ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;
3. АҚШ томонидан Россия Федерациясига нисбатан барча санкцияларнинг бекор қилиниши;
4. Запорижжя АЭС ни АҚШ назоратига ўтказиш. АҚШ ва Россия ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорлик;
5. Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар. Хавфсизлик кафолати йўқ;
6. Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши, лекин Европа Иттифоқига қўшилиш имконияти;
7. Минерал ресурслар бўйича шартнома имзолаш.

Келлогг бу режага Украинанинг розилигини олишга умид қилмоқда. Уиткофф Россияга боради ва бу режани Путинга тақдим этади.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸🇨🇳 Доналд Трамп АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга божларни пасайтиришини маълум қилди — Тhe Washington Post

"145 фоиз жуда кўп ва янги тариф у қадар юқори бўлмайди. Савдо божлари сезиларли даражада пасайтирилади, лекин нолга тенг бўлмайди. Қўшма Штатларнинг Хитойга нисбатан муносабати яхшиланади", — дея АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда WP.

👉 @Geosiyosatuz
🇺🇸 Meta исроил йўриғига юрмоқда

2023 йил 7 октябридан буён Meta компанияси Исроил ҳукуматидан келган контентни ўчириш сўровларининг 94 фоизини бажарган. Маълум бўлишича, Facebook ва Instagram’даги постлар мазмунидан қатъий назар бир хил шаблон бўйича ўчирилган.

👉 @Geosiyosatuz
显示 1 - 24 2614
登录以解锁更多功能。