07.05.202511:59
Бўлимимизда бир докторлик диссертациясининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Мавзу — Россия империяси шарқшунослиги.
Бутун бўлим ўқиб, танишиб чиқди. Диссертация муаллифи 20 дақиқа тақдимот қилди, сўнг 10 тадан кўпроқ савол берилди. Савол-жавобдан сўнг муҳокама қисми бошланди.
Устоз Бахтиёр ака Бобожонов сўз олди. Диссертацияни бошидан охиригача, фаслма-фасл таҳлил қилиб, барча камчилик нуқсонларини айтиб чиқди.
Ишонасизми, салкам бир соат гапирди. Ишонмайсиз, лекин ҳозир, шуни ёзаётганимда ҳам гапиряпти. 😂
Лекин ҳеч ким зериккани йўқ, сўзини бўлгани йўқ. Ҳақиқий маъруза эшитгандай бўлдик. Ниҳоятда чуқур таҳлил. Кўп ўқиган, соҳасини теран тушунадиган мутахассисларни тинглаш барибир бошқача. Бунча нарсани ўқиш, ўрганиш, тушуниш ва шунақа улкан билим корпусини бирлаштириб, яхлит ҳолда қўллай олиш нақадар қийин ва шу туфайли ҳам ниҳоятда мафтункордир. Одам оддий одамликдан чиқиб, коинотни, борлиқни, инсониятни, дунёни англашга яқинлашгани унинг таҳлилларидан, нутқларидан сезилади.
Айнан шунақа олимларнинг закосига ҳайрон қолиб, илм-фанга кирганман. Бир кун менам шунақа бўлиб қоларман.
@AsanovEldar

03.05.202518:32
Qurultoy'да бомба бўлди, ядровий бомба бўлди, мана энди водород бомбаси!
Бахтиёр Алимжонов бир йиллик узлатдан сўнг яна интернетга қайтди. Гаплари тўпланиб кетган экан, сал кўп гапириб ҳам қўйди. Лекин майли, яхши фикрлар бўлди, қизиқ суҳбат бўлди.
Кўп долзарб масалалар кўтарилди, кўп танқидлар бўлди, ҳатто конкрет шахслар тилга олинди. Хуллас, Qurultoy'нинг одатдаги форматига мос бўлмаган, лекин аслида анча долзарб ва қизиқарли гурунг бўлди.
Шу ўринда подкастимиз томошабин ва тингловчиларга раҳмат айтмоқчиман. Бахтиёр ака ўзи яхши мутахассис, лекин провокацион образи, баъзи провокацион гаплари туфайли хейтерлари кўп. У чиққан видеолар остида изоҳлар нажасхона бўлиб кетади одатда — сўкинишлар, қарғашлар. Фикрини биров эшитмай, эски аламларни хотирлаб сўкаверади хуллас.
Бизнинг подкаст остида эса ундай изоҳлар жудаям озчиликни ташкил қилди. Ҳатто ёқтирмаганларам "меҳнатингларга рози бўлинглар, бу мутахассисни иложи бўлса бошқа чақирманглар" қабилида фикр билдирди. Тескари томон — у кишининг фанатлари ёзган мақтов изоҳлардан ташқари, холис, фикрига муносабат акс этган изоҳларам кўп бўлди.
Бундай маданиятли, босиқ ва ўқимишли одамлар аудиториямизда кўп эканидан хурсанд бўлдим. Ўзбекистонда бунақа аудитория жамлаш осон эмас. Миллионлар бўлиб кетмасак ҳам, ўн минглар бўляпмиз. Насиб, тез орада юз мингларга ҳам чиқиб қолсак.

01.05.202508:26
🧙♂️ Снейп энди қора танли актёр ижросида
Янги “Гарри Поттер” сериалида Северус Снейп ролини қора танли актёр ижро этади. Бу танлов мухлислар орасида икки қарама-қарши фикрни уйғотди: кимдир бу янгиланишни қўллаб-қувватласа, бошқалар уни образ моҳиятига хиёнат деб билмоқда.
Аммо унутманг, Снейпнинг кучи ташқи кўринишда эмас, ички фожиасида эди. Образни тери ранги эмас, моҳияти белгилайди.
🎥 Тўлиқ таҳлил — Susambil каналининг янги видеосида. 👉
Ҳавола: https://youtu.be/KJEODxPqjDo

28.04.202509:52
АЭС қандай ишлайди?
Техноплов шу мавзуда видео тайёрлабди. Менимча, кўпларга қизиқ бўладиган мавзу.
https://youtu.be/srROYgkPTAo

24.04.202512:41
Демократия тушунчаси Юнонистон ва Римда қадимдан бўлган, лекин у қандай ишлаган?
Помпеи шаҳрида аҳоли овоз бериш орқали бошқарувчини танлаш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ўша давр учун демократиянинг бир кўриниши эди. Бундай тизим Рим даври учун катта ютуқ бўлган.
Барчаси ҳақида “Худди шундай” каналидаги янги сонда билиб олинг: https://youtu.be/6j9zz0NUMU8?si=LfslfcKQlg3p-tff

22.04.202516:41
🎮 Technoblade ким эди ва у нима учун Minecraft фильмида пайдо бўлган?
Technoblade — Minecraft ўйинидаги энг машҳур PvP (player vs player) ўйинчиларидан бири бўлган америкалик контент яратувчи. У ўзининг юқори даражадаги ўйин маҳорати, ҳазил қилиш қобилияти ва сарказмга бой услуби билан катта аудиторияни жалб қилган. 2022 йилда суяк саратони (саркома) туфайли вафот этган.
Minecraft анимацион фильмида Technoblade образи (тож кийган чўчқа) эҳтиром сифатида киритилган. Бунга нафақат мухлислар учун эсдалик, балки ўйиннинг ўз тарихига ҳурмат рамзи сифатида ҳам қаралади.
📽 Бундай тафсилотлар Susambil — кино ва анимация таҳлили каналида мунтазам ёритилади. Обуна бўлинг ва саҳна ортидаги чуқур маъноларни биринчилар қаторида билиб олинг.
видео учун ҳавола: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao

05.05.202512:13
2000-йилларда тарихдан имтиҳонга тайёрланганлар тестларда кўп учратган савол бор: Марказий Осиёдаги энг қадимги ёзув қаердан топилган/қайси даврга оид? Жавоб: Хоразм, Ойбўйирқалъа, м.ав. V-IV асрлар.
Мана ўша ёзув. Хум сиртига ёзилган, хумнинг сиғими акс этган (қанчадир литр хуллас). 1976 йилда топилган.
Лекин қозоғистонликлар энг қадимги ёзув деб буни эмас, Иссиқ қўрғонидан топилган коса сиртидаги битикни тан олади. У ҳам тахминан шу асрларга оид.
Аслида бундан қадимийроқ протоёзувларам бор, лекин улар ўқилмаган, ёзувми, йўқми, номаълум, тушунарсиз эски ёзув, балки ёзув ҳам эмасдир. Масалан, Чилпиқдан м.ав. XVIII-XVII асрга оидлари топилган.

03.05.202517:32
Қатъиятли бўлиш — ҳар қандай тўсиқларга қарамай олдинга интилишдир. Бу инсоннинг ички ишончи, сабр-тоқати ва мақсад сари қатъий ҳаракат қилишини ифодалайди. Қатъият орқали инсон орзуларини рўёбга чиқаради ва ўзини янада кучлироқ ҳис қилади. Ҳар бир муваффақият ортида айнан мана шу синовларга бардош бера олган ирода ётади.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww

30.04.202517:34
Ўзбекистондаги иккинчи, менинг иштирокимдаги биринчи ScienceSlam муваффақиятли ўтди дўстлар (олдинроқ эълон бергандим). Тадбирдан қисқа видео Instagram'да Teach for Uzbekistan лойиҳаси саҳифасига жойлаштирилди.
Жудаям қизиқ, ўзига хос кеча бўлди. Том маънода илм-фан ва маданият мутахассислари ва ишқибозлари тўпланди. Олимларнинг стендапларидан ташқари, жонли мусиқа ва ҳақиқий француз шоир боладан шеър эшитдик.
Анъанавий форматлардан зерикканда мана шундай креатив ёндашувга эга тадбирларга тушиб қолсанг, маза қиласан. Менам маза қилдим, янги танишлар орттирдим, кўп нарса ўргандим, ва энди ScienceSlam Ўзбекистонда давом этишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.
Лекин бунинг учун сизнинг қўлловингиз керак. Тадбир ҳеч кимга қизиқ бўлмаса, қизиққанларам эриниб, ташриф буюрмаса, унинг фойдаси кам бўлади. Илтимос, фаолроқ бўлинг, илмий ва маданий тадбирларга бориб туринг! Ва ScienceSlam бўйича янгиликларни кутинг. Ҳаётингиз қизиқроқ, ранг-барангроқ бўлишига интилинг!

26.04.202508:34
Таксида юрганингизда чойчақа берасизми? Одатда каттароқ суммадаги чойчақани чет элликлар беради, деб ўйлайди кўпчилик. Аслида ўзимизникилар ҳам катта чойчақа бераркан.
Қўштирноқ подкастда такси ҳайдовчиси билан суҳбат. Улар таксичиликка қандай келиб қолгани, таксидаги саргузаштлар ҳақида гапириб берди.
▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q

23.04.202514:06
Жуда бир даҳшат семинар бўлди. Афсус, видеога олмадик, подкаст ёки ТВ кўрсатувдай қизиқ бўларди.
Маърузадан сўнг қизғин муҳокамалар бўлди хуллас. Қуруқ қолиб кетдинглар. Аслида бунақа қизғин муҳокамалар илмий муассасаларда ҳар куни бўлади.

22.04.202509:35
Science Slam деган формат бор. Илмий коммуникациянинг оммабоп шакли ҳисобланади.
Формат стендапдан олинган — 10 дақиқали чиқишлардан иборат. Асосий фарқи — қизиқчилар эмас, олимлар чиқиш қилади, ўз тадқиқоти ҳақида қисқа ва қизиқарли гапириб беради. Қизиқарли гапиради, лекин кулгили эмас, чунки аудиторияни кулдириш ҳам осон эмас, профессионал кўникма ёки "туғма" қобилият талаб қилади. Агар ҳам илмий маъруза қилиб, ҳам кулдира олса, унда янаям зўр.
Бир неча йил олдин Тошкентда Science Slam бўлиб ўтганди, лекин кейинчалик бу иш тўхтаб қолди. Бир гуруҳ ташаббускорнинг ҳаракати билан янги Science Slam ташкил қилинмоқда.
Бу сафар чиқишлар ҳам ўзбек, ҳам рус тилида бўлади. Ўзбек тилли спикерлардан бири мен бўламан. Қизиқиш бўлса, марҳамат, 26 апрель куни сизни кутамиз.
Лекин келинглар аниқ, илмий стендапнинг ўзбек аудиториясини ҳам яратайлик. Ўзбек тилининг қўлланиш доирасини янги форматлар орқали кенгайтирайлик.
Тафсилотлар мана бу ерда.

04.05.202516:29
Илм-фанни содда, қизиқарли қилиб етказиш керак, дарсликлар зерикарли, деган гаплар кўп айтилади. Ўзим ҳам илм-фанни тарғиб қилиш, содда қилиб тушунтиришга кўп йилларимни бағишладим. Илмий-оммабоп жанрда кўп ишладим.
Лекин шу масала муҳокамасида бир жиҳат эътибордан қолиб кетади. Ҳар қандай соҳани, ҳар қандай фанни юз фоиз илмий-оммабоп қилиб, қизиқарли қилиб тушунтириб, ўргатиб бўлмайди. Исталган соҳада эринчоқликни енгиб, ўтириб, сабр ила ёдланадиган назарий асос бор. Бусиз иложи йўқ. Доимий равишда илмий-оммабоп контент истеъмол қилган одам ҳеч қачон соҳа профессионалига айланмайди, шунчаки жуда кўп маълумотга, умумий тасаввурга эга билимдонга айланади.
Илмий-оммабоп жанрнинг моҳиятини тўғри англаш керак. Унинг моҳияти ҳамма нарсани "қизиқарли", "кулгили", содда қилиб тушунтириб ташлаш эмас. Унинг вазифаси — қизиқиш уйғотиш.
Қизиқиш уйғонса, одам назариётни ёдлашдан, ўқишдан, такрорлашдан зерикмайди. Соҳага шўнғийди. Шундан кейингина у профессионалга айланиши мумкин.
Профессионал бўлмоқчимисан, ана шу босқичдан ўтишингга тўғри келади.

03.05.202514:41
Буёқда қизиқ ишлар бўляпти.
1 мартдан Play Mobile'да битта SMS нархи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга кўтарилган эди. Яъни пластик картадан ҳар пул ечганда ва бу ҳақда SMS келганида шунча пул йўқотаётган эдик.
Бунинг йўлини топишди — TG'да Humo ботига уланса, SMS ўрнига шу ботга хабар келиб туради ва ҳисобдан пул ечилмайди. UzCard'да ҳам шунақа бот бор, лекин текин эмас (барибир арзонроқ тушади).
Мана энди халқ бир маза қилиб, ҳамма ботга ўтиб кетган пайтда ишкал чиқиб ўтирибди — салкам бир ҳафтадан буён Humo боти ишламаяпти.
Бундай воқеалар тўғри келиб қолгандан кейин, фитна назарияларига жуда берилгиси келади-да одамни. Атайлаб ботни ўчиртиришди, одамлардан SMS орқали пул олиш учун, деб ўйлайди-да ноқис ақл! Далил бўлмасаям, вақт, шароит, мотивация тўғри келиб турибди.
Бакироо брат катта-катта муаммоларни кўтариб, юлғучликни танқид қилиб юрибди. Мана бунақа майда юлғучликларни эса кўздан қочиряпти шекилли. Шунга секин панадан пулимизни олишяпти — кам-кам бўлса ҳам, йиғилганда кўп бўлиб кетади. Бакироо қайга қараяпти, нега кирувчи SMS'га пул тўлаяпмиз? 😢

30.04.202517:21
Қизил ёки кўк таблетка? 💊
Kiber.Uz канали Matrix: Path of Neo ўйинини бир дақиқада тугатиш сирини очибди! Шунчаки бошида кўк таблеткани танланг ва... тамом! 😂 Кино тугади, тарқалинглар! Бунақа тез финални кўрмагансиз! Видеода ҳаммаси бор.
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=zySfmCh-lig

25.04.202515:38
Дубайдаги ҳолат ва унинг эҳтимолий оқибатлари
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келган. БАА расмийлари 15 нафар юртдошимизни қўлга олган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Расмий учрашувларда БАА томони Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпайганини таъкидлади. Вазият ўзгармаса, икки давлат ўртасидаги визасиз тартиб ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. Яъни ҳамма фуқаро зарар кўради.
Вазирлик бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бормоқда. Хорижга чиқаётган фуқаролардан тартиб-интизомга риоя қилиш ва юртдошлар шаънига доғ туширмаслик сўралмоқда.
Амалда эса шуни унутмаслик керак: чет элда ҳар бир фуқаро ўз юрти, ўз халқи шаънининг ҳимоячисидир. Бир инсоннинг нотўғри хатти-ҳаракати бутун халқ имижига ва дунё кезиш эркинлигига путур етказиши мумкин.

23.04.202509:21
Qurultoy'да Эркинжон ака Ризо Ëқубов ҳақида кўп гапирди. Биз унча яхши танимайдиган бу ҳарбий арбоб ўз вақтида бутун СССР миқёсида эътироф этилиб, юқори лавозимларда ишлаган.
1930-йилларда Ризо Ëқубов бошқа ўзбек зобитлари қаторида қатағонга учраган. Унга қўйилган айблардан бири — Польша жосуси эканликда гумонланган.
Эркинжон ака шу мавзуда бир яхши мақола чиқарган. Ўқишни тавсия қиламан.
Раджабов Э.Г. Был ли Резо Якубов польским разведчиком?

22.04.202507:29
Кипр масаласида билиш керак бўлган яна баъзи тафсилотлар.
Юқорида ЛДНРга ёки Қримга тенглаштириб бўлмаслиги ҳақида ёзгандим. Бошқа фарқлари ҳам бор. Умуман, нега Шимолий Кипр масаласи аслида унақа долзарб эмас, нега Туркия санкцияга тушиб кетмаган, нега қайсидир маънода бу масалага кўз юмилади, тушуниш учун қуйида нарсаларни билиш керак.
Туркия Кипрда тинчлик кафолатчиси бўлган уч давлатдан бири эди (Юнонистон ва Британия қаторида). 1960-йилларда, илк тўқнашувлар бошланганида, бу уч давлатнинг қўшма контингенти оролда жойлаштирилиб, тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшган эди. 1974 йилда эса Туркия 1960 йилги уч томонлама келишувга биноан оролга қўшин олиб кириш мандатига эга эди. Турк қўшинлари оролдан чиқиб кетмагач, орол шимолида амалда назорат ўрнатгач, уларни босқинчиликда айблай бошлашди.
Бугунги кунда ШКТЖ, расман тан олинмаган бўлса-да, сиёсий институтлари ишлаб турган барқарор давлатга айланган. У ерда парламент, сиёсий партиялар, демократик сайловлар бор, бошқа институтлар ишлайди. Мамлакат келажаги оммавий муҳокама қилинади, Туркияга яқинлашиш, қўшилиш, Туркиядан мустақил сиёсат юритиш ва ҳатто юнон Кипри билан бирлашиш тарафдорлари бор. 2023 Freedom House уни фуқаро эркинликларига риоя этиладиган, сиёсий тизими демократик давлат сифатида баҳолаган.
ШКТЖ тинчлик ва барқарор ҳокимият ўрнатгач, иқтисодий ривожланишга ҳам эътибор қаратган. Мамлакатда бир қанча соҳалар ривожланиб, даромад келтирмоқда. Уларнинг асосийси банклардир.
ШКТЖда 24 та оншор, 14 та офшор банк мавжуд (2008 йил маълумоти). ШКТЖ муаммоси музлатиб қўйилиши ва Ғарб давлатлари амалда оролнинг бирлашишига эътиборсизлиги шу билан боғлиқ — турк Кипри офшор пул қўйиладиган (солиқдан қочиладиган) ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу давлат расман тан олинмагани учун у солиқ ахбороти алмашиш тизимида эмас, демак, у ерда солиқдан қочиш осон. Туркия, Исроил, Буюк Британия, айрим араб давлатлари (ёки уларнинг резиденти бўлган йирик корпорациялар) бундан фойдаланиб келади. АҚШнинг Financial Crimes Enforcement Network агентлиги бу масалада таҳлиллар чиқариб туради ва америкалик бизнесменларга у ерга пул киритмасликни тавсия қилиб келади.
Кейинги соҳа — олий таълим. Турк Киприда 24 та университет бор. Аҳоли жон бошига (380 минг атрофида) университетлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринларда туради. 2024 йилда у ерда 100 минг талаба ўқиган. Қизиғи, кўп университетлари халқаро аккредитацияга эга эмас, шунга қарамай, хорижлик талабалар бу ерга кўп келади. Аккредитациядан ўтмаган университетларда ўқийдиган талабаларга ҳайрон қолайми, тан олинмаган давлатда ўнга яқин халқаро аккредитацияга эга университет борлигига ҳайрон қолайми, билмай қоламан баъзида.
ШКТЖ иқтисодини кўтариб турган яна икки соҳа бор — туризм ва тиббиёт. Икки соҳаям арзонлиги ва сифати билан одамларни жалб қилади.

03.05.202520:17
Ижтимоий тармоқларда яна бир баҳс: Алишер Қодиров бир видео жойлаштириб, "демократия мукаммал тузум эмас" деган маънода пост ёзди. Кўпчилик, табиийки, бу фикрга қўшилмади, танқид қилди. Айримлар эса бу фикрга қўшилиб, ҳатто "овоз бериш учун ҳам махсус имтиҳон топшириш керак" деган таклифни берди. Баҳслар яна баҳсларга уланиб кетди...
Шу масалада анча олдин ўйлаб, баъзи нарсаларни ўрганган, хулосачалар қилган эдим. Фурсатдан фойдаланиб бўлишсам.
Демократия мукаммал тизим эмаслиги тайин, кўп айтилган нарса. Аммо бу фактни кўплар манипулятив ишлатади.
Масалан, демократияга мухолифлар, бошқа тузум тарафдорлари буни кўп айтишни яхши кўради, лекин масаланинг бошқа томонини яширади — улар демократия ўрнига таклиф қилаётган тузумларам мукаммал эмас. "Демократия мукаммал эмас" дегани унинг муқобиллари мукаммал дегани эмас.
Иккинчидан, мукаммал тузумнинг ўзи йўқ. Бирор тузум маълум жамиятда, маълум давр ва муҳитда нисбатан мукаммал ишлаши мумкин, у ҳам вақт ўтиши билан эскиради, нуқсонлари чиқади — замон ўзгаради, авлодлар алмашади, жамият янги муаммолар билан юзма-юз келади. Тузумни ислоҳ қилиш керак бўлади. Бу борада либерал демократия энг қайишқоқ тузумлардан бири — мослаштириш осон.
Ўзи "мукаммаллик" қандайдир ўлчовга эга категория эмас. Мукаммал нарсанинг ўзи йўқ. Бирор нарса кимгадир ўз эҳтиёж ва приоритетларидан келиб чиққан ҳолда мукаммал кўриниши мумкин холос.
Овоз бериш учун имтиҳонларга келсак. Кўплар билмайди ёки эътибор бермайдики, бундай имтиҳонлар аслида бор, ҳаммамиз ундан ўтганмиз (ва кўпчилик ортиқ даражада осон ўтиб кетган). "Бизнес гуру"лар "керак эмас, бефойда, одамларни чалғитади, бир хил қилиб қўяди" деб ваҳима қилишни яхши кўрадиган, кўплар эътибор бермай, иккинчи планда қолдирадиган оддий умумтаълим мактаби ана шу имтиҳондир.
Мактабнинг вазифаси фақатгина бир қанча фан ва соҳа бўйича бирламчи билим бериш, хат-савод чиқариш эмас. Мактабнинг ижтимоийлаштириш вазифаси юқоридагилардан кам аҳамиятга эга эмас. Идеалда мактаб болаларни фуқаро қилиб тарбиялаб чиқариши керак — уни битирганлар нафақат карра-карра жадвалини ва Менделеев жадвалини билиши, балки фуқаро сифатида ҳуқуқ ва бурчларини англаши, бошқа жамият аъзолари билан муносабатларини тўғри тушуниши керак.
Афсус, бизда таълим тизими вайрон бўлиб, ҳалигача оёққа турмагани, мактабда таълим сифати ва сифат назорати пастлиги туфайли бу институт ўз вазифасини бажара олмаяпти. Мактабни амал-тақал қилиб битирувчилар кўп, у ерда керакли билим ва кўникмалар доимам шакллантирилмайди, дарсга тузук-қуруқ бормай, ҳеч нарса ўрганмай ҳам битириб кетса бўлади, назорат жуда кучсиз.
Энди бу камчиликлар бартараф бўлса, кейин мактабда ижтимоийлаштиришни йўлга қўйиш, одамларга ҳуқуқни, мажбуриятни, сайлов маданиятини, баҳс маданиятини, хилма-хилликни ўргатишни гапирсак бўлади.

02.05.202515:01
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy

29.04.202517:47
Меҳринозни анчадан буён танийман — биринчи навбатда Ëшлар ишлари агентлиги ходимаси сифатида тадбир, лойиҳа, йиғин ва ҳоказолар доирасида ҳамсуҳбат бўлганмиз. Лекин бундан икки-уч ой муқаддам бирга ишлашни бошладик (1000Kitob доирасида). Яхши келишиб ишладик, кўп масалада ҳамфикр эканимиз қувонтирди. Қисқа муддатда яхши натижаларга эришдик деб ўйлайман.
Афсус, Меҳриноз карьерасида янги босқич очишга қарор қилди ва янги иш жойига ўтди. Биз учун афсус — энди яхши жамоа шакллантириб, ишларни йўлга қўйиб, янги муҳитга ўрганиб, "мана энди ёрворамиз!" деб, шижоат билан ишлай бошлагандик. Меҳринознинг ўзи учун эса хурсандман — янги саҳифа очиш, янгилик сари интилиш одамга улкан мотивация ва куч беради.
Меҳринозга янги бошлаган ишида, янги йўлида чексиз омад, янги муваффақиятлар тилайман. Юзи ёруғ бўлиб, янада каттароқ лойиҳаларга бош бўлиб юрсин. Ва, албатта, ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этсин.

25.04.202506:44
Элбекнинг атамалар луғатини кўп эсга оламан (подкастларда, адашмасам, каналдаям ёзганман). Ўша луғатдан парчалар эълон қилинибди "Тил ва адабиёт таълими" журналида.
@AsanovEldar
@AsanovEldar

23.04.202508:49
#E'LON
Milliy arxeologiya markazi yosh Olimlar kengashi doirasida “Yosh olimlar minbari”ga taklif qiladi!
Ushbu ilmiy uchrashuvda markaz katta ilmiy hodimi B. Alimjonov ""Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi" mavzusida ma'ruza qiladi.
📢 Yosh olimlar minbari: Milliy arxeologiya markazi
🎤 Ma’ruzachi: Baxtiyor Alimjonov
📚 Mavzu: "Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi"
🗓 Sana: 23.04.2025
⏰ Vaqt: 15:00
🔗 Bog'lam: https://us06web.zoom.us/j/83555038169?pwd=cXEaFtqnoemta3AbePaH5rRUCB9upS.1
📍 Joy: Mirzo Ulug'bek, 81

22.04.202504:16
Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Меҳмонимиз — Эркинжон Ражабов. У киши билан олдин ҳам гаплашгандик, армия тарихи бўйича. Бу сонда ҳам шу мавзуни давом эттирдик.
Янги сондан Ўзбекистон ССРда армия ташкил топиши, ундаги ички муаммолар, профессионал армия шаклланиши ҳақида билиб оласиз.
Линк: https://www.youtube.com/watch?v=0X5QMeLSL4k&t=4s&ab_channel=QURULTOY

显示 1 - 24 共 139
登录以解锁更多功能。