Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Самвел Карленович Саркисян avatar
Самвел Карленович Саркисян
Самвел Карленович Саркисян avatar
Самвел Карленович Саркисян
Барча яхши нарсалар ҳалолликка қурилади!

Шу гапига қойил.

@SamvelKarlenovich
Пучакка чиққан легионерлар суперлигамиздан кетишни бошлашди.

🔵"Қўқон-1912" клуби Амед Кобена билан шартномасини бекор қилди

@SamvelKarlenovich
Қуллуғ бўлсин😉

Футболчиларга Кобальт Мураббийларга Треккер

@SamvelKarlenovich
Саудия матбуотида 2-голимиз илова қилиниб, «шарманда» деб ёзилмоқда

@SamvelKarlenovich
Бир неча кун олдин Жанубий Корея ҳукумати Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ироқ - Жанубий Корея ўйинини ўтказиш учун эҳтиёт чораларини кўраётгани ҳақида ёзган эдик.

Ҳозирга келиб, корейс нашрларининг ёзишича, ҳукумат бу ўйин учун Ироққа жамоани жўнатмаслик ҳақида Жанубий Корея футбол федерациясига хат жўнатган

@SamvelKarlenovich
11 эмас…

@SamvelKarlenovich
21.04.202517:51
Яхши интервью бўлибди, кўришни маслаҳат бераман.

https://t.me/boburakmalov/17529

@SamvelKarlenovich
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан:

Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Алиев Асилбек Равшанжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Избасканов Бахадир Махсетбаевич - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Мурадов Амирхон Шухрат ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Мусаханов Муҳаммадали Алижонович - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Муҳаммадов Акбар Алишерович - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Сарсенбаев Нурбек Рахатович - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Шокиров Иброхим Жамшид ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

«Шуҳрат» медали билан:

Джураев Отабек Рустамович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси

Толипов Орифжон Боходирович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири тақдирланди.

@SamvelKarlenovich
❗️ SEASIAGOAL САЙТИДА ЁЗИЛМОҚДА

"Саудияни Саудияда 2 киши кам бўлиб ютиш бу умуман бошқа даража.

Ўзбекистон катталар тоифасидa ҳам, U23, U20, U17 тоифаларида ҳам қитъа грандига айланиб бормоқда".

@SamvelKarlenovich
Алишер Қодировдан жўяли фикр

@SamvelKarlenovich
Хотиржам бўлинг. Бизда ҳаммаси 17 ёшлик футболчилар. «Форточка» қидиргандан фойда йўқ😉

*Ростдан булар 17 ёшдами, деб ёзилган, расмда

@SamvelKarlenovich
20.04.202519:18
Муҳлислар эсга солишди (@Abdurasulov_Baxtiyor 👏🏻)

Ўша 1987 йилги U17 ЖЧ да ўзбек чемпион бўлган! Миржалол Қосимов 2 та гол урган ва СССР Нигерияни пенальтилар бўйича мағлуб этган.

Қосимов кубокни Пеледан қабул қилган.

@SamvelKarlenovich
21.04.202516:20
Элдор интервьюсини таржима қилдик.

Элдор 🗣️

“Ўйинда мураббий бу ўйин осон бўлмаслигини айтди ва бунга тайёр эдик. Ҳаммамиз бу ўйин қанчалик қийин бўлишини билардик ва яхшики, биз ғалаба қозониб, 3 очко олдик — бу энг муҳими.”

Савол 🗣️

“Ҳозир сенинг учун ҳам жуда муҳим вақт. Энг муҳими, сен ҳозирда руҳий жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам ўзингни яхши ҳис қиляпсан, бу сенга жуда катта ёрдам бераяпти.”

Элдор 🗣️

“Менимча, бош (руҳий ҳолат) жуда муҳим — миянг жойида бўлса, ҳаммаси яхши бўлади. Жисмоний ҳолат ҳам.”

Савол 🗣️

“Сен ўга вазиятни тушундинг , қаттиқ ҳаракат қилдинг, ва сенга тўпни узатилиши мумкинлигини англаб етдинг”

Элдор 🗣️

“Мен ундай бўлади деб ўйламадим, лекин охиригача бордим, чунки ишондимки, қандайдир вазият бўлади.”

Қойил, Элдор “италиялик” бўлиб кетибди. Тилни билиш барибир муҳим.

Видео трибуна интаграмидан олинди.

@SamvelKarlenovich
Инсайдер Никола Шкира ҳаммаси ҳал бўлгани ва Элдор Шомуродов «Рома»да 2027 йилгача қолиши ҳақида ёзмоқда

@SamvelKarlenovich
21.04.202506:31
Саудиялик муҳлислар ичида “соч турмагига қарагунча, яхши ўйнашга эътибор бериш керак эди”, “Таниш-билиш орқали йиғилган жамоа”, деган гаплар айланяпти.


Биз эса (SamvelKarlenovich) секин-секин Европадаги скаут, таҳлилчи, мураббийларга чиқяпмиз. Қани бир-иккитасига "совчи" топа олсак, бошимиз осмонга етарди.

@SamvelKarlenovich
Аднан Даржал (Ироқ Футбол Федерацияси Президенти) 🗣

«ОФК ушбу ўйинни Басрада ўтказишга рухсат берган. Биз ҳеч қанақа ноқулайлик яратганимиз йўқ. Жанубий Корея делегацияси учун визалар ажратилган. Корея матбуотида тарқалаётган хабарларга ягона жавоб шу - ўйин Басрада бўлади!»

@SamvelKarlenovich
ИСЛОМ ИСМОИЛОВ КАНАЛИМИЗ АДМИНИ БИЛАН СУҲБАТДА 🗣

Сизларга (изоҳ: @SamvelKarlenovich канали) ҳам раҳмат айтаман Ўзбек футболи ривожи учун жуда катта ҳисса қўшаяпсизлар. Кўпроқ тахлилий мавзуларга ва майда деталларга эътибор қаратганликларинг учун доимий равишда кузатиб келаман. Бир ҳилги пайтларда биз кўздан қочирган нарсаларга ҳам эътибор қаратасизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қилаётган фидоий ишларинга ривож берсин. Сизлар бераётган маълумотлар бизга фақат фойда беради. Кўпроқ маълумот бераверинглар фойдаланамиз”

П/С Сизга ҳам эътибор учун раҳмат

@SamvelKarlenovich
20.04.202519:03
🏆 FIFA U-17 Жаҳон Чемпионати Ғолиблари (1985–2023)

📅 1985 – 🇳🇬 Нигерия
📅 1987СССР
📅 1989 – 🇸🇦 Саудия Арабистони 👀
📅 1991 – 🇬🇭 Гана
📅 1993 – 🇳🇬 Нигерия
📅 1995 – 🇬🇭 Гана
📅 1997 – 🇧🇷 Бразилия
📅 1999 – 🇧🇷 Бразилия
📅 2001 – 🇫🇷 Франция
📅 2003 – 🇧🇷 Бразилия
📅 2005 – 🇲🇽 Мексика
📅 2007 – 🇳🇬 Нигерия
📅 2009 – 🇨🇭 Швейцария
📅 2011 – 🇲🇽 Мексика
📅 2013 – 🇳🇬 Нигерия
📅 2015 – 🇳🇬 Нигерия
📅 2017 – 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия
📅 2019 – 🇧🇷 Бразилия
📅 2023 – 🇩🇪 Германия



📌 Энг кўп чемпионликлар:
🥇 🇳🇬 Нигерия – 5 марта
🥈 🇧🇷 Бразилия – 4 марта
🥉 🇬🇭 Гана ва 🇲🇽 Мексика – 2 мартадан



📊 Қизиқ фактлар:
• 🇸🇦 Саудия АрабистониОсиёдан ягона чемпион (1989)
• 🇨🇭 Швейцария – 2009 йилда илк ва ягона чемпионликни қўлга киритган
• 🇩🇪 Германия – 2023 йилда илк бор чемпион бўлди

Бу йил янги жамоа чемпион бўлсин…ОФК дан чиққан…марказий осиёдан….энг кучлиси! 😅

@SamvelKarlenovich
21.04.202514:34
📊 2025 U17 Осиё Кубоги — турнир статистикалари:

🎮 Уйинлар сони: 31
🥅 Урилган голлар: 101
🎯 Аниқ зарбалар: 313
🎯 Барча зарбалар: 893
🧤 Қуруқ ўйинлар: 12
🚦 Сариқ карточкалар: 92
🟥 Қизил карточкалар: 6
🦵 Қоида бузишлар: 688
📐 Бурчак тўплари: 295
⚽ Пеналти: 15
📤 Тозалашлар (clearances): 1,310
🔁 Узатмалар сони: 22,421


📊 Қайси жамоа қандай кўрсаткичга эга бўлганлиги график шаклида тайёрласак, қизиқ бўладими?

Ёки “қуруқ статистика” қизиқмасми? 😊

@SamvelKarlenovich
Рим папасининг вафоти туфайли бугун Италия А cериясида бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар бошқа муддатга қолдирилди

@SamvelKarlenovich
#БОООМ

❗️ ФИФАНИНГ РАСМИЙ САҲИФАСИДА ЎЗБEКИСТОН ЎСМИРЛАР ТEРМА ЖАМОАСИ ҲАҚИДА ЁЗИЛДИ


«Ўзбекистон 9 киши билан, Саудияни мағлуб этиб, Осиё кубогида ғолиб бўлди.

Ажабланарлиси шундаки, «Оқ бўрилар» сафидаги ҳужумчи Нурбек Сарсенбаев ва ҳимоячи Миразиз Абдукаримов биринчи бўлим охирида майдондан четлатилган бўлишига қарамай, иккала гол ҳам шундан кейин урилди.

Бутун турнир давомида устунлик қилган
Исломбек Исмоилов жамоаси Таиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд» спорт мажмуасида ҳужумкор ўйин намойиш этишда давом этди. Иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Муҳаммад Хакимов пенальтидан ҳисобни очди, 70-дақиқада эса ажойиб якка рейд эвазига қанот ҳужумчиси Садриддин Ҳасанов ғалабани мустаҳкамлади.

Ҳасанов ушбу турнирда кўрсатган юқори даражадаги ўйини учун мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Ўзбекистон сўнгги саккизта қитъа мусобақасининг еттитасида ҳеч бўлмаганда чорак финалгача етиб борган ва 2023 йилда Индонезияда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам шу босқичгача чиқиб, яхши таассурот қолдирганди» - деб ёзилмоқда, ФИФАнинг расмий сайтида

@SamvelKarlenovich
Хабарни давоми, Жанубий Корея Футбол Федерацияси ФИФАга Ироққа қарши Ироқда ўйин ўтказишдан бош тортиши ҳақида билдирги тайёрламоқда экан

@SamvelKarlenovich
Эрта тонгдан араб нашрларини безаётган расм😉

@SamvelKarlenovich
20.04.202518:43
Биздан тепадаги қоидалар бўйича “рейтинги” кучли, биринчи саватчада бизга қарши тушиши мумкин бўлган жамоалар:

🇫🇷 Франция
🇧🇷 Бразилия
🇩🇪 Германия
🇦🇷 Аргентина
🇳🇬 Нигерия
🇲🇽 Мексика
🇲🇱 Мали
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия
🇺🇸 АҚШ

Қуръадан олдин ушбу жамоалар билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш керак!

@SamvelKarlenovich
显示 1 - 24 396
登录以解锁更多功能。