Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
04.05.202508:08
​​#Мулоҳаза

‼️ ЎТКИР ҚИЗЛАРГА УЙЛАНИНГЛАР, ёрқин қизларга уйланинглар, дейман ука жўраларимга.

😳 Табиий танланиш қонуни шундай: ҳар бир тур кучли насл қолдириш учун кучли жуфт танлайди. Фақат биз ижтимоий жонзотлар хотинимиз ўзимиздан заифроқ, ақлсизроқ, уқувсизроқ бўлишини хоҳлаймиз. Оилада устунликни бериб қўйишдан қўрқамиз. Қўрқоқмиз.

❓ Дилором Каримова "Пўртана" кинороманида шахс аёллар фарзандсиз ўтиши, бундайроқлар кетма-кет туғиб ташлаши, оқибатда инсоният майдалашиб бораётганидан ёзғирган. Тўғри!

📌 Кучли аёл ўзидан кучли эркакни қидиради. Кучли эркак эса меҳрибон аёл қидиради. Дюма айтганмиди?! Охир-оқибат ақлли (смарт) қизлар оила қуриши кечикади. Бундан ҳам аянчлиси, тоқ ўтади кўпи...

📌 Ука-жўраларимга бот-бот айтарим: Сизлар ёрқин қизларга уйланишдан қўрқиб миллат генофондига, инсоният генофондига хиёнат қиляпсизлар!!!

Фаррух Жабборбек

🔰 Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз?

Yoshlar kundaligi
02.05.202510:05
#Бир_севги_афсонаси

СЕВГИСИ УЧУН АМЕРИКА ФУҚАРОЛИГИДАН КЕЧГАН ҚИЗ

🇺🇸 Ҳадемай, АҚШ эшикларини очиб берувчи Green Card натижалари эълон қилинади. "Сеҳрли диёр" йўлланмасига турли мақсадда кўз тикканлар кўп. Шу паллада севгиси учун АҚШ паспортидан воз кечган Уна исмли қиз ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

❤️‍🔥 Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?

1943 йил. Иккинчи жаҳон уруши давом этмоқда. Айни шу вақтда Чарли Чаплин ёш актрисага уйланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Дунё бир лаҳзага урушдан чалғиб, донг қотди. Киночилар бу никоҳга умидсизлик билан қаради. Улар ёш қайлиқ Чарлининг бойлиги ва шуҳратига учганига амин эди. “Актёр яна қанча яшаши мумкин?”, ‒ деган савол миш‑мишларнинг бош мавзусига айланди. Буни қарангки, улар кутгандай бўлмади ва дунё яна бир гўзал севги қиссасига гувоҳ бўлди.

❤️‍🔥 Уни Уна дер эдилар...

Уна
адабиёт бўйича Нобел ва Пулицер мукофотлари лауреати Южин О′Нил ва таниқли журналист Агнес Бултон оиласида дунёга келди. Гарчи ота‑онаси эрта ажрашиб кетган бўлса ҳам қиз Нью-Йорк марказида қийналмай ўсди ва ажойиб тарбия олди.

17 ёшида актриса бўлишга қарор қилди. Бу вақтда гўзаллиги, зукколиги ва ижро маҳорати билан назарга тушиб улгурганди. Аммо кинодаги таклифларни рад этарди. Унинг ягона орзуси ‒ Чарли Чаплин фильмларида ўйнаш эди. 1942 йил Уна тирик афсона бўлган Чарли билан учрашди. Бу учрашув тижорий келишувдан никоҳ шартномасига айланиб кетди.

❤️‍🔥 Танлов: ижод ёки шахсий ҳаёт?


Чарли ва Уна муносабатлари икки томонлама муҳаббат, ишонч ва садоқатга асосланганди. Улар бу йўлда жамият кулгиси, яқинларининг қаршилигини енгиб ўтди. Тўйдан кейин Уна актрисаликдан воз кечди ва ўзини оилага бағишлади. Оилада осойишталик ҳукм сурарди. Ота-она болаларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлар, уларни ўзлари истамаган ишга мажбурламасди.

Бу фидойилик эрига қаттиқ таъсир қилди. “Мен бахтли эдим: ниҳоят ёнимда машҳур бўлишни истаган аёл эмас, ҳақиқий рафиқа бор эди. Мен Унада ажойиб комик актриса иқтидорини кўрардим. Аммо у иқтидори, нозик туйғуларини ҳеч ким билан баҳам кўришни хоҳламади”, ‒ деган эди Чарли.

❤️‍🔥 Америкадан кетиш

Тўйдан кейин санъаткор бошида узоқ йиллардан бери тўпланаётган қора булутлар қуюқлашиб, дўл ёға бошлади. 1952 йилда ижодий сафар билан Лондонга борган Чарлига АҚШ эшиклари ёпиб қўйилди.

Унада икки йўл бор эди: ё эридан ажрашиб, санъатга қайтади; ё Европага кетади. Аслида биринчи йўлни танлаганда ҳам ҳеч ким уни маломат қилмасди. Аммо Уна кўпчилик ўйлагандай Чарлини бойлиги учун севмаганди. У қалтис қарор қабул қилди ‒ АҚШ фуқаролигидан воз кечиб, Атлантика узра парвозга отланди.

Оила Европада сокин ҳаёт кечирди. Чарли ўша кунларни эслаб ёзганди: “Уна билан турмуш қуриш ҳаётимдаги энг бахтли воқеа бўлган. Сўнгги йигирма йил давомида бахт нима эканлигини билдим. Аёлим ҳақида кўпроқ ёзсам бўларди, лекин бу севги масаласи. Буни сўз билан ифода этиб бўлмайди”.

❤️‍🔥 Афсонанинг қайтиши

Чарли Чаплинлар учун АҚШ эшиклари йигирма йилдан кейин очилди.
1972 йилда Чарли Чаплинга махсус Оскар мукофоти берилди. Америка шу орқали гўё ўтган йиллар учун узр сўради. Кино даҳоси ишлашда давом этди. Аммо энди у Буюк Британияда ижод қилишни маъқул кўрди. Елизавета II унга рицар унвонини берди.

Умри бўронларда ўтган Чарли Чаплин 88 ёшида ўз уйида, сокин уйқуда вафот этди. Аёлнинг бу йўқотишга кўникиши учун йиллар керак бўлди. Уна умрининг сўнгги йилларини Чарли билан сургунда паноҳ топган Швейцарияда ўтказди ва бошқа турмуш қурмади.

✍️ Отабек Бакиров

Yoshlar kundaligi
02.05.202505:39
​​#Биласизми

🛎 БИТИРУВ ОҚШОМИ: ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ НИМА ҚИЛАДИ?

➖🇩🇪 Германия

Битирув кечалари норасмий равишда имтиҳонлардан олдин бошланади. Ўқувчилар ўқитувчилар учун кўнгилочар дастурлар уюштиради, дарсларга байрамона либосларда боради.

➖🇫🇮 Финляндия

Битирувчилар катта юк машиналарини ижарага олиб шаҳар бўйлаб ҳаракатланишади. Шунингдек, йўл-йўлакай томошабинларга ширинликлар тарқатиб кетишади. Бу йигит-қизларнинг келгуси ҳаёти тотли бўлсин деган маънога эга.

➖🇨🇳 Хитой

Ўқув йилининг тугаши ғайриоддий анъана билан нишонланадиган муҳим воқеадир. Имтиҳонлар ўтгач ўқувчилар китоб-дафтар, ручка ва бошқа ўқув қуролларини деразадан улоқтиради. Бу ўқув йили якунидаги қийин синовларни унутиш истагини англатади.

➖🇺🇸 АҚШ

Бу ерда бал ўтказилади. Ўқувчилар унга жуфт-жуфт бўлиб келади, директор оқшом қироли ва қироличасини эълон қилади, махсус совғалар тарқатилади.

➖🇦🇷 Аргентина

Битирувчилар бир-бирига кетчуп, йогурт ёки сироплар сепади. Кийимларини қайчи билан кесиб қийиб ташлайди. Шунинг учун ҳам байрам оддий либосда нишонланади.

🤔 Хўш, сиз битирув оқшоми ҳақида нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
#Кайфият

😁 Дарсга уй кийимида бориш, сумкаларнинг алмашиб қолиши, дам олиш куни мактабга отланиш...

✍️ Сизнинг ҳам эслашга арзигулик ҳикоянгиз борми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.


Видеони синфдошлар гуруҳига юбориб, кайфият улашинг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

Yoshlar kundaligi
01.05.202507:33
#Мулоҳаза

✉️ РИМ ПАПАСИНИНГ СЎНГГИ МАКТУБИДАН ПАРЧАЛАР

💠 Касалхона деворлари, черков деворларига қараганда кўпроқ самимий дуоларни эшитган...


💠 Айнан касалхонада ўзига тўқ врач қашшоқ бир кимсанинг ҳаётини сақлаб қолганлигини кўриш мумкин. Полициячи ва маҳбус бир палатада ётиб, бир хил ёрдам олади. Жигар кўчириб ўтказишни кутиб ётган бой-бадавлат инсон камбағал бир донорнинг жигарини қабул қилишга шай бўлиб туради.

💠 Касалхона – бу одамлар юзларидан ниқобни ечиб қандай бўлсалар шундайликларича ўзларининг асил башараларини намойиш қиладиган жой.


💠 Бу ҳаёт тез ўтиб кетади, шу боис уни одамлар билан курашишга сарфламанг. Ўз вужудингизга ҳадеб танқидий кўз билан қарайверманг. Ҳаддан зиёд нолийверманг.

💠 Моддий бойликлар ҳар бир инсонинг ўзи томонидан ҳалол меҳнат билан ишлаб топилиши керак – мерос йиғиш ва қолдиришга муккангиздан кетманг.


💠 Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга эҳтиром кўрсатинг. Тақдир пешонангизга ёзган йўлдан юринг, бошқалар сиз учун танлаган йўлга қадам босманг. Танбеҳ берманг, ҳукм чиқарманг, бировнинг ишига аралашманг – одамларни ҳурмат қилинг.

✍️ Папа Франциск (1936-2025)
Жалолиддин Сафоев таржимаси

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
30.04.202514:08
#Ижтимоий_тажриба

Агар сиз йўлингизда бир уюм чиқиндига дуч келсангиз қандай йўл тутган бўлардингиз?

💡Ёшлар кундалиги жамоаси қуйидаги мазмунда юртдошларимиз орасида ижтимоий тажриба ўтказиб кўрди.

🎞 Батафсил видео лавҳада томоша қилинг.

Yoshlar kundaligi
03.05.202510:04
#Шоу_бизнес

😳 Юлдуз Усмонова Озодага "адвокатлик" қилди

😕 Примадонна ҳолатга шахсиятни четга суриб баҳо бераётганини қистириб ўтган.

Yoshlar kundaligi
02.05.202509:29
#Қонун_лойиҳаси

ЭНДИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЎЗ КОДЕКСИ БЎЛАДИ

🇺🇿 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” лойиҳаси эълон қилинди. Унда олтита янги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш белгилаб қўйилган.


🔰 "Таълим кодекси"

Инсоннинг таълим олишга оид ҳукуқларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилади ва такомиллашади.

🔰 "Ижтимоий ҳимоя кодекси"

Ижтимоий таъминотга оид қонунчилик тизимга солинади, ижтимоий ҳимояга муҳтож шасхлар ҳуқуқларини таъминлаш тартибининг ҳуқуқий асослари халқаро стандартларга асосан мустаҳкамланади.

🔰 "Экология кодекси"

Экология ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик тизимлаштирилади, табиий ресурсларни самарали бошқариш, ер, сув, ҳаво ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари халқаро стандартларга асосан мустаҳкамланади.

🔰 "Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси"

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ягона кодексда тизимлаштирилади ва такомиллаштирилади

🔰 "Бола ҳуқуқлари кодекси"

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик тизимлаштирилади ҳамда институционал механизмлар такомиллаштирилади.

🔰 "Ахборот кодекси"

Инсоннинг ахборот олиш, ундан фойдаланишга оид ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашга оид қонунчилик тизимлаштирилади ва такомиллашади.

📌 Лойиҳада амалга ошириш механизми, муддати, масъул ижрочилари ва кутилаётган натижалари батафсил қайд этилган.

Yoshlar kundaligi
02.05.202502:17
#Туйғу

Қайда эртаклар юрти,
Қай томонда Хоразм?
Фироқ жонимдан ўтди,
"Галди сени гўрасим".


Шеър: Иқбол МИРЗО

🎞 Видео: Президент "Арда Хива" туризм мажмуасининг тантанали очилишида иштирок этди.

Yoshlar kundaligi
#Ифтихор

⚽️ Ноябрда биз орзу эмас – тарих ёзишга чиқамиз! Бу юракларда ғурур, кўзларда олов, ҳар қадамда Ватан шаънидир. Жаҳон кутмоқда – биз эса бунга тайёрланяпмиз!


✍️
Исломбек ИСМОИЛОВ,
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси


✊ Биз ҳам ёшларимизга ишонамиз ва қўллаб-қувватлаймиз! Олға, Ўзбекистон!

Yoshlar kundaligi
01.05.202506:00
#Имконият

🔥 ЁШ ТАДБИРКОР ҚИБРАЙДА ТАКСОПАРК ОЧДИ

💰 22 ёшли Одил Каримбоев туман Ёшлар ишлари бўлими ёрдамида Алоқа банкдан 5 миллиард сўм кредит олиб, 25 та электромобиль харид қилди.

🚕 Пул топиш меҳнат бўлса, уни сарфлаш санъат, дейдилар. Ёш тадбиркор талаб ва таклифдан келиб чиқиб, сармояни такси шохобчасига йўналтирди. Натижада, 60 га яқин ёшни доимий иш билан таъминлади.

🔰 Одилнинг оқилона тадбири тенгдошларига ҳам ўрнак бўлишига ишонамиз. Имконият борми, ундан максимал фойдаланиб қолиш керак!

📍Қибрай тумани Фаровон маҳалласи

Yoshlar kundaligi
30.04.202512:45
#Янгилик

💰ЎҚИТУВЧИЛАРГА 40 МИНГ ДОЛЛАРДАН КЎП ПУЛ БЕРИЛАДИ

👩🏻‍🏫“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра ғолиб ўқитувчиларга 525 млн сўм (40 минг доллардан зиёд) пул берилади.

Ушбу маблағни қўлга киритган ўқитувчилар уни хоҳласа уй сотиб олишга, хоҳласа машина, хоҳласа бошқа эҳтиёжлари учун сарфлаши мумкин бўлади.


Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

⚽️ "АНЖАНЛИКЛАР КЕЛДИ" - ОЛМАЛИҚДА!

☝️ Футболчиларидан кўра мухлислари машҳурроқ битта клуб бор: Андижон.


📍 Эртага ўша машҳур фан клуб Олмалиққа келаяпти.

🤝 ФК-АГМК мухлисларни бирлашишга, ҳамкорликка чорлайди!

⚽️ Эртага стадионда жанг бўлади. Футболчилар майдонда, мухлислар майдон ташқарисида куч синашади.

📌 АГМК фан клубига қўшилмоқчи бўлганлар учун гуруҳ линкини қолдирамиз. Фан клубга аъзо бўлганлар клуб атрибуткалари туширилган футболка ва кепка билан таъминланади.

Фан клуб: https://t.me/+-qchrqU7U2w1ZDIy
02.05.202508:09
#Миллийлик_қонимизда

КИМ ОЛАДИ-Ё, ШУГИНАНИ-Ё?

📍 Нурафшон шаҳри етакчилари халқ ўйинларида кучини синаб кўрибди.

😉 Қани, кўрайлик-чи, беллари букилармикан акаларнинг?


Yoshlar kundaligi
#Кун_фотоси

🥹 Дунёдаги энг ишончли қўллар

📍 Оҳангарон тумани Ўрғоз қишлоғи

📸 Фото: Нозим Абдулла

Yoshlar kundaligi
01.05.202509:31
#Ижтимоий_ҳимоя

ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТЎЛОВИДА КИМЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИЛАДИ?

✅ Президент
қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Кимлар учун?


🔰 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи
;
🔰 Камбағал оилалар реестрига (Реестрлар) киритилган;
🔰 Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи;
🔰 оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга.

Қанча миқдорда?


электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.

Yoshlar kundaligi
01.05.202504:03
#Футбол #ДХХ_кубоги

⚽️ АНГРЕНЛИК ЁШЛАРДАН ДРАМАТИК ЎЙИН

🏟 ДХХ кубоги баҳсларининг шаҳар босқичида "Кўк терак" ва "Гулбоғ" маҳаллалари жамоаси майдонга тушди.

3⃣:3⃣ 1-таймда гулбоғликлар учта гол билан ғалабани нақд қилиб қўйгандек эди. Аммо ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан илҳомланган кўктеракликлар 2-таймда руҳий қуввати ва жисмоний имкониятларини кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирди.

🏆 Охирги гап пенальтилар сериясида қолди. "Кўк терак" вакиллари ақли ва оёғини тўғри ишлатиб, ғалабага эришди.

🔥 "Кўк терак" – шаҳарда биринчи! Кейинги бекат – Тошкент вилояти босқичи!

🎉 Ангренга катта футбол қайтгани сезиляпти. Фақат "ОКМК-Семурғ" ўйинлари эмас, маҳаллалар ўртасидаги баҳслар ҳам кутилмаган вазиятлар, эмоция ва жозибага бой бўлиб бормоқда.

Yoshlar kundaligi
#Иқтибос

📌 ҚИЗЛАР ДАФТАРИГА 10 ТАВСИЯ

🌹 Яхши кунларда ўйнаб-кулишни хоҳлаган одам, ёмон кунларда қаддини букмаслиги керак.

🌹 Доно бўлиш учун албатта фан доктори бўлиш шарт эмас, баъзан ҳаёт мактаби ҳам энг буюк устоздир.

🌹 Аслида, севиш-севилиш
– уят эмас. Севиш-севилишни билмаслик – уят.


🌹 Келажак сизларнинг қўлингизда, уни ёруғ қилиш сизларнинг бугунги меҳнатингизга боғлиқ.

🌹 Ҳар бир қиз бола билимли, одобли, иффатли бўлиши керак.

🌹 Ҳаётда сизнинг энг катта таянчингиз — билим ва ҳалол меҳнатдир.

🌹 Орзу қилган ҳар бир қиз билим олиш, одоб ва тарбия тўғрисида ҳам жиддий ўйлаши лозим.

🌹 Барча ютуқларнинг илдизи — меҳнат ва сабрдир.

🌹 Қиз бола ўзининг иффатини, орини олтиндан ҳам юқори қўймоғи керак.

🌹 Сизлар ҳеч қачон ўринсиз хаёлларга берилмай, ҳар бир кунни, ҳар бир соатни фойдали билим олиш учун сарфланг.

Мирзакалон ИСМОИЛИЙ

🔗 Дугоналар, қиз ўстираётган оналар ва устозларга юбориш эсингиздан чиқмасин.

Yoshlar kundaligi
#Фахр

🎉 Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Roma"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақида клубнинг расмий инстаграм саҳифасида эълон қилинган.

⚽️ Жаҳон майдонларида тўп тепаётган ёшларимизга омад тилаймиз!

Yoshlar kundaligi
#Эшитдингизми

‼️ ҲАТТО, МЕГАБАЙТ ҲАМ САРФЛАМАЙСИЗ!

📕 Аввал қоғоз китоблар қиммат, дедик. Кейин ПДФ шаклини ўқиш ноқулай, деган гаплар чиқди. Натижада, ёшлар китоб ўқиши учун алоҳида илова яратилди.

📖 "Мутолаа" лойиҳаси бошлангач, "Қоғозга пул сарфламаганлар, мегабайт кетказардими? Нега премиум деб, пулли қилиб қўйди булар?", каби саволлар туғилди.

📌
Ваниҳоят, “Энг ёқимли 0” тарифи ишга туширилди. Энди сиз “Мутолаа” орқали китоб ўқисангиз ёки тингласангиз 0 мегабайт сарфлайсиз. Яъни, умуман мегабайт кетмайди!

📚 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “UzTelecom” ҳамкорлиги доирасида “Мутолаа” иловаси орқали 3500 дан зиёд китобларни умуман мегабайт сарфламасдан ўқишингиз ва тинглашингиз мумкин!

📱 Иловани юклаб олинг👇👇👇
Play Market / App Store

Yoshlar kundaligi
01.05.202514:10
#Ҳоким_ва_ёшлар

📌 Олийгоҳнинг тайёрлаган кадри рақобатбардош бўлиши керак — Мирзаев

📍Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун Тошкент давлат аграр университетида ёшлар билан самимий мулоқотда бўлди.

✅ Йигит-қизларнинг таклиф ва ташаббуслари, муаммоли мурожаатлари тингланди. Ечимлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.


🇺🇿🇰🇷 Тошкент давлат аграр университети ҳамда Чунгнам Миллий университети (Жанубий Корея) ҳамкорлигида ташкил этилган “Ақлли иссиқхона” хўжалигининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. У ерда талабалар назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлайди. Бу эса меҳнат бозорига рақобатбардош кадр бўлиб киришига замин ҳозирлайди.

Yoshlar kundaligi
01.05.202508:20
📚 ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ

“Ҳар бирингизда ноёб истеъдод, ўзига хос қобилият борки, улар дунёни ўзгартириб юборишга қодир” — Саида Мирзиёева.

Пойтахтда “Рақамли авлод қизлари” танловининг тақдирлаш маросими ўтказилди.


📌 Маълумот учун, ўтган беш йил ичида 7 мингдан ортиқ қиз IТ оламига қадам қўйган.

Yoshlar kundaligi
01.05.202502:02
#Туйғу

Сени бугун кўришим керак,
Сени бугун кўрмасам бўлмас
.

Шеър: Иқбол МИРЗО

🎞 Видео: О.Турсунқулов, С.Рустамов
🖼 Образда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова


🎉 Бугун Ўзбекистон халқ шоири, "Жадид" газетаси бош муҳаррири Иқбол Мирзо туғилган кун (1967).


Yoshlar kundaligi
29.04.202510:01
#Кайфият

😂 Негативлар ҳақида позитив чиқиш

"Негативчи"лар мусобақасида ғолиб бўлган уч киши билан танишиб оламиз. Балки уларни сиз ҳам танирсиз?

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
显示 1 - 24 645
登录以解锁更多功能。