Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Азиз Абидов | Олий суд avatar
Азиз Абидов | Олий суд
Азиз Абидов | Олий суд avatar
Азиз Абидов | Олий суд
#қонун_кўмаги

ШАРТНОМАВИЙ МАЖБУРИЯТГА ЭЪТИБОРСИЗЛИК ҚИММАТГА ТУШДИ

Аввало шуни айтиш керакки, Фуқаролик кодексининг 353-моддасига биноан, шартнома икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувидир. Табиийки, шартнома имзолангач, тарафларда ўртасида мажбурият юзага келади. Бинобарин, Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан, бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” дея қайд этилган. Бу ҳақда фикр юритганда, шартнома тарафларидан бири зиммасидаги мажбуриятни талаб даражасида бажармаса, табиийки, ўртада низо келиб чиқади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ

Ҳаётда нафс қутқусига учиб, охир-оқибат аянчли қисматга гирифтор бўлганларнинг афсус-надомати, аслида, барчага сабоқ бўлиши керак. Чунки нафсга берилиб, тўғри йўлдан адашиш фожиали қилмишларга сабаб бўлиши ҳаётда аллақачон ўз исботини топган.

👉 Батафсил

Telegram
05.05.202505:03
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
02.05.202512:08
Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
01.05.202507:23
Олий суд Пленуми мажлиси

Telegram
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУДДА РАД ЭТИЛДИ, ШАХС ОҚЛАНДИ

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида такси ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи кимсаларга дуч келиб қолгани, ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбирида уларнинг жиноий шеригига айланиб, биринчи босқич судининг ҳукми билан ўн ярим йилга судлангани, фақат вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан оқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

👉 Батафсил

Telegram
06.05.202505:46
Самарқандда майда безори 15 суткага қамалди

Telegram
04.05.202518:29
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг сайёр мажлисида диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram
02.05.202506:24
Тошкентдаги бозорлардан бирида жанжаллашган 4 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
01.05.202504:42
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram
#имконият_ва_афзаллик

КЕЛИШУВ БИТИМИ ТАРАФЛАРГА КАТТА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧМОҚДА

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан кечаётган ислоҳотлардан кўзда тутилган асосий мақсад — жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, тадбиркорлар ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдан иборатдир. Бугун юртимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига эркин, ҳеч бир тўсиқсиз фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, амалдаги қонунларимизда тадбиркорлик фаолияти кафолатларига хизмат қиладиган бир қатор муҳим институтлар ўз ифодасини топган. Масалан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз фаолияти давомида низоли ҳолатларга дуч келганда, судлар томонидан тарафлар манфаатига мос муроса йўли билан иш адолатли ечим топмоқда. Зеро, ишнинг муроса йўли билан ҳал этилиши — халқимиз табиатига хос эзгу фазилат.

👉 Батафсил

Telegram
06.05.202505:43
Наманганда Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноят содир этган шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
04.05.202509:49
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
02.05.202504:36
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
30.04.202517:05
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
30.04.202505:12
КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Telegram
06.05.202510:38
Бухорода қасддан одам ўлдирган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
06.05.202505:39
БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Telegram
02.05.202513:05
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-2 (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс 7 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
01.05.202511:35
Назария ва амалиёт уйғунлиги

Telegram
30.04.202512:11
Жорий йилнинг I-чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2,03 трлн. cўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 299 384 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 142 185 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 115 148 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган, 10 662 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 14 696 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган, 1 679 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Фуқаролик иш (суд буйруқларидан)лардан 186 151 таси кредит қарзини ундириш, 62 375 таси солиқ қарзини ундириш, 43 243 таси коммунал қарзларини ундириш, 19 313 таси алимент ундириш ҳамда 17 131 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 9 063 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 6 010 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 1 481 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 577 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Ишга тиклашга доир кўриб тамомланган 717 та ишнинг 316 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 275 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 160 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 20 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 2 983 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 560 та қарор бекор қилиниб, 194 та суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 2 033 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 395 та қарор бекор қилиниб, 166 та суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 326 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 132 та қарор бекор қилиниб, 27 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 78 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 39 та қарор бекор қилиниб, 11 та суд қарори ўзгартирилган.

Telegram
30.04.202504:37
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
显示 1 - 24 413
登录以解锁更多功能。