Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Бургут avatar
Бургут
Бургут avatar
Бургут
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара этилган активларидан 43,5 млн доллари таълимга йўналтирилади. Бунда иккита йирик лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, мактабларда иқлим ўзгаришига чидамлилик оширилади, санитария ва иситиш тизимлари яхшиланади, 50 та мактаб инклюзив таълимга мослаштирилади.

@burgutuzb
25.04.202509:37
Дубайда ўзбекистонликларнинг оммавий жанжали сабаб БААга визасиз режим бекор қилиниши мумкин

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Дубайда ўзаро жанжаллашган ва бу оммавий можарога айланиб кетган. Воқеа натижасида бир киши ҳалок бўлган. Дубай томони, бу каби ҳолатлар Ўзбекистон билан визасиз режимга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

@burgutuzb
Эронда ота 18 ёшли қизини гўзаллик салонида ишлаётгани сабаб пичоқлаб ўлдирди

Қиз отасининг муносабатидан қўрқиб, аёллар гўзаллик салонида яширинча ишлаган. Аммо, ота бундан хабар топиб, одамлар кўз ўнгида қизини ўлдирган.

@burgutuzb
24.04.202514:04
Бу давлатнинг пиёдалар ўтиш йўлаги кундан-кунга хавфлилашиб бормоқда

Воқеа Самарқандда, 11 апрел куни содир бўлган. 28 ёшли ҳайдовчи «Лаcетти»да «Нурли йўл» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган 10га яқин пиёдани катта тезликда уриб кетган. Даҳшат!

@burgutuzb
Ўзбек Россияда ўзбекни чув туширди

Россияда икки ўзбекистонлик полиция қиёфасида курьердан пул ундирди. Жабрланувчи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган. Курьер уларга 100 минг рубл (тахминан 15,5 миллион сўм) берган. Ўзбекистонлик икки фуқарога нисбатан жиноий иш очилган.

@burgutuzb
Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин

Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам келтирилмаганини айтиб, норози бўлганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ҳолатга муносабат билдирди.

«Ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлайди. Хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотади. Қолаверса, ҳурмат талаб қилинмайди — у сингади.

P.S. Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин».


@burgutuzb
Янги Ўзбекистон йўлида содир бўлган ҳолат

Йўлларда эҳтиёт бўламиз.

@burgutuzb
🥊Oqtepa Lavash'да 1+1 акцияси доирасида сетлар жанги!🥊

😱Биринчи жанг: ХАГГИ ВРАПМАСТЕРга қарши.
Биттасини буюртма қилинг — иккинчисини совғага олинг!

Гўштми ёки Товуқ?
😅 Фикрлар иккига бўлинди, биз эса тез ғолибни аниқлашимиз керак!
🥩Қизил бурчакда — мол гўшти: мазали, тўйимли гўшт мумтоз таъмларни хуш кўрадиганлар учун.
🍗Қарама қарши бурчакда — товуқ: енгил, қарсилдоқ, "бироз енгилроқ" таомни танлайдиганлар учун.

📲 Ўз тарафингизни танланг!
Ёқтирганингизни буюртма қилинг!

Татиб кўришга ва ўз жангчингизни таъм билан қўллаб-қувватлашга улгуринг!

🚀Етказиб бериш
☎️78 150 00 30
реклама
Энди кредитни уйма-уй юриб, карнай-сурнай чалиб тарқатишмоқда

@burgutuzb
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

Қизалоқнинг онасига кўра, ҳолат Поп тумани Санг қишлоғидаги оилавий боғчалардан бирида 23 апрел куни юз берган. Она фарзандининг оёғи куйгани, бироқ унга биринчи ёрдам қилинмай, 3-4 соат қаровсиз ушлаб турилганини таъкидламоқда.

@burgutuzb
24.04.202510:39
Кичик ҳалқа йўлининг Жанубий вокзалдан Чилонзор метросига кетиш қисмида йўлни сув босди

@burgutuzb
Аттестацияда ҳам таниш-билишчиликми?

Тармоқларда тарқалган хабарларда ёзилишича, «айни пайтларда мактаб ўқитувчиларининг малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қийинчиликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда»

@burgutuzb
25.04.202511:00
Энди Сурхондарёда катта тезликда келаётган машина пиёдани уриб юборди

Термиз туманидан ўтувчи йўлда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагини кесиб ўтаётган аёлни катта тезликда келаётган машина уриб юборган. Аёлнинг ҳолати борасида аниқ маълумот йўқ. ЙТҲ бўйича расмий маълумот ҳам берилмаган.

@burgutuzb
Шунчаки даҳшат

Ўзбекистондаги одамхўр қотиллар ҳақида. +18 видео

@burgutuzb
Кўчадаги любой муаммони ҳал қиберадиган «кўчинский» братлар ҳам, «оподода»сиям правани олиб бера олмайди

@burgutuzb
Истанбулда ўзбекистонлик фуқаро зилзиладан қўрқиб, вафот этди

Туркиядаги бош консулхонанинг маълум қилишича, марҳумда юрак етишмовчилиги ҳолати кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Силиври тумани (Истанбул вилояти)да 6,2 баллли ер қимирлаши қайд этилганди.

@burgutuzb
Энди машинани пул эвазига уйда расмийлаштириш ҳам мумкин

Хизмат унинг муддатига қараб нархланади. Буюртма бўйича ЙҲХБ ходими айтилган манзилган бориб автомобилни расмийлаштириб беради.

1 кун ичида бориш — 4 БҲМ (1 500 000 сўм)
3 кун ичида бориш — 3 БҲМ (1 125 000 сўм)
5 кун ичида бориш — 2 БҲМ (750 000 сўм)


Бу нарх ЙҲХБ идорасидан 10 км.гача бўлган узоқликка қадар амал қилади. Ҳар бир қўшимча км учун 18 750 сўм (БҲМнинг 5 фоизи) тўлов қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтиш, рақам олиш (жами 4,2 млн сўм) учун тўловлар алоҳида олинади.

Ҳозирча бу хизмат тури синов тариқасида фақат Файзободда ишламоқда.

@burgutuzb
Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилган

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримовга кўра, мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Айни пайтгача мамкалатга келиб тушган 87 млн долларлик маблағлар соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).

@burgutuzb
Балашихада портлаш оқибатида генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлди

Автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши оқибатида РФ қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик ҳалок бўлди.

Бу Украинадаги кенг кўламли уруш бошидан буён ҳалок бўлган учинчи россиялик генерал-лейтенант бўлди.

@burgutuzb
Йўлдаги яна бир потенциал террорчи

Светофорнинг қизил чироғида ҳам тўхтамаган KIA пиёдани уриб юборай деди

@burgutuzb
24.04.202514:41
Дунёнинг энг тез электромобилини Тошкентга олиб келишибди

Ва уни Тошкент кўчаларида, 60 км/с тезлик чегараси қўйилган йўлда 100 км/с (машина 2 сонияда 100га чиқишини ҳисобга олсак, тезлик 150 км/с.дан ҳам ошган бўлиши мумкин) тезликда ҳайдаб кўришибди.

@burgutuzb
«Танзиландия» боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди. Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди. 23 апрель куни Тошкент шаҳар судида жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Очиқ маълумотларга кўра, «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчасининг 66 фоиз улуши Мақсуда Кудбиевага тегишли.

@burgutuzb
Андижон вилояти ҳокимлиги телеграм канали

@burgutuzb
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

Отасининг машинасини унинг рухсатисиз кўчага ҳайдаб чиққан мактаб ўқувчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган. ЙТҲ оқибатида 2 ўсмир воқеа жойида вафот этган. 3 ўсмир шифохонада.

@burgutuzb
显示 1 - 24 652
登录以解锁更多功能。