Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
#mutolaa #imom_moturidiy
🌙 ИМОМ МОТУРИДИЙГА ҚАНДАЙ УНВОНЛАР БЕРИЛГАН?

🗣Илгари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.

🌙
Абу Мансур Мотуридийни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан у зотнинг мартабаларини намоён этувчи кўплаб унвонлар берилган:

⏺– Имомул ҳудо (Тўғри йўлга бошловчи);

⏺– Имомул мутакаллимийн (Калом илми олимлари пешвоси);

⏺– Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (Мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни тузатувчи);

⏺– Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);

⏺– Носирус сунна ва қомиъул бидъа (Суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);

⏺– Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (Аҳли сунна ақидалари асосчиси).

Абу Мансур Мотуридийнинг мазкур унвонлари ҳам асло муболаға эмас, балки у зот ҳақиқатан шу мартабага лойиқ зот бўлганлар.

💬Уламолар айтадиларки, Ҳужжатул Ислом (Ислом дини ҳужжати) дейилганда фақат Имом Ғазолий тушунилганидек, Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) дейилганда ҳам фақат Имом Мотуридий тушунилади.

✍️Абдулқодир Абдур Раҳим,
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
катта ўқитувчиси.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📖 Абу Мансур Мотуридий Қуръон ҳақида

    ❔ Қиёматда улар борасида сўроқ қилинмаймизми?

    🫂 Инсонийлик бебаҳодир
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
02.05.202515:17
#muftiy_minbari

📹 1 - ҲАЖ-УМР САФАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "МАҲКАМБОЙ ҲОЖИ ОТА" ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР

🕌
Бугун, 2 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги "Маҳкамбой ҳожи ота" жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🎙Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

🗣 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #juma #muftiy
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kun_hikmati
💬 Инсон бир неча юз йил умр кўриши мумкинми?..

💬 Бир ҳакимдан:

“Инсон бир неча юз йил умр кўриши мумкинми?” деб сўрашибди.

💬 У: “Ҳа”, деб жавоб берибди.

“қандай қилиб?” дейишибди.

💬 Шунда ҳаким: “Китоб ўқиб. Чунки китоб бир инсоннинг бир неча йил, балки бир умрлик тажриба ва билимларининг хулосаси ўлароқ дунёга келади. Уни ўқиган киши ўшанча умр кўрган ҳисобланади”, деб айтган экан.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡

    🤝Яхшилар билан бирга бўлишга интилинг...

    ⏳Қиёмат куни энг кўп ҳисоб қилинадиган кимса...

    🍎 Исрофда яхшилик йўқдир...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
30.04.202507:27
🗣 “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kun_hadisi #sura
📖 Фотиҳа сураси – дардларга даво

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси барча дарду касалликларга даводир», дедилар.


🤲 Аллоҳ барча беморларнинг дардига комил шифо берсин...

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    🫴Бой бўлиш учун...

    🌴 Агар бир муслим банда кўчат ўтказса...

    🌳 Кичик амал – буюк мукофот
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳар "Саодат" жоме масжиди имом-хатиби, фиқҳ мактаби устози, узоқ йиллар давомида дин ва миллат равнақи йўлида хизмат қилиб келган Иброҳимжон домла Қодировнинг вафоти муносабати билан устознинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум Иброҳимжон домлани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, дин ва ватан равнақи йўлида қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Бошдан кечирган ҳасталик ҳамда унга қилинган сабрлари сабаб Аллоҳ ўз раҳматига мушарраф этсин! Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло устознинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Жаноза намози 2025 йил 3 май куни шом намозидан кейин Қўқон шаҳридаги "Саодат" жоме масжидида ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz
🗣МУФТИЙ ҲАЗРАТ: “ҲАЖ ДУНЁВИЙ МАҚСАДЛАР УЧУН БОРИЛАДИГАН САФАР ЭМАС”

🕌 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Маҳкамбой ҳожи ота” жоме масжидида жума намозини адо этдилар. Жамоат намози олдидан Муфтий ҳазратлари “Исломда сафар ва мусофирлик одоблари” мавзусида суҳбат қилдилар.

💬 Маъруза давомида мусулмон киши ҳаж ва умра, илм излаб, ризқ излаш, яқин кишисини кўриш учун сафар қилиши ва унда қуйидагиларга: яхши ният, сафарга чиқишдан аввал қарзларни узиш ва омонатларни эгаларига қайтариш, сафар учун солиҳ йўлдош танлаш, имкон борича саҳар вақти сафарга отланиш, йўлда мусофирлар ўзларига бир раҳбар сайлаб олишлари каби одобларга риоя қилиши лозимлигини айтиб ўтдилар.

🌙
Муфтий ҳазратлари суҳбат асносида сафарларнинг улуғи ва фазилатлиси бўлган ҳаж ҳақида алоҳида тўхталиб, жумладан бундай дедилар:

– Ҳаж ва умра роҳатланиб келадиган сафар эмас. У моддий, жисмоний ва руҳий-ахлоқий ибодат. Шу боис унга тайёргарлик кўриб, алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Бу сафарлар риё, кўз-кўз, дабдаба ва мақом олиш, дунёвий мақсадлар учун қилинмайди, балки унга Яратган Роббимиз розилиги ва ибодат нияти ила борилади. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом: “Қабул қилинган ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир”, деганлар.

🤲 Мазмунли суҳбат якунида элу юрт тинчлиги ва фаровонлиги, бу йилги ҳаж сафари хайрли ва баракали бўлишини сўраб дуо қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#juma #muftiy
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).


🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 1 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 Бугун, 30 апрель куни, соат ⏰
14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 99-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг Фажр сурасидан Залзала сурасигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
04.05.202514:51
#juma_suhbati
🌙 Мавзу: Исломда сафар ва мусофирлик одоблари

🎤Равшан домла Раимқулов
  –  Тошкент шаҳар, Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #haj2025
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2025” МАВСУМИ 13 МАЙ КУНИДАН БОШЛАНАДИ!

✈️
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🛫Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:

🔎– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

👤– Эмлаш ишлари олиб борилди;

👤– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

💬 – Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

📂– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.


🗣Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📖– "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.

💬 Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.

⌨️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #kitob
📢 📚 “ҚУРБОНЛИК ВА ЖОНЛИҚ СЎЙИШГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламоларининг “Қурбонлик ва жонлиқ сўйишга оид фатволар” китоби нашр этилди.

🗣
Унда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган қурбонлик, ов қилиш ва жонлиқ сўйишга доир муҳим масалалар содда, равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

⬇️ Ушбу китобни сотиб олиш ҳақидаги батафсил маълумот қуйидаги линкда:
https://t.me/diniysavollar/9855

💬💬💬💬
☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️

📚 “Рўзага оид фатволар” номли китоб

📖 “Намозга оид фатволар” номли китоб

📚 “Фатволар тўплами” номли китоб
💬💬💬💬

📲@diniysavollar

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤝ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий, ислом оламидаги нуфузли ташкилот Мусулмон донишмандлар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом ҳамда Озарбайжон диний ташкилотлар билан ишлаш қўмитаси раиси Рамин Аламшаҳ ўғли Мамедов билан учрашувлар ўтказди.

🗣
Мулоқотларда Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда алломалар меросини тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди. Шунингдек, мазкур йўналишларда алоҳида қонун, қарор ва махсус фармонлар қабул қилингани, жамиятимизда турли диний конфессиялар вакиллари орасида аҳил-иноқлик янада мустаҳкамлангани ва мўмин-мусулмонлар тоат-ибодат қилиши учун кенг имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

💬 Мартабали меҳмонлар давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин ривож топиб бораётганини таъкидлашди. Бугунги мураккаб даврда мана шундай халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ва анжуманлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканига урғу қаратилди.

Учрашувда томонлар илмий тадқиқот, диний таълим, замонавий фатволар ишлаб чиқиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва диний соҳа ходимлари малакасини ошириш кабиларда ҳамкорлик қилишни кенгайтиришга келишдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar #anjuman #samarqand

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🗣ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

Айни дамда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

📖 Тадбир аввалида Қуръон оятлари тиловат қилинди.

📃 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ўқиб эшиттирди.

💬 Табрикда Президентимиз қатнашчиларни улуғ алломалар юртига ташрифи ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётганини алоҳида қайд этган.

💬 Шунингдек, мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номлари билан аталадиган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолият кўрсатаётгани, жумладан, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” китоблари илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгани таъкидлаб ўтилган.

🟡Ўз навбатида анжуман иштирокчиларига ўз ҳаётини ана шундай эзгу ишга бағишлаб келаётгани, Имом Мотуридий ва Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан бошқа улуғ алломаларимизнинг бой илмий-диний меросини ўрганиш йўлидаги машаққатли меҳнати, изланиш ва тадқиқотлари учун самимий миннатдорлик билдириб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятида янги ютуқлар ва конференция ишига муваффақият тилаган.


🤝 Анжуман иштирокчилари Президентимизнинг табриги ва илиқ тилакларидан бағоят мамнун бўлишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar #anjuman #samarqand

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
04.05.202513:10
#muftiy_minbari

📹 2 - ҲАЖИНГИЗ ХОЛИС БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
03.05.202505:07
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (03.05.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
01.05.202508:34
Мотуридийлик мусулмон умматини мўътадиллик ва маърифатга даъват этади

(2025 йил 29-30 апрель, халқаро анжуман)

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
30.04.202516:13
Ислом уламолари ҳамкорлигини ривожлантириш, диний соҳа ходимлари касб-маҳоратини ошириш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлиги йўлидаги музокаралар

2025 йил 29-30 апрель, Самарқанд шаҳри


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #anjuman #samarqand
📢 ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

📍
Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Hilton Samarkand Regency” меҳмонхонасида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

Анжуман давомида иштирокчилар буюк бобомиз Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

🌏 Маълумот ўрнида тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.

🖥 Эслатиб ўтамиз, muslim.uzда анжуманга оид қатор хабарлар эълон қилинган эди.

“Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан БРИФИНГ
➡️ Батафсил

Халқаро анжуманда 20 дан зиёд мамлакатдан 70 дан ошиқ уламо қатнашмоқда
➡️ Батафсил

Кўҳна Самарқанд хорижлик уламоларни ҳайратга солди
➡️ Батафсил

Иорданияда диний соҳа ходимлари касб-маҳорати оширилади
➡️ Батафсил

Анжуман аҳамияти юқори баҳоланиб, юрт уламолари хизмати эътироф этилди
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
显示 1 - 24 739
登录以解锁更多功能。