❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам берилди
2025/2026 йилги иситиш мавсуми муносабати билан, 2025 йил ноябр ойида қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
◽️ Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга;
◽️ "Маҳалла еттилиги" хулосаси билан ёрдамга муҳтож деб топилган, лекин реестрга киритилмаган оилаларга.
Устуворлик билан ёрдам оладиганлар:
Боқувчисини йўқотган оилалар;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар;
Ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;
Узоқ муддатли даволаниш талаб қилувчи беморлар яшовчи оилалар;
Ёлғиз кексалар ва бошқа парваришга муҳтож шахслар;
3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи ҳолатлар;
Газ таъминоти йўқ ва иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчилар.
Эслатма: Қўшимча шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони реестрдаги оилалар сонининг 40% дан ошмаслиги керак.
👉 @r_kusherbayev