Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Qashqadaryo 24/7 avatar
Qashqadaryo 24/7
Qashqadaryo 24/7 avatar
Qashqadaryo 24/7
24.04.202513:22
ЭРТАГА КОСОН ТУМАНИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Юқори босимли газ тақсимлаш қурилмасида аниқланган носозликни бартараф қилиш мақсадида 2025-йилнинг 25-апрель куни (эртага) соат 08:00 дан 18:00 га қадар туманнинг “Янгиобод“, “Аралиқ“, “Сарипул“, “Равот“, “Регзор“, “Жиззалик“, “Лолазор“, “Ўрта оброн“, “Қуйи оброн“, “Нартибаланд“, “Бойғунди“, “Месит“, “Қуйибоғ“, “Машъал“, “Арабхона“, “Муғжагул“, “Нартичуқур“, “Истиқбол“ ҳамда “Навбаҳор“(4 м/т) маҳалласидаги 9192 хонадон ҳамда юқоридаги ҳудудларда жойлашган 95 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади.

https://t.me/qarshiliklar
Ташкилот ва бошқарма ходимлари шанба ёки якшанба куни ишга чиқса, улар:

😂😂😂😂😂😂

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳрининг марказий кўчаларига гуллар экилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2025-йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Хорижий тил билан IT (айти)га йўл“ лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 366 300,0 (уч юз олтмиш олти миллион уч юз) минг сўм маблағ ажратилади.

Савол: “Хорижий тил билан IT (айти)га йўл“ қандай лойиҳа?

Жавоб: Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарори билан, вилоятда таълим сифатини янада ошириш, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга янада кенгроқ жалб этиш орқали IT соҳасида хорижий тил малакасига эга бўлган ёш мутахассисларни шакллантириш мақсадида 2023-йилдан бошлаб “Хорижий тил билан IT га йўл“ вилоят ҳокими гранти ташкил этилган.

https://t.me/qarshiliklar
21.04.202517:24
Эртага Қарши шаҳрининг айрим маҳаллаларида вақтинчалик «свет» ўчади

Шимолий 35/6 кВ нимстанциясидан чиқувчи  Меҳнат, Хиёбон, Ҳавза-1 ҳамда Ҳавза-2 кабель тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис Қарши шаҳрининг Дарвозатутак, Беклар, Самарқанд, Чармгар  МФЙ да соат 09:00 дан 18:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳри. Санам светофори.

Шаҳримизга ҳар куни ўнлаб инвесторлар, юзлаб меҳмонлар ташриф буюришмоқда. Тартибни сақлайдиган ходимлардан тиланчиларни тартибга олишларини сўраб қоламиз. Камига гўдак қўлида. Ҳайдовчиларга ҳам ноқулайлик туғдиришмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
23.04.202511:20
🤩 "Registon"da "KELAJAK LIDERLARI" Granti boshlandi!

➖ Endi bilimingiz orqali qimmatbaho sovg’alarga ega bo'lishingiz mumkin. "Registon" o’quv markazi va @RegImtihon_uz hamkorligida 2025-yilgi "KELAJAK LIDERLARI" grantiga start bermoqda.

Bunda barcha 3-10-sinf o'quvchilari ishtirok etishlari mumkin. Ushbu "Kelajak Liderlari" grantining imtihoni ingliz tili va matematika fanlaridan bo'lib o'tadi. Barcha imtihon bosqichlaridan o’tgan o'quvchilar maxsus SOVG'ALARga ega bo'ladilar.

Albatta, ushbu imkoniyatdan siz ham foydalanib qolishingiz mumkin.

Tanlovda qatnashish va batafsil ma'lumot olish uchun quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'ting:
👉 @rgn_grand_pri_qarshi_bot
👉 @rgn_grand_pri_qarshi_bot
👉 @rgn_grand_pri_qarshi_bot

Tanlov haqida batafsil bilib olish uchun nizom bilan tanishib chiqing!

👉 NIZOM BILAN TANISHISH

Telegramdagi kanalimiz:
👉 @Registan_Karshi
🐻‍❄️ Oq Ayiqdan sizga chin dildan tavsiya! 🧊

O‘zingizni Arktikaga tushkandek his qilishni istaysizmi?❄️ Unda texnomart*ga marhamat!

Kamiga 18 talik LG konditsionerini xarid qilsangiz vivo Y03 sovg'a qilamiz!

***

🐻‍❄️ Белый медведь от души рекомендует! 🧊

Хотите почувствовать себя в Арктике? ❄️ Тогда добро пожаловать в texnomart*!

А еще при покупке кондиционера LG P18ED - смартфон vivo Y03 в подарок!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart
Деҳқонобод тумани ҳокими аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 3 дона (КТПC-100/10/0.4 КБ) трансформатор сотиб олиниши учун маблағ ажратибди

P.S Қишлоқни қўя туринг, шаҳардаям 2019 йилларгача оддий бир 200 метрлик кўчани асфальт қилишга маҳаллий бюджетда маблағ топилмас эди. Кўз тегмасин ҳозир шаҳар ва туман ҳокимликларида маблағ бор. Асфальтми, трансформаторми, сувми, бошқами ишқилиб ҳар йили катта ишлар амалга оширилмоқда. Содда қилиб айтганда, маблағ бўлса аҳоли муаммолари ечилади. Бунинг учун бюджетда пул бўлиш керак. Бюджетда пул бўлиши учун биз солиқ тўловчилар солиқларни ўз вақтида тўлашимиз керак.

https://t.me/qarshiliklar
21.04.202515:58
Эртага Деҳқонобод туманида вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилади

Бешбулоқ ГТС да ўрнатилган торайтирувчи қурилмани (шаҳйба) аламштириш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2025-йилнинг 22-апрель куни (эртага) соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар туманнинг “Бешбулоқ“, “Пахтачи“, Завқий, Деҳқонобод, “Аэродром“, “Айридевор“, Ўзбекистон, “Истиқлол“, “Дўстлик“, Нодира ва Бўстон маҳалласидаги 5001 хонадон ҳамда мазкур ҳудудлардаги 63 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar
2025-йил 1-апрел ҳолатига кўра, Қашқадарё вилоятида доимий аҳоли сони 3 700 000 кишига етди.

https://t.me/qarshiliklar
24.04.202505:34
Қамашилик ўқувчи учун 8 та халқаро университетдан 400 минг доллар грант

Офарин! Ўқиш керак. Мана шунақа натижалар керак бизга.

https://t.me/qarshiliklar
Қашқадарё вилояти футбол академиясига қабул!

📢 Агар фарзандингиз 2013 йилда туғилган бўлса ва футболга қизиқса, бизнинг академиямизга мурожаат қилишингиз мумкин!

🔹 Қабул шартлари:
✅ 2013 йилда туғилган умумтаълим мактабининг 5 синфида ўқиётган
✅ Футболга қизиқиши

📩 Мурожаат учун:
📞 Телефон: +99891 455 12 12 | +99890 670 12 12
📩 Телеграмда ёзинг: Фарзандингизнинг исми ва фамилиясини юборинг!

📢 Илтимос, ушбу эълонни қариндошларингиз, қўни-қўшниларингиз, маҳаллангиз ҳамда фарзандингиз мактабининг ота-оналар гуруҳларида улашинг!

⚽ Келажагимиз бўлган ёш футболчиларни биргаликда тарбиялайлик! 🚀

https://t.me/qarshiliklar
Маклерларга енгиллик

Якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга “кўчмас мулк бўйича агент” сифатида риэлторлик фаолиятини юритишга рухсат бериш назарда тутилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Ҳар йили апрел - май ойи келганда мактабларда таъмирлаш учун пул йиғиш мавзуси кун тартибига чиқади.

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади.

P.S Ота-оналар ўзлари ҳомийлик қилишни истасалар бу мустасно. Мажбурий йиғимга қатъий рухсат йўқ! Таъқиқланган!

https://t.me/qarshiliklar
21.04.202515:43
Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги 20 сотих давлат захирасидаги ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 220 млн сўмни олган вақтида ушланган.

https://t.me/qarshiliklar
🛍 Ҳоҳлаган нарсани ортиқча ташвишсиз сотиб олинг!

InfinBANK’нинг InfinNasiya бўлиб тўлаш картаси билан сиз ўзингизга кўпроқ нарса рухсат бера оласиз!
Тўловларни қисмларга бўлиб, жарима ва пеняларсиз амалга оширинг!

📌 Фойдали шартлар:
12 ой бўлиб тўлаш
100 млн сумгача лимит
Фиксирланган устама – харид суммасининг 1/3 қисми
Молиялаш муддати – 5 йил

📱 InfinBANK иловасида картани 5 дақиқада расмийлаштиринг ва дарҳол фойдаланишни бошланг!

🔗 Чекловларсиз яшанг!
Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Қодиров Алишерга вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича ўринбосар (CDO) ваколатлари юклатилди

Асосий вазифа (расмда батафсил), вилоят ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча ташкилотлар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириб, назорат қилади.

https://t.me/qarshiliklar
Тайинлов

Қашқадарё вилояти Фермерлар Кенгаши раиси тайинланди


Абдиназаров Жаҳонгир Нодиршоевич - Қашқадарё вилояти Фермерлар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

https://t.me/qarshiliklar
Тез кунларда Кўкдала туманида “Еттитом кичик саноат зонаси” тўлиқ қувват билан ўз фаолиятини бошлайди

Вилоят ҳокими ушбу саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашиб, нима масала бўлса ёрдамга, қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Айтганча, ушбу саноат зонада 200 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилмоқда.

#инвестиция #экспорт #бандлик

https://t.me/qarshiliklar
21.04.202512:23
✈️ Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда. Видеодаги ҳолатда одамларнинг Ҳаж ёки Умра сафарига бориш орзуси устидан фойдаланган фирибгарлар фош этилди.

❗️Аслида эса: ✅ Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади. ✅ Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади. ✅ Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

📌 Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!

📲 Тарқатиб, бошқаларни ҳам огоҳлантиринг!

https://t.me/qarshiliklar
21.04.202508:23
Футболчиларимизга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.

https://t.me/qarshiliklar
显示 1 - 24 760
登录以解锁更多功能。