26.04.202512:37
Испан дўстим билан Ўзбекистон ва Испания журналистикасини солиштиряпмиз. Испанлар ўзи ўзбекларга ўхшаб кетади, ишхонада ўтириб-ўтириб билмасдан бюджетдан ўғирлаб қўядиган ё тендерни сотиб қўядиган одатлари бор. Ойликлари ёмонмас, лекин бола-чақа, ўйнаш, тўй-марака каби харажатлар буларда ҳам етарли. Шундай экан, журналистларга иш кўп, зерикишга вақт йўқ. Мадрид даражасидаги катта-катта коррупцион можаролар дейсизми, ё шаҳар ҳокимлигидаги қинғир ишларми - яйраб ёритса бўлади.
Аслида, бу ердаги жиноятлар Ўзбекистондагиларникига сон жиҳатидан етишолмаса ҳам керак, чунки бизда улар шу қадар кўпки, уларни ёритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг ярми журналист бўлса ҳам, иш ортиб қоладиёв. Лекин, Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги энг катта фарқимиз - журналистга бу ерда эркинлик бор. Ҳозир ҳатто Бош вазир Педро Санчеснинг турмуш ўртоғини бемалол суриштиришяпти. Ҳатто Қиролнинг ўзи ҳам қўлга тушгач, шарманда бўлиб тахтни ўғлига топширган. Дўстим маҳаллий AI серверларига қанча сув сарфланишини тергов қиляпти. “Полицияга суҳбатга чақирмайдими”, деб сўрасам, испанча сўкинди. (Аниқ таржима қилиб ўтирмай, лекин мазмуни украин аскари рус кемасини юборган манзилга ўхшаб кетади.) Чақиришини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Лекин, коррупционерни чақиради ва кўп судрашади, кўплари қамалади.
Шунга қарамай, мамлакат обод. Ҳар келганимда қандайдир янги инфратизилма қураётган бўладилар. Қўшни шаҳарга ҳозир янги касалхона тушяпти. Велездан қирғоққача негадир баҳайбат қувурлар ётқизишяпти. Қишлоқларда йўллар равон. Ижтимоий кўмак ҳам бор - дўстимнинг 92 яшар онаси Гранадада қариялар уйида яшайди, харажатнинг 80 фоизини давлат қоплар экан, қолганига пенсиясининг бир қисми етади. Шу жойи жумбоқ, ўғрилар ҳам бор, тараққиёт ҳам бор, ва журналистлар учун энг асосийси - эркинлик бор. Адолат бор. Ва бу адолатга биринчи ўринда журналистлар хизмати орқали эришиляпти.
Ибрат Сафо
🔥 @fayzboguz

25.04.202506:05
UzAuto Motors, UzAuto Motors Powertrain, Uzbekistan GTL, Mobiuz, Технопарк, “Ўзметкомбинат”, “Навоийазот”, бир нечта ИЭСлар – жами 29 та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилади
Асака автомобил заводи ва бошқа қатор активларга эгалик қиладиган “UzAuto Motors” АЖдаги 99,7 фоиз улуш сотилади. Бунинг учун йил охиригача консултант жалб этилиб, оммавий савдо 2026 йил 1-чоракда эълон қилиниши кўзда тутилган.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг эса 100 фоиз улуши хусусийлаштилади. Консултант жалб этиш муддати – 2025 йил 3-чорак, оммавий савдони эълон қилиш 2026 йил 2-чоракка белгиланган.
Шунингдек, Mobiuz алоқа оператори – “Universal Mobile Systems”, UzAuto Motors Powertrain, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш”, “Трансгазмахсусқурилиш”, “Махсусэнергогаз” сотувини бошлаш кўзда тутилган. 2025 йилнинг сўнгги чорагида Ўзбекистондаги йирик электр станцияларидан “Сирдарё”, “Тўрақўрғон”, “Ангрен”, “Янги Ангрен”, “Тошкент”, “Навоий” ва “Тахиатош” ИЭСлари ҳамда “Муборак”, “Фарғона” ва “Тошкент” ИЭМлари ҳам сотувга қўйилиши зарур.
Бундан ташқари, “Ўзбекинвест ЭИСК”, “Ўзагросуғурта”, Шеробод цемент заводи, “Шарғункўмир”, “Ўзметкомбинат”, Тошкент трактор заводи, “Технопарк”, “Ўзагролизинг”, Uzbek Leasing International, “Йўлқурилиш”, “Ўзсувқурилиш”, “Навоийазот” сотувга чиқарилади.
Санаб ўтилган корхоналарни хусусийлаштиришга нуфузли халқаро консултантларни жалб қилиш кўзда тутилган.

22.04.202506:17
"Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошган" — Божхона қўмитаси янги чекловларга изоҳ берди
Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадида хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси изоҳ берди.
Унга кўра, хорижда қисқа муддат (2-3 кунгача) бўлиб қайтган шахсларнинг божсиз товар олиб кириш ҳуқуқи бекор қилинаётгани “жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошгани” билан боғлиқ.
Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда чегара божхона постлари орқали товарларни нотижорат товар ниқоби остида ноқонуний олиб ўтиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 2024 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган 600 нафарга яқин шахс ана шу ҳуқуқбузарликни такрор ва такрор содир этган. Натижада, айрим фуқаролар айни шу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун бир йилда ўртача 10-20 марта жавобгарликка тортилган.
“Таҳлилларга кўра, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ўзига тегишли бўлмаган товарларни маълум ҳақ эвазига олиб ўтиб бериб, “ташмачилик” фаолияти билан шуғулланмоқда.
Улардан айримлари бир ойда 100 мартагача чегарани кесиб ўтаётганини инобатга олсак, ўз эҳтиёжи учун деган ниқоб остида аслида тижорат мақсадидаги товарларни ташишаётгани ойдинлашади.
Натижада, ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда”, – дейилади Божхона қўмитаси баёнотида.

+4
20.04.202512:03
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.
Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.
Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.
Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.
Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.
—
Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.
Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.
Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.
Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.
Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.
Facebook|Instagram|X

19.04.202511:14
Британияда Иан Ҳислоп деган ажойиб терговчи-журналист бор. У шу қадар кўп судга тортилганки, ҳатто Гиннесс рекордлар китобига кирган. У бошқарувчи Private Eye журнали бир қинғир сиёсат ё ноқонуний бизнеснинг ҳидини сезса, тишлаган жойидан қўйвормайди ва йиллаб ёритади. Уни судга берганлар орасида юристлар, ноширлар, олигархлар, полициячилар, давлат хизматчилари бор. Лекин улар ҳар доим ҳам судда ютиб чиқишмайди, чунки Британияда судлар сотилмайди ва буйруққа бўйсунмайди. Ҳислоп кўп ютқазади ҳам, ва журнал бюджетининг катта қисми шу харажатларни қоплашга сарфланади.
Ўзбекистонда ҳам ишлар судларда кўрилаётгани яхши албатта, лекин “Фемидангни қози сЎкса, додингни кимга айтасан” аҳволида ишлаётган судларга ишонч йўқ. Қатор-қатор журналистлар, Ташанов каби инсон ҳуқуқлари фаоллари устидан тушган шикоятлар холис кўриб чиқилишига кафолат йўқ. Халқаро “Глобал қонун устуворлиги индекси”да ўтган йил Ўзбекистон беш поғонага тушиб 83-ўринни эгаллаганди. Бу жуда аянчли ҳолат. Судларнинг расмийлар томонидан қурол сифатида қўлланиши ҳам танқид қилинган.
Журналистлар эса… Шу пайтгача энг биринчи оилага тил теккизма деган ёзилмаган қонунга ҳамма бўйсуниб ишлаётганди ва қизил чизиқлар озми-кўпми аниқ эди. Энди эса ҳар қандай кичик мулозим ҳам ўзига тил теккизмасликни талаб қилиб журналист/фаол ё блогернинг овозини ўчириш учун судларни ишга сола бошлади. Бу кетишда индекснинг энг тубига қуласак ҳам ажабланмайман.

18.04.202513:54
Россия шу ҳафта якунига қадар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак — Трамп
Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.
Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.
The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.

26.04.202507:17
Трамп даврида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражага етди — АҚШ элчиси
24 апрел куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник матбуот вакиллари билан давра суҳбатида учрашиб, Вашингтон ва Тошкент муносабатларига оид саволларга жавоб берди.
"Президент Доналд Трамп инаугурациясидан бери 100 кундан камроқ вақт ичида биз АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг мисли кўрилмаган даражасини кўрдик. Давлат котиби Марко Рубио ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир неча ой олдин телефонда гаплашди, яқинда эса вазир Саидов бошқа юқори мартабали Ўзбекистон ҳукумати амалдорлари билан бирга Вашингтонда бўлиб, Давлат департаментида котиб Рубио ва Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц билан учрашди. Айтиш жоизки, дунёда АҚШ билан бундай даражадаги алоқага эга бўлган бошқа давлатлар жуда кам", дейди у.
Элчининг таъкидлашича, Вашингтонда бўлиб ўтган расмийлар ўртасидаги бир қатор музокараларда сўнгги йилларда Ўзбекистонда АҚШ билан савдо ҳажмини ошириш, Америка компанияларини Ўзбекистонда ишлашга кўпроқ жалб этиш ва Америка компаниялари учун ахборот технологияларидан тортиб муҳим фойдали қазилмалар, ядро энергетикасигача бўлган барча соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш борасида эришган муваффақиятлар муҳокама қилинган.
Марказий Осиё республикалари мустақил бўлганига 30 йилдан ошди. Бироқ узоқ ўтган давр мобайнида бирор АҚШ президенти Марказий Осиёга келмаган. Президент Жо Байден муддатининг охирида Қозоғистон ёки Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида сиёсий доираларда гап бор эди, бироқ у минтақага ташриф буюрмади. Доналд Трампга эса Ўзбекистон делегацияси президент Шавкат Мирзиёевнинг ташриф таклифини етказган. Ҳеникка кўра, Оқ уй бу таклифдан жуда мамнун.
"Хўш, ташқи ишлар вазири Саидов ҳам, президент махсус вакили Комилов ҳам Вашингтонда бўлганларида президент Трампни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилишди, эҳтимол «С5+1» саммитига қатнашиш билан бирга. Оқ уй бундан жуда хурсанд бўлганини биламан. Бу таклифни қабул қилиш учун ва ишончим комилки, улар буни яқиндан ўрганмоқда. Мен сизнинг фикрингизга қўшиламан, аммо саволнинг асоси нуқтаи назаридан, ростдан ҳам 30 йилдан ортиқ вақт ўтди ва менимча, ҳозир АҚШ президентининг минтақага ташриф буюриши учун тўғри вақт”, – дея фикр билдирди элчи.
Ҳеникнинг қўшимча қилишича, ўтган йили 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШ университетларида таҳсил олган.
"Биз бу рақам ўсишда давом этишини хоҳлаймиз ва кутамиз. Шунингдек, иммиграцион визалар ва АҚШга доимий равишда кўчиб ўтадиган одамлар бор. Бизда ҳали ҳам Green Card лотерея дастури мавжуд. Ҳар йили 4000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари лотереяда ғолиб бўлиб, АҚШга иммиграция қилиш имкониятига эга. Дунёнинг ҳеч бир давлатида бундай имконият йўқ. Мен АҚШ ўтмишда ва келажакда бу имкониятлар билан жуда саховатли, деб ишонаман, бу АҚШга кўчиб ўтишнинг қонуний йўли ҳисобланади", — дея фикр билдирди америкалик дипломат.

24.04.202512:46
Яқинда Европа Иттифоқи билан имзоланган янги келишувлардан безовталанган Путин Тошкентга дарҳол парламент спикери Матвиенкони юборганди. Уни ўшанда Саида Мирзиёева қучоқлаб кутиб олди. Лекин Матвиенко мессажни Тошкентга тўғри етказолмай, Кремлга қуруқ қўл билан қайтганми, энди Путин ўз ташқи ишлар вазири Лавровни юборибди. Лекин Лавров қучоқлашиш билан иш битмаслигига ишора қилмоқчи бўлди, шекилли - учоқдан тушар экан, ўзбек ҳамкасби Бахтиёр Саидовнинг ачом таклифини қадрламай, уни елкасидан итариб қўйди.
Бу ҳам етмагандек, Лавров мотамсаро она ёдгорлигида русча ёзув йўқлигидан ёзғирди. (Нега русча ёзув бўлиши керак? Она русми? Ё унинг урушда ўлган Чироқчи ё Олтиариқ ё Тўрткўллик ўғиллари русмиди?)
Барибир қовоғимдан ёғилаётган қор етарли эмас, деб ўйлади шекилли, Лавров “матбуот анжумани”да олдиндан тайёрланган Европа Иттифоқи ҳақидаги саволга ўлаётган империяга мос қатъият билан жавоб берди: “Биз ҳамкорлик жараёнларини сиёсийлаштиришга, у ёки бу гуруҳ давлатларнинг ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлари билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига мутлақо қаршимиз”, — деди Лавров.
“Афсуски, бундай уринишлар ғарблик ҳамкасбларимизнинг ёндашувларида яққол намоён бўлмоқда. Бу ерда Европа Иттифоқи аъзолари айниқса ажралиб турибди. ЕИ раҳбарияти ўз кун тартибини очиқ аксил-Россияча кайфият билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда", - дея нолиди у. Яхшиям халқаро анжуманларда қайта-қайта қилган атом бомбаси таҳдидини бизда қилмади.
Уч кун ичида Киевни босиб олишни ваъда қилган ва уч йил ҳам жанг қилиб ҳеч нарсага эришмаган, ҳамда ўзининг минглаб фуқароларини қурбон бераётган Россия ҳукумати отдан тушса-да, эгардан тушгиси келмаяпти. Унинг томорқаси тобора кичрайиб бормоқда ва кичрайишда давом этади. Ўзбекистон эса саҳнада ачом-ачом дипломатиясини намойиш қилса-да, саҳна ортида ўз билганидан қолмаслиги керак.

21.04.202509:50
Россия коррупцияси ҳақида
Россияда айни дамда собиқ ГИБДД (Йўл патрул хизмати ходими) инспектори Сергей Кузнецовнинг коррупция ишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кузнецов иш жараёнидаги “поралар” эвазига Россия ва БААдаги элит турар жой биноларидан бир қатор кўчмас мулклар харид қилган, бундан ташқари, тергов давомида ундан катта миқдордаги пул ундириб олинган.
Ҳозирда Россия Бош прокуратураси БАА расмийлари билан алоқа ўрнатиб, собиқ йўл патрул хизмати ходимига тегишли квартираларни рус ҳукумати номига мусодара қилиш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, 2013 йилдан то 2020 йилга қадар Кузнецов 29 та кўчмас мулк, жумладан Princess Tower'даги ҳашаматли квартираларни ва бошқа турар-жой мажмуаларини сотиб олган. У суриштирув давомида ушбу харидлар, шунингдек, ундан тортиб олинган нақд пуллар (48 миллион рубл, 60 минг доллар ва 23 минг евро) манбасини келтириб беролмаган. Собиқ “гаи” ходимининг оиласи билан биргаликда топган 12 йиллик расмий даромади жами 16,4 миллион рублни ташкил этади.
Бошдан оёғигача коррупцияга ботган рус жамиятининг ҳатто оддий инспекториси ҳам шунча пулни ўзлаштириб олиши мумкин экан. Энди Кузнецовнинг бошлиғи номида нечта кўчмас мулк бор бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг)

20.04.202509:05
Расул Кушербаев Янгийўл туман ИИБ томонидан қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда
Собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, унга қарши “асоссиз ариза” киритилган.
Унга кўра, кеча уни ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ биносига чақириб, қўл телефонини олиб қўйишган.
“Қанча тушунтиришларимга қарамай, иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди. Мақсад телефонни олиш вассалом. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак”, деб ёзади собиқ Олий Мажлис депутати.
Кушербаев яшаш жойи ҳам, пропискаси ҳам Янгийўлда бўлмай туриб, нега бу иш билан айнан Янгийўл ИИБ шуғулланаётганини тушунмаётганини айтади.
“Тўғриси, мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз”, дея якунланади хабар.
Кушербаев сўнгги вақтларда ички ишлар маҳкамасига чақирилаётган учинчи фаол бўлди. Аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биринчи ўринбосари Вячеслав Пак блогер Отабек Бакировга қарши даъво аризасини киритгани маълум бўлганди.

19.04.202510:35
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 млн доллар келтирди
Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келди.Бу ҳақда Давлат Думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, авваллари бу маблағлар «коррупцияга кетган» бўлса, ҳозир «ғазнага тушган».
Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.
Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

已删除19.04.202511:46
18.04.202513:52
Россия шу ҳафта якунига қадар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак — Трамп
Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.
Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.
The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.
🔥 @fayzboguz
Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.
Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.
The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.
🔥 @fayzboguz
25.04.202515:19
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келган. Ҳолат юзасидан БАА расмийлари 15 нафар юртдошимизни қўлга олганини билдирган ва тергов ишлари бошланган.
Энг муҳим жиҳати шуки, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда. БАА томонидан билдирлишича, бу ҳолат икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати бу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, фуқароларимиз хорижда юртдошлар шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирилмоқда.
Бугун чет элга чиқаётган ҳар бир юртдош ўзи билан яна бир нарсани — Ватан шаънини ҳам олиб юраётганини унутмаслиги керак. Бу сўзда эмас, амал ва хулқда намоён бўлади, шуни унутмайлик.

24.04.202510:22
Наманган шаҳри ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни тизимдан ўчиришни сўради. ЙҲХБ бошлиғи ўз жавобида ҳокимлик хизмат машиналари ўнлаб қоидабузарлик содир этиб, жарималарни тўламаганини билдирди
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.
Вилоят ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva машинаси 2024 йил ва жорий йилда жами 47 та қоидабузарлик содир этганини, 11 та ҳолатда 8 млн 170 минг сўм муддати ўтган тўланмаган жарималар борлигини маълум қилган.
“Ҳокимликнинг бошқа транспорт воситалари томонидан (50 023 DAV, 50 024 DAV, 50 025 DAV, 50 028 DAV) жами 41 та қоидабузарлик бўйича 18 млн 750 минг сўм, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги (50 074 DAV, 50 075 DAV, 50 016 DAV, 50 017 DAV, 50 019 DAV ва 50 022 DAV) транспорт воситалари томонидан жами 46 та қоидабузарлик бўйича 16 млн 307 000 сўм миқдорда муддати ўтган тўланмаган жарималар мавжуд экани аниқланди”, дейилади Мансур Газиевнинг жавоб хатида.
Вилоят ЙҲХБ бошлиғи ҳокимдан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар томонидан содир этилаётган сурункали қоидабузарликларни танқидий муҳокама қилишини ҳамда муддати ўтган жарималарни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Рахмонжон Мамадалиевнинг билдиришича, 50 020 DAV давлат рақам белгили Captiva хизмат машинаси сифатида шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга бириктирилган.
"Ҳокимлик машиналарининг қарздорлиги белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келган. Биз судга бермасдан хат қилгандик. Қолганлари бўйича қарздорлик тўланган", — деди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

21.04.202505:45
Жисмоний шахслар учун товарларни божхона тўловисиз олиб кириш нормалари кучайтирилмоқда
19 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан жисмоний шахсларнинг мамлакатга товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилмоқда. Хусусан, 1 майдан бошлаб чекловлар қуйидагича бўлади:
- ҳаво транспортида — 1000 доллар (шу пайтгача — 2000 доллар эди);
- темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар (1000 доллар);
- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар.
Белгиланишича, темирйўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида эса 3 кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
“Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия чегара божхона постларида фуқаролар томонидан ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, уюшган ҳолда қаршилик қилиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Божхона қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйсин”, дейилади қарорда.

19.04.202515:33
Ибрат Сафо, BBC журналисти ёзяпти:
"Ўзгараётган Япония ва ундаги ўзбек/ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмимизнинг 1- ва 2-қисмини чиқардик.
Видеонинг биринчи қисмида ўзбекистонлик бетончи қурувчилар, талаба ва ишчиларнинг келиши учун агентлик очган Ҳасан ва Кимико, Япония парламентидаги ўзбек-уйғур аёл, Токиодаги ўзбек маҳаллий депутат ва талаба ҳамроҳим Умиджонлар билан кўп мавзуларда суҳбатлашганман.
Иккинчи қисмида эса, 1930 йилларда Япония нега жадидларга ёрдам бергани, Токиодаги илк масжидга Бухоронинг алоқаси, ҳамда японларнинг мактаб қизларига носоғлом қизиқиши ҳақида билиб оласиз. Кўриб, улашсангизлар, миннатдор бўламан".
1-қисм:
👉 https://youtu.be/e0mGMWMisak?si=8oK8994PasL_xSYl
2-қисм:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=p5sl3BZohJQ&t=1731s

19.04.202509:48
КХДР Украинадаги урушда 20 млрд доллар ишлаб топди
Шимолий Кореянинг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштироки мамлакат иқтисодиётига аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлил институти (KIDA) таҳлилий маркази ҳисоботига таяниб, “Newsweek” хабар берди.
KIDA ҳисоб-китобларига кўра, бу маблағнинг асосий қисми Россияга етказиб берилган ўқ-дорилар эвазига тушган. Россия армияси Украинадаги жангларда Шимолий Кореядан келаётган артиллерия ўқ-дориларига жиддий даражада боғлиқ бўлиб қолган. “Reuters” нашрининг Россия армиясига оид ҳисоботларга таяниб ёзишича, баъзи бўлинмалар керакли ўқ-дориларнинг ҳатто 100 фоизини айнан Пхеньяндан олмоқда.
Шунингдек, КХДР минглаб ҳарбий хизматчиларини Россияга юбориш орқали ҳам фойда кўрмоқда ва бунинг эвазига ҳарбий техника олаётгани айтилмоқда. Шимолий Корея Россиядан пул ўрнига бартер қилиш орқали моддий ёрдам ва техник кўмак, жумладан, замонавий ҳарбий технологиялар – атом сувости кемалари ҳамда замонавий қирувчи самолётларни олишга устуворлик бермоқда.
KIDA Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка зудлик билан барҳам бериш зарурлигини таъкидлаган.
“Агар бу давом этса, Россиянинг Корея яриморолидаги инқироз ҳолатларига аралашуви эҳтимоли ошади”, дейилади хабарда.
🔥@fayzboguz

18.04.202505:04
Видеодаги йигит эсингиздами?
Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.
Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларда достон бўлмоқда.
Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.

25.04.202514:20
Марказий Осиё-Россия муносабатлари кескинлашяптими?
Сўнгги кунларда Самарқандда бўлган воқеа ўзбек сегментида асосий эътибор марказида бўлиб турибди. Лавровнинг ҳайкал остидаги инглиз ва рус тили ҳақидаги гаплари ҳар қандай ўзини мустақил, суверен деб ҳисоблайдиган давлат учун ёқимсиз сигнал. У буни Ўзбекистонда у келишидан аввал кўтарилган тил можаросига муносабат сифатида айтдими, ёки Марказий Осиёнинг Европа билан яқинлашаётганидан жазавада айтдими, номаълум.
Лекин унинг гапи ўзбекистонликларга, шубҳасиз, ёқмади. Ҳозир тил мавзуси энг юқори нуқтага чиққан.
Қирғизистонда ҳам “Рус уйи” ходимаси Қирғиз фуқароларни Украинадаги урушга ёллаш билан айбланиб, ҳисбга олинди. Табиийки, руслар буни қабул қилолмади ва “Русшериклиги” ташкилоти раҳбари Қирғизистонга дағдаға қилди. У рус армияси Украина шиор қилиб олган — “Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз” девизини қўллаб, рус уйи ходимасини озод қилиб олишини айтган. Россия энди суверен давлатнинг қонунчилигига аралашмоқчи.
Олдинроқ ҳам Қирғизстон ва Россия Москвадаги ҳаммомда қирғизларга ноинсоний муносабат борасида тортишиб қолганди. Бу бир ойдаги иккинчи келишмовчилик.
Қозоғистонда ҳам руслар билан боғлиқ провакациялар бор. Остона уруш юз берган тақдирда Украинадаги каби ҳудудий кўнгилли отрядлар (Тероборона) тузиш имконини берувчи “Ҳудудий мудофаа тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Украинадаги урушда айнан ушбу тузилмалар агрессорнинг Суми ва Чернигов вилоятларидаги юришларни тўхтатди ва режаларини барбод қилди ҳамда машҳурликка эришди.
Рус пропагандон блогер ва фаоллари ушбу қонун Россия билан урушга тайёргарлик доирасида қабул қилинди деб жар солди ва бу интернетда ёйилди. Охири Қозоғистон Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Россия билан урушга тайёрлангани йўқ”, деб баёнот беришга мажбур бўлди.
Европанинг Марказий Осиё билан яқинлашуви, шубҳасиз, Москвани беҳаловат қилади. Улар охирги йирик таъсир доирасидаги минтақадан ҳам айрилишни истамайди. Трамп билан музокаралар ҳам борган сари совуқлашмоқда. Трампнинг ҳам, унинг шартларини бажариб, унга яхши кўринишга уринаётган Путиннинг ҳам сабри тугаяпти.

23.04.202511:26
Лавров «Мотамсаро она» ёдгорлиги ёнида рус тилидаги ёзув йўқлигидан шикоят қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган. Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ёдгорлик ёнида ҳалок бўлган аскарларга аталган хотира сўзлари фақат инглиз тилига таржима қилинган, холос. Ёзувда шундай дейилган: «You are always in our heart, my dear».
«Инглизлар қандай қилиб бу ерга келиб қолишди? Қарасам, инглизча ёзув», — деб сўради у экскурсоводга юзланиб.
«Бу ерда барча тилларда бор, умуман олганда. Туризм шаҳри», — деб жавоб берди у.
«Русча кўрмаяпман», — деб жавоб берди вазир.
Сергей Лавров икки кунлик расмий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув, шунингдек, Бахтиёр Саидов билан батафсил музокаралар ўрин олган. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, Евроосиё интеграцияси ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга биргаликда тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

20.04.202518:01
Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё чемпионига айланди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда мусобақа мезбони Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов шу тариқа ўзининг оғир карерасида фантастик камбэк амалга оширди.
Қайд этиш керак, финалдаги рақибимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ қатарлик ҳакам томонидан Ўзбекистоннинг икки футболчиси майдондан четлатилганди. Шунга қарамай, футболчилар иккинчи бўлимда иккита гол уриб, ўйинда ғалаба қозона олишди.

19.04.202513:06
Ўзбекча «Олтин виза»: 1 июндан хорижий фуқароларга 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади
2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
Бу ҳақда “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармонида маълум қилинган.
Яшаш гувоҳномаси — бу фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқловчи, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

18.04.202516:01
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оиладек, дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшайди. Ҳар бир миллатнинг тили, маданияти ва анъаналарига чуқур ҳурмат билан қаралади. Айнан миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат Ўзбекистон тараққиётининг пойдеворига айланган.
Профессор, тарих фанлари доктори Давлатова Саодат ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Имомназар ана шу мавзуда «Қўштирноқ» подкастида суҳбат қуришди.
Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/2ImLTTNMZ0E

17.04.202513:48
Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида рейд ўтказган ҳуқуқ-тартибот органлари "Россия қонунчилигига мувофиқ" иш юритган – Россия ТИВ
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳаммомда ушланган 25 нафар фуқаро мамлакатда Россия қонунчилигини бузган ҳолда истиқомат қилган, уларнинг айримлари эса "радикал гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинмоқда".
Шунингдек, ТИВ рейд пайтида “чет эл фуқаролари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатгани” сабабли “тегишли чоралар” кўрилганини таъкидлади.
Вазирликнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари “Россия қонунчилигига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида” ҳаракат қилишган.
Аввалроқ ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон томони Россиянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди. Суҳбат давомида ҳуқуқ-тартибот органларининг куч ишлатиши асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича тегишли чоралар кўриш сўралган ва расмий нота топширилган.

显示 1 - 24 共 202
登录以解锁更多功能。