Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Реальна Війна | Україна | Новини
Реальна Війна | Україна | Новини
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Реальна Війна | Україна | Новини
Реальна Війна | Україна | Новини
Ислом молияси | Islom moliyasi avatar

Ислом молияси | Islom moliyasi

经济
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Січ 27, 2019
添加到 TGlist 的日期
Бер 14, 2025
关联群组

"Ислом молияси | Islom moliyasi" 群组最新帖子

#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №11: Истисна ва Параллел Истисна (иккинчи қисм)

3. Истисна мавзуси (предмети) ва унинг кафолатлари:

3/1/1 Ишлаб чиқариш ёки қурилиш жараёнида ўз табиий ҳолатини ўзгартирадиган нарсаларгина Истисна шартномасининг мавзуси бўлиши мумкин. Демак, ишлаб чиқарувчи/пудратчи (сонеъ) ишлаб чиқариладиган (тайёрланган/қурилган) активни етказиб бериш/топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олар экан, Истисна шартномаси тўғри бўлади.

3/1/2 Буюртмачи (мустасниъ) ўзи истаган махсус тавсифлар асосида тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш/ясаш бўйича шартнома тузиши жоиз, ҳатто бозорда бундай маҳсулотнинг ўхшаши (муқобили) йўқ бўлса ҳам. Лекин ўша маҳсулотлар тавсиф билан аниқ белгиланадиган нарсалардан бўлиши шарт...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8555-2/

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

Ассалому алайкум!
Кўпинча одамларда шерикчилик, хусусан музорабага оид саволлар туғилади. Қуйидаги савол-жавоб ҳам айнан шу мавзуга оид экан. Ушбу савол-жавобнинг эътиборга молик жиҳати унда бир нозик масаланинг амалий ечими берилганлигида.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Тижоратга пул бериш юзасидан савол:

Ассалому алайкум! Мен тижорат учун дўстимга пул берсам, тижоратдан олинган фойдани қай тарзда ҳалол тақсимлаш мумкин? Илтимос тўлиқроқ тушунтириб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бунинг икки сурати бор. Пул беришда иккинчи томон билан шерик бўлишингиз мумкин (бу мушорака деб аталади). Ёки музораба йўлини тутишингиз мумкин. Иккисида ҳам фойдани фоизларда тайин қилиб олишингиз шарт. Масалан “фойданинг 50 фоизи сеники, 50 фоизи меники” каби. Албатта 50/50 бўлиши шарт эмас, 30/70 ёки 60/40 ва ҳоказо бўлиши ҳам мумкин. Музораба доирасида зарар кўрилганда пул берувчи зарар кўриб, меҳнат қилган хизматига куяди. “Фойда зарарга тенг шерик” деган нарса кетмайди. Шундай шарт қўйилган бўлса ҳам бу шарт эътиборга олинмайди ва пул берган (сармоядор) пулига зиён қилаверади. Агар сармоядор пулнинг ҳаммасига куйиб қолиб хатарини зиммасига олишни хоҳламаса, меҳнат қилувчи (музориб)га маълум миқдордаги дастмояни қарз қилиб берсин. Масалан, бизнес лойиҳанинг қиймати 10.000 бўлса, томонлар фойдани 50/50 бўлишамиз деб келишишса, сармоядор музорибга “мен сизга 5000 қарз бераман, ўша 5.000 сизнинг бизнес лойиҳадаги улушингиз бўлади. Бизнес лойиҳа доирасида олинган фойдани фалон фоизи сизга, фалон фоизи менга бўлади, зарар эса улушларимизга кўра (яъни бу ҳолатда 50/50) тақсимланади деб, томонлар келишиб шерикчиликнинг музораба шаклини эмас, балки мушорака шаклини қўллаган ҳолда ишлашлари мумкин. Шундай қилинса пул тикувчи-сармоядор барча хатарларни зиммасига олмайди ва бизнес лойиҳа зарар билан якунласа ҳам ҳамма пулига куймайди (фақат 50 фоизига куяди), чунки сармоянинг ярмини (5000) қарзга олиб бизнес лойиҳада шерикка айланган музориб олган қарзини қайтариши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

📖 «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жавоби асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
Рибо эмасми?
Мен отамни қарамоғида яшайман. Маълум миқдорда пулим бор эди, шу пулни кўпайтирмоқчи бўлиб бирон иш қилмоқчи эдим. Дадам ҳам савдогарлар, бу фикримни мақул кўрмасдан ўзлари таклиф киритиб, “шу пулни менга бер, мен айлантириб, савдо қандай бўлишига қарамай, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда фойдасини бераман ва пулингни қачон сўрасанг ўшандоқ қайтариб бераман” дедилар. “Бу амалиёт рибо эмасмикин” десам, “қизимлигинг учун ўзим рози бўлиб бераяпман” дедилар. Биз келишдик ҳозирда дадам фойдасини бераяптилар. Шу ишимиз рибо ҳукмига кирадими? Биз бегона эмасмизку, бизга ҳам рибо ҳукми жорий бўладими? Энди у пулларни дадамга қайтариб берайми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бир киши тарафидан иш юритиш, иккинчи тарафидан дастмоя киритишнинг бир неча суратлари бор.
1-ибдоъ – иш юритувчи дастмояни олиб, иш юритади. Қанча фойда кўрса, кўрилган фойдага шерик бўлмай, ҳаммасини дастмоя эгасига беради.
2-музораба – иш юритувчи билан дастмоя эгаси маълум бир қисмга масалан 50/50 ёки ўзлари хоҳлаганидек тақсимга келишиб оладилар.
3-мушорака (шерикчилик) – бунда иш юритувчи ҳам маълум миқдорда дастмоя қўшиши керак бўлади. Фойда келишувга биноан зарар эса тикилган дастмояга биноан бўлади.

(Ушбу ҳолатда) сизнинг дастмоянгиздан ўзига фойда олмаса, рибо ҳисобланмайди. Сизга берадигани кўрилган фойданинг ўзигина бўлиши керак. Маълум бир миқдорда эмас. Мабодо қўшимча тарзда ҳадя бермоқчи бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати томонидан берилган жавоб асосида тайёрланди

"Ислом молияси"дан изоҳ:
1. Демак, "ибдоъ" иш юритувчи дастмояни олиб, иш юритиб, кўрилган фойдага шерик бўлмай, ҳаммасини дастмоя эгасига бериши экан (албатта, агар табиий равишда кўрилган зарар ҳам дастмоя эгасига бўлади).
2. Юқоридаги савол-жавобга келадиган бўлсак, тушунишимиз бўйича ота ўз қизи бизнес фаолият олиб бориб қийналишини истамаган ва уни бу ишдан қайтариш учун шундай йўл тутган. Чунки, "шу пулни менга бер, мен айлантириб, савдо қандай бўлишига қарамай, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда фойдасини бераман ва пулингни қачон сўрасанг ўшандоқ қайтариб бераман", дейиши аслида мумкин эмас, чунки савдо қандай бўлишидан қатъий назар, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда "фойдаси" берилавериши иложсиз, чунки бу иқтисодий қонун-қоидаларга зид. Демак, бу ҳолатда отанинг ўз фарзандига қилган эҳсон/ҳадясини кўришимиз мумкин. Валлоҳу аълам.
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №11: Истисна ва Параллел Истисна (биринчи қисм)

Муқаддима

Ушбу меъёр Ислом молия муассасалари [1] томонидан Истисна ва Параллел Истисна шартномаларининг тузилиши, мавзуси (предмети), уларнинг доирасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, риоя қилиниши шарт бўлган шариат қоидалари ва кўрсатмаларини баён этишдан иборат...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8542-2/

@IslomMoliyasi канали
Ассалому алайкум!
Кеча бир укамиз эски бир масалани, яъни тўйларда мева-чева, чақ-чуқларни ижарага олиб столга қўйиб, турли тўй-маросимларни ўтказиш масаласини кўтариб қолди. Шу сабаб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати томонидан берилган жавобни топиб, у укамизга юбордик. Манфаатли бўлади, деган фикр билан ўша савол-жавобни сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

#савол_жавоб

Эҳсон ҳисобланмайдими?

Ассалому алайкум!
Рeсторан-тўйхонларда ош бeриб, эҳсон қилган одам столга прокатдан мeва ва чақ-чуқлар олиб эҳсонни ўтказса ва миқдоридан камайган мeва ва чақ-чуқлар учун пулини тўласа, бу прокатдан олинганлиги учун эҳсон ҳисобланмайдими?

💬 Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сиз ҳозирги кунда муҳим ва ҳамма билиши керак бўлган саволни сўрабсиз.
Шариатимизда озиқ-овқатларни ижарага бериш яъни сиз айтгандек прокатга бериш ва олиш деган нарса йўқ. Шунинг учун ҳозирги шаклда иш юритиш нотўғри. Қолаверса бундай ишни қилувчилар фақат риё учун қиладилар ҳамда имкон қадар келганлар уни истеъмол қилмаслигини хоҳлайдилар. Бир неча бор мева-чева емоқчи бўлган кексалар артишга пичоқ сўраганларида хизматчи болалар “Бу ейиш учун эмас намойиш қилишга арендага олинган” деб огоҳлантирар экан. Бу қанақасига эҳсон бўлсин? Ҳеч бўлмаса эҳсон қилувчи дастурхонга қўйилишидан аввал нақд пулига сотиб олсин. Эҳсон тугагач ортганини қайтариб эгасига сотиб юбориши мумкин. Шунда еганлар ҳам эҳсон қилувчининг мулкидан еган бўлишади. Акс ҳолда, меҳмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мўмин кишининг қалбдан чиқмаган нарсасини ейиш ҳалол бўлмайди” деган ҳадисларига тушиб қолади. Чақ-чуқларнинг сотувчиси билан оғзаки тарзда қайтариб олишини ваъдалашиши мумкин. Аммо қайтариб олиш шарти билан сотиб оламан, дейиш шаръан жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки савдони қилишдан қайтарганлар. Бошқа бир ривоятда савдо қилиб шарт қўйишдан қайтарганлар. Бундай ҳолатда ўша сотувчи қайтариб олмасликка ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

🗒 Ислом молиясидан изоҳ:
Демак, мева-чева ёки чақ-чуқларни тўлиқ пулини бериб сотиб олинади ва сотувчига, "агар ортиб қолса мендан қайтиб сотиб оласизми" деб, сотувчини ваъдасини олиш мумкин. Лекин бу икки томонлама келишув эмас, балки сотувчининг бир томонлама ваъдаси бўлади. Тўй маросим ўтгандан кейин сотувчи истаса ўша нарсаларни қайтиб сотиб олади, истамаса олмайди (лекин шундай амалиёт орқали тирикчилик қилаётганлар одатда қайтариб сотиб олишади).

@IslomMoliyasi канали
​​Ассалому алайкум!

Ислом молияси доирасидаги баъзи муҳим тушунчаларни эслаб оламиз.
Масалан, мол (актив)ни олиб кўрадиган бўлсак, ислом иқтисодиётидаги мол (актив) тушунчаси анъанавий иқтисодиётдаги мол тушунчасидан фарқ қилади. Асосий фарқ — молнинг шаръий жиҳатдан жоиз бўлишида. Демак, шаръий нуқтаи назардан мол ҳисобланмайдиган нарсалар, масалан маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуна ёки казино учун мўлжалланган қурилма мол ҳисобланмайди. Мол ҳисобланмайдиган нарсалар эса, олди-сотди мавзуси бўлиши ёки гаров сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №10: Салам ва Параллел Салам (учинчи қисм)

6. Параллел Салам

6/1 Сотувчи маҳсулот етказиб бериш бўйича ўз шартномавий мажбуриятларини бажариш имконига эга бўлиш мақсадида, биринчи Салам шартномаси бўйича етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот билан тавсиф жиҳатдан мос келадиган маҳсулотни сотиб олиш учун учинчи томон билан алоҳида (мустақил) Параллел (ёндош) Салам шартномасини тузиши жоиз. Бу ҳолатда, биринчи Салам шартномасидаги сотувчи вазифасини бажарувчи томон, иккинчи Салам шартномасида харидор вазифасини бажаради.

6/2 Харидор биринчи Салам шартномаси бўйича сотиб олган маҳсулот билан тавсиф жиҳатдан мос келадиган маҳсулотни (яъни бир хил хусусиятларга эга бўлган маҳсулотни) сотиш мақсадида учинчи томон билан алоҳида (мустақил) Параллел Салам шартномасини тузиши жоиз...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8533/

@IslomMoliyasi канали
“Параллел (ёндош) Салам шартномаси” деганда нимани тушунасиз?

1 вариант: Бунда савдогар иккита турли сотувчи билан бир хил маҳсулотни сотиб олиш мақсадида бирданига иккита салам шартномаси тузади. Бундай шартномадан мақсад – бир сотувчида маҳсулот бўлмай қолса, иккинчисидан ўша хилдаги маҳсулотни сотиб олишдир.

2 вариант: Бунда савдогар иккита салам шартномаси тузади, бири сотувчи-етказиб берувчи билан, иккинчиси харидор билан. Бундай шартномадан мақсад – сотувчидан маҳсулотни арзонроқ сотиб олиб, ўша маҳсулотни харидорга қимматроққа сотиб фойда кўришдир.

3 вариант: Бунда савдогар бирданига иккита шартнома тузади, бири сотувчи-етказиб берувчи билан, иккинчиси харидор билан. Бундай шартномадан мақсад – сотувчидан маҳсулотни ўз пулига сотиб олмасдан, балки бошқа бир харидордан пулни олиб, уни дарҳол сотувчи-етказиб берувчига ўтказиб бериш ва (ўртада) нархлар устида пул ишлашдир.

4. Салам шартномасига тааллуқли масалалар/ҳолатлар

4/1 Муслам фийҳ (Салам маҳсулоти)ни қабз қилиш / қабул қилиб олишдан олдин сотиш:

Харидор (муслим)нинг муслам фийҳни қабз қилиб олиши / эгаликка қабул қилиб олишидан олдин сотиши жоиз эмас...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8526-2/

@IslomMoliyasi канали
Ассалому алайкум!
Бугун бир дўстимиз сўнгги йилларда барча мусулмон жамиятларида ғоят долзарб бўлиб қолган мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур ҳадисларини шарҳи билан бизга юборган экан, уни сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

▪️Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1️⃣ Ёлғон сўзлаш.
2️⃣ Ваъдага хилоф қилиш.
3️⃣ Омонатга хиёнат қилиш.

❗️ Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон.
Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.

❗️Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.

Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр», яъни хиёнат дейилади.

Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат.
Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.

📖 “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №10: Салам ва Параллел Салам (иккинчи қисм)

3/2 Муслам фийҳ (салам маҳсулоти) ва унга тегишли шартлар

3/2/1 Салам шартномасини мислий моллар, мисол учун, кайл (ҳажм) ва вазнда ўлчанадиган маҳсулотларга нисбатан тузиш жоиз, фақат рибо вужудга келмаслиги шарт. Шунингдек бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилмайдиган зироат маҳсулотлари ва саналадиган маҳсулотларда ҳам, рибони келтириб чиқармаслик шарти билан, Салам шартномаси тузиш мумкин...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8522-2/

@IslomMoliyasi канали
Ижара бўйича ҳаётий ҳолат (case) таҳлили

Даврон ва Усмон ижара шартномаси имзолашди. Унга кўра Даврон ўз автомашинасини 3 ой муддатга оддий ижара битими асосида Усмонга берадиган, Усмон эса ижара ҳақи сифатида ҳар куни бир маҳал Давроннинг фарзандларини спорт тўгарагига олиб бориб келадиган бўлди. Шундай шарт асосида ижара битими тузиш мумкинми?

Кўпчилик бундай шартнома тузиш мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ижара ҳақи миқдори ноаниқ, бу эса ғарар ҳисобланади, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, аслида AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган шаръий меъёрларга кўра (қаранг: 9 рақамли шаръий меъёри 5.2.1 банди) шундай шартнома тузиш мумкин. Аммо, бунда амалиётда содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни инобатга олиш керак. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатда Усмон маълум вақт бетоб бўлиб Давроннинг фарзандларини тўгаракка олиб боролмай қолса нима бўлади, яъни Усмоннинг ўша кунлар учун ижара ҳақи тўлаши масаласи қандай хал қилинади?
Бундай ҳолатда, ижарачи ўша кунлар учун бошқа пайт хизмат кўрсатиш орқали ижара ҳақини адо этиши ёки тўловни пулда амалга ошириши мумкин. Бунинг учун хизмат кўрсатиш сони ва қийматини белгилаб қўйиб, тўловни ўзини эса хизмат кўринишида олиш муаммонинг ечими бўла олади. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №9: Ижара ва Ижара Мунтаҳия Биттамлик (иккинчи қисм)

3. Муассасанинг ижарага бериладиган активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи (usufruct)ни қўлга киритиши

3/1 Муайян актив бўйича шаръий нуқтаи назардан тўғри (ҳисобланувчи) ижара шартномаси тузиш учун ижарага берувчи ўша активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини ижара битими тузилишидан олдин қўлга киритган бўлиши лозим...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8430-2/

@IslomMoliyasi канали
Ассалому алайкум!
Кеча қуйилган тест савол-жавобга кўпчилик нотўғри жавоб беришди. Аслида биз бундай тестларни жуда мураккаб қилиб тузмаймиз, фақат бироз диққат-эътибор билан ёндашиш керак холос.
Хуллас, ижарага берувчи ва ижарачи ойлик ижара тўловларини келишган ҳолда ўзгартиришлари мумкин, лекин ўтиб кетган ой учун эмас, чунки бу ўз вақтида қилинмаган тўлов учун ижарачига нисбатан жарима қўллаш бўлиб қолади. AAOIFIнинг ижарага бағишланган 9 рақамли шаръий меъёри 6.3. бандида шундай дейилган:

Уй эгаси ижарачи тўловни кечиктирган тақдирда ижара ҳақини оширишга ҳақли эмас.

Ўз вақтида тўлов қилмаган ижарачига нисбатан қўлланиши мумкин бўлган интизом чоралари ҳақида ушбу шаръий меъёрнинг тегишли бандида сўз боради. Ижарага доир шаръий меъёр билан тўлиқ танишиб чиқиш учун телеграм саҳифамиз (@IslomMoliyasi) ва/ёки сайтимизни (https://islommoliyasi.uz/uz/) кузатиб боринг, зеро кечадан бошлаб биз ушбу меъёрнинг ўзбек тилига таржимасини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни бошладик.

记录

15.03.202523:59
12.6K订阅者
08.04.202515:11
400引用指数
15.05.202507:38
2.9K每帖平均覆盖率
31.03.202517:23
2.5K广告帖子的平均覆盖率
23.03.202501:45
5.27%ER
15.05.202507:38
23.02%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
КВІТ '25ТРАВ '25

Ислом молияси | Islom moliyasi 热门帖子

13.05.202514:20
Ассалому алайкум!
Кеча бир укамиз эски бир масалани, яъни тўйларда мева-чева, чақ-чуқларни ижарага олиб столга қўйиб, турли тўй-маросимларни ўтказиш масаласини кўтариб қолди. Шу сабаб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати томонидан берилган жавобни топиб, у укамизга юбордик. Манфаатли бўлади, деган фикр билан ўша савол-жавобни сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

#савол_жавоб

Эҳсон ҳисобланмайдими?

Ассалому алайкум!
Рeсторан-тўйхонларда ош бeриб, эҳсон қилган одам столга прокатдан мeва ва чақ-чуқлар олиб эҳсонни ўтказса ва миқдоридан камайган мeва ва чақ-чуқлар учун пулини тўласа, бу прокатдан олинганлиги учун эҳсон ҳисобланмайдими?

💬 Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сиз ҳозирги кунда муҳим ва ҳамма билиши керак бўлган саволни сўрабсиз.
Шариатимизда озиқ-овқатларни ижарага бериш яъни сиз айтгандек прокатга бериш ва олиш деган нарса йўқ. Шунинг учун ҳозирги шаклда иш юритиш нотўғри. Қолаверса бундай ишни қилувчилар фақат риё учун қиладилар ҳамда имкон қадар келганлар уни истеъмол қилмаслигини хоҳлайдилар. Бир неча бор мева-чева емоқчи бўлган кексалар артишга пичоқ сўраганларида хизматчи болалар “Бу ейиш учун эмас намойиш қилишга арендага олинган” деб огоҳлантирар экан. Бу қанақасига эҳсон бўлсин? Ҳеч бўлмаса эҳсон қилувчи дастурхонга қўйилишидан аввал нақд пулига сотиб олсин. Эҳсон тугагач ортганини қайтариб эгасига сотиб юбориши мумкин. Шунда еганлар ҳам эҳсон қилувчининг мулкидан еган бўлишади. Акс ҳолда, меҳмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мўмин кишининг қалбдан чиқмаган нарсасини ейиш ҳалол бўлмайди” деган ҳадисларига тушиб қолади. Чақ-чуқларнинг сотувчиси билан оғзаки тарзда қайтариб олишини ваъдалашиши мумкин. Аммо қайтариб олиш шарти билан сотиб оламан, дейиш шаръан жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки савдони қилишдан қайтарганлар. Бошқа бир ривоятда савдо қилиб шарт қўйишдан қайтарганлар. Бундай ҳолатда ўша сотувчи қайтариб олмасликка ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

🗒 Ислом молиясидан изоҳ:
Демак, мева-чева ёки чақ-чуқларни тўлиқ пулини бериб сотиб олинади ва сотувчига, "агар ортиб қолса мендан қайтиб сотиб оласизми" деб, сотувчини ваъдасини олиш мумкин. Лекин бу икки томонлама келишув эмас, балки сотувчининг бир томонлама ваъдаси бўлади. Тўй маросим ўтгандан кейин сотувчи истаса ўша нарсаларни қайтиб сотиб олади, истамаса олмайди (лекин шундай амалиёт орқали тирикчилик қилаётганлар одатда қайтариб сотиб олишади).

@IslomMoliyasi канали
10.05.202511:58
Ассалому алайкум!
Бугун бир дўстимиз сўнгги йилларда барча мусулмон жамиятларида ғоят долзарб бўлиб қолган мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур ҳадисларини шарҳи билан бизга юборган экан, уни сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

▪️Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1️⃣ Ёлғон сўзлаш.
2️⃣ Ваъдага хилоф қилиш.
3️⃣ Омонатга хиёнат қилиш.

❗️ Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон.
Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.

❗️Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.

Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр», яъни хиёнат дейилади.

Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат.
Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.

📖 “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.

@IslomMoliyasi канали
15.05.202512:36
Рибо эмасми?
Мен отамни қарамоғида яшайман. Маълум миқдорда пулим бор эди, шу пулни кўпайтирмоқчи бўлиб бирон иш қилмоқчи эдим. Дадам ҳам савдогарлар, бу фикримни мақул кўрмасдан ўзлари таклиф киритиб, “шу пулни менга бер, мен айлантириб, савдо қандай бўлишига қарамай, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда фойдасини бераман ва пулингни қачон сўрасанг ўшандоқ қайтариб бераман” дедилар. “Бу амалиёт рибо эмасмикин” десам, “қизимлигинг учун ўзим рози бўлиб бераяпман” дедилар. Биз келишдик ҳозирда дадам фойдасини бераяптилар. Шу ишимиз рибо ҳукмига кирадими? Биз бегона эмасмизку, бизга ҳам рибо ҳукми жорий бўладими? Энди у пулларни дадамга қайтариб берайми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бир киши тарафидан иш юритиш, иккинчи тарафидан дастмоя киритишнинг бир неча суратлари бор.
1-ибдоъ – иш юритувчи дастмояни олиб, иш юритади. Қанча фойда кўрса, кўрилган фойдага шерик бўлмай, ҳаммасини дастмоя эгасига беради.
2-музораба – иш юритувчи билан дастмоя эгаси маълум бир қисмга масалан 50/50 ёки ўзлари хоҳлаганидек тақсимга келишиб оладилар.
3-мушорака (шерикчилик) – бунда иш юритувчи ҳам маълум миқдорда дастмоя қўшиши керак бўлади. Фойда келишувга биноан зарар эса тикилган дастмояга биноан бўлади.

(Ушбу ҳолатда) сизнинг дастмоянгиздан ўзига фойда олмаса, рибо ҳисобланмайди. Сизга берадигани кўрилган фойданинг ўзигина бўлиши керак. Маълум бир миқдорда эмас. Мабодо қўшимча тарзда ҳадя бермоқчи бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати томонидан берилган жавоб асосида тайёрланди

"Ислом молияси"дан изоҳ:
1. Демак, "ибдоъ" иш юритувчи дастмояни олиб, иш юритиб, кўрилган фойдага шерик бўлмай, ҳаммасини дастмоя эгасига бериши экан (албатта, агар табиий равишда кўрилган зарар ҳам дастмоя эгасига бўлади).
2. Юқоридаги савол-жавобга келадиган бўлсак, тушунишимиз бўйича ота ўз қизи бизнес фаолият олиб бориб қийналишини истамаган ва уни бу ишдан қайтариш учун шундай йўл тутган. Чунки, "шу пулни менга бер, мен айлантириб, савдо қандай бўлишига қарамай, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда фойдасини бераман ва пулингни қачон сўрасанг ўшандоқ қайтариб бераман", дейиши аслида мумкин эмас, чунки савдо қандай бўлишидан қатъий назар, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда "фойдаси" берилавериши иложсиз, чунки бу иқтисодий қонун-қоидаларга зид. Демак, бу ҳолатда отанинг ўз фарзандига қилган эҳсон/ҳадясини кўришимиз мумкин. Валлоҳу аълам.
16.05.202506:02
#савол_жавоб

Ассалому алайкум!
Кўпинча одамларда шерикчилик, хусусан музорабага оид саволлар туғилади. Қуйидаги савол-жавоб ҳам айнан шу мавзуга оид экан. Ушбу савол-жавобнинг эътиборга молик жиҳати унда бир нозик масаланинг амалий ечими берилганлигида.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Тижоратга пул бериш юзасидан савол:

Ассалому алайкум! Мен тижорат учун дўстимга пул берсам, тижоратдан олинган фойдани қай тарзда ҳалол тақсимлаш мумкин? Илтимос тўлиқроқ тушунтириб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бунинг икки сурати бор. Пул беришда иккинчи томон билан шерик бўлишингиз мумкин (бу мушорака деб аталади). Ёки музораба йўлини тутишингиз мумкин. Иккисида ҳам фойдани фоизларда тайин қилиб олишингиз шарт. Масалан “фойданинг 50 фоизи сеники, 50 фоизи меники” каби. Албатта 50/50 бўлиши шарт эмас, 30/70 ёки 60/40 ва ҳоказо бўлиши ҳам мумкин. Музораба доирасида зарар кўрилганда пул берувчи зарар кўриб, меҳнат қилган хизматига куяди. “Фойда зарарга тенг шерик” деган нарса кетмайди. Шундай шарт қўйилган бўлса ҳам бу шарт эътиборга олинмайди ва пул берган (сармоядор) пулига зиён қилаверади. Агар сармоядор пулнинг ҳаммасига куйиб қолиб хатарини зиммасига олишни хоҳламаса, меҳнат қилувчи (музориб)га маълум миқдордаги дастмояни қарз қилиб берсин. Масалан, бизнес лойиҳанинг қиймати 10.000 бўлса, томонлар фойдани 50/50 бўлишамиз деб келишишса, сармоядор музорибга “мен сизга 5000 қарз бераман, ўша 5.000 сизнинг бизнес лойиҳадаги улушингиз бўлади. Бизнес лойиҳа доирасида олинган фойдани фалон фоизи сизга, фалон фоизи менга бўлади, зарар эса улушларимизга кўра (яъни бу ҳолатда 50/50) тақсимланади деб, томонлар келишиб шерикчиликнинг музораба шаклини эмас, балки мушорака шаклини қўллаган ҳолда ишлашлари мумкин. Шундай қилинса пул тикувчи-сармоядор барча хатарларни зиммасига олмайди ва бизнес лойиҳа зарар билан якунласа ҳам ҳамма пулига куймайди (фақат 50 фоизига куяди), чунки сармоянинг ярмини (5000) қарзга олиб бизнес лойиҳада шерикка айланган музориб олган қарзини қайтариши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

📖 «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жавоби асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
20.04.202508:53
Ижара бўйича ҳаётий ҳолат (case) таҳлили

Даврон ва Усмон ижара шартномаси имзолашди. Унга кўра Даврон ўз автомашинасини 3 ой муддатга оддий ижара битими асосида Усмонга берадиган, Усмон эса ижара ҳақи сифатида ҳар куни бир маҳал Давроннинг фарзандларини спорт тўгарагига олиб бориб келадиган бўлди. Шундай шарт асосида ижара битими тузиш мумкинми?

Кўпчилик бундай шартнома тузиш мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ижара ҳақи миқдори ноаниқ, бу эса ғарар ҳисобланади, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, аслида AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган шаръий меъёрларга кўра (қаранг: 9 рақамли шаръий меъёри 5.2.1 банди) шундай шартнома тузиш мумкин. Аммо, бунда амалиётда содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни инобатга олиш керак. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатда Усмон маълум вақт бетоб бўлиб Давроннинг фарзандларини тўгаракка олиб боролмай қолса нима бўлади, яъни Усмоннинг ўша кунлар учун ижара ҳақи тўлаши масаласи қандай хал қилинади?
Бундай ҳолатда, ижарачи ўша кунлар учун бошқа пайт хизмат кўрсатиш орқали ижара ҳақини адо этиши ёки тўловни пулда амалга ошириши мумкин. Бунинг учун хизмат кўрсатиш сони ва қийматини белгилаб қўйиб, тўловни ўзини эса хизмат кўринишида олиш муаммонинг ечими бўла олади. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №10: Салам ва Параллел Салам (учинчи қисм)

4. Салам шартномасига тааллуқли масалалар/ҳолатлар

4/1 Муслам фийҳ (Салам маҳсулоти)ни қабз қилиш / қабул қилиб олишдан олдин сотиш:

Харидор (муслим)нинг муслам фийҳни қабз қилиб олиши / эгаликка қабул қилиб олишидан олдин сотиши жоиз эмас...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8526-2/

@IslomMoliyasi канали
12.05.202510:13
“Параллел (ёндош) Салам шартномаси” деганда нимани тушунасиз?

1 вариант: Бунда савдогар иккита турли сотувчи билан бир хил маҳсулотни сотиб олиш мақсадида бирданига иккита салам шартномаси тузади. Бундай шартномадан мақсад – бир сотувчида маҳсулот бўлмай қолса, иккинчисидан ўша хилдаги маҳсулотни сотиб олишдир.

2 вариант: Бунда савдогар иккита салам шартномаси тузади, бири сотувчи-етказиб берувчи билан, иккинчиси харидор билан. Бундай шартномадан мақсад – сотувчидан маҳсулотни арзонроқ сотиб олиб, ўша маҳсулотни харидорга қимматроққа сотиб фойда кўришдир.

3 вариант: Бунда савдогар бирданига иккита шартнома тузади, бири сотувчи-етказиб берувчи билан, иккинчиси харидор билан. Бундай шартномадан мақсад – сотувчидан маҳсулотни ўз пулига сотиб олмасдан, балки бошқа бир харидордан пулни олиб, уни дарҳол сотувчи-етказиб берувчига ўтказиб бериш ва (ўртада) нархлар устида пул ишлашдир.
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №10: Салам ва Параллел Салам (иккинчи қисм)

3/2 Муслам фийҳ (салам маҳсулоти) ва унга тегишли шартлар

3/2/1 Салам шартномасини мислий моллар, мисол учун, кайл (ҳажм) ва вазнда ўлчанадиган маҳсулотларга нисбатан тузиш жоиз, фақат рибо вужудга келмаслиги шарт. Шунингдек бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилмайдиган зироат маҳсулотлари ва саналадиган маҳсулотларда ҳам, рибони келтириб чиқармаслик шарти билан, Салам шартномаси тузиш мумкин...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8522-2/

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №11: Истисна ва Параллел Истисна (иккинчи қисм)

3. Истисна мавзуси (предмети) ва унинг кафолатлари:

3/1/1 Ишлаб чиқариш ёки қурилиш жараёнида ўз табиий ҳолатини ўзгартирадиган нарсаларгина Истисна шартномасининг мавзуси бўлиши мумкин. Демак, ишлаб чиқарувчи/пудратчи (сонеъ) ишлаб чиқариладиган (тайёрланган/қурилган) активни етказиб бериш/топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олар экан, Истисна шартномаси тўғри бўлади.

3/1/2 Буюртмачи (мустасниъ) ўзи истаган махсус тавсифлар асосида тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш/ясаш бўйича шартнома тузиши жоиз, ҳатто бозорда бундай маҳсулотнинг ўхшаши (муқобили) йўқ бўлса ҳам. Лекин ўша маҳсулотлар тавсиф билан аниқ белгиланадиган нарсалардан бўлиши шарт...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8555-2/

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №10: Салам ва Параллел Салам (учинчи қисм)

6. Параллел Салам

6/1 Сотувчи маҳсулот етказиб бериш бўйича ўз шартномавий мажбуриятларини бажариш имконига эга бўлиш мақсадида, биринчи Салам шартномаси бўйича етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот билан тавсиф жиҳатдан мос келадиган маҳсулотни сотиб олиш учун учинчи томон билан алоҳида (мустақил) Параллел (ёндош) Салам шартномасини тузиши жоиз. Бу ҳолатда, биринчи Салам шартномасидаги сотувчи вазифасини бажарувчи томон, иккинчи Салам шартномасида харидор вазифасини бажаради.

6/2 Харидор биринчи Салам шартномаси бўйича сотиб олган маҳсулот билан тавсиф жиҳатдан мос келадиган маҳсулотни (яъни бир хил хусусиятларга эга бўлган маҳсулотни) сотиш мақсадида учинчи томон билан алоҳида (мустақил) Параллел Салам шартномасини тузиши жоиз...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8533/

@IslomMoliyasi канали
#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №11: Истисна ва Параллел Истисна (биринчи қисм)

Муқаддима

Ушбу меъёр Ислом молия муассасалари [1] томонидан Истисна ва Параллел Истисна шартномаларининг тузилиши, мавзуси (предмети), уларнинг доирасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, риоя қилиниши шарт бўлган шариат қоидалари ва кўрсатмаларини баён этишдан иборат...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8542-2/

@IslomMoliyasi канали
13.05.202506:01

登录以解锁更多功能。