Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Ҳикмат истаганга...
记录
25.02.202523:59
3.6K订阅者22.02.202523:59
100引用指数17.01.202519:32
22.7K每帖平均覆盖率18.02.202510:01
1.6K广告帖子的平均覆盖率07.03.202512:07
17.91%ER30.09.202423:59
1214.29%ERR20.04.202505:47
Менимча реклама бериб, товарнинг нархини ёзмасдан, телефон рақамини ёзиб қўядиганлар ёлғизликдан қийналаётганлар бўлса керак.
Ахир қанча бекорчи одам телефон қилади:
— Ака, ассалому алайкум, яхшимисиз, саломатмисиз? Эълон бўйича телефон қилаётгандим. Нархи қанча бўляпти, ака?
— Фалон сўм.
— Ками борми?
— Йўқ, бори шу.
— Раҳмат. Тууут-тууут-тууут.
Кейинги қўнғироқ:

Кейинги қўн....

15.04.202504:39
Афанди жаҳлдор ва доим сўзининг устидан чиқадиган одам. Шунинг учун маҳаллага раис. Мана масалан, маҳаллада нотинч оиладаги эр-хотинни яраштиришга ваъда берган эди. "Сизларга уч кун муҳлат бераман, ярашсаларинг ярашиб олинглар, бўлмаса кўрасанлар", деди Афанди.
Бугун иккинчи кун. Ҳамма эртани кутяпти. Уч кун ичида ярашишмаса, Афанди нима қилар экан?!
Агар уч кунда ярашишмаса, Афанди уларни аяб ўтирмасдан, айтганидек яна муддат бериб-бериб ташлайди. Ахир у жаҳлдор ва доим сўзининг устидан чиқадиган одам.

20.04.202511:44
Халқаро сиёсатда ит эгасини танимаяпти. Ҳеч ким аҳдига вафо қилаётгани йўқ. Ҳамма хоҳлаган ишини қиляпти. Кучи борлар кучи йўқларни эзяпти. Кучи йўқларнинг "биз ўзлигимиздан кечиб, сен ўргатган ва талаб қилган тамойиллар асосида улғайдикку" деган ноласига ҳам қараб ўтирилаётгани йўқ. Яна буларнинг барчасини демократик давлатлар қиляпти.
24.03.202517:18
Яқиндагина Маданият вазирлигида санъаткорлар дунёвийлик концепциясининг мазмун-моҳияти билан таништирилгани ҳақида хабар тарқалди.
Унда санъаткорлар бирор бир эътиқодни тарғиб қилмаслик бўйича огоҳлантирилди.
Бироқ, бугун ўзбек саҳнасига қарасак, эътиқоддан бошқа ҳамма нарса тарғиб қилинаётганини кўрасиз.
Триллионнинг концерти "баклашка" рекламасига, Мизайнники дачалар ва енгилтабиат ҳаёт тарғиботига тўла.
Бироқ булар жамиятнинг маънавий илдизларига таҳдид деб қаралмайди, негадир.
Ўзи дунё тескари бўлиб қолган: маданият соҳаси вакилларининг аксари негадир фақат маданиятсизликни тарғиб қилади.
Маданият дейилганда нимани тушунишни ҳам билмайсан.
Агар қўлимдан келганида биринчи бўлиб ижтимоий тармоқ, вайнерлар, ва катта саҳнада худди тамаки ва спирт тарғиботи қандай тақиқиланган бўлса, наркотик ва уюштирувчи моддалар билан боғлиқ ҳар қандай саҳнани тақиқлаган бўлардим.
Қизиқ, одамлар орасида бузуқликни тарғиб қилганлар у ёқда ўзларини ҳеч қанақасига оқлолмаслигини билишармикан?

29.03.202517:46
Муқобил тарих. Фараз қилинг бугун Темурийлар ва Усмонийлар империяси мавжуд бўлганда, уларнинг фуқаролари қандай бўларди.
18.04.202505:13
УЛАМОЛАР ДУНЁВИЙЛАШИШИ КЕРАК
XVI асрдан бошлаб Марказий Осиёда исломлашув жараёни кучайди. Дастлаб Ўзбекхоннинг Олтин Ўрдада исломни қабул қилиши ва шариатнинг давлат бошқарув асоси қилиб олиниши натижасида Дашти Қипчоқ (Украина, Шимолий Кавказ, Қозоғистон) қипчоқлари исломни қабул қила бошлади. Бу жараён узоқ — то XIX асргача давом этди.
Марказий Осиёнинг исломга қайтишида Амир Темур ва Темурийларнинг ҳиссаси ҳам катта. Амир Темур минтақадан мўғул таъсири ва яса қонунларини кучсизлантирган бўлса. Мирзо Шоҳрур Темурийлар давлатининг пойтахти сифатида бугунги Афғонистондаги туркий шаҳар — Ҳиротни ўз пойтахти сифатида танлади ва у ерда шариат қонунларини жорий қилди.
Бироқ, бу бугун кўпчилик ўйлаганидек таназзулга эмас, балки юксалишга олиб келди, ва масалан, Самарқанд дунё илм марказига айланди.
Бунинг сабаби, Темурийлар шариат қонунларининг ортидаги дунёвий масалаларни тўғри тушунган эдилар. Шунинг учун ҳам, Улуғбек Самарқанддаги дунёвий мадрасасининг пештоқига ўзининг илмий изланишларига ҳидоят бўлган оятни нақш қилди.
Темурийлардан сўнг, Шайбонийлар даврида жамиятда шариат қонунлари ва тасаввуф кучайди. Эндиликда ислом уламолари икки хил йўналишда: жиноят ва жазо масаласида қозилик, тасаввуф ва тариқат масаласида пешволик йўлидан кетишди.
Шайбонийлар давридан кейин Марказий Осиёда дунёвий масалаларни чуқур ўрганган ва уни тадбиқ этган уламолар деярли кузатилмайди.
Ваҳоланки, Биринчи Ренессанс — Тоҳирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар даврида дунёвий масалаларни чуқур ўрганган кўплаб диний уламолар етишиб чиққан эди.
Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Марвазий, Кеший, Шоший, Фаробий, Балосоғуний, Замахшарий, Хўжандий, Низомулмулк, Ғаззолий, Мотуридий, Бухорий, Ибн Муборак ва бошқа олимлар диний уламо бўлиш билан бирга, уларнинг ҳар бири бирор аниқ, табиий ёки ижтимоий, гуманитар фанларда етук уламолар эдилар.
Уларнинг ҳар бирининг асарларини ўқисангиз, ортида қандайдир илоҳий ҳикмат турганини кўрасиз.
Бироқ, Марказий Осиёда илмнинг дин ва дунёвийга айрилиши атеист-коммунистлардан аввалроқ содир бўлганди ва унда ўзимизнинг айбимиз ҳам бор эди.
Тасаввуф ва тариқатда пешволик ҳам, қозилик масалаларига ҳам ушбу илмларнинг жамиятшунослик билан боғлиқ жиҳатлари унутилган ҳолда ўрганилди ёки ҳақиқий олимлардан ўтиб, ўзгалар қўлида қолиб кетди.
Ваҳоланки, жамиятшунос ва сиёсатшунослар билишадики Қуръон ва Суннат барча соҳалар каби жуда кўп ижтимоий масалаларга илмий ва ҳикматга асосланган, соғлом ақл билан тафаккур қилса ўз исботини топадиган масалаларни ўз ичига олган.
Масалан биргина Вадо хутбасини олинг. Унда бутун жамият ва давлатни ислоҳ қиладиган тартиб қисқа ва лўнда баён қилинган.
Зотан Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га қисқа жумлалар билан олам-олам маъноларни ифодалаш қобилияти берилганди.
Масалан, Фаробий ва Ибн Сино ўзларининг сиёсатга оид асарларида Вадо хутбасидаги масалалар ортидаги ҳикматларни шарҳлаб беради.
Умуман олганда, унда шундай дейилади:
1) Нафсингизнинг ҳаққини адо этинг;
2) Аёлларнинг ҳаққини адо этинг;
3) Оиланинг ҳаққини пдо этинг;
4) Жамиятнинг ҳаққини адо этинг.
Ифротдан (ҳаддан ошишликдан) сақланинг! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалокатга учрашларига диндаги ифротлари сабаб бўлган эди.
Юқоридаги жумлалар қисқа ва лўнда бўлиб, аслида бир-нечта докторлик диссертацияси учун мавзу бўладиган улкан ижтимоий ва сиёсий ҳикматларни ўз ичига олади. Бироқ, борми шундай тадқиқотиларимиз?
Шундай қилиб, бугун ҳам илоҳий ҳикматнинг дунёвий масалаларга оид қисмларини ўрганадиган ДУНЁВИЙ УЛАМОЛАРГА эҳтиёж сезмоқдамиз.

25.03.202520:37
Ижтимоий тармоқ (рилс, шортс, твит)ларнинг энг катта зарарларидан бири уларнинг инсон онгида таҳлил қилиш салоҳиятини ўлдиришдир.
Натижада инсон иккита зарардан камроқ зарарлисини, иккита яхшидан кўпроқ манфаатлисини ажрата олмайди.
Оқибатда ватанини сотаётган бир киши чиқиб, кўчадаги бир итни ювиб-тарагани учун қаҳрамонга айланиб кетади, унинг ватанни сотаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Ёки динини сотаётган одам, бирор домланинг бирорта хатосини кўрсатиб қўйса, ҳақиқатни айтаётган ҳақгўйга айланади. Бироқ динини сотаётган ёки масхара қилаётганини кўпчилик таҳлил қила олмайди.
Ёки жамиятга энг катта фасод олиб кирувчи транссексуалликни тарғиб қилувчи бир нокас, бирорта қизга ёрдам бериб қўйса миллат қаҳрамонига айланади.
Одамларда у айнан мана шу йўл билан жамиятда фасодни урчитаётганини таҳлил қилишга кўпчиликнинг савияси етмайди.
Бу куюнарли ҳолат, миллат учун.

17.04.202505:40
Қариганда овга чиқиш ҳам осонмас.
Ҳадеб "овга чиқдингизми" деб хўрлайвермангиз!

09.04.202514:20
Миллион насиҳат
Ким нима учун яратилган бўлса, унга ўша йўл енгил қилиб қўйилади, дейилгани бежизга эмас.
Инсон ўзининг нафси ўзига раво кўрган ишлар билан шуғулланади.
Мисол учун, сен ўз концерт ёки вайнларингда фақатгина "баклашка" ва енгил елпи ҳаётни тарғиб қилиш орқали нон топаётган бўлсанг, демак сенга фаҳш ва бузуқиликни тарғиб қилиш йўли осон қилиб қўйилган ва етиб борар манзилинг ҳам шунга мос қилиб битилган экан.
Ваҳоланки, қанчадан-қанча инсонлар эзгулик, тўғрилик ёки ижобий мавзуларда ижод қилиб ҳам сендан кам нон топаётгани йўқ.
Бу ерда халқни ва одамларни айблаш керак эмас. Халқ шуни истаяпти, деб ўзингни ҳам алдашинг керак эмас.
Шунчаки, тан ол, сенга шу маъқул ва сенга шу йўл осон қилиб қўйилган. Ахир сенга битилган манзилга ўзинг боришинг керакку.
Сенг тарғиб қилган нарсалар одатий тусга киргандан кейин, мен нима қилибман, деб ўзингни оқлама.
Сен енгил олиб тарғиб қилган нарсаларингни ҳам енгил олиб, шу ишларга қўл урган ҳар бир кишининг ортида сенинг қўлинг бор.
Зеро, Китобда ҳар бир иш ва унинг асоратлари ҳам ёзилишидан хабаринг бор.

23.03.202501:12
— Домла нимага сиз фалон муаммони гапирмайсиз? — деди бир киши.
— Нимага сиз "Амма" порасини ёд олмайсиз, — жавоб берди домла.
Онгимиздаги муаммо шу ерда. Дунёвий муаммоларни ечиш учун депутатларни сайлаганмиз, домлаларни эмас.

27.03.202509:19
Мен машинамда антирадар ва камераларга қарши тизимдан фойдаланмайман. Лекин шунда ҳам деярли радар ва камераларга тушмайман. Бунинг сири, қаерда йўл таъмирланган, текис бўлса албатта радар бўлиши, қаерда чизиқлар чизилган бўлса камера ўрнатилганини олдиндан биламан.
Масалан 746352738 километр ўнқир-чўнқир йўллардан юриб келасизда, бирдан йўлнинг 7.5 метр қисмига чизиқлар чизилганини кўрсангиз, ана шу ерда полосага камера турган бўлади.
Ёки шунча ўнқир-чўнқир йўллардан кейин бирдан 1 км йўл яхшиланади. Ана шу жойда радар турган бўлади.
Ёки аҳоли пункти белгиси ўша қишлоққа 74635 км аввалдан қўйилган бўлади. Ана шу жойда радар бўлади.

26.03.202518:12
Фаластин учун минг ой дуо қилинг.
13.04.202519:04
Классик таълим дастурларининг аввалида албатта Илм олиш одоби деган мавзу бўлади.
Агар ўқувчида муаллим олдида одобни сақлаш деган тушунча бўлмаса, у бераётган билимга нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.
Ёки аксинча, агар илмга нисбатан ҳурмат бўлмаса, унда ўқитувчига нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам таълимда самара бўлмайди.
Энди шундай ҳолат бутун ўлка ва тизимда кундалик ҳолатга айланиб қолган бўлса-чи?! Яъни мактабларда ўқувчилар ўқитувчиларни менсишмаса, улар берган таълимни қандай менсишади?!
Агар таълим тизимининг ўзи ўқитувчини ҳурматсиз қилиш, шу билан ўқувчиларни таълимдан бездиришга қаратилган бўлса-чи, ундан қандай самара кутиш керак?!
Албатта самара бўлмайди. Шунинг учун таълимдек муқаддас вазифа муқаддаслигича қолиши, унга сиёсат аралашмаслиги керак.
Юқоридаги видео қайси мамлакатда олинганини билмадим, лекин бизда "Педагог мақоми тўғрисида" қонун қабул қилинган ва ушбу қонун барча қонунлар сингари амалда ҳаётда акс этиб келмоқда. Бизда "Нажот— таълимда" деган рост шиор билан таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Фақат таълим туфайли бизнинг келгуси авлод Россияда яланғоч ерда эмаклатилмайди, балки Кипр оролларида ноутбукини қўйиб, денгизга қараб, дастурлар тузиб ўтиради.
Бироқ, видеодаги ҳолат қайси мамлакатда бўлган бўлса ҳам, агар мен ўша мамлакатда яшаганимда ва бирор иш қилиш қўлимдан келганида, албатта, таълим даргоҳининг стратегик аҳамиятини англаган ҳолда, унга сиёсатни бир қадам ҳам йўлатмаган бўлардим.
Ўзингиз ўйланг, мана шу нарсаларни кўрган-билган ўқувчида қандай қилиб таълимга иштиёқ пайдо бўлади?!
Ким мактаб ўқитувчиларини шу фойдасиз ва бесамара иш билан машғул қилиб, миллатни таълимдан совитяпти, ўша мамлакатда?!
Яхшиям биз бундай мамлакатда яшамаймиз. Акс ҳолда учинчи дунё мамлакатлари қаторидан ҳали бери чиқа олмайдиган, тўйларда ток ургандек ўйнаб, миллионни концертида на(та)ша ҳақидаги ҳазилларга кулиб, билетдан ортган пулга Иксбет ўйнаб, қарзига ўзимизни осадиган миллатга айланиб қолган бўлар эдик.

12.04.202516:29
"Бу китоб ёшлар учун эмас"
Ибн Сино этика (ахлоқ) ҳақидаги китобининг муқаддимасида ушбу китоб ва мавзулар ёшлар учун эмаслигини айтади. "Ёшлар деганда, мен умрини атаётганим йўқ. Балки онги ёш, балоғатга етмаганларни назарда тутяпман. Бундай онги ёшлар ҳаёт деганда фақат ҳайвоний хоҳиш-истакларни ўйлашади. Улар учун ахлоқ мавзулари оғирлик қилади", деб тўлдиради Ибн Сино.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳаётда ўйнаб кулиш керак, еб-ичиш керак, шунингдек, ҳамма билганича яшаши керак, одоб-ахлоқ деган нарса йўқ, дейдиган одамларни кўрсангиз, онги ёш, оғир мантиқий-тафаккурий мавзуларни тушунмаслигини кузатасиз.
Аслида эса, этика, яъни одоб ахлоқ шунчаки санъат эмас, балки чуқур илмий-тафаккурий асосга эга фан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам, этика ва одоб-ахлоқ ҳақида қайғурадиган инсонлар илм-фан йўлидаги инсонлар ҳисобланади.
* Ибн Синонинг сўзлари Насириддин Тусийнинг "Носирнинг этикаси" китобидан олинди.

11.04.202509:45
Илоҳий каломга ва ҳикматга лол қоламан.
У шундайки, у билан ёшларнинг онгига таъсир қилса бўлади.
У шундайки, у билан ёши ўтганларни тафаккурга чорласа бўлади.
Айнан унинг ўзи бадавийлар дунёқарашига мос билимни берган.
Айнан ўша сўзлар олимларга илм эшикларини очиб берган.
Ундан иршод эгалари ўзгача ҳидоят оладилар.
Ундан ҳикмат эгалари ҳикматни англайдилар.
Айни ўша кўрсатмалардан жамиятшунослар муҳим ечимларни топадилар.
Айни ўша кўрсатмалар билан руҳшунослар қалбларга таскин берадилар.

登录以解锁更多功能。