Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ўқинг...фақат йиғламанг! avatar
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Ўқинг...фақат йиғламанг! avatar
Ўқинг...фақат йиғламанг!
07.05.202514:35
ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50%ни ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси ахмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим ахмоқ бўлади.

6. Шу учун ҳам 100% аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек дохий аёллар ҳам деярли йўқ. Aммо эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобел мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.

Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг ахмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202511:06
Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, — дебди.

Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди. Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди. Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, — дебди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди.

Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар...

Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди. Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса... Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди. Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Псориаз касаллигига даво йўқ деб ўйлаганлар бу усулни билишганларида менга бир умр раҳмат айтишади... Батафсил👇

https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza

15 йилдан бери деярли бутун танамда қичима плиталари бўлган. Баданимдаги қопламалар менга дахшлатли азоб берарди. Синглим бу малхамни менга берганида кечқурун қўлладим, эрталаб уйғонганимда эса менда:
🔺Псориаз
🔺Екзема
🔺Тери тошмалари
🔺Қичишишлар умуман йўқ эди. Сиз ҳам буларнинг барчасидан ўзингизни қутқаринг. Батафсил👇
https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza
https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza

👆(Бепул консультация олиш учун ҳаволани босинг)
07.05.202501:00
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: "Байрам нима?" деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
— Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

Ҳар бир кунимиз байрам бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
06.05.202517:04
Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
06.05.202514:56
Гўрков ҳикояси

— Бир куни дўстимни қабристонга олиб кирдим. Биттагина қабр кавлаб, кейин унинг иши билан бир жойга ўтиб келишимиз керак эди. Гўрковларда битта одат бор, буюртма бўлмасидан аввал шошиб қолмаслик учун гўр қазиб қўйилади. Ана шундай «номаълум одам»га қабр қазиётган эдим, дўстим уч-тўрт марталаб, бу ерга ким келар экан, кимга кавлаяпсан, олдиндан бирор нарса аён бўладими, деган бемаза саволларни бераверди. Охири сабрим чидамай: «Сенга кавлаяпман, сени эртага олиб келишади шу аён бўлди!» деб юбордим.
Қаерданам гапирдим шу сўзларни. Ўша куни кечқурун дўстим автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлибди. Эртасига пешин намози ўқилаётган пайтда тобути кўтариб келинди. Жой эса уни кутарди...
Ҳар доим хушниятли, офиятли ва фаросатли бўлайлик. Мукаррам яратилган зот эканлигимизни унутмайлик. Лафзимизнинг оқибатлари ҳақида ўйланайлик... Қаттиқ ўйланайлик...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202513:06
У аёлини урди. Аёли йиғлаб:
— Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, — деди.
— Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
— Нима сиз эшик-деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди, деб ўйлаябсизми?
— Ҳа, нима қилолардинг?
— Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
— Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.

Аёл ҳаммомга кириб кетди. Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.

Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди. Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз-қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф — нурли эди.

— Мен, албатта, шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! — деди.

Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
— Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
— Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
— Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
— Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман. Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.

Эрининг кўзларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
— Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачон сенга озор бермайман.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202509:06
Отанинг тарбиядаги устунликлари:

- Отанинг тарбиядаги устунлиги шуки, у бутун атроф-оламни ўрганиш майдони деб кўра олади.
- Болага сабаб ва натижа қоидасини амалий кўрсата олади.
- Болага одатий нарсалардан ноодатий нарсаларни чиқара олишни ўргатади ва бу йўл билан боланинг онгини кенгайтириб боради.
- Отагина фарзанднинг қийинчиликлар орқали тобланишини таъминлай олади.
- Отанинг тарбиядаги устунлиги муносабатларнинг самимий илиқ ва яқин бўлишида.
- Ота туфайли бола ташаббускорликни ўрганади.
- Ота туфайли бола ҳаёт босимига қарши тура олишни ўрганади.
- Ота туфайли бола руҳий босиқликни ўрганади.
- Ота туфайли бола айтган сўзига жавоб беришни ўрганади.
- Ота туфайли бола тушкунликка тушмасликни ўрганади.
- Ота туфайли бола ўз олдига улкан мақсадлар қўйишни ўрганади.
- Ота туфайли бола вазиятни ўзи истаган томонга буришни ўрганади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202504:44
• Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.
• Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга хам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.
• Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Абу Лахабнинг хотини. Умму Жамил мисоли.
Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди..
• Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга хам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди..
• Аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги хам мумкин. Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди...
• Азизларим ҳар биримиз Аллоҳ томонидан такдиримизга ёзилган жуфтимизга шукр килайлик, камчилик ва хатоларини кечириб биргаликда
сабр билан яшаб ўтсак, ажаб эмас, бизларга ҳам жаннат васлига етишни Парвардигор насиб этса.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Telegram kanallarida Yandex bilan reklama joylashtiring

Yandex maqsadli auditoriyani jalb qilishni biladi 💰👌

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.uz
06.05.202516:56
Аллоҳдан сиз учун соғлиқ сўрадим!
Роббимдан сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбингизга,
Нурли бир чиройли тақво тиладим!
Бу гўзал қалб учун мағфират сўраб,
Оҳир дамда кучли бир иймон тиладим!
Азоби қабрдан омонлик сўраб,
мункар накир саволин осон тиладим!
Қиёматда аршнинг соясин сўраб,
Ҳожам даргоҳидан жаннат тиладим!
Фирдавсда Росулим суҳбатин сўраб,
Роҳманир-роҳимни васлин тиладим.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Футболка. Орзулар орзулигича қолмайди!

Мато таркиби:
100% премиум пане-пахтадан ишлаб чиқарилган. Ушбу материал юмшоқлиги, мустаҳкамлиги ва силлиқ тузилиши билан ажралиб туради. Матонинг зичлиги 180 г/м² бўлиб, чидамлилик, қулайлик ва ҳаво ўтказувчанликнинг оптимал комбинациясини таъминлайди.
Материалнинг афзалликлари:
Пане-пахта тукланмайди ва нуқсонларга эга эмас, силлиқ тузилиши ва юқори мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.
Материал шаклини яхши сақлайди, сиқилмайди ва кўп бора ювилгандан кейин ҳам рангини йўқотмайди.
Нафас олувчи, юмшоқ ва ёқим...

💰Маҳсулот нархи: 99.000 сўм

Размерлар:
С-Қора, М-Оқ, Л-Оқ, С-Оқ, Л-Қора, М-Қора

✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
Буюртма бериш учун:👇
https://uztez.uz/stream/15598
https://uztez.uz/stream/15598

🚚 O'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud
07.05.202511:09
Ўйланаверамиз...
• Фалончи уйланди. Хотинини эплолмади. Ажрашди...
• Пистончи эрта тегди. Жуда ҳам бахтсиз...
• Буниси иш бошлади. Қарзга ботиб кетди...
•Менда ҳам шундай бўлсачи!?...

Қизиқ...
• Ўша айтилаётган хотинга сиз уйланмоқчимисиз!?
• Ёки шу гапирилган одамга эрга тегадиган сизми!?
• Ёки қарзга кирган одамдек иш юритмоқчимисиз!?

• Йўқ...
• Унда нега уларни ўйлаб сиз тўхтаяпсиз!?
• Сиз бошқа, улар бошқа одам эмасми!?
• Албатта!
• Демак, сизнинг йўлингиз ҳам бошқа!
• Сиз уйланадиган қиз, сиз тегадиган эр, сиз қиладиган иш бошқа эди.
• Энг зўри уларнинг хатоларидан хулоса қилиш эди.
• Лекин биз бошқаларнинг оғзига қараб ҳаракатланаверамиз...
• Одамлар сиз ва бошқалар ҳақида нима деса ишонаверманг!
• Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202507:05
Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
— Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!

Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" — деб махтал турибман. Лекин бувим...
— Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... — у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
— Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? — дедилар. Мен баттар тумшайдим.
— Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
— Нимаси айб бўлади?
— Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...

Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики...
Сизларга хам илиндим мана.

Дилфуза Комил

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202504:07
NESCAFE bilan omadni ushlang

Korzinka dokonlar tarmogida 5 ta va undan ortiq NESCAFE 3 tasi 1 da sotib oling, chekni Telegram-botda royxatdan otkazing va ajoyib sovgalar oyinida ishtirok eting! 📱❤️
NESCAFE bilan omad sizga yaqinroq!
Aksiya allaqachon boshlandi - shoshiling! ✨

Batafsil

#reklama 16+
06.05.202517:24
• Аёлнинг тўққиз нафси ва бир ақли бор экан.
• Эркакнинг эса тўққиз ақли ва бир нафси бор экан.
• Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа олар экан.
• Аммо, эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас экан...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
06.05.202516:04
Қайиқ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
06.05.202514:34
• Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қиляпман.
• Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
• Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
• Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади.
• Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
• Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.
• Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уриняпман.
• Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.
• Кеча хато қилишса, жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
• Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазилдан нафратланаман.
• Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
• Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.
• Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.
• Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
• Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.
• Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.
• Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам, бўлади деб кузатаман.
• Кеча ранжитишса, ўзим ҳисоб-китоб қилиб олардим, бугун хаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
• Кеча кўзларимга Каъбани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.
• Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202511:07
Qo'shimcha daromad olishni xohlaysizmi?

Moliyaviy stress hayotni og‘ir va tushkun qiladi. Ammo bundan chiqish yo‘li bor — stress va doimiy pul yetishmovchiligidan qutulish mumkin ✅

Buning uchun sizga qo‘shimcha daromad manbai kerak. Qo‘shimcha daromad — bu investitsiya orqali bo‘lishi mumkin. Investitsiya bu — oz miqdordagi mablag‘ingizni O‘zbekiston yoki AQSh kompaniyalari aksiyalariga tikib, undan foyda olish demakdir.

Bu halol, xavfsiz hamda rasman.

Qo‘shimcha daromad manbaingiz bo‘lsa, qo‘rquv va stress ancha kamayadi. Chunki sizda har doim zaxirangizda pul bo‘ladi 💰

📱Sizni bepul jonli efirga taklif qilamiz. Unda siz hammasini 0 dan va hech qanday bilimga ega bo‘lmasangiz ham, sarmoyalar orqali daromad topishni o‘rganasiz.

Batafsil

#reklama 16+
vebinar.uznetix.com
07.05.202505:30
Бир подшоҳ катта давлатни бошқарар эди. Бир куни у шаҳарда пиёда сайр қилишни истади ва узоқ масофани яёв босиб ўтди. Саройга қайтиш арафасида оёғи оғриб бир жойда тўхтаб дам олишга қарор қилди. Қараса, кўп юрганидан оёғи шишиб кетибди. Шу заҳоти шаҳарнинг барча йўлакларига қалин чармдан тикилган гиламчалар тўшашга амр қилмоқчи бўлди. Доно вазири подшоҳнинг мақсадини тушуниб, қарор чиқаришидан олдин оқилона маслаҳат берди.
– Подшоҳим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир таклифим бор эди.
– Марҳамат.
– Агар “хўп” десангиз, косиблар оёқ кийимингизнинг остига қалин чармдан таглик ясаб беришса. Кейинги сафар сайрга чиқганингизда оёғингиз оғримас эди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
07.05.202503:05
Маккада йўқолган хамён (Ҳётий ҳикоя)

Бу воқеани тошкентлик бир танишимиз сўзлаб бердилар:
– Бир йили муҳтарама онамиз билан ҳажга борган эдик. Онамизнинг ёшлари анча ўтиб қолган, қийналиб қадам босадилар. Ҳаж кўп йиллик орзулари бўлгани учун ана шу сабабларга ҳам қарамай, сафарга отландилар. Орзиқиб кутганимиз Маккага етиб, Масжидул- Ҳаромга кириб бордик. Дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб мусулмонлар Каъбани тавоф қилиб, ҳаж арконларидан бирини адо этишяпти. Катта маърака ичида онажонимнинг қийналиб қолишларини ўйлаб махсус аравачада тавоф қилдирмоқчи бўлдим. Кўнмадилар: “Шунча жойдан келиб, Аллоҳ буюрган фарзни аравада талтайи-иб бажараманми?” деб туриб олдилар. Ўз ҳолларига қўяй десам, оломон орасида эзилиб қоладилар.
Шунда бир ҳадисда айтилганидек, елкамда опичлаб тавоф қилдиришни ўйладим. Ҳам онажонимга қулай, ҳам розиликларини олишим менга фойда. Опичлаб тавофни бошладим. Ҳужжатлар ва пуллар солинган чарм сумкачани қўлларига тутқазиб, эҳтиётлашни тайинладим. Онам елкамда тинмай дуо ўқиб боряптилар. Каъбани муаззамани учинчи бор айланганимизда онам сумкачани тушириб қўйганларини айтиб қолдилар. Аъзои баданим музлаб кетди. Шу куни элликбошимиз паспортларимизни ҳам қўлимизга бериб қўйган эди. Совға-саломга аталган пулларимиз ҳам сумкада эди. Бирдан миямга истиржо айтиш фикри келди: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”. Аллоҳ таолога илтижо қилиб ёлбордим: “Ё Роббим, онам розилигини топай деб ҳажга олиб келдим, елкамда кўтариб тавоф қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш сабаб бўлиб у кишини дилларини оғритиб қўйишдан Ўзинг паноҳ бер!”
Ҳозирги ҳолатимизда тўхташни ҳам, сумкачани ахтаришнинг ҳам асло иложи йўқ. Қолаверса, нега бепарво бўлдингиз, деб волидаи шарифамни айблаб ҳам бўлмайди. Кўнглимда шундай ўй ўтди: “Пулни ҳалол йўл билан топганман, ҳаж ниятим ҳам холис эди. Демак, Аллоҳ бизни сарсон қилиб қўймайди, ҳужжат билан боғлиқ дилхиралик ва оворагарчиликларга рўбарў қўймайди”.
Кўнгилда “Аллоҳим, Ўзингга таваккал қилдим, ҳожатларимни Ўзингга ҳавола этдим!” деган ишонч билан, хотиржам ҳолатда тавофни давом эттира бошладим. Олтинчи бор айланаётганимда оёғимга нимадир илашиб, юришга ҳалақит бера бошлади. Кейинги айланишлар одатдагидан тезроқ бўлгани учун тўхтаб олиб ташлашнинг асло иложи йўқ эди. Қийналиб, терга ботиб кетдим. Тавофни тугатиб, сал четроққа чиқиб, онажонимни елкамдан туширдим. Шу пайт оёғимга илашган нарса эсимга тушди. Не кўз билан кўрайки, йўқотган сумкачамиз экан. У қандай тушиб қолди, орадан бирор вақт ўтиб яна қандай топилди ва, энг асосийси ва ҳайратланарлиси, қай тарзда айнан менинг оёғимга илашди – бу саволлар мени анча шошириб қўйди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб, хат қолдириб кетди‼️

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Лойиш маҳалласида аёл фарзандини бир адёл ва 2-3 та кийимлари билан кўчага ташлаб кетган. Одамлар бориб болани қўлга олишганда, боланинг чўнтагида хат борлигини кўришган. Хатни очиб ўқишганда, унда шунда сўзлар ёзилган экан. 

Менинг болам... Давоми👇
#Диққатқилинг
#Бунибилишмухим

3 та жойда кулган инсонни Аллоҳ таоло жаҳаннамга йиғлатиб киргизар экан...

Савол: Булар кимлар?

👇🏼 Жавобни билиш... 👇🏼
06.05.202513:06
Бола тарбиясидаги 5 хато

Психология фани бўйича қатор илмий адабиётлар муаллифи Тим Элмор бола тарбиясида йўл қўйиладиган хатолар хусусида қуйидагиларни маълум қилади. Ўқиб кўринг, балки излаётган саволларингизга жавоб топарсиз!

1. Керагидан ортиқ эътибор!

Бола кичиклигида йиқилиб тушса, мустақил ўрнидан туриши керак. Ана шунда улғайгач, турли фобиялардан холи болади. Бироқ аксарият ота-оналар «йиқилиб тушса-чи, туртиб юборишлари мумкин» деган хавотир билан эътиборни керагидан орттириб юборишади.

2. Ёрдамга шошиламиз!

«Дарсингни ойинг билан тайёрла, кийимларингни опанг кийдириб қўяди» Эҳ, набиралари учун қайғурган бувижонлар боланинг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилишаётганини билишса эди. Тўғри, болага кўмаклашиш керак. Аммо мустақиллигини ҳам чегаралаб қўйманг-да.

3. Рағбатлантирамиз, керак бўлмаса ҳам...

Илгари ўйинчоғу ширинликлар билан чалғиган болаларни бугун уяли телефон, комютер ёки интернет билан «йўлга солишади». Ҳатто баъзи ҳотамтой ота-оналар пуллик рағбат йўлини ҳам ўйлаб топишган. Аммо бу нотўғри! Бу билан унда қизиқиш уйғота оласиз, аммо тамагирликни ҳам шакллантириб қўйишингиз мумкин.

4. Яхшиси боламга...

Кайфиятингиз йўқ, толиққансиз. Аммо фарзандингиз сайрга олиб чиқишни ёки бирор егулик тайёрлаб беришни талаб қилаяпти. Унга ён босиш, «Менинг истагим, ҳаммасидан устун» деган тушунчани юзага келтиради. «Йўқ», «Кейинроқ», «Мен чарчадим» каби жумлалар билан бошқалар ҳолатига киришишни ҳам ўргатиб боринг.

5. «Буванг шундай жазоларди-ки...»

Қулоқсизлик қилган ёки мактабда паст баҳо олган болани жазолашда аксарият ота-оналар болаликдаги хотираларга берилишади. «Дадам бизга шундай танбеҳ берган», «Икки соат оч қолдирган» каби усуллар, сизнингча тўғри. Аммо бу болаликдаги аразни шу йўл билан чиқариб олиш, холос.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
显示 1 - 24 3 118
登录以解锁更多功能。