Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv avatar
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv avatar
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
07.05.202510:51
#muftiy_minbari

📹 1 - ҲАЖ-УМР САФАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

@yunusalioxund
07.05.202503:05
100 минг намоздан афзал бўлган намоз

Икки ҳарами шарифда ўқилган намозлар фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келтирилган. Маккадаги ҳарами шарифда ўқилган битта намоз бошқа жойлардаги 100 минг намоздан афзалдир. У 55 йил, 6 ой, 20 кечанинг намозига тенг бўлади.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Менинг масжидимдаги бир ракат намоз бошқасидаги минг намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно. Масжидул ҳаромдаги биргина намоз бошқасидаги юз минг намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Инсон 100 минг ракат намозни (фақат фарз намозлар ҳисобга олинганда) 55 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўқий олади. Агар ким ҳар куни Маккадаги ҳарамда беш вақт намозларини ўқиса, у гўё 277 йилу 7 ой, 10 кеча намоз ўқиган бўлади. Бундан ортиқ фойдали тижорат борми?! Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида бир намозни ўқиса, гўё 6 ой, 20 кун намоз ўқиган бўлади. Агар жамоат билан ўқиганлик савобини қўшсак, яна 25 ёки 27 даража ортиқ савоб қозонади. Энди бир умр Ҳарамда намоз ўқиганларнинг савобини тасаввур қилаверинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки неъмат борки, ундан кўпчилик инсонлар маҳрумдир, (улар) соғлик ва бўш вақт", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Кўпчилик ҳаж ёки умрага борган инсонлар икки ҳарамда намоз ўқиш нақадар савобли эканини билмай ёки эсларидан чиқариб қуйиб бозорма-бозор, дўконма-дўкон юриб вақтларини ўтказиб юборадилар. Агар улар бериладиган савобларни кўз олдиларидан ўтказсалар, тинимсиз ибодат қилган бўлар эдилар.

«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан. @yunusalioxund
06.05.202509:05
Биласизми?

Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча ва арабчадир.

@yunusalioxund
05.05.202522:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун  6 май, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Сешанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Зулқаъда ойининг  ўнинчи  куни     
https://t.me/yunusalioxund
05.05.202506:50
Ислом маърифати!


1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
@yunusalioxund
04.05.202515:16
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳақиқий ўлик руҳи жисмини тарк қилган киши эмас, балки унинг устида Роббисининг қандай ҳақлари борлигини билмаган киши ўликдир”, деди.

Қуртубийнинг “Тазкира” асаридан.

▫️Изоҳ: Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида мингашиб борар эдим. Ул зот: «Эй Муъоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нима‑ю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дедим.
«Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ азза ва жалладаги ҳаққи эса, ким Унга бирор нарсани ширк келтирмаса, уни азобламаслигидир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?» дедим.
«Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар», дедилар»
.

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
@yunusalioxund
07.05.202508:24
2 сонияда бошдаги соч толалари миқдорича савоб

Ким етим бошини силаса ва бу ишни фақат Аллоҳ ризоси учун қилса, ҳар бир силаган сочи миқдорида ҳасана (савоб) битилади. Бу иш инсондан 2, нари борса, 3 сония вақтни талаб қилади.

Далил:
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир етимнинг бошини силаса, уни фақат Аллоҳ учун силаса, у (банда) учун қўли (силаб) ўтган ҳар бир сочда ҳасанотлар бўлади. Ким ўз ҳузуридаги етим қиз ёки етим болага яхшилик қилса, жаннатда мен у билан мана шу иккиси каби бўламан”, деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар” (Имом Аҳмад ривояти). Етимларга ғамхўрлик қилиш жуда фазилатли иш. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Мен ва ўз етимини ёки бошқанинг етимини кафиллигига олган киши билан жаннатдамиз, бева аёл ва мискинга ёрдам берувчи Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид кабидир” (Имом Бухорий ривояти). Етимлар молини ейиш оқибати аянчли бўлиши ҳақида Аллоҳ таоло қатъий огоҳлантирган: "Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар" (Нисо сураси, 10-оят). Шу сабабли етимларга ғамхўрлик қилиш, уларни парваришлаш, кўнгилларини кўтариш, ўкситмасликка ҳаракат қилишимиз, бу ишларимиз билан одамлар эмас, балки оламлар Парвардигори розилигини кўзлашимиз лозим.

«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан. @yunusalioxund
06.05.202523:00
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун  7 май, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Чоршанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Зулқаъда ойининг  ўн биринчи  куни     
https://t.me/yunusalioxund
06.05.202505:58
Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:
1. Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
2. Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
3. Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
4. Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
5. Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
6. Касал қалб. Унда шак-шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
7. Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
8. Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
9. Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади.
10. Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм-шафқат тортиб олинган бўлади.
11. Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
12. Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.

Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим! @yunusalioxund
05.05.202515:59
#muftiy_minbari

🌙 АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН, ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@yunusalioxund
05.05.202503:59
Бошқаларнинг кичик гуноҳига қараб, ўзингнинг катта гуноҳингни кўрмаганликка олишинг, жоҳиллигингга етарлидир. Инсонларни шариатнинг зоҳирига кўра танқид қилма ва танбеҳ берма. Агар бугун улар саҳобалар ва салафи солиҳлар қилган амални қилишга хитоб қилинганларида, унга қодир бўлмасдилар. Чунки саҳобалар Аллоҳ таолонинг бандаларига юборган ҳужжатларидир.

"Нафс тафтиши" китобидан. @yunusalioxund
04.05.202507:45
Қуръони каримдаги ажойиб бир нарсага эътибор қаратинг:
- Сиздан янги чиққан ой хусусида сўрайдилар, айтинг....
- Сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, айтинг....
- Сиздан ҳайз кўрган аёллар ҳақида сўрайдилар, айтинг....
- Сиздан хамр ва қимор ҳақида сўрайдилар, айтинг....
- Сиздан нимани инфоқ-эҳсон қилишни сўрайдилар, айтинг....
- Одамлар сиздан қиёмат ҳақида сўрайдилар, айтинг....
Буларнинг барчаси «Айтинг, эй Муҳаммад» деган жумладан олдин келмоқда. Аммо биргина оят борки, унда бу тартиб бошқача: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом!) Бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрашса, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қилурман» (Бақара сураси, 186-оят). Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилиши ҳақда хушхабарни етказишни Ҳабибига топширмайди, «Айтинг, дуони ижобат қиламан», демади. Демак, дуода воситачилик йўқ экан. Демак, ҳар биримиз ижобат бўлишига ишонган ҳолда қалбдан холис дуо қилмоғимиз даркор!

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан. @yunusalioxund
07.05.202506:38
Имом Қуртубийнинг “Аҳкомул Қуръон" китобида шундай сўзлар бор: "Инсон 60 йил яшаб, тунлари ухлаб, ярим умрини беҳуда кетказиши ва кундузининг олтидан бирида дам олиш учун ухлаши жуда катта аҳмоқликдир. Бас, умрининг учдан икки қисми кетиб, 20 йили қолади. Инсон қолган учдан бир умрини ҳам фоний лаззат учун совуриши ва йўқликка юз тутмайдиган Беҳожат ва вафо қилувчи Зот ҳузурида боқий лаззат учун бир кечани бедор қилмаслиги жаҳолат ва нодонликдир”. @yunusalioxund
#muftiy_minbari

📹 ВОҚЕЪА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@yunusalioxund
06.05.202504:03
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мазах» сўзининг нима учун «мазах» дея номланишини биласизми?
- Йўқ, - дейишди.
- Чунки мазах кишини ҳақдан азаҳ қилади (яъни, ҳақдан чалғитади), - деди Умар».
Айтилишича, хар бир нарсанинг уруғи бор. Адоватнинг уруғи ҳазил-ҳузулдир. Шундай савол туғилиши табиий: «Расули акрам ва саҳобаларнинг ҳам ҳазиллашганлари нақл қилинган. Шундай экан, қанақасига бу иш манъ этилиши мумкин?» Билгин! Агар Аллоҳнинг расули ва саҳобалар қилган ишга қодир бўлсанг, гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Қандингни ур! Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили чин бўларди. Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили қалбга озор етказмасди, ҳаддан ошмасди. Агар инсон ҳазил-ҳузулни касб қилиб, узлуксиз шу иш билан банд бўлсаю, яна - Пайғамбар алайҳиссаломнинг феълига эргашяпман, деб даъво қилса?! Бу катта хатодир. Кичик гуноҳни қатъият ва тўхтамасдан давомли қилиш катта гуноҳга олиб келади. Шунингдек, қатъият билан давомли қилинаётган мубоҳ иш хам гуноҳи сағирага айланади. Бундан ғофил қолмаслик керак. Ҳасандан ривоят қилинади: «Бир кампир Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келди. Сарвари олам унга: «Кампирлар жаннатга кирмайди» - дедилар. Кампир йиғлади. Шунда Расули акрам унга: «Албатта сиз ўша куни кампир бўлмайсиз» - дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: «Сўнг уларни бокира қизлар қилиб қўйдик» (Воқеа сураси, 36-оят).

"Тил офатлари" китобидан.@yunusalioxund
05.05.202514:08
#muftiy_minbari

📹 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@yunusalioxund
05.05.202500:39
КАТТА НЕЪМАТ

Агар Аллоҳ таоло сенга учта неъматни ато қилган бўлса, ҳақиқатда катта нарсани берибди:

Биринчиси, Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларини билиш.
Иккинчиси, Аллоҳ таолонинг аҳдларига (тавҳид, тоатда бўлиш ва маъсиятларни тарк қилишга) вафо қилиш.
Учинчиси, У зотнинг шуҳудига ғарқ бўлиш (ҳар бир ҳолат унга Аллоҳ таолони эслатиб турадиган бўлиб қолиши).

"Нафс тафтиши" китобидан. @yunusalioxund
04.05.202505:32
Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман)
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам; (эркам)
7. Кечир; (рози бўл)
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан;
11. Муаммо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сен борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

@yunusalioxund
07.05.202503:06
Масад сурасининг мўъжизаларидан бири

Масад сурасида бир ажойиб мўъжиза бор. У ҳақда ҳатто мусулмон бўлмаган тадқиқотчилар ҳам тўхталиб ўтишган экан. Бир видеолавҳада канадалик доктор Гарри Миллер Исломга киришидан олдин бу ҳақда шундай деган: «Бу сурадаги мўъжиза шундаки, Масад сураси Абу Лаҳабнинг дўзахга тушиши ҳақида олдиндан хабар берган. Шундан кейин Абу Лаҳаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, Исломга кирганини эълон қилиб, Қуръонни ёлғонга чиқариши мумкин эди-ку? Аммо Масад сураси нозил бўлгандан кейин ўн йил яшаган бўлса ҳам, у бундай қилмаган». @yunusalioxund
06.05.202512:39
Устингиздаги Аллоҳнинг неъматларини қадрини англашни истасангиз, уларнинг йўқ бўлиб қолишини тасаввур қилиб кўринг. Бу уларнинг аҳамиятини, ўрнини белгилаб беради. Бу нарса эса неъматларни эслатиш борасидаги Қуръоний услубдир.

Аллоҳ таоло айтади: “Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур?” , Мулк сураси, 30 - оят

Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга беради?» дегин. Оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юз ўгириб кетишларига назар сол", Анъом сураси, 46 - оят.

Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт», (Қосос сураси, )
@yunusalioxund
06.05.202500:59
• Табассум - ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир.
• Табассум - электр сарфламай ёнган чироқдир.
• Табассум - Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.
• Табассум - таржима керак бўлмаган луғатдир.
• Табассум - садақадир! @yunusalioxund
05.05.202508:50
РИЗҚ ЭШИГИ ОЧИҚ

Аллоҳ таоло: "Ва уйларга эшикларидан келинг" (Бақара сураси, 189-оят), деди. Билингки, ризқ эшиги Раззоқнинг тоатидир. Унга осийлик қилиб, яна қайси юз билан Ундан ризқ талаб қилинади. Ёки Унга хилоф қила туриб, қандай қилиб фазлининг тушиши сўралади?! Набий алайҳиссалоту вассалом: “Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага Уни ғазаблантирадиган нарса билан етилмайди", дедилар. Яъни ризқ фақат Уни рози қиладиган нарсалар билан исталади. Аллоҳ таоло мана шуни баён қилиб: "Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур", деди (Талоқ сураси, 2-3-оятлар). Мана шу маънода шайх Абул Аббос ўзи одатланган дуоларида: "Аллоҳим, бизларга фалон-фалон нарсаларни ато қил, деганидан кейин, "бизларга фойдали ризқ ато қил", дер эди. Аллоҳ таоло билан бирга ишларни тадбир қилишдан эҳтиёт бўл (яъни ишларингни сабабини олгандан кейин Аллоҳ таолога топшир, чунки ишларнинг тадбир қилувчиси Аллоҳ таолодир) Аллоҳ таоло билан тадбир қилувчининг мисоли худди хожаси ўзига кийим тиктириш учун бошқа шаҳарга уни юборган қулга ўхшайди. Қул "Бу шаҳарга кириб, қаерда яшайман, кимга уйланаман?” деган ўйлар билан эътиборини шу ердаги нарсаларга қаратади. То хожаси олдига чақириб олгунгача ўзига буюрилган нарсаларни бажармай ташлаб қўяди. Шунда хожасининг ҳаққини қўйиб ўз иши билан машғул бўлгани учун, унга бериладиган жазо уни четлатиш ва ўрталарида тўсиқ пайдо бўлишидир. Эй мўмин банда, сенинг ҳам ҳолатинг шу каби. Ҳақ таоло сени яратиб, ўз хизматига буюрди. Сенга ўз тарафидан неъмат ўлароқ тадбирингни қилди. Агар шунда сен, хожангнинг ҳаққини қўйиб, ўзинг билан машғул бўлсанг, ҳақиқатда ҳидоят йўлидан бурилиб, ҳалокат йўлидан юрибсан (Валиллаҳил масалул аъла). Ишларни Аллоҳга топширмай, ўзича тадбир қиладиган билан ўзича тадбир қилмайдиганнинг мисоли подшоҳнинг икки қули (хизматчиси)га ўхшайди. Улардан бири хожасининг ишлари билан машғул бўлиб, кийими ва ейишига эътибор қилмайди. Унинг ғами хожасининг хизмати бўлади. Бу нарса уни ўз насибаларига эътибор қилишдан машғул қилиб қўйган бўлади. Иккинчиси эса қачон хожаси қидириб келсагина кийимларини юваётган ва уловига қараётганини кўради. Шунинг учун аввалги қули хожасининг хизматида ҳозир бўлгани учун иккинчисидан кўра афзалдир. Қул ўзига хизмат қилиши учун эмас, хожасига хизмат қилиши учун сотиб олинади. Худди шу каби қалб кўзи очиқ, тавфиқ ато қилинган бандани хам фақат Аллоҳ таолонинг ҳақлари билан машғул экани ва ўз нафсининг истакларини қўйиб Аллоҳнинг амрларига итоат қилаётганини кўрасан (Валиллаҳил масалул аъла). Шунинг учун Ҳақ субҳанаҳу ва таоло таваккулида чин бўлгани учун неъматларини унга кўпайтириб берди. Зеро Аллоҳ таоло оятида бундай деди: "Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир” (Талоқ сураси, 3-оят). Бу дунёда банданинг Аллоҳ таоло билан бўлган ҳолати онаси билан бўлган гўдакка ўхшайди. Она боласининг тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўймайди ва уни ўз қарамоғидан чиқариб юбормайди. Мўминнинг ҳам Аллоҳ таоло билан ҳолати шундайдир. Аллоҳ унинг чиройли таъминотини қилувчи, унга неъматларини берувчи ва уни балолардан ҳимоя қилувчидир.

"Нафс тафтиши" китобидан. @yunusalioxund
04.05.202522:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун  5 май, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Душанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Зулқаъда ойининг  тўққизинчи  куни     
https://t.me/yunusalioxund
04.05.202503:31
ТУНГИ ИККИ РАКАТ

Тундаги икки ракат кундузги минг ракатдан ҳам яхшироқдир. Сен уни мезонингда топиш учун тунда икки ракат намоз ўқимайсан. Қул фақат хизмат учун сотиб олинмасмиди?! Еб ётиши учун сотиб олинган қулни кўрганмисан?! Сен ҳам фақат сотиб олинган қулсан (Энг олий мисол Аллоҳникидир). Аллоҳ таоло ўз ояти каримасида:

"Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларга жаннат бўлиши эвазига уларнинг жонлари ва молларини сотиб олди", деди (Тавба сураси, 111-оят).

Ким нафсига яхши амалларни вазифа қилиб қўймаса, нафси унга ўз хоҳишларини юклаб олади. Ким нафсини ибодатлар билан машғул қилиб қўймаса, нафси уни ўз истаклари билан машғул қилиб қўяди. Агар нафсингга тоат юкларини юкласанг, сени маъсиятга машғул қила олмайди ва унга имкон топа олмайди. Кечанинг қоқ ўртасида икки ракат намоз ўқиш, сенга Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқдир. Тоатсиз қуриган аъзолар фақат кесиб ташлашга муносибдир. Чунки дарахт ҳам қуриса, фақат ёқишга ярайди. Ким дунёга қалби билан муҳаббат қўйса, чиройли бино қуриб, унинг устига ҳожатхона қилган кишига ўхшайди. Бинога ҳожатхонадаги нарсалар оқиб-оқиб ҳатто бинонинг усти ҳам ичи каби кўринадиган бўлиб қолади (шу каби нафсининг туғёни ва шаҳватларини қалбининг тепасига қўйиб олмаслик керак. Чунки қалбнинг атрофида фаришталар айланиб юради). Бу кишилардан қалбини тозалаб, қалби бардавом оппоқ бўлганлари бор. Қалбни тозалаш тавба, зикр, пушаймонлик, истиғфорлар билан бўлади. Шунингдек, сен ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида маъсиятинг билан ифлосланган бўласан: ҳаром нарса ейсан, ҳаромга қарайсан. Ким шариатга хилоф ишлар ва шаҳват истакларини қилса, унинг қалби қораяди. Агар соғлом вақтингда тавба қилмасанг, ювилган кийим каби гуноҳларингдан покланиб чиққунингча, Аллоҳ таоло сени ҳар хил касаллик ва мусибатлар билан балолаши ҳам мумкин (агар Аллоҳ таоло раҳм қилса). Қалб ойнангни, то Аллоҳ таолога йўлиққунингача хилват ва зикр ила сайқалла ҳамда қалбингда Аллоҳ таолони зикр қилувчи, ваҳдониятига эътиқод қилувчи бўлгин. Шунда сенга нурлар ёғилади. Сен қудуқ қазишни истаб у ердан бир газ, бу ердан бир газ ковлаётган киши кабисан, шунинг учун сувга ҳеч ҳам етолмайсан. Бунинг ўрнига битта жойни ковлагин, шунда сен учун сув чиқади (бесабр бўлмаслик, бир амални мукаммал қилиб, кейин бошқасига ўтиш назарда тутилмоқда).

"Нафс тафтиши" китобидан. @yunusalioxund
显示 1 - 24 350
登录以解锁更多功能。