ФАЙЗЛИ ТАДБИР
Наврўз умумхалқ байрами Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.
Эрта тонгдан бошқарма ҳовлисида дошқозонга сумалак солинди. Чалпак ва миллий таомлар пиширилиб, юрт посбонларига тарқатилди.
Соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан келган ходимлар ўртасида ўтказилган ош танлови ҳам қизғин тус олди.
Ушбу жараённи вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳа фахрийлари ҳамда ҳакамлар хайъати аъзолари кузатиб бордилар ва адолатли тарзда баҳоланди.
Тантанали тадбирни бошқарма бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов очиб, барчани яшариш ва янгиланиш айёми билан самимий табриклади.
Шундан сўнг кўпкураш мусобақаси ғолиблари, миллий таомлар кўргазмаси ҳамда ош танловида юқори баҳоланган ходимлар раҳбарият томонидан муносиб тақдирлади.
Байрам Фарғона шаҳар маданият марказининг хушовоз хонандалари ҳамда истеъдодли ИИО ходимларининг баҳорни, эзгуликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлари билан янада файзга тўлди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз
Фарғона вилояти.