Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
MA
Maktab
MA
Maktab
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.

Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.

Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...

Эркин Воҳидов

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
Ўзбекистон тарихидаги ИИВнинг барча вазирлари (1945 - 2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
- Суюнов ишга чиқмасдан бетоб бўлиб ётибдими?
Касал бўлишга ҳаққи йўқ уни, эртагадан ишга чиқсин!


Ишхонадагилар ва бошлиқ учун соғлигизни бир тигинлик аҳамияти йўқ. Ўлиб кетсангиз ўрнингизга бошқаси келади, сиз эса унутиласиз...☝️

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
👤Президент Ш. Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига етиб борди.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
02.04.202515:12
Diqqat, e'lon!

Tibbiy ma’lumotga ega kadrlar tanlov asosida harbiy xizmatga taklif etiladi.

Aytgancha, ularga "Zvaniya" beriladi, pagon taqib yurishadi.🫡

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
01.04.202507:33
🅰ИИВ Академиясини кимлар бошқарган (1984-2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша ишлашни бошлайди!

Ишхона группасига билдирмай ташлаб қўямиз🤫

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
31.03.202503:38
Бир шахснинг бир ташкилотга 10 йилдан кўп раҳбар бўлиб қолиб кетиши ҳар томонлама ташкилотни ўсишдан тўхтатаркан.

Шунинг учун, маълум бир муддатдан сўнг янги раҳбар тайинлангани маъқул экан.

Акс ҳолда ташкилотни шахсий томорқасига айлантириб, ҳаммаёқни расво қиларкан.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
02.04.202501:07
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасини кимлар бошқарган (1947-2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
ЗАМОНАВИЙ ПОРА НОМЛАРИ:

Туғруқхонада — “Суюнчи”
Боғчада — “Падарка”
Мактабда — “Парда пули”
Бозорда — “Патта пули”
“ГАИ”ларда — “Иштарап”
Ўқишга киришда — “Ҳўкиз”
Ишга киришда — “Йўтал”
Божхонада — “Чўтал”
Қассобларда — “Пичоқ учи”
Мухбирларда — “Қалам учи”
Машина олишда — “Шапка”
Мансаб ошишида — “Папка”
Ер беришда — “Қозиқ тортиш”
Кадастрда — “Чизиқ тортиш”
Ҳокимликда — “Ҳужжат”
Қозиларда — “Муддат”
Банкда — “Бонус”
Умумий номи — “Левый”!..

П.с. 𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 канали барчани порахўрликка қарши курашишга чақиради
31.03.202506:39
01.11.202406:21
Ҳозирда “Суюнчи пули” миқдори қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармони 1-бандининг 3-хатбошисига кўра, бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла нафақа берилади яъни халқона қилиб айтганда "суюнчи пули" берилади

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм. 1 155 000 *70,3% = 811 965 сўм

❗️Солиқ кодекси 369-моддасига кўра, давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно жами даромад таркибига киритилмайди яъни 12% даромад солиғи ушланмайди. Яъни “суюнчи пули”дан солиқ ушланмайди!

Аввал “суюнчи пули”дан Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги 704-сон қарори бўйича болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% миқдорида давлат божи ва Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2012 йилдаги 119-сон қарори бўйича туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида герб йиғими чегириб қолинар эди

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан юқоридаги 704-сон ва 119-сон қарорлар ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сон Фармонига кўра, янги туғилган болаларни отаси ёки онасининг доимий яшаш жойига давлат божи ундирмасдан доимий рўйхатга қўйиш белгиланган! Лекин "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга эса ҳали тегишли ўзгартиришлар киритилмаган!

Лекин “Суюнчи пули”дан давлат божи ушлаб қолинмаяпти 811 965 сўм тўлиқ тушмоқда.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида (56 250 сўм) герб йиғими эса алоҳида ундирилади, “суюнчи пули” дан чегирилмайди!

🚫 Диққат! Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун “суюнчи пули” барчага берилмайди.

Аввал “суюнчи пули” ҳар фарзанд туғилганда яъни биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бошқа фарзандлар туғилганда ҳам тўланар эди!

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

1️⃣ фарзанди учун - барча аёлларга;

2️⃣ фарзанди учун - фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

❗️Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги 110 -сон қарори

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
O'zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirlari ro'yxati:

1991-1997 Rustam Ahmedov
1997-2000 Hikmatullo Tursunov
2000 Yuriy Agzamov
2000-2005 Qodir G'ulomov
2005-2008 Ruslan Mirzayev
2008-2017 Qobul Berdiyev
2017-2019 Abdusalom Azizov
2019-2024 Bahodir Qurbonov
2024-20** Shuhrat Xolmuhammedov

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
Витаминлар бўйича универсал қўлланма

Агар организмда етишмовчилик бўлса, қуйидагиларни рационга қўшиш мумкин!

Витамин A – “Кўриш ҳимоячиси”
Кўз, тери ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сабзи, қовоқ, исмалоқ, манго, карам.

Витамин B1 – “Энергия манбаи”
Асаб тизими ва қувват учун керак. Озиқ-овқат манбалари: нўхат, ясмиқ, ёнғоқ, жигарранг гуруч.

Витамин B2 – “Ҳужайра тикловчи”
Тери, кўриш ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, авокадо, бодом, брокколи.

Витамин B3 – “Юрак учун фойдали”
Юрак ва қон томирлар учун керак. Озиқ-овқат манбалари: ёрма маҳсулотлари, дуккаклилар, карам, арахис.


Витамин B5 – “Стрессга қарши”
Стрессни камайтиради ва организмга зўриқишга мослашишга ёрдам беради. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, ширин картошка, авокадо, брокколи.


Витамин B6 – “Кайфиятни барқарорлаштирувчи”
Кайфият, уйқу ва гормонларни тартибга солади. Озиқ-овқат манбалари: банан, саримсоқ, писта, картошка.


Витамин B7 (Биотин) – “Гўзаллик витамини”
Соч, тери ва тирноқ учун фойдали. Озиқ-овқат манбалари: ёнғоқ, бутун дон маҳсулотлари, гулкарам.


Витамин B9 (Фолий кислотаси) – “Қон яратувчи”
Ҳомиладорлик ва ҳужайраларни янгилаш учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: авокадо, лавлаги, апельсин, қушқўнмас.


Витамин B12 – “Мия ва мушаклар ҳимоячиси”
Асаб тизими ва моддалар алмашинуви учун зарур. Озиқ-овқат манбалари: кунжут, чигитлар, чиа уруғи.


Витамин C – “Иммунитетни мустаҳкамловчи”
Инфекцияга қарши курашиш ва чарчоқни камайтириш учун керак. Озиқ-овқат манбалари: киви, қулупнай, цитрус мевалар, қалампир, помидор.


Витамин D – “Қуёш витамини”
Суяклар ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сут, қўзиқорин, кўкатлар, махсус бойитилган маҳсулотлар.


Витамин E – “Тери ҳимоячиси”
Антиоксидант бўлиб, тери ва ҳужайраларни ҳимоя қилади. Озиқ-овқат манбалари: зайтун мойи, ёнғоқ, авокадо.


Витамин K – “Қон ивиш назоратчиси”
Яраларни битиши ва суяклар соғлиғи учун керак. Озиқ-овқат манбалари: карам, брокколи, соя, яшил нўхат.


Агар доим чарчоқ, тери муаммолари ёки уйқусизлик кузатилса, эҳтимол, танангизга витаминлар етишмаяпти.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
⚡️Ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
显示 1 - 16 16
登录以解锁更多功能。