Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Abdurrohman Toshqandiy avatar
Abdurrohman Toshqandiy
Abdurrohman Toshqandiy avatar
Abdurrohman Toshqandiy
— Эркакни аёлдан илмли бўлиши аёл итоатини осонлаштиради!
#СОҒИНЧ

— Сени кеч қолганингдан ҳам кўра кўпроқ кутгандим…

Гапларимни қулоғинга сирға, кўзинга сўрма қилиб ол!
25.04.202513:39
#Конференция_2025
#Самарқанд

— Азизлар, хабарингиз бор 29-30 апрель кунлари юртимизда бир қанча уламолар ташрифи-қудум қилишлари ҳақида хабар берган эдим. Устозлардан кимлар келишлари аниқ бўлди.

Олдингидек машҳур уламоларимиз: Шайҳ Тақий Усмоний, Шайҳ Муҳаммад Аввома ва Шайҳ Муҳиддин Алий Қорадоғий каби таниқли устозларимиз келолмасликлари ҳақида хабар қилишди.

Келадиганлардан сиз ва биз таниган машҳур уламолардан(шайҳлардан) эса:
- Миср муфтийси Назр Муҳаммад Айёд.
- Шайҳ Алий Жумъа
- Девбанд мудири шайҳ Аршад Маданий
- Ҳамза Бакрий.

Ва яна Туркия, Сурия ва Ҳиндистондан бир нечта уламолар ташрифи-қудум қилишаяпти. Аллоҳ таоло қадамларини юртимизга баракотли ва файзли қилсин.

— Эслатма ўлароқ:
29-30 апрельда Самарқандда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти”
мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференцияда қатнашиш учун махсус таклифнома ва бейжиклар берилади, таклиф қилинмаганларга эса кириш амру маҳол. Қўриқлаш хизмати юқори даражада бўлади.
— ‏"و رفيقة يا الله، أذهبُ إليها حاملًا الأَسى ،
أعودُ منها وصدري مفرحا…"

— Я Аллоҳ, ғам қайғуларимни кўтариб унга борадиган ва қалбим ҳурсанд бўлиб қайтадиган бир йўлдош насиб эт…

#Дуо
06.03.202518:49
— Ҳаётда кимларгадир яхшиликни илинасан, қўлингдан келганича ҳаракат қиласан, охирида эса уларни сендан воз кечган ҳолда топасан!

Шунчаки тинч қўй :)
— Мен сени кузатмайман деб ким айтди сенга?

Кузатаман…
Ёзганларинг замирида нелар яширинганини таҳлил қиламан.

Биласанми, ўқийман-у ичимдан зил кетаман. Баридан норози ҳолда беихтиёр қошларимни чимираман.

«Ким инсонларни кузатар экан ғамдан адо бўлади» – деганлар бекор айтибди. Мен сени кузатар чоғим ишқдан ўлаёзаман.

#таржима

Жасур Ҳасан
Тафаккур қилинг…

— Аёлим фақат намозда мендан орқада туришига рози бўламан. Қолган барча ҳолатларда (илмда, тақвода, ҳаракатда…) мен билан тенг, ёнма-ён, керак бўлса олдинга ўтиб кетишига ҳам розиман!

Эрлар! Жуфтингизни ақлли бўлиб кетишидан ҳавотирланманг, умрингизни аҳмоқ аёл билан ўтказишдан, фарзандларингиз ўқувсиз онадан тарбия олишидан қўрқинг!

Мард кишилар аёлига ҳиммат қилар,
Номард эса, олимани душман билар.
Мен унинг кўзларида:
— “Иккимиз бирга абадий бахтли бўлишимиз мумкин эди-ку!” деган ифодани ўқидим.

• Достоевсий “Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар”.
— А потом между нами встанут города, страны а может быть и весь мир.

И мы никогда не сможем встретиться, судьба даже не будет стараться нас свести. А потом один из нас умрет, а другой даже не узнает об этом…
— Беморлик, инсонга “Эй одам боласи, кўрдингми нақадар заифсан? Кел энди. Роббинг томонга (тавбага, ибодатга, итоатга, инобатга) қайтақол”, деган мазмунидаги кичик мактубдир…
03.05.202509:43
— Бугун кўнглимизни маҳзунлик қамраб олди, саҳрода йўлини йўқотиб қўйган аробий каби тушкунликка тушдик, кўзларимиз эса ёшланган.

Замонамиз фақийҳларидан бўлган Устозимиз Иброҳимжон домламиз фоний оламдан боқий оламга риҳлат қилибдилар. Роббим ул кишини савол-жавобларини осон қилсин, ўз раҳматига ғарқ қилсин.

Дийдор қиёматга қолди. Дуоларингиздан фориғ тутманг.

#Таъзия
01.05.202513:41
#Мадраса_видолашув

— Эй толиблар, агар илм даргоҳига яна кирмасангиз, энди сизларни ҳеч ким бомдодга уйғотмайди, ҳеч ким жамоатга чақирмайди, ҳеч ким китоб ўқишга ундамайди, ҳеч ким сизга “дарс қилайлик” демайди, ҳеч ким дарсингизни сўрамайди, ҳеч ким хатоларингизни холис тўғирламайди.

Қувватли маъвизалари билан тўғри йўлга йўллаб турувчиларни атрофингизда топа олмайсиз. Фаришталар ҳозир бўладиган илм мажлисларини топишингиз мушкул бўлади. Бу ердан чиқиш билан нурдан зулматларга тарқалиб кетасизлар. У ерда эса сиз инсонларни зулматлардан нурга чиқарувчи сабаблар бўлишингиз керак.

Озгина заифлик ёки тўхташ қарори билан у ерда ўзингиз ҳам мағлуб бўласиз. Шундай экан, хотин-бола, чақа, динар ва дирҳамлар — яъни дунё ва ундаги нарсалар сизларни Аллоҳнинг зикридан тўсмасин. Аллоҳнинг илмидан маҳрум қилмасин. Илоҳий илмни ўрганишга янада жон-жаҳд билан ёпишинг.

Мадраса деворлари орасидаги соғинчлар, устозларимизнинг меҳри, талаба биродарларимизнинг гап-сўзлари, бир лаган ошни биргаликда ейишларимиз, якшанбадаги умумий суҳбатлар, бомдоддаги совуқдаги сафлар — буларнинг барчаси хотираларда яшайди, сўнмас нурдек қалбларимизни ёритиб туради.

Бу деворлар орасида фақат китоб ўқимадик, фақат дарс эшитмадик — биз бу ерда ўзимизни кашф этдик, қалбимизни покладик ва биродарликнинг ҳақиқий мазасини татиб кўрдик.

Ҳар тонгдаги азон садоси билан уйғониш, уйқу билан курашиб илмга шошиш, устознинг бир “Қани, бошлаймизми?” деган сўзида юракдаги қувончларни ҳис қилиш — булар оддий лаҳзалар эмас, ҳаётимизга йўл бўлиб ўчмас из қолдирди.

Фақат мана шундай муҳитдагина инсон китобларнинг мазмунини эмас, ҳаётнинг ўзини ўрганади. Илмнинг зийнати — одоб, ибрат ва сабр эканини англайди. Устознинг танбеҳида иноят, дуосида маънавий қанот борлигини тушунади.

Бугун биз мадрасадан кетаяпмиз. Энди биздан ҳеч ким “Қани, бомдодга туринг!”, “Қаерда эдингиз, дарс қолиб кетди-ку!” демайди. Энди ўзимиз ўзимизни уйғотамиз, ўзимизни тарбия қиламиз ва, энг муҳими, бошқаларни нурга бошлаймиз.

Биз энди илмни тарқатувчи, уни амал билан безовчи инсонлар бўлишга масъулмиз. Ислом нурини муҳитимизга ёйиш, инсонларни зулматдан нурга олиб чиқиш вазифаси энди елкамизда. Энди устозлар ўрнида биз бўламиз.

Илм — бу танланганлар йўли. Унда тўхташ йўқ. Биз бу йўлни бошладик, ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Эй қориларим.

Қалбингда илмдан олинган нурни асра, уни сўндирма. Умматга хизмат қилишни шараф деб бил. Ва шундай ҳаёт кечирки, сенга қараган ҳар бир инсон:
“Бу — мадраса ёнида улғайган, илм билан тарбияланган инсон,” — десин.

Аллоҳ таоло бу илмимизни барча умматга манфаатли қилсин!

Абдурроҳман Тошқандий
— «Менга ғурурли, мағрур қизларнинг кетиши жуда ёқади. Бошини тик тутган ҳолда аниқ гапни айтиб, эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетишади.

Балким, эшикдан чиқиб олиб юм-юм йиғларлар, аммо улар кетишни қойиллатиб қўйишади...»

Уилям Шекспир
— Агар кузни яхши кўрсанг - Мен кузман…
Баҳор десанг - кўклам,
Қиш десанг - қорман…
Суйганинг бўлгани боримни бериб,
Ўшал суйганларинг ичинда борман.
Лекин…
Кетсанг агар
Ва қайтсанг агар,
Ва десанг: “Азизим, мен келдим, кечир,
Баҳоринг бўлишга берилган сўзман!”
Дейман: “Энди бари узрлар ҳечдир,
Мен энди ҳамиша кузман…”


Абдурроҳман Тошқандий
(
8-март 2024)
03.05.202509:43
— Қуръон ўқи, ёки ҳадис айт, ёки шеър ўқи, агар булар қўлингдан келмаса сукут қил ва бизга ҳалақит қилма!
— Кетганларни тушларда кўриш энг оғриқли учрашувларнинг биридир…
显示 1 - 18 18
登录以解锁更多功能。