Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Муҳаммад Акбар Азим 🔻 avatar

Муҳаммад Акбар Азим 🔻

• Инстаграм саҳифам: https://www.instagram.com/muhammad_akbar_azim
• Шахсийдан боғланиш учун: @Islom_farzandi
• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
• Мени дўзахга кўприк қилманглар, илтимос.
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Dec 13, 2022
添加到 TGlist 的日期
Mar 07, 2025
关联群组

记录

19.04.202523:59
449订阅者
04.04.202523:59
100引用指数
13.04.202515:22
6.9K每帖平均覆盖率
13.04.202515:22
6.9K广告帖子的平均覆盖率
03.04.202523:59
36.84%ER
13.04.202515:22
1722.33%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25

Муҳаммад Акбар Азим 🔻 热门帖子

Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
«Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!»

Юсро Акбаровна

@MuhammadAkbarAzim
19.04.202515:49
Канализация тизимига биринчи бўлиб мусулмонлар IX асрнинг ўрталарида Андалусда асос солишган. Бу билан ўша пайтда Европада чиқинди сувларидан тарқалган касаллик олди олинган.

#Ислом_тарихи

@MuhammadAkbarAzim
Раҳбарлик ҳақида қисқача:

@MuhammadAkbarAzim
17.04.202517:45
Буни телеграм канали борлар тушунса керак.

Каналга 3-4 кун ҳеч нарса жойламасам бир қанча обуначи қўшилиб қолади, кейин нимадир ёзсам қочиб қолишади, тушунмайман, шунда ёзишим керакми ёки йўқ? ))
05.04.202509:14
​​Ғунчалардан илҳомланиб кетдим, «Очилмаган гулларда ишқим» деб шеър ёздим, ўттачароғ-у, улашиппўйўрдим. )))

• • •

Баҳор келиб, гуллар очилмиш,
Ўз таъсирин кўрсатиб иқлим.
У гулларга эгалик ташвиш,
Очилмаган гулларда ишқим.

Очиқ гуллар бўлар гулдаста,
Уч кун ўтиб сўлар бир пасда.
Даъвом ишқдир, ошиқман хаста,
Очилмаган гулларда ишқим.

Очиқ гулга тўла ўнгу сўл,
Чарчагайман излаб бошқа йўл.
Бўлмайди деб сира қўлма-қўл,
Очилмаган гулларда ишқим.

Ёз келяпти қайраб тишини,
Четга суриб дунё ишини.
Бир мен кўрай очилишини,
Очилмаган гулларда ишқим.

Асалари унга етмаган,
Ҳам ифори, боли кетмаган.
Очилволиб булбул кутмаган,
Очилмаган гулларда ишқим.

Улар шундай юракдан урган,
Тушимга ҳам очилмай кирган.
Асл эркаклар ўстирган,
Очилмаган гулларда ишқим.

Дуоларим бўлсин мустажоб,
Қабул айланг билдирай ийжоб.
Аллоҳ учун ўраган ҳижоб,
Очилмаган гулларда ишқим.

2021.04.30 19:54

Муҳаммад Акбар Азим
#шахсий_ижод

@MuhammadAkbarAzim
06.04.202515:44
05.04.202519:52
Инсонлар оғриқларимизга малҳам бўлоладими?

Яқинда бир яхши суҳбатдошим билан шуни мулоҳаза қилгандик.

Улар: «Инсонлар малҳам бўлмас экан», — деганларида ўйланиб қолдим. Ахир нима сабаб одамларга интиламиз унда?

Мен айтдимки, одамлар малҳам қўйилганда унинг устидан боғланган боғич каби бўладилар.

Шуни яна озроқ ўйлаб кўрсак:
• бизнинг оғриқларимизга шифо фақатгина Аллоҳдан, буни малҳам деб олсак, боғич ўша малҳамни тутиб туриш учун керак;

• табиийки, баъзида иймон нури заифлашиб, тушкунликка тушамиз, хавотиримиз ортиб, ҳаловатимиз кетади. Худди шу пайт ҳам бизга иймон далда бўлади, лекин шу заифлашиб қолган иймонимизни ўзининг сўзи ва ёрдами билан инсонлар қувватлаб туради. Боғич ярага қўйилган малҳамни ташқи хавфлардан ҳимоялаб, уни тушиб кетишдан асрайди;

• гоҳида биз синамиз (маънан). Ўша пайт бизнинг синган қисмимиз тўғри қотиши учун ҳам шина (тиббий ускуна, суяк синганда ишлатилади) ва боғич керак бўлади, шинани тутиб туриш ҳам ўша боғичга боғлиқ.

Яна бошқа тарафдан қараб кўрсак:
• малҳам бор, унинг шифо бўлишига ишонч ҳам бор, лекин ташқи таъсирдан боғич орқали ҳимоя қилмасак, яраларимиз битиши мумкин, аммо сал секинлашиши мумкин, бизнинг Аллоҳга нисбатан гумонимизни тузатувчи бўлмагани каби, («Мен бандамнинг гумонидаман» мазмунидаги ҳадиси қудсийга ишора);

• баъзида боғичлар (оғир кунда далда бўлганлар)дан кечганимизда оғриқ бўлади, буни мисоли боғич ярамиздан чиққан қон билан бирга қотиб қолишига ўхшайди, вақтики, боғични ечмоқчи бўлсак, яра билан танамизга бирдек битиб қолган боғич, албатта, ярани қайта шилиб кетади;

• биз инсонлар баъзи боғичларга кўникиб қоламиз, улардан воз кечсак, аввалги қулайликни, хотиржамликни тополмаймиз, гўёки қўлимиз синиб шина боғлаб битгунча кутиб, қўлимизни ҳаракатлантирганимиз каби, боғич ечилгач бир муддат эркин ҳаракат қилишга қийналамиз.

Биз кўпинча шундаймиз, бизга далда бўлувчилардан, оғриқларимизни енгиллатганлардан воз кечамиз. Сабаби биз уни кирлатиб, ёмон аҳволга солган бўламиз, ўрнига янги, покиза боғичларни боғлаймиз ёки соғайиб уларга эҳтиёж сезмаймиз.

Бирор ким боғичларни ювиб қайта ишлатганини билмайман. Балки, биз бу борада исрофгардирмиз?!

Қ. Қ. Сизлар ҳам мулоҳазаларингизни ёзсангиз, албатта, мамнун бўламан.
Ўйлайманки, шартли сўзларни тўғри тушуниб ўқигансизлар.

@MuhammadAkbarAzim
#Шахсий_фикр

*Тармоқларда тасбеҳ суратини қўйиб, қанча зикр айтганини кўз-кўз қиладиганлар;

*бирор нимани баён қилишдан аввал: «пешин намозидан сўнг», «хуфтондан олдин» деб, ўзини намоз ўқишини пеш қиладиганлар;

*«Бугун ифторга фалон овқат қилдик» дея, нафл рўза тутишини «эълон» тарзида ёзадиганлар;

*Умра зиёратини фотосессияга айлантираётганларга шу биргина савол беришни жуда истайман:

Ибодат ким учун қилинади?

Аслида, ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган инсон учун фарз, суннат, нафллар худди нафас олиш, овқатланиш, сув ичишдек табиий жараён бўлиши керак эмасми?

«История»сига еган (еётган) таомини суратга олиб, жойлайдиган одам билан, тасбеҳи-ю жойнамозини суратини қўйган одамни нима фарқи бор? Иккисида ҳам мақсад фақат мақтаниш бўлса, ким хавфлироқ..?

Ким қандай ният билан сурат жойлайди, билмайман. Ҳамма шунақа риёкор ҳам деёлмайман. Лекин барибир ташқаридан қараганда, айниқса, омма ичида хунук кўринаркан.

Биров еган овқат билан сизнинг қорнингиз тўймаганидек, сиз қилган ибодат билан ҳам биров манфаатланмайди. Ҳозир еган бир коса овқатни организмга қанақа таъсир қилишини билмаймиз-у, ҳали қабули номаълум бўлган амалларимиз билан ўзимиздан диндор профили яратмайлик, илтимос.

Özel kitap buketim•
03.04.202512:17
Ғайридин ва золимларга узоқ умр тилаш ёки шундай дуо қилиш макруҳдир, чунки бу улардан содир бўлаётган маъсиятларга рози бўлиш ҳисобланади. Золимга узоқ умр сўраш унинг зулми янада узоқроқ давом этишини сўраш демакдир. Балки золимнинг ҳаққига дуо қилганда Аллоҳ уни тавбага, солиҳликка муваффақ қилишини, зулмини бартараф қилишини сўраш билан чекланиш лозим.

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

@MuhammadAkbarAzim
04.04.202512:36
Мен Худбинман!
Истакларим ҳам.
Меникилар —
Менга бўлишсин.
Мени демас, меникимаслар —
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен Худбинман,
Мен севган инсон —
Менсиз нафас ололмай қолсин!
Йўқлигимдан қуласа осмон
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигоҳидан сиғмасин ўзга,
Меҳрин менга берсин бус-бутун!
Ширингина жонидан кечсин
Биттагина қарашим учун!..
Юзларимни тиласин ойдан,
Сўзларимсин татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими —
Ана эшик!
Кетсин!
Бемалол!

Худбинман, а?..
Биламан!
Аммо,
Чорасизман.
Ҳайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки
Қаранг...
Ҳамон ёлғиз юрибман.

Малика (Салимова) Тавфиқ

@MuhammadAkbarAzim
07.04.202514:20
Инстаграмимга яна битта шеърдан парча юклаб қўйдик. Ашағли бўпкетсам керак охири. ))

Ҳавола: https://www.instagram.com/reel/DIJYPmkMlW0/?igsh=MzRlODBiNWFlZA==
01.04.202516:55
Менга олмахоннинг ҳаракатлари жудаям ёқди. У ўз жуфти (аёли)ни ташлаб қўймади. Аслида бу видео менинг шарҳимга муҳтож эмас.

Гўёки олмахон бу иши билан инсонларга дарс бериб қўймоқчи.

@MuhammadAkbarAzim
13.04.202505:14
Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз суратини “Ghibli” ва бошқа турдаги анимацион нусхасини тайёрлаш оммалашди. Бу хусусда эътиборли уламоларимиздан бўлган Маҳмуд Усмон ҳафизаҳаллоҳнинг 3 йил муқаддам ёзган постларини сизларга ҳавола этаман:

Бугун фейсбукда ўз суратининг эможи'га ўхшаш нусхасини яратиш «мода» бўлибди.

Яхшилар, жонли нарсалар суратини чизиш тўрт мазҳаб уламолар наздида ҳаром бўлган иш. Ижмо китобларида ҳатто бунинг ҳаром эканига ижмо қилингани айтилади.

Камераларда олинган сурат (фотография)ни аксар уламолар ҳаром эмас, сабаби у ҳаётда бор нарсанинг аксини ифодалайди, дейди.

Энди бугун фейсбукда одатга айлантирилган нарса — фотографиясини эможи каби, гўёки, чизилгандек суратга айлантириш уни фотография ҳукмидан чиқариб, қўл билан чизилган сурат ҳукмида қилиб қўйиши мумкин. Зеро фиқҳда қоида: нарсалар ўзларига энг яқин бўлган бошқа нарсалар ҳукмини олади.

Ҳадисда: «Аллоҳ сурат яратувчиларни лаънатласин», — дейилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таоло махлуқларига ўхшатиб сурат чизганлар Қиёматда энг қаттиқ азобга дучор бўлувчилар экани айтилган.

Фуқаҳолар ҳадисдаги сурат жонли нарсаларни чизиш эканини таъкидлаганлар.
Шундай экан, бугун оммалашган ўз фотографиянгиздан эможи каби сурат ясаш ишига яқинлашманг.

Яна бир нарса, юқоридаги ишда ҳам, бошқа ишларда ҳам, билингки, одамзод бошқалар нима қилса подага ўхшаб эргашиб кетавермаслиги керак. Балки ҳар бир ишни дини, ақли ва виждони тарозисида ўлчаб, кейин уни қилиши ё ташлаши инсон учун муносиброқ.

Валлоҳу аълам.

@MuhammadAkbarAzim
- Исми нима эди?
- У́зим ҳам билмайман... ҳар қачон китоб қучоқлаб юрарди.
06.04.202516:13
Яхши инсонлар бор 😊
登录以解锁更多功能。