Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
INSAYDER avatar
INSAYDER
INSAYDER avatar
INSAYDER
时间范围
浏览量

引用

帖子
隐藏转发
⚡️Абдуқодир Ҳусанов «Реал»га қарши асосий таркибда!

«Ман Сити» «Реал»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

@insideruzbek
Долларнинг расмий курси кетма-кет тўрт иш кунидан бери пасайди ва 50 сўмга арзонлашди. Айни вақтда курс 12950 сўмгача пасайган.

@insideruzbek
Энди банклардаги омонатлар тезроқ қайтариб берилади

Янги қонунга кўра, банк омонатларини қайтариш муддати сезиларли даражада қисқартирилади. Келгусида омонатчилар пулини қайтариб олишни 3 ойгача кутишмайди. 2027 йилдан эътиборан банклар омонатларни 7 кун ичида мижозларга қайтариши мажбурий бўлади.

@insideruzbek
Ўзбекистон Х-2 камикадзе дронини намойиш қилди

Қурилма душман зирҳли техникаларини сафдан чиқаришга мўлжалланган. Унинг қанотлар кенглиги: 2,6 метр, узунлиги: 1,8 метр, оғирлиги: 12 кг, тезлиги: 80 км/соат, парвоз вақти 80 дақиқа, парвоз масофа захираси 100 км.

@insideruzbek
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли йигит вафот этди

15 февраль куни ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқ шаҳридаги 14-сонли жазони ижро этиш колониясидан 21 ёшли маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди.

Онаси унинг ўлимига шубҳа билан қарамоқда: «Ўғлимни ё заҳарлашган, ё қийнаб ўлдиришган, деган шубҳадаман. Чунки баданида қийноқ ва электрошокер изларига ўхшаш чизиқлар бор эди», деган у.

@insideruzbek
18.02.202504:16
1 апрелдан свет ва газнинг нархи яхшигина ошади

💡Светнинг нархи 200 kWh лик лимит доирасида 450 сўмдан 600 сўмга — 33,3 фоизга ошади.

201—1000 kWh оралиғида 900 сўмдан 1000 сўмга — 11,1 фоизга;
1001—5000 kWh оралиғида 1350 сўмдан 1500 сўмга — 11,1 фоизга;
5001—10.000 kWh оралиғида 1575 сўмдан 1750 сўмга — 11,1 фоизга;
10.001 kWh дан юқори истеъмол учун 1800 сўмдан 2000 сўмга — 11,1 фоизга кўтарилади.

🔥Табий газнинг 100 (иситиш мавсумида 500) метр кублик лимити доирасида 1 метр куб учун 650 сўмдан 1000 сўмга — 53,8 фоизга ошади;

Лимит чегарасидан 2500 метр кубгача 1 метр куб учун 1500 сўмдан 1800 сўмга — 20 фоизга;
2501 метр кубдан 5000 метр кубгача 1 метр куб учун 1950 сўмдан 2100 сўмга — 7,6 фоизга;
5001 метр кубдан 10.000 метр кубгача 1 метр куб учун 2275 сўмдан 2500 сўмга — 9,8 фоизга;
10.001 метр куб ва ундан ортиғига 1 метр куб учун 2600 сўмдан 3000 сўмга — 15,3 фоизга ошади.

Иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиб, 28(29) февралда тугаркан. (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 1 октябрдан бошланади). Бу ойларда газ учун 500 метр кублик лимит амал қилади.

@insideruzbek
Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Azon нашри асосчиси, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсунов ноқонуний ташкилотлар тузишда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган.

@insideruzbek
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони деган номни қўлга киритди. Худди шу терма жамоага муносабат ҳақида қисқача

@insideruzbek
Канададаги самолёт қандай ағдарилиб кетгани видеоси эълон қилинди

Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Торонто аэропортида фалокатга учраганди.

@insideruzbek
Долларнинг расмий курси 13 минг сўмга чиққанидан кетма-кет 3 кун пасайди ва қарийб 30 сўмга арзонлашди. Айни вақтда расми курс 12 970 сўмгача тушди

@insideruzbek
18.02.202507:14
Қозоғистонда шахта қулаши оқибатида 7 нафар кончи ҳалок бўлди

Ҳодиса Улитау вилоятидаги “Жомарт” конида юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага табиий газ портлаши сабаб бўлган. Қутқарувчилар ҳалок бўлган 7 нафар кончиларнинг жасадини олиб чиқди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

“Қазақмис” корпорацияси ҳалок бўлган кончилар оилаларига уларнинг 10 йиллик маоши ва фарзандлари ўқиши харажатларини тўлаб беради, шунингдек, дафн маросимини ташкил этиш учун 2 млн тенгедан (деярли 52 миллион сўм) маблағ ажратилади.

@insideruzbek
Америкаликлар Исроилга етказиб берган МК-84 бомбаси

@insideruzbek
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

@insideruzbek
Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари, жумладан «Арслон» зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси БААда намойиш қилинди.

@insideruzbek
18.02.202514:46
Спа-салондаги яширин ҳақиқат фош бўлгани ҳақида

Миробод туманида массаж хизматини кўрсатиши керак бўлган салон интим хизмат кўрсатаётгани маълум бўлди.

@insideruzbek
18.02.202511:10
Тармоқларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган чизиқлар ўчирилибди. Қанийди ҳамма масалаларда шу каби жамоатчиликнинг фикри инобатга олинса...

@insideruzbek
Хитойда яна кўринмас мато яратилибди. Уни кийим қилиб кўринмас одамга айланиш мумкин бўларкан.

@insideruzbek
Олтин захираси бўйича дунё рейтинги (тоннада)

@insideruzbek
Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ
устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади.

@insideruzbek
19.02.202507:59
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник эски буюмлар бозори — Янгиобод бозорида борибди.

@insideruzbek
18.02.202514:24
Бобур пирадас билан интервью

@insideruzbek
Жазони ижро этиш муассасаларида

@insideruzbek
Торонтода йўловчи самолёти қўнаётганда ағдарилиб кетди

Bombardier CRJ 900 самолёти Торонто аэропортида ноқулай об-ҳаво шароитида ағдарилиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

@insideruzbek
Тадбиркор, «Пахтакор» футбол клуби собиқ хўжайини Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланибди.

@insideruzbek
显示 1 - 24 48
登录以解锁更多功能。