Беш бармоқ баробар эмас…
Ҳар қандай касбда бўлгани каби, тиббиёт соҳасида ҳам билимли ва билими заиф мутахассислар бор. Бу — ҳаёт ҳақиқати. Лекин бир ҳолат борки, ман кўп кузатаман: шифокор беморни даволаса, бу ҳеч ким учун янгилик эмасдек, оддий ҳол сифатида қабул қилинади.
Аммо шифокор бирор хатога йўл қўйса, уни дарҳол танқид қилишади, турли блогерлар ва каналлар видеолар орқали оммага тарқатишади. Нега шундай бўлиши керак? Нега у бир инсоннинг саломатлигини тикласа, уни ҳеч ким худди шундай овоз, худди шундай кайфиятда эътироф этмайди?
Хали ман ёшман, лекин ҳозиргача блогерларнинг бирор шифокорни ўз хоҳиши билан, ҳеч қандай манфаатсиз равишда мақтаб чиққанига гувоҳ бўлмаганман.
Мaн ўзим ҳам шу соҳада — тиббиёт йўналишида ўқиётган талабаман. Шунинг учун шифокорликнинг қандай масъулият талаб қилувчи, фидойиликни талаб қилувчи касб эканини яхшироқ ҳис қиламан.
Агар ҳақиқатдан ҳам адолат бўлишини истасак, шифокор хатога йўл қўйганда танқид қилганимиз каби, у беморни соғайтирганда ҳам худди шундай эмоция ва эътироф билан мақтаб чиқишни ўрганишимиз керак.
Шифокор ҳақида гап кетганда ҳам адолатли бўлишни унутманг.
✅@Ayubxon_Sirojiddinov