Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
Тошкентда йўл бўйи пулли тўхташ жойлари синов тарзида ишга туширилди

Улардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта “P” ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
04.05.202509:32
Энди сирдарёлик ҳайдовчи Дамасда 28 та болани ташиди

Автомобильда меъёридан ортиқ болаларни олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси тайинланган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Чапақайлардан миллиардерлар кўп чиқади — тадқиқот

Мингдан ортиқ йирик компаниялар раҳбарлари (СЕО)ни ўрганган олимлар қизиқ фактга дуч келишди — уларнинг аксарияти чапақай.

Машҳур чапақайлар — Стив Жобс, Билл Гейтс, Жон Рокфеллер ва Марк Цукерберг.

Аниқланишича, чапақай раҳбарлар фаолиятида юқори инновациялар ва ноёб патентлар кўп учрайди, компанияси даромадлари ҳам чандон юқори.

Экспертларнинг фикрича, тадбиркорлик фаолиятида муваффақиятга эришишда чапақайларга айнан уларга хос бўлган хусусиятлар ёрдам беради.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Литвада НАТО халқаро машғулотлари бошланди

Литвада Германиянинг 30 та вертолёти иштирокида НАТОнинг халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС.

Машғулотларга зарба берувчи (Tiger), ўрта кўп мақсадли (NH90), оғир транспорт (CH-53), енгил кўп мақсадли (EC135) жами 30 та вертолёт жалб этилган.
Вертолётлар кечаси ва кундузи энг паст (150 метр) масофада парвоз қилиш кўникмасини оширмоқда.
НАТО ҳарбий ўқувлари 23 майгача давом этади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жиззахда пиёданинг темир панжара остидан ўтиши акс этган кадр муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги йўл ўртасида ўрнатилган темир панжара остидан ўтаётган пиёда акс этган фото кенг тарқалиб, муҳокамалар майдонига айланди.

Вилоят ЙПХ йўлни кесиб ўтиш учун махсус ерости йўли мавжуд бўлса-да, хавфсизлик қоидаларини назар-писанд қилмай, темир тўсиқлардан ошиб ўтиб ёки панжара остидаги бўшлиқлардан ўтиб, ўз ҳаётини хавф остига қўяётган фуқароларни огоҳлантирди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇺🇿🇷🇺Мирзиёев Путинга телефон қилди

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш ва ҳудудлар ҳамда бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган бир қатор мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇮🇳🇵🇰Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги кескинлашув давом этмоқда

Ҳиндистон Покистондан тўғридан-тўғри ёки билвосита товарлар импортига тақиқ қўйди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇰🇿 Қозоғистон Марказий Осиё давлатларидан деярли 4 миллиард кубометр сув олади

Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазирлиги бу йил давомида вазирлик Марказий Осиё мамлакатлари билан музокаралар олиб борган ва натижада 2025 йилнинг суғориш даврида Қозоғистонга Сирдарё дарёси орқали 3,7 миллиард кубометр сув келиши режалаштирилган.

Чу ва Талас дарёларидан эса 600 миллион кубометрдан ортиқ сув келади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇷🇺 Россияга қарши энг кўп санкция қўллаган мамлакатлар маьлум

Ғарб мамлакатлари Россияга қарши 2014 йилдан буён киритган санкциялар сони салкам 29 мингтага етди.

Буни РИА Новости агентлиги Castellum портали ва очиқ манбаларга асосланиб ҳисоблаб чиқди.

2025 йил апрелига келиб, Ғарбнинг Россияга қарши савдо муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган санкциялари сони 28 937 тага етган.

Россияга қарши энг кўп санкция қўллаган мамлакатлар — АҚШ, Канада ва Швейцария.

Юқоридаги учликдан кейин Норвегия, Исландия ва Буюк Британия жойлашган. Қолаверса, айни пайтда Россияга қарши 17-санкциялар пакети устида ишлаётган Евроиттифоқ ҳам улар қаторида.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Сурхондарёда экспортбоп ўрик ҳосили пишди

Ҳар бир тупдан 20–25 кг, ҳар гектардан эса ўртача 20 тонна ҳосил олинмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўртасидаги учрашувда Россияда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратилди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
03.05.202510:25
“Шаржа” хусусий мактаби директори ўқувчининг сочини мажбуран калга олдирди

Хабарларга кўра, Юнусобод туманидаги "Шаржа" хусусий мактабида мактаб директори ва жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда икки нафар катта синф ўқувчилари 14 ёшли ўқувчини камера йўқ бўлган хонага олиб кириб куч ишлатиб мажбуран сочини калга олишгани айтилмоқда. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг ўқувчи кучли стресс ва руҳий зарба билан қочиб кетади. Бундан хабар топган мактаб психологи ва менежери ўқувчини қидириб автобус бекатидан топишади, болани ҳолати оғирлигини кўриб унга "валерьянка" ичиришади ва такси чақириб уйига жўнатишади.

Бўлиб ўтган воқеа сабаб, ўқувчининг отаси фарзанди психологик травма олиб мактабга бормаетганини маьлум қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇹🇷🇵🇰 Эрдўған Покистонга ҳарбий кема жўнатди

Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Туркия ҳарбий-денгиз флоти корвети TCG BÜYÜKADA 4 майдан 7 майгача Карачи портига етиб боради.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
04.05.202507:33
Украина дрони Россиянинг қирувчи самолётини уриб туширди

2 май куни Россиянинг бир неча ҳудудларига қилинган кенг кўламли дрон ҳужуми вақтида Украина Қуролли кучлари Қора денгиз акваториясида, Новороссийск шаҳри яқинида Россиянинг кўп функсияли Su-30 қирувчи самолётини уриб туширди. Бу денгиз дрони томонидан жанговар самолётни йўқ қилиш бўйича дунёдаги илк ҳолат бўлган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
«Андижон» фан-клуби Олмалиқдаги аламли мағлубиятдан кейин жамоа ўйинига бойкот эълон қилди

Суперлига 8-тури доирасида энг қизиқарли ўтган ОКМК ва «Андижон» ўртасидаги баҳсда (4:3) меҳмон жамоа сўнгги дақиқаларда аламли тарзда ғалабани қўлдан чиқаргач, «Андижон» фан-клуби Александр Хомяков шогирдларини келишилган ўйинда иштирок этганига шубҳа билдириб, жамоанинг кейинги ўйинларини бойкот қилишини маълум қилди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇺🇦🇷🇺 Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

Ҳужум Magura ҳарбий-денгиз дрони томонидан Р-73 «ҳаво-ҳаво» ракетаси билан амалга оширилди. «Дунёда биринчи марта жанговар самолёт денгиз дрони томонидан йўқ қилинди», дейилади Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ахборотида.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
03.05.202512:51
Чилонзорда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаганлар қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
“Ҳаж-2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади

28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Дзюдочиларимиз Душанбе “Катта дубулға” турнирида яна икки медальга эга чиқишди

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга сазовор бўлди.

Ўрта вазн тоифасидаги беллашувларда йигитларимиз ўз номларини совриндорлар қаторига ёздириб қўйишди.

-73 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Ҳожиакбар Тошев, -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларда эса Муроджон Йўлдошев бронза медалларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз мусобақанинг илк кунида битта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишганди. 


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-17, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇮🇱🇵🇸 Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтиришга рози бўлди - The Jerusalem Post.

Нашрнинг ёзишича, Исроил мудофаа кучларининг бир нечта захира бригадалари сафарбар қилинади ва 8-пиёда дивизияси жойлаштирилади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентда ўқувчисига шилқимлик қилган 61 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди

Шунингдек, у қизнинг синфдошларидан уни гаплашиб юрадиган йигити борлиги ёки йўқлиги тўғрисида суриштириб, бошқа дарсларда ҳам уни кузатиб, вояга етмаган мактаб ўқувчисига нисбатан номақбул бўлган ва унинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир неча марта содир қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Трамп ўзи Рим папаси сифатида тасвирланган суратни эълон қилди

АҚШ Президенти Доналд Трамп бугун, 3 май куни Truth Social ижтимоий тармоғида ўзи Рим папаси сифатида тасвирланган суратни жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Трамп папа бўлишни хоҳлашини айтганди. Журналистлар ундан католик черковининг навбатдаги раҳбари ким бўлиши ҳақида сўраган.

Бунга жавобан АҚШ Президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада 88 ёшида вафот этган Рим папаси Франсискнинг ўрнини ўзи эгаллашни хоҳлашини айтган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
显示 1 - 24 1 708
登录以解锁更多功能。