Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
JONLI BOLTA — News avatar
JONLI BOLTA — News
新闻和媒体
JONLI BOLTA — News avatar
JONLI BOLTA — News
新闻和媒体
#Диққат

Тортдан дунёдаги энг катта оқ кўйлак пиширилди

131,15 кг оғирликдаги кийиш мумкин бўлган энг катта торт швейсариялик қандолатчилар томонидан тайёрланиб, Гиннесга кирди.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Тезкоp

⚡️⚡️Алламжoнов қайтмоқда (ми?!)

ПА ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб Комил Алламжонов тайинланиши кутилмоқда.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Диққат

❗️Болага қўл кўтарган ҳар бир катта — қонун олдида жавоб беради

2025 йил 15 майдан кучга кирадиган янги қонунга кўра, болаларни жисмоний ва руҳий зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилади.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
🇺🇸АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга 1000 доллардан берилади

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги АҚШни ўз ихтиёри билан тарк этган ноқонуний муҳожирларга 1000 доллар миқдорида стипендия тўланишни маълум қилди.

Муҳожирлар ўз ватанига қайтиши биланоқ молиявий ёрдам олади.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Индонезия туғилиш даражасини назорат қилиш ва қашшоқликка қарши кураш мақсадида эркакларни стерилизатсия қилишни таклиф қилмоқда

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинсияси расмийлари аҳолининг ортиқча ўсиши ва қашшоқлик муаммосини ҳал этиш учун кескин чораларни кўрмоқчи. Ҳудуд губернатори камбағал эркакларни стерилизация қилиш орқали демографик ўсишни чеклаш тарафдори.

Унга кўра, бу жараён ихтиёрий равишда амалга оширилади ва иштирокчиларга 500 минг рупий (тахминан 2,5 минг рубл) миқдорида маблағ тўлаб берилади. Губернатор, шунингдек, стерилизацияни ижтимоий ёрдам олиш учун мажбурий шарт сифатида белгилаш таклифини илгари сурмоқда.

Мазкур ташаббус мамлакатда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу чора мажбурий тус олмаслиги кераклигини таъкидламоқда.


@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Диққат

‼️Қарзини сўраган танишини ўлдирган эркак 16 йилга қамалди

Қайд этилишича, судланувчи 2018-йилда марҳумнинг узумзоридан 10 минг долларлик узум сотиб олган, бироқ келишилган пулни белгиланган вақтда қайтара олмаган. Марҳум ундан кўп бора қарзини тўлашини сўраган.

Қотил тун ярмида жасадни яшириш мақсадида воқеа жойига қайтиб, уйидан олиб келган белкурак билан чуқурлик қазиб, жасадни кўмган. Марҳумнинг жасади орадан 22 кун ўтгач, 13-ноябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан топилган.


@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Покистон Мудофаа вазири Хаважа Асиф Ҳиндистон билан зиддият юзага келган тақдирда ядро қуролидан фойдаланишга шама қилди:

Агар Ҳиндистон ҳужум қилса ва Покистоннинг мавжудлиги хавф остида қолса, ҳеч ким омон қолмайди. Биз бу сайёрада бошқа давлатларнинг қолишига йўл қўймаймиз.


@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
06.05.202516:42
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

‼️⚠️ Яшнoбодда 2 та эмас, аслида 4 та автомобиль ёниб кетганлиги аниқланди😰

Маълум бўлишича "Дамас", "Кобальт ", "Нексия-3", "Мерcедес-Бенз" русумидаги автомобиллар ёниб кетган экан

🔥 «Дамас ичидаги бензинга ўт кетганда атрофдаги ҳамма машиналар портлаб кетиши мумкин эди» — дейди гувоҳлардан бири.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
🇷🇺🇮🇱Путин Нетаняхуга телефон қилиб, 9-май билан табриклади

Исроил ва Россия раҳбарлари “Ғалабанинг 80-йиллиги” муносабати билан бир-бирини табриклаган, Путин эса Исроилда яшаётган фахрийларга сиҳат-саломатлик тилаган.

Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги вазиятнинг турли жиҳатлари ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинган.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Diqqat! Hayratlanarli taklif❗️
#СюрпризВақти

Sizni va yaqinlaringizni hayratda qoldiradigan, miyyangizda majlis bo‘ladigan darajadagi sovg‘alar tayyor!
Faqat bugun – 1⃣➕1⃣ BEPUL AKSIYA

30% chegirma bilan MEGA AKSIYA – faqat bugungi kun uchun amal qiladi!

YaQINLARINGIZGA E’TIBOR KO‘RSATING – bu sevgi tilida gapirishdir!

Sovg‘angizga o‘zingizning istagingiz va suratlaringiz tushadi – bu uni betakror va yodda qolarli qiladi!

Dunyo bo‘ylab yetkazib berish xizmati faol!
Siz qaerda bo‘lishingizdan qat’i nazar, sovg‘angiz manzilga yetadi!

Endi buyurtma bering!
Chegirmali narxlarda xarid qilish imkoniyati – faqat cheklangan vaqtga!

Ilk 10 mijozga – MAXSUS MEGA BONUS!

Bog‘lanish uchun:
Muhammad Ali
+998951521601

Admin bilan bog‘lanish:
@Operbox_admin

Yangiliklar va aksiyalar uchun kanalimizga obuna bo‘ling:
@oper_box
#ТЕЗКОР

‼️🇮🇱🇾🇪Бироз аввал Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ямандаги Сана халқаро аеропортига зарба бердия, дея хабар бермоқда ОАВ.

Хабарларга кўра, ҳозирда Исроил қирувчи самолётлари Яманнинг Сана халқаро аеропортига интенсив зарбалар бермоқда. 20 дан ортиқ ҳаво ҳужумлари малум.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Диққат

🇺🇸АҚШ 2026-йилда Ойнинг ўзлаштирилишига 7 миллиард доллар сармоя киритади

НАСА вакилларининг таъкидлашича, ушбу маблағлар Ой ва Марсни ўрганиш жараёнини тезлаштиради ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган одам парвози орқали илм-фан ва технологиялар устуворлигини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ажратилган умумий маблағдан 1 миллиард доллар Марсни ўрганиш билан боғлиқ дастурларга йўналтирилади.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
АҚШ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини тўхтатди

АҚШ Афғонистонга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам кўрсатишни тўхтатганини маълум қилди.

Бу ҳаракат Доналд Трампнинг хорижий тараққиётга кўмак беришни тўхтатиш ҳақидаги буйруғидан сўнг амалга оширилган.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Ана_холос

Хиндистонинг бефаросат аҳолиси 😂

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
«Аёл бўлиш осон эмас...»

Аёлларни асранг эркаклар

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
🇺🇸 Хабарларга кўра, АҚШда "Антифа" (фашизмга қарши ҳаракат) аъзолари Исроилга қарши норозилик сифатида Сиетлдаги Вашингтон университети кампусини эгаллаб олишди.

Улар тўсиқларни ёндиришди, кириш ва чиқиш йўлакларини тўсишди, ҳудуд ўраб олинди.

Расмийлар тарқалишга буйруқ берган. Полиция ҳозирча аралашгани йўқ.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Эркаклар эҳтиёт бўлила🤦‍♀😂

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Дахшат #Расмий_муносабат

⚠️БОЗОРДА АЁЛ ТОМОНИДАН ҲЕЧ БИР САБАБСИЗ ПИЧОҚЛАНГАН 3 ЁШЛИ ҚИЗ ВАФОТ ЭТДИ

1 май куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида руҳий хасталиклар диспансерида рўйхатда турган аёл 3 ёшли қизчани ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳатлари етказди. Қизалоқ шифохонада вафот этди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#АНА_БЎМАСА

❌ЙИЛ ОТАСИ 😂

Алиментчи ота МИБчиларга 4 млн. сўмлик тангаларни кўтариб келди ...

Унинг айтишича, ушбу пулларни шахсан собиқ турмуш ўртоғи қўлига топшириб, унинг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.

Алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунган ота, фарзандининг таъминлаш бир вақтда собиқ турмуш ўртоғининг қийналишини астойдил хоҳлаган. Шу сабабли, у 4 миллион сўм қарзига мос равишда - 10, 50, 100, 500 сўмлик танга пулларни йиғиб, шахсан ундирувчи қўлига қарздорлик эвазига топширмоқчи бўлган.( Шароф Рашидов туманида)

Бироқ, МИБчилар ҳам анойилардан эмас, улар танга пулларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, қарздор ва давлат ижрочиси ҳамроҳлигида алимент олувчи онанинг банк пластик картасига банк орқали тушириб берилди.


КИМГА ЮБОРИШНИ ЎЗИЗ БИЛАСИЗ…)

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Тезкор #Расман

ХАЙР СИРТҚИ ТАЛИМ!!!

Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди. Ҳамма йўналишда. Жорий ўқув йилидан. Ҳозирги сиртқи талабалар ўқишини давом эттираверади.

• Президент фармонига кўра. 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди.

• Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;

•Эндиликда магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

ЯҚИНЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Тезкор
️ ️⚡️Исроил ҳаво кучлари Яман пойтахти халқаро аэропортига катта ҳаво ҳужумлари уюштирди

Шунингдек, Бани эл-харитадаги Марказий Дҳаҳбан электр станцияси ва пойтахт сананинг шимолидаги Амран цемент заводига ҳаво ҳужумлари уюштирилди.

Сано аэропортида йўловчи терминали, фуқаролик самолётлари ва хизмат кўрсатиш объектлари йўқ қилинганлиги ҳақида хабар берилган.

УПД. Исроил аэропорт, ёқилғи омборлари, электр станциялари ва заводларни ўз ичига олган 10 хил объект зарба берганини тасдиқланган.‌‌


@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
#Ана_холос

‼️👀Россиянинг Челни шаҳрида яшовчи 30 ёшли эркак бошининг орқа қисмида пайдо бўлган ноодатий ўсма — халқ орасида "шайтон шохи" деб аталувчи кератозни олиб ташлади 😱

Ўсма дастлаб 2022 йилда юзага келган бўлса-да, эркак уни жиддий қабул қилмаган. Фақатгина ўсиш оғриқли бўла бошлагач ва ёстиққа ётишни қийинлаштиргач, у шифокорга мурожаат қилишга қарор қилди.

Шифокорлар ташхисига кўра, бу — тери кератози туфайли юзага келган ноёб ҳолат бўлиб, одатда бундай ўсимталар кичик ва зарарли бўлмайди. Аммо бу сафар у 11 сантиметргача ўсиб, потенциал хавф туғдира бошлаган. Жарроҳлик амалиёти 25 йиллик тажрибага эга қон томир жарроҳ томонидан муваффақиятли бажарилди. Жарроҳнинг айтишича, у бундай ҳолатга илк бор дуч келмоқда.

Ўсма тўлиқ олиб ташланди, унинг яна ўсиб чиқмаслиги учун жой куйдирилиб даволанди.


@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
🇵🇸 Ғазо секторида озиқ-овқат захиралари бутунлай тугамоқда.

Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканали Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг ҳисоботига таяниб хабар берди.

Аҳоли очарчилик ёқасида турибди.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
Толибон” куёвдан маҳр талаб қилишни тақиқлади

Ҳайит, Наврўз, чилла ва бошқа тадбирлар муносабати билан нақд пул ёки бошқа буюмлар олишга ҳам тақиқ қўйилди.

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
显示 1 - 24 10 067
登录以解锁更多功能。