Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
FATVO.UZ | Расмий канал avatar
FATVO.UZ | Расмий канал
FATVO.UZ | Расмий канал avatar
FATVO.UZ | Расмий канал
05.05.202515:03
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Уҳуд тоғи фазилати
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?
❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?
❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожининг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Равзага киришнинг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
05.05.202504:48
#муфтий_минбари

📹 3 - ҲАЖ ҲОЮ-ҲАВАС ЭМАС, БУЮК ИБОДАТДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Улашинг: @diniysavollar
04.05.202504:11
#муфтий_минбари

📹 2 - ҲАЖИНГИЗ ХОЛИС БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

   Улашинг: @diniysavollar
03.05.202504:10
#муфтий_минбари

📹 1 - ҲАЖ-УМР САФАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Улашинг: @diniysavollar
02.05.202506:10
​​ҚУРБОНЛИККА ОЛИНГАН ҚЎЙ НУҚСОНЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#қурбонлик

❓1648-САВОЛ: Қурбонлик учун қўй сотиб олинганидан сўнг унга қурбонликка сўйиш жоиз бўлмайдиган даражада бирор айб етадиган бўлса нима қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби шахснинг бой ёки камбағал эканига қараб аниқ бўлади. Агар бой киши сотиб олган қўй айбдор бўлиб қолса, ўрнига қурбонликка ярайдиган бошқа қўй сўяди.
Агар камбағал киши сотиб олган қўй айбли бўлиб қолса, шу қўйнинг ўзини сўяверади, ўрнига бошқа қўй сўйиши лозим бўлмайди.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, бой деганда, аслий ҳожатларидан ташқари, закот нисоби (85 гр тилла ёки унинг қиймати)га эга бўлган киши тушунилади. Камбағал эса закот нисобига эга бўлмаган кишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
01.05.202506:18
ЭҲРОМГА КИРИШДА ХУШБЎЙЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАТИШ
#Ҳаж_умра

❓1646-САВОЛ: Эҳромга киришдан аввал қўлтиқ терлашга қарши воситалардан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ёки ҳаж қилиш учун эҳромга киришдан аввал ғусл қилиш, хушбўйланиш каби амаллар суннат ҳисобланади. Шунингдек, саволда сўралган воситалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки бу ҳам покланиш ва хушбўйланишнинг бир тури ҳисобланади. Аммо эҳромга киргандан кейин ундан чиққунига қадар хушбўйлик воситаларни ишлатиш мумкин эмас. Агар эҳромда хушбўйлик ишлатса, ҳолатга қараб қўй сўйиши ёки садақа бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
05.05.202512:20
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙1-суҳбат: Муқаддима

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


🌐 FULL HD

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 5 Май Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 4 Май Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 3 Май Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари

📹 ВОҚЕЪА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
01.05.202504:08
#муфтий_минбари

📹 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
05.05.202509:46
ИШ ЮЗАСИДАН ЖИДДАГА БОРГАН КИШИ УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛСА, ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ?
#Ҳаж_умра

1652-САВОЛ: Иш юзасидан Жидда шаҳрига сафар қилишимизга тўғри келди. Ишларни тугатгач умра қилишни ният қилдим. Шунда эҳромга кириш учун мийқотга бориб келаманми ёки ўша ердан эҳромга кириб ибодатга киришавераманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жиддага умра ёки ҳаждан бошқа ҳар қандай иш билан келинса ва асосий мақсади шу иш бўлиб, ишим битгач, умра ҳам қилиб оламан деган мақсади бўлса, бу ҳолда Жиддага эҳромсиз кириш мумкин. Ишлари битгандан кейин умра қилмоқчи бўлса, хоҳласа, Жидданинг ўзидан, хоҳласа, Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг номларидаги масжиддан эҳромга киради. Чунки бу одам иш юзасидан Жиддага кириши билан ўша ерлик одамга айланиб қолади. Жидда мийқот билан ҳарамнинг ўртасидаги жой ҳисобланиб, бу жойлар фиқҳ китобларида “Ҳилл” деб аталади. Ҳиллда яшовчилар умра ёки ҳаж қилиш учун юқорида айтилгандек эҳромга кирадилар. Аммо асосий мақсади умра қилиш бўлиб, орада ишларини ҳам битириб кетишни мақсад қилган бўлса, бирламчи мақсади умра бўлгани учун у Жиддага кирмай туриб, мийқот ташқарисидан эҳромга кириши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
04.05.202515:03
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамда жаноза намози
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими?
💬Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
03.05.202514:59
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ

❓Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
02.05.202514:56
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 2 Май Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 1 Май Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “НАМОЗГА ОИД ФАТВОЛАР” китоби нашр этилди.

🔹
Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган намознинг фарз, вожиб ва суннатлари, намозни бузувчи омиллар, жума намози, жамоат намози, қазо намози, жаноза намози, нафл намозлар ва намозга оид муҳим масалалар батафсил баён этилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалалар ҳам китобдан ўрин олган.

📖Китобнинг ҳажми: 416 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: "Matbaachi"
👉Нархи: 35 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
04.05.202509:35
​​ҲАЖ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

❓1651-САВОЛ: Ҳаж сафарига борганимизда умра амалларини бажариб бўлгач, ҳаж кунлари келганида баъзилар эҳромга кириш учун Танъимга чиқиб эҳромга киришди. Биз эса, меҳмонхонада эҳромга кирдик. Уларнинг қилган ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчи учун ҳаж ва умрага эҳром боғлаши турли жойдан бўлади. Ҳаж учун ҳарам ҳудудидан (яъни турган меҳмонхонасидан) эҳромга кирса, умра учун Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳо номларидаги масжидга бориб эҳромга киради. Бу вожиб амал саналади. Шунга биноан сизлар тўғри қилгансиз, Танъимга бориб ҳаж учун эҳромга кирганлар эса вожиб амални тарк қилишган ва бу ҳолат қўй сўйишни лозим қилади. Бу хатони тўғрилаш учун ҳарам ҳудудига қайтиб кириб, қайтадан ҳажни ният қилади ва лаббайка айтади. Шу билан қон чиқариш жаримасидан қутилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
03.05.202509:26
​​ЭРИДА МАҲР ҲАҚИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ЗАКОТ ОЛИШИ
#закот #маҳр

❓1650-САВОЛ: Никоҳда келин учун маҳр тайин қилинган, аммо куёв ҳали бергани йўқ. Шу келин закот олиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби эр ва маҳрнинг ҳолатига қараб бўлади. Маҳр закот нисоби миқдорича ва нақд беришга келишилган бўлса ҳамда эр маҳрни бера оладиган даражада бой бўлса, аёл гарчи маҳрини олмаган бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Чунки у эрнинг зиммасидаги олиши керак бўлган маблағ туфайли бой ҳисобланади.
Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса ёхуд маҳр нисобга етмайдиган миқдорда белгиланган бўлса, бундай аёл закот олиши дуруст.
Бу масалада маҳрдан бошқа маблағлари закот нисобига етмаган аёл назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
02.05.202510:02
​​УЗРЛИ АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДУЛ ҲАРОМНИНГ ЁНИДА ЮРИШЛАРИ
#Ҳаж_умра
#аёлларга_оид_масала

❓1649-САВОЛ: Узрли аёллар Масжидул ҳаром дарвозалари ташқарисида юришлари мумкинми? Жамоат намозларида шу ерларгача саф бўлади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Масжидул ҳаромнинг асосий дарвозаларидан ташқаридаги майдонларда ҳайз ёки нифос кўрган аёллар юришлари дуруст. Чунки бу жойлар имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жиҳатидан масжид ҳудуди ҳисоблансада, ҳайз ва нифосли аёллар учун масжиддан ташқари жой, деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
01.05.202510:10
ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ
#қабристон

❓1647-САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар:
عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ»
“Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
30.04.202513:28
​​УМРАНИ ТУГАТГАЧ УЗРЛИ БЎЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛСА
#Ҳаж_умра

❓1645-САВОЛ: Мен умра амалларини адо қилиб, меҳмонхонага қайтганимда, узрли бўлганимни билдим. Аммо қон қачон келганини билмайман, балки умра вақтида қон кўргандирман. Мен бу ҳолатда қандай йўл тутаман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон келганини тавофдан аввал ёки тавоф асносида сезмаган бўлсангиз, умрангиз дуруст бўлади ва сизнинг зиммангизга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатда ҳайз аёл қонни кўрган вақтидан бошланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
显示 1 - 24 558
登录以解锁更多功能。