#Саҳобалар_ҳаёти
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан
(иккинчи қисм)
Ишлар уч хил бўлади: тўғрилиги очиқ-ойдин бўлган иш, унга эргаш. Зарари очиқ-ойдин бўлган иш, ундан четлан. Сенга бутунлай номаълум бўлган иш, уни Аллоҳга қайтар, ҳавола қил.
Агар сенинг дининг бўлса, ҳасабинг ҳам бор. Агар сенинг ақлинг бўлса, аслинг ҳам мавжуд. Агар сенинг хулқинг бўлса, одамгарчилигинг ҳам мавжуд. Акс ҳолда сен эшакдан ҳам ёмонроқсан.
Бу уммат борасидаги энг қўрққан нарсам тили олим, қалби жоҳил кимсадир.
Одамлар паст санайдиган касбни қилиш инсонлардан тиланишдан яхшидир.
Мен ижобатнинг ғамини қилмайман, лекин мен дуонинг ғамини қиламан.
Зарар билан синалдик, сабр қилдик. Неъмат билан синалдик, сабр қилолмадик.
Насиҳатчи бўлмаган қавмда яхшилик мавжуд эмас, насиҳатчиларни яхши кўрмайдиган қавмда яхшилик мавжуд эмас.
Сабрнинг улкан савоби борлигини билганингда ҳар қандай синов сенга осон бўлиб қолар эди.
Қалбингни йиғлатган ҳаётдан ноумид бўлма. «Эй Аллоҳ, менга яхшиликни эваз қилиб бергин» деб дуо қил. Маҳзунлик битта сажда билан кетади. Қувонч биргина дуо билан келади.
Сиз хор эдингиз, Аллоҳ Ўз Расули билан сизларни азиз қилди. Ҳар қачон азизликни усиз, ундан бошқа ила талаб қилсангиз, Аллоҳ сизларни хор қилади.
(@Islomuz сайтидан олинди)
@Islom_jome_masjidi