Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Akbarshoh Teshaboyev_rasmiy blog avatar
Akbarshoh Teshaboyev_rasmiy blog
Akbarshoh Teshaboyev_rasmiy blog avatar
Akbarshoh Teshaboyev_rasmiy blog
05.05.202513:25
Yaxshiyam shunaqa tekshir-tekshirlarga keskin barham berilgani. Tadbirkorni ezish emas, unga ko’maklashish kerak. Tadbirkor rivojlansa, xonadonlarga non kiradi, odamlar ishli bo’ladi.

Yaxshi tadbirkorga malakali, ishonchli va tajribali yurist zarur! Shunday yurist kerak bo'lsa, hamkorlikka tayyorman! Malakali yuridik xizmat bor joyda, har xil "abet"larga ehtiyoj yo'q, unutmang jigarim! 🤝

Кuzatishda davom eting!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
📣Muhim xabar!

Endilikda, oliy ta’lim tashkilotlariga to‘lov-kontrakt asosida kelib tushadigan mablag‘larining to‘g‘ri sarflanishi ustidan jiddiy nazorat o'rnatiladi.
Asos: Vazirning 125-sonli buyrug'i.

Xabarni rektorlar va prorektorlarga yetkazib qo'ying!🛫

Кuzatishda davom eting!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
📣 Муҳим хабар!

ТАТУнинг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, Урганч давлат университетида давом эттиришади. Асос: Президентнинг 160-сонли Қарори.

Хабарни ТАТУнинг Урганч филиалида ўқийдиган танишларга юбориб қўйинг!🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
01.05.202512:27
Бир неча фуқарони хорижга юборишга ваъда бериб, ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан алдаб, мулкини ўзлаштирган фирибгарга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Дўстлар, кўчада хорижга осонликча юборишни ваъда қилаётганлар бугун жуда кўп. Эҳтиёт бўлинг, қийналиб топган пулингизни осонликча фирибгарларга бериб қўйманг! Хорижга фақат давлат кўмагида боринг!

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
"Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади", - деди Президент.

Эслатиб ўтаман дўстлар: Инчон халқаро аэропорти сиғими бўйича дунёда учинчи ўринда туради, сервис бўйича етакчилардан биридир.

Ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати 223 миллион АҚШ доллари бўлиб, унинг доирасида янги учиш-қўниш йўлаги, йўловчи ва юк терминаллари қуриш, “ICAO” талабларига жавоб берувчи ёритиш-сигнал қурилмалари ўрнатиш, махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган.

Хоразмликларга маза бўлди! Хабарни хоразмлик танишларга юбориб қўйинг!🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Har bir kunimiz tavakkaldir. Bugun tavakkal qilmasangiz tavakkal qilganning qo’lida ishlaysiz.

Zehnlilar maskani!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Investor qayerga keladi? Turist qayerga keladi? Buni javobi bitta - huquqi toptalmaydigan joyga.

Kaminadan yana bir chiqish bu borada! Videoda batafsil!🎥

Кuzatishda davom eting!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
04.05.202518:41
Milliarderdan maslahatni udari! Odatda, katta biznesmenlar intervyuda aytganlaridek “nol”dan boshlashmagan!

Farzandim milliarder bo’lsin deganlar ❤️ni ayamay bosamiz!🤲

Кuzatishda davom eting!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. Шу йилнинг 28 майига қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Ҳурматли обуначиларим Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилнинг I чораги учун мамлакатимиздаги 35 та тижорат банкини қамраб олган “Банклар фаоллик индекси”ни янгилади.

Янги рейтинг билан танишинг (йирик банклар кесимида):
1-ўринда: Капитал банк;
2-ўринда: Ҳамкорбанк;
3-ўринда: Азия Алянс банк;
4-ўринда: Анор банк;
5-ўринда: Траст банк.

Рейтинг активлар ўсиши, кредит портфели динамикаси, рентабеллик, ликвидлилик ва операцион барқарорлик даражасини ўз ичига олган кўрсаткичлар тўпламига асосланади, бу банклар фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилишни таъминлайди ва соҳадаги рақобат ва самарадорлик даражасини баҳолашга имкон беради.

❗️Эслатма: 2024 йил якунлари билан таққослаганда бу йилги қамров доираси 28 та банкдан 35 та банкгача кенгайган.

Мамлакатимиздаги муҳим иқтисодий хабарлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун Review.uz ни тавсия этаман.

Дўстлар сизнингча, қайси банк энг фаол? Изоҳларда қолдиринг!💬

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 131 нафар фуқаросини депортация қилиш бўйича рейсни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Нью Йоркдан Тошкентга парвоз 30 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing-787 самолётида ташкил этилди.

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Hikmat ahllaridan go’zal saboq!

Mana shu to’rt narsani yodda saqlang! ❗️🫵

Zehnlilar maskani!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
05.05.202509:26
"Юридик латифа" рубрикаси

Суддаги суҳбатдан:

👨‍⚖️ Судья: Айбланувчи, сиз 10 миллион сўмни нега қайтармадингиз?
😒 Айбланувчи: Уларни ишонч билан олгандим...
👨‍⚖️ Судья: Хўш?
😒 Айбланувчи: Энди ишонмаганим учун қайтармаяпман!

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
04.05.202505:32
"Қонун ҳар куни керак" рубрикасидан

Обуначиларимдан энг кўп келган саволлардан бирига умумий жавоб бериб ўтмоқчиман. Ижара уйнинг мулкдори ўзгарса — ижара шартномаси бекор бўладими?
🚫 Жавоб: ЙЎҚ!

Кўпчилик ўйлайди: агар ижара уйни эгаси бошқа одамга сотса, ижара шартномаси тугайди. Аслида, ундай эмас.

Қонунчиликка кўра, турар жойни ижарага олиб турган шахснинг ҳуқуқлари уйнинг мулкдори ўзгарганда ҳам сақланиб қолади!

Уйга янги эгалик қилувчи шахс — аввал тузилган ижара шартномаси шартлари билан ижарага берувчи ҳисобланади. Мулкдор ўзгарса:
🔹 Ижара шартномаси ўз кучида қолади;
🔹Янги мулкдор шартномадаги муддатга ва шартларга риоя қилиши шарт;
🔹 Ижарачи "чиқиб кет" деган гапдан қўрқиши шарт эмас.

Хулоса: Ижара шартномасини расмий қилиб тузиш — сизга ҳуқуқий кафолат беради, ҳатто, уй эгаси ўзгарса ҳам!

Хабарни ижарада турувчи танишларга юбориб қўйинг!🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Bilim bilan qurollangan shaxsda katta kuch va hokimiyat bo’ladi. Shuning uchun farzandlarni o’qishiga, ilmli bo’lishiga intilaylik! Ularning qalbida ilmga mehr uyg’otaylik!

Кuzatishda davom eting!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
01.05.202511:10
Эҳтиёткорлик учун текшириб кўринг! Яхши лайфхак айтаман!

Телефонингиздаги банк мобил иловангизни бошқа қурилмада очиқ эмаслигини билиш учун айтганларимни қилинг:
🔹 умумий профил (Главный)га ўтинг;
🔹 Созламалар бўлими (Настройка)га киринг;
🔹 Хавфсизлик бўлими (Безопасность)га киригш;
🔹 Актив сеанслар бўлими (Ползовательская активность)га киринг!

Унда Сизнинг қўлингиздаги телефон модели ёзилган рақамли қурулманинг ўзи турган бўлса, муаммо йўқ. Агар актив сеансда яна бошқа сизга тегишли бўлмаган қурилмалар ҳақида маълумот бўлса, уларни якунлаш тугмасини босинг!

Бежизга бу лайфхакни ўргатмадим дўстлар: бир укамизни банк иловаси эски сотилган телефонида очиқ қолиб кетган ва 21 млн сўмини шу йўл билан ўмаришган. Энди тан олишмаяпди. Хуллас, топган пулингиз ўзингизга буюрсин жигар! Фақат эътиборли бўлинг, ҳеч нарса ютказмайсиз.

Бу маълумотни барча танишларга юбориб қўйинг! 🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
01.05.202505:22
Бугунги кунда ўзгаларнинг шахсий маълумотлари: расмлари, видеолари ва ёзишмаларини қонунга хилоф тарзда қўлга киритиб, уларни пул эвазига тарқатмасликни касб қилиб олганлар кўпайиб кетмоқда. Интернетда шахсий маълумотларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

✔️ Шахсий рақамли хавфсизлигингиз учун қуйидаги тавсияларимга риоя қилинг:
1. Қурилмаларингиз ва иловаларингизда ишончли пароллардан фойдаланинг ва уларни такрорламанг. Қийин паролларни ўрнатинг, тўртта бир хил рақам ва белгиларни қўядиган даврлар ўтиб кетган, унутманг!

2. Икки босқичли аутентификатсияни (Two factor authentication, 2FA) ёқинг.
2 дақиқа вақтни сарфланг – ва паролларингизни бузиб кириш хавфини сезиларли даражада камайтиринг.

3. Интернетда нима эълон қилаётганингизни кузатиб боринг.
Айниқса, саёҳатлар, оила, молия ва яшаш жойи ҳақидаги маълумотларга эҳтиёткор бўлинг! Ақлли одам оиласини кўз-кўз қилмайди.

4. Шубҳали хат ва хабарлардан эҳтиёт бўлинг.
Фишинг ҳужумлари энг кенг тарқалган алдаш усулларидан биридир.

5. Қурилма ва дастурларни янгилаб боринг.
Хакерлар эски дастурий таъминотдаги заифликларидан фаол фойдаланишмоқда. Янгиланишлар нафақат янги функциялар, балки ҳимоя ҳамдир.

6. Заруратсиз очиқ Wi-Fi тармоқларидан фойдаланманг.
Кафе, аэропорт ва савдо марказларидаги оммавий тармоқлар ҳар доим ҳам хавфсиз эмас. Улар орқали асло банк иловаларига кирманг.

7. Ижтимоий тармоқлардаги махфийлик созламаларини мунтазам равишда текшириб туринг.
Иловангиз қайси қурилмадан очилди, қачон очилди - ҳаммасига эътиборли бўлинг!

❗️ Шуни тушуниш керакки, интернетдаги хавфсизлик ўзимиздан бошланади. Эътиборсизлик катта кўнгилсизликларга олиб келади. Суриштирув, тергов ва суд жараёнларида оввора бўлиб, йиғлаб юрмаслик эҳтиёткорлигингизга боғлиқ, дўстларим!

Хабарни танишларга юбориб қўйинг!🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Lafz erkak uchun hamma narsa. Faqat erkak uchun …

Mardlar maskani!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондонига қайси ҳудудлардаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилиши бириктирилганлигини биласизми? Унда Расмдан кўриб, билиб олинг!

Асос: Президентнинг 4075-сон Қарори.

Хабарни прокуратура, миллий гвардия ва ИИВ тизимидаги танишларга юбориб қўйинг!🛫

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
03.05.202511:30
"Юридик латифа" рубрикаси


👮‍♂️ ЙПХ инспектори:Сизни нега тўхтатдик, биласизми?

🚗 Ҳайдовчи:Албатта. Чунки сиз ҳам мен каби бу ҳафтада премия олмагансиз. 😂


Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
"Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шаҳар чеккасидаги Ангарик маҳалласига кўчирилади, маъмурий бинолар савдога чиқарилади. Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши керак".

Президент нутқидан, Хоразм, 2025 йил 2 май.

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
01.05.202510:00
Японияда полиция мана шундай хизмат автомашиналарида юради.

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
01.05.202504:19
“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

🏛Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

🔰Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

📋Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

📝В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

✔️Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кузатишда давом этинг!👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
29.04.202510:56
“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

✔️Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

📝Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💸Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Каналларимга кўшилинг! 👇
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
显示 1 - 24 279
登录以解锁更多功能。