Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Advokat Abdullayev | Rasmiy avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
Advokat Abdullayev | Rasmiy avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
05.05.202515:24
Ер бериш тартибини бузганликда жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

Диспозиция

Яъни, Жиноят кодексининг 229-4-моддаси иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги "г" банд билан тўлдирилди:

"г) давлат мулки бўлган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ернинг ёки унинг бир қисмининг бегоналаштирилишига, унинг ҳудуди қисқартирилишига сабаб бўлса"

Санкция

БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @Advokat_Abdullayev
29.04.202513:02
Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик

Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатларига доир қонунчилик қайта кўриб чиқилиши аллақачон заруриятга айланиб улгурган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 142-моддасига мувофиқ, адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.

Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

Қомусий қонуннинг юқоридаги талаблари бузилган, қўпол тарзда бузилган ёки бажарилмаган тақдирда амалдаги қонунчилик фақатгина маъмурий жавобгарликни назарда тутади.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддаси. Бироқ, ҳатто мазкур модданинг диспозицияси ҳам адвокатнинг ўз касбий вазифаларини эмин-эркин амалга ошираётганида дуч келиши мумкин бўлган аралашувлар, тўсқинликлар, қаршиликлар учун келиб чиқадиган жавобгарликни тўлақонли қамраб ола олмаган, бизнингча.

Шу билан бирга, адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун ҳар қандай шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик келиб чиқиши, шу боис, Кодекснинг 16-моддаси ҳам қайта кўриб чиқилиши керак. Чунки, ушбу модда умумий маънога эга бўлиб, унда умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар, мансабдорлар доираси ажратиб қўйилган.

Юқорида таъкидлаганимиздек, амалдаги қонунчилигимиз адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутмайди.

Лекин бошқа айрим мамлакатлар қонунчилиги ўрганилса, масалан, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 435-моддасида адвокатнинг жиноят процессида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Агар хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда тўсқинлик қилган бўлса, жиноий айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида модданинг 2-қисми билан баҳоланишигача назарда тутилган.

Шу каби Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 350-моддасида, Украина Жиноят кодексининг 397-моддасида, Грузия Жиноят кодексининг 364-моддасида, Молдова Жиноят кодексининг 303-1-моддасида ҳам адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик жиноий жавобгарлик белгиланган. Буни давом эттиришимиз мумкин. Бу хориж амалиёти.

Бизнингча, бу борадаги қонунчилик қайта кўриб чиқилишига етиб келинди.

👉 @Advokat_Abdullayev
23.04.202512:46
Жиноят ишида Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш тартиби белгиланмоқда

Эндиликда Қонун лойиҳасига кўра:

➖биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд маслаҳатхонасига киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, озод қилиниши мумкин;

➖тергов ва суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш тартиби белгиланмоқда;

➖солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун қўшимча ҳисобланган маблағлар тергов органи депозит ҳисобрақамидан бюджетга ўтказилгунига қадар пеня ҳисобланмайди.

👉 @Advokat_Abdullayev
15.04.202516:21
Маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш белгиланмоқда

Қонун лойиҳаси билан солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан боғлиқ барча низоларни кўриб чиқиш маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш белгиланмоқда.

👉 @Advokat_Abdullayev
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
已删除16.03.202509:21
11.03.202519:58
Қадриятлар тўқнашуви

Ушбу тадбир деб аталган ҳаракатлар, агар муайян тезкор-қидирув тадбири бўлса, унда амалдаги "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этилиши лозим бўлади.

Ўз навбатида, агар хонадонларда жиноят ҳақидаги хабарга асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган бўлса, унда амалдаги Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилиши керак бўлади.

Лекин, ушбу "тадбир"да юқоридагиларнинг ҳар иккисининг ҳам белгиларини кўрмадик. Буни "тадбир"да бевосита қатнашган мансабдор ҳам тасдиқлади.

Тўғри, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш - бир қадрият.

Бироқ, уй-жойга бўлган дахлсизлик ҳуқуқи ундан кўра яна бир юқорироқ қадрият бўлиб, у уй-жойга қонунга мувофиқ ва суднинг рухсатини олган ҳолдагина дахл қилиш мумкинлигини англатади (Конституциянинг 13,31-моддалари).

Бизнингча ҳам, бундай тадбирларни ўтказиш амалиёти жиддий қайта кўриб чиқилиши ва қонунчиликка мувофиқлаштирилиши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev
05.05.202513:31
Адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.

Ҳуқуқий асос: Қонуннинг 6-моддаси
29.04.202512:45
Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси

Адлия вазирлиги уч ой муддатда Адвокатлар палатаси билан биргаликда фуқароларга сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 апрель,
ПФ-71-сон

👉 @Advokat_Abdullayev
23.04.202512:34
🟢Assalomu alaykum!

Advokat yordamchisi Zaripov Abdulaziz zafar o'g'li, “Advokatlik faoliyati va instituti mustaqilligining nazariy-huquqiy asoslarini takomillashtirish” mavzusidagi bitiruv malakaviy ishi doirasida ijtimoiy so‘rov o‘tkazmoqda.

✏️ Agar sizda ushbu jarayonni takomillashtirishga oid g‘oyalar bo‘lsa, albatta yozib qoldiring. So‘rovnomada keltirilmagan jihatlar bo‘yicha esa bevosita muallifga murojaat qilishingiz mumkin.

📥Murojaat uchun:
@ADVOKAT_ABDULAZIZ

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdCP89tUTq0xpkmiaGutWYTxWdCfgSKn8HLhRv5SDYWG8Igvw/viewform?usp=header

Google Docs
ADVOKATLIK FAOLIYATI VA INSTITUTI MUSTAQILLIGINING NAZARIY-HUQUQIY ASOSLARINI TAKOMILLASHTIRISH
15.04.202516:11
Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади. Бу ҳақда AdvokatNews advokatura.kz тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

👉 @Advokat_Abdullayev
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов барча судьялар ва суд ходимларига мурожаат билан чиқди

"Судья дахлсизлик ҳуқуқини имтиёз деб эмас, балки ўзининг жамият олдидаги улкан масъулияти деб тушуниши керак.

Судьялар одоби кодекси қоидаларига, жамиятда ва турмушда юриш-туриш, одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этиш судья одоб-ахлоқининг ажралмас қисмидир.

Афсуски, орамизда нафсини жиловлолмай коррупцияга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун айбдор шахсларга ҳукм чиқарадиган судьянинг ўзи шундай жиноятларга қўл уруши барчамизни чуқур хавотирга солиши керак.

Биз бундай ҳолатларни мутлақо қабул қилмаймиз ва қоралаймиз. Аксинча, бир жамоа бўлиб, ушбу иллатга қарши аёвсиз курашиб, биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни ҳалоллик билан амалга оширишга қодирмиз деб, ҳисоблайман. Зеро, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир.” дейди Олий суд раиси.

👉 @Advokat_Abdullayev
05.05.202513:13
Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошириш давомида қонунчиликда ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллашга ҳақли.

Ҳуқуқий асос: Қонун 2-моддаси
24.04.202514:58
Суд қарорларини кассация тартибида қонунга мувофиқлаштириш кўрсатгичи нисбатан юқори

Олий суднинг матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида апелляция тартибида кўрилган жиноят ишларининг 917 нафар шахсга нисбатан судларнинг қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган (33,8%).

Кассация тартибида кўрилган жиноят ишларининг 590 нафар шахсга нисбатан судларнинг қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган (38,7%)

Демак, суд қарорларини кассация тартибида қонунга мувофиқлаштириш кўрсатгичи нисбатан юқори экан.

👉 @Advokat_Abdullayev
23.04.202512:17
Адвокат жавобгарликка тортилиши мумкин эмас

Адвокат қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, моддий ва бошқа *жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

Ҳуқуқий асослар:
➖"Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонуннинг 10-моддаси 4-қисми
➖Конституциявий суднинг қарори

*Жавобгарлик деганда жиноий, фуқаролик, маъмурий, интизомий ва моддий жавобгарлик назарда тутилган.

👉 @Advokat_Abdullayev
11.04.202515:33
"Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади.”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

(Коррупцияга қарши курашиш бўйича кенгайтирилган йиғилишдаги нутқидан)

👉 @Advokat_Abdullayev
12.03.202517:19
Қамоққа олинмаган гумон қилинувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

Жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевга кўра, 2020-2024 йилларда қидирувга берилган шахсларнинг 89 фоизи чет элга чиқиб кетган.

👉 @Advokat_Abdullayev
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари фуқаронинг яшаш хонадонида "тинтув ўтказди" деб тарқатилган видеотасвир юзасидан

Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Қўшма қарорига асосан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, чегара олди ҳудудларида жамоат ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Учқўрғон туманининг чегара олди ҳудудларида тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган.

Бунда, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш хонадонларида ноқонуний товарлар сақламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиш уларнинг розиликлари билан амалга оширилган.

"Ички ишлар органлари тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасига асосан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида фуқароларга тегишли бўлган турар жойларда, ер участкаларида уларнинг розилиги билан бўлиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, 2025 йил 26 февраль куни мазкур тадбирга жалб этилган айрим ходимлар томонидан тадбирнинг мазмун моҳияти нотўғри талқин қилиниши натижасида, ушбу тадбир видеотасвирларида акс этган ҳолатлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабабчи бўлган.

Ҳозирда хабарни нотўғри талқинда ижтимоий тармоқларга тарқалишига сабабчи бўлган ходимга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу тадбирлар давомида ҳеч қандай тергов ёки бошқа процессуал ҳаракатлар, шу жумладан "тинтув" ҳаракатлари олиб борилмаган ва тадбир фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш каби мақсадларда амалга оширилган.

Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, "тинтув" ўз моҳияти ва амалга ошириш механизмига кўра бутунлай бошқа ҳуқуқий табиатга эга бўлган тергов ҳаракатидир.

Тинтув чоғида жиноят иши учун аҳамиятга молик нарсалар, буюмлар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар қидирилади ва олинади. Бунда, заруратга кўра, хонадондаги барча жойлар ва мулклар (шкаф ва беркитиш (сақлаш) мумкин бўлган бошқа жойлар) бирма-бир текширилиб, белгиланган баённома расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12-1-моддасига асосан, ОАВлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозим.

Шунга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан, ОАВларидан аҳоли ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Websayt| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
23.04.202516:07
108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

2 042 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

3 765
нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.

👉 @Advokat_Abdullayev
Адвокатлар палатаси бошқаруви муҳим бир ҳужжатни ҳам тасдиқлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 6-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги бир қатор масалалар билан бирга Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Этика” комиссияси томонидан қабул қилинган “Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид” мажбурий тушунтиришлар ҳам тасдиқланди.

Бунда қайси ҳолларда ахборотнинг тарқатилиши касб этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилди.

👉 @Advokat_Abdullayev
11.04.202515:16
Никоҳдан суд тартибида ажратишдаги ўзгариш

Амалдаги Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Кучга кирган Қонун билан ушбу модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилди:

"Суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди"
.

***

Маълумот ўрнида: Олий суд Пленумининг қарори талабига кўра, оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатлар тушунилади.

👉 @Advokat_Abdullayev
12.03.202515:29
Қарама-қарши қадриятлар

Джоэл Трачтмэн
Тафтс университетининг
халқаро ҳуқуқ профессори


"Ҳуқуқ ва давлат сиёсатида камдан-кам ҳолларда масалалар оддий ва бир қийматли бўлади. Аксинча, деярли барча масалаларда турли қадриятлар тўқнашади.

Ҳар бир қонун ёки шартномага ҳар хил мақсад ва қадриятлар сингдирилган. Масалан, кимдир жиноят қилган бўлса, унга жазони муқаррар қилиш – бир қадрият.

Бошқа томондан, жиноятда айбланаётган шахсга адолатли суд, ҳуқуқ ва процессуал кафолатлар бериш – яна бир қадрият.

Баъзан жазолашга бўлган интилиш билан адолатли суд талаблари зиддиятга киришиши мумкин. Масалан, қонунга хилоф равишда тўпланган далилларни инкор қилиш қоидаси қўлланади – бу далиллар ҳақиқатни аниқ тасдиқлашга хизмат қилиши мумкин бўлса ҳам, улар ишга қўшилмайди, чунки процессуал ҳуқуқ бузилган.

Суд назарида шу йўл билан келажакда ноқонуний далил тўплашни олдини олиш мумкин."

👉 @Advokat_Abdullayev
已删除16.03.202509:21
10.03.202511:06
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилардан ҳуқуқимизни муҳофаза қилинг!

Учқўрғон тумани маҳаллаларида ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари “тозалаш” тадбирлари доирасида фуқароларнинг уйига кириб, тинтув ўтказибди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 31-моддаси талабига кўра, фуқаролар уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга бўлиб, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

👉 @Advokat_Abdullayev
显示 1 - 24 139
登录以解锁更多功能。