Эшонимиз Андалусия ўлкасига мурид овлагани кетгандилар. Сафарларида тушум кўнгилдагидек бўлмадими ёки кимдир норизо қилдиму, Реал мағлубияти кайфиятига таъсир қилдиму, билмадим. Ишқилиб дуоибад қилдиларми дейман, андалусия, испан, португал, қисман фаранг ўлкаларида “блэкаут” бўлиб, ток йўқмиш. Йўллар светафорсиз тирбанд, аҳоли безовтамиш. Аэропорт иши тўхтағонмиш. Бу учоқ учмаса эшонимиз қондой ортга қайтадур, биз бу ерда хайронмиз.
Қисқаси, бугун “Футбол+” дастури йўқ. Қачон эшонимиз юртга қайтсалар, ўшанда сизлар билан дийдорлашамиз.
@Jamoliddin_Bobojonov