Nairaland Pulse | News

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Nairaland Pulse | News

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Инсайдер UA

Реальна Війна | Україна | Новини

Лачен пише

Nairaland Pulse | News

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Duolar va Zikrlar 🤲🏻
宗教
وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

关联群组

Duolar va Zikrlar 🤲🏻 chati
399
记录
11.05.202514:50
51.2K订阅者15.03.202523:59
3100引用指数27.02.202508:02
6K每帖平均覆盖率27.02.202508:02
6K广告帖子的平均覆盖率24.01.202523:59
117.05%ER19.09.202423:59
16.39%ERR

11.05.202514:10
#Дуо 🤲
Сеҳрни ботил қилувчи дуо
اللَّهُمَّ إِنَّكَ قَدْ أَقْدَرْتَ بَعْضَ خَلْقِكَ عَلَى السِّحْرِ وَالشَّرِّ،
وَلَكِنَّكَ احْتَفَظْتَ لِذَاتِكَ بِإِذْنِ الضُّرِّ،
فَأَعُوذُ بِمَا احْتَفَظْتَ بِهِ مِمَّا أَقْدَرْتَهُ عَلَيْهِ،
بِحَقِّ قَوْلِكَ: وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ.
📖Ўқилиши: «Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъдо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизаатика биизниздорри. Фааъузу бимаа иҳтафазта биҳи миммаа ақдартаҳу алайҳи биҳаққи қовлика вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ».
🔖 Маъноси: “Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман:”
وَمَا هُمۡ بِضَآرِّيۡنَ بِهٖ مِنۡ اَحَدٍ اِلَّا بِاِذۡنِ اللّٰهِؕ
"Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар"
(Бақара сураси, 102-оят).
©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг

15.05.202504:19
АЁЛ ВА ИСТИҒФОР.
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам-қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.

14.05.202511:24
Аллоҳ сендан нима истайди?
24 соат беради, 1 соатини намозга ажратишингни истайди;
12 ой беради, 1 ойини рўза тутишга ажратишингни истайди;
Молу дунё беради, 40 дан бирини закотга ажратишингни истайди.
Ва буларни Ўзига қайтарганинг учун сенга жуда кўплаб савоб беришини ваъда қилади.
Инсоф билан айт-чи, Аллоҳ биздан жуда кўп нарса истайдими?
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?
Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.
Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2003-йилги 3-сони.

04.05.202515:36
ОНАНИНГ ДУОСИ
Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:
– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди
Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.
– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.
🍃«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

16.05.202505:02
НАМОЗДАН СЎНГ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ФАЗИЛАТИ.
Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони карим тиловатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини бунга қизиқтирганлар. Қуръони карим соҳибини шафоат қилади. Шайтон васвасаларидан қўрғон бўлади. Унинг тиловати гуноҳларни ўчирадиган, савобларни кўпайтирадиган энг гўзал амалдир. Аммо кейинги вақтларда намозлардан кейин ўқиладиган Қуръон тиловатини бидъат дейдиган, уни эшитишдан юз ўгирадиган кишилар пайдо бўлмоқда. Тиловат ўқилиб турган ҳолатда одобсизлик билан чиқиб кетаётганлар бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қилинмаган экан, деган асоси йўқ гапларни айтиб, ўзларини оқлашга уринадилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари намоздан кейин тиловат қилиш қандай амал ва унга келтирилган ҳужжатлар, тиловатнинг одоблари қандай бўлиши керак, деган саволларга жавоб бериб ўтганлар.
Энг аввало фиқҳ ва ҳадис китобларида “Намоздан кейинги зикрлар” боби мавжуд бўлиб, уларда намоздан кейин зикр қилиш, Қуръони карим суралари ёки оятларининг тиловати буюрилгани маълум қилинади. Бу далиллар асосида намоздан кейин ўтириб зикрга ёки Қуръон тиловатига машғул бўлиш бидъат амал бўла олмаслигини тушунамиз. Бундан эса бидъат деган фикрга бориш гуноҳ экани маълум бўлади. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳони ҳар куни Қуръони карим ҳаққини адо этишга буюрганлар. Буни 200-250 оят ўқишни, ҳатто 100 оят ва “Ихлос” сурасини уч бора ўқиш билан адо этиш, деб тушунтирганлар. Қуръони каримдаги кўпгина суралар ва баъзи оятларнинг фазилати зикр қилинган. Ушбу тиловатнинг Қиёмат куни шафоат қилиши, савоблар кўпайтириб ёзилиши, ҳожатларнинг раво бўлиши, беморларга шифо бўлиши, дуоларнинг ижобат бўлиши, тетиклик ва ақлга мусаффолик бериши ва бошқа кўпгина фазилатлари баён қилинган. Шундай суралардан Ёсин, Фатҳ, Ар-Роҳман, Воқеа, Духон, Мулк, Набаъ, Каҳф ва бошқаларни санаш мумкин. Оятлардан “Ал-Курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Тавба сурасининг охирги икки ояти, Ҳашр сурасининг охирги уч ояти ва бошқалар бор.
Мўмин киши ҳар куни Қуръони карим ҳаққини адо этиш учун алоҳида вақт ажратиши керак. Аммо кўпинча имкон топилмайди. Ёки шунчаки бу вазифа борлиги ёддан кўтарилади. Ҳар қандай хасталикни даволовчи моҳир табиб каби уламоларимиз беш вақт намозда қуйидаги сураларнинг тиловатини тавсия қиладилар: Бомдоддан кейин Ёсин сураси – 83 оят, Пешиндан кейин Ар-Роҳман сураси – 78 оят ёки Фатҳ сураси – 29 оят, Асрда Набаъ (Амма) сураси – 40 оят, Шомдан сўнг Воқеа сураси – 96 оят, Хуфтондан сўнг Мулк сураси – 30 оят. Жами 350 оят атрофида ҳар куни ўқилади. Демак, мўминлар намоздан сўнг ушбу сураларнинг тиловати сабабли Қуръони каримнинг ҳар кунлик ҳаққини адо этиш билан бирга мазкур сураларнинг фазилатларидан ҳам баҳраманд бўладилар.

16.05.202502:14
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾
Мискинларнинг Ҳажи, ҳажжул масокин,
Берсин қай жумъада Ҳаж зиёратин,
Қўли тавоф этсин, кўнгли яйрасин,
Саййидул айёми муборак бўлсин!
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу жума муборак албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...
Ҳамма нарса ўз вақтига тутқундир...
Замони билан вақти келади.
Дуолар жой-жойини топади. Тоғ билан тоғ, инсон билан инсон топишади...
Баъзан сўраганингиз берилади. Баъзан эса ундан-да хайрлиси амалга ошади...
Фақатгина дуо этинг... "Хайрлиси бўлсин", денг...
Эрта тонгдан фажр намозини адо этиб, Меҳрибон Мавлосидан барча нарсанинг энг хайрлисини сўраётган азиз қадрдонларим...
Мусо алайҳиссаломнинг бир дуолари бор: "Роббим, менга нима яхшилик туширсанг, шунга муҳтожман!
Биз ҳам янги кунни шундай деб бошладик, Аллоҳ нима хайр берса, биз шунга муҳтожмиз!
Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...
Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...🤲

04.05.202510:54
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا بِالْقُرْآنِ، وَاجْعَلْهُ لَنَا إِمَامًا، وَنُورًا، وَهُدًى، وَرَحْمَةً، وَشِفَاءً
اللَّهُمَّ عَلِّمْنَا مِنْهُ مَا جَهِلْنَا، وَذَكِّرْنَا مِنْهُ مَا نُسِّينَا، وَارْزُقْنَا تِلَاوَتَهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ لِرِضَاكَ
«Аллоҳуммарҳамнаа бил Қуръан, важъалҳу ланаа имаамаа, ва нууроо, ва ҳудаа, ва роҳматав вашифаа».
«Аллоҳумма ъаллимнаа минҳу маа жаҳилнаа, вазаккирнаа минҳу маа нуссийнаа, варзуқнаа тилааватаҳу аанаал-лайли ва атроофан-наҳаари лиридоок».
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!»
«Аллоҳим! Қуръондан билмаганимизни ўргат, ундан унутганларимизни ёдимизга сол ва кечаю кундуз ризолигинг учун уни тиловат қилишни насиб эт».

16.05.202510:49
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي
Дуонинг маъноси:
«Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин».
БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!
©️buxoriy uz

10.05.202502:14
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенга бирор нарсани ўзим билган ҳолда шерик қилишдан асрашингни сўрайман. Сенга ўзим билмаган ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен ғойибларни билувчи Зотсан».
Бақара сурасининг нима фазилати бор?
– Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади...

26.04.202510:57
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.
Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.
Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.
Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.
Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

13.05.202510:49
«ИССИҚ-СОВУҚ» қандай қайтарай?
«Бахт сири» Одинахон Муҳаммад Содиқ билан
Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди
Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.
Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади.
Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган Aллоҳнинг сўзларини ўқийдилар.
Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар.
Улар Aллоҳнинг: “ Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар.
Улар ғам чекмайдилар.
Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар.
Aгар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар : “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.
Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани!
Ва сени топганлар нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани!
Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар.
Қуръон ўқувчилар агар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?”(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.
Aгар улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.
Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.
Муҳаммад Ротиб ал-Нобулсий
Флюра Умурзоқова таржимаси.

26.04.202514:49
Тил билан зикр қилиш ҳамдала (Алҳамдулиллааҳи!), тасбеҳ (Субҳааналлоҳи!) ва такбир (Аллоҳу акбар!) калималари билан бўлади.
Дил билан зикр қилиш Аллоҳнинг зоти ва сифатларига далолат қиладиган ва у яратган нарсалардаги сир-асрорлар ҳақида тафаккур юритиш билан бўлади.
Аъзолар билан зикр қилиш - аъзоларни тоат-ибодатлар билан банд қилиш ва уларни Аллоҳ қайтарган ишлардан тийиш билан бўлади.
АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ
Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
- Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
- Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
- Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
- Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
- Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
- Буни болаларинга сарфлагин, - деди.
“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.

13.05.202502:14
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُم مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لا شَرِيكَ لَكَ فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир».
ЖАННАТ ҚАНДАЙ МАСКАН?
1. Жаннатнинг энини осмону ер кенглиги билан қиёслаш мумкин;
2. Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди;
3. Жаннатда чарчаш, зерикиш, сиқилиш, ғам-андуҳ бўлмайди;
4. Жаннатда бурун қоқиш, ҳожат чиқариш, терлаш, ҳидланиш бўлмайди;
5. Жаннатда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар мавжуд;
6. Жаннатда олтин қасрлар, кумуш тахтлар, биллур қадаҳлар, олмос тақинчоқлар мавжуд;
7. Жаннатда инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар муҳайё:
8. Жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар мавжуд;
9. Жаннатда муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади;
10. Жаннатда ҳар лаҳза ҳиди анқиб турадиган хушбўйлик бор;
11. Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя бисёр;
12. Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади;
13. Жаннат аҳли нимани истаса, кўз очиб юмгунча истаги шаксиз рўёбга чиқади;
14. Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, анвойи чечакларга бурканган чаманзорлар, лолаю қизғалдоқ ифори димоқни қитиқлайдиган қиру адирлар мавжуд;
15. Жаннатда ҳар бир киши учун ҳури ийнлар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган;
16. Жаннатда Ҳавзи Кавсар бор;
17. Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади;
18. Жаннатда Пайғамбаримиз бошлиқ пайғамбарлар бор;
19. Жаннатда барча умматнинг солиҳ, тақводор, обид, зоҳид бандалари бор;
20. Жаннат аҳлига Аллоҳ таоло дийдорини кўрсатади.

05.05.202510:49
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا مِنْ أَهْلِ الْقُرْآنِ الَّذِينَ هُمْ أَهْلُكَ وَخَاصَّتُكَ
اللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ شَفِيعَنَا، وَحُجَّةً لَنَا لَا حُجَّةً عَلَيْنَا
«Аллоҳумма ижъалнаа мин аҳлил Қуръан. аллазийна ҳум аҳлука ва хооссотука».
«Аллоҳумма ижъалил Қуръана шафийъанаа, ва ҳужжатал ланаа лаа ҳужжатан ъалайнаа».
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни Ўз аҳлинг ва хосларинг бўлмиш Қуръон аҳлидан қилгин».
«Аллоҳим! Қуръонни шафоатчимиз эт ва уни бизнинг фойдамизга ҳужжат қил, зараримизга эмас».
Фарзандингизга ташаккур айтишни ўргатинг
Тахминан 1997 йил эди. Каминаи ожиз Париждан Нью-Йорк шаҳри томон йўл олдим. Самолётда мен учун ажратилган ўриндиққа бориб ўтирган эдимки, бир фаранг аёл ўзининг тахминан 3-4 ёшли қизчаси билан менинг ёнимдаги ўриндиқдан жой олди. Менинг одатим шуки, парвоз давомида ҳар доим бирор китоб мутолааси билан банд бўламан. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Китоб мутолаасидан мени тайёрада таом тарқатиш эълони чалғитди. Мен улардан узр сўраб, таом емаслигимни билдирдим, чунки Париж тайёрасидаги таомларнинг ҳолати каминага маълум эмас эди. Одатда, парвоз давомида мен ўзим билан олган таомларни тановвул қиламан. Агар йўл учун таом олмаган бўлсам, манзилгача сабр қиламан. Ёнимдаги аёл ўзи ва қизи учун таом буюртирди. Қизалоқ менинг ўриндиғимга яқин бўлгани учун унинг ҳаракатларини беихтиёр кузатар эдим. Шу онда бир воқеа юз бердики, камина бундан жуда қаттиқ таъсирландим. Она ҳар гал қизига қошиқда овқат берганида унга «Say thank you» («Раҳмат дегин») деб уқтирар эди. Қизалоқ ҳар луқмадан сўнг эринмасдан онасига «Thank you» (ташаккур, раҳмат) дер эди. Камина қизалоқнинг овқатланиш вақтида онасига 36 марта ташаккур айтганини санадим. Лекин шуни билдимки, она бировнинг яхшилиги эвазига ташаккур айтишни қизининг томоғига овқат билан бирга киритди, энди бу қизалоқ бу одатни ҳеч қачон тарк қилмайди. У бутун умр шукр қилгувчи бўлиб ҳаёт кечиради. Аслида бу одат, бу амал мусулмонларнинг одати эди, мусулмон оналарнинг фарзандига ўргатадиган суннат амал эди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

登录以解锁更多功能。