Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси Д.Зиятов ва Учтепа туман бўлими давлат ижрочиси Д.Йўлдошевлар билан ижро ҳужжатларига асосан солиқ қарздорликларни ундириш ва бу борада олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари ва ҳамкорликдаги чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган суҳбат тафсилоти.
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан Янги Наманган туманида йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 184,5 млрд. сўмлик 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 2,5 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 8,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 4 та ижро иши бўйича жами 1,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 462 нафар фуқаролар фойдасига 3,3 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 488 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 2,9 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 17 800 та 137,7 млрд. сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 51 550 та жами 1,5 трлн. сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Яна бир ота алимент пули ўрнига фарзандларига 6 хонали уй совға қилди
Ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Янгибозор тумани, “Халқобод” МФЙда жойлашган умумий ер майдони 600 кв.метр бўлган 6 хонали уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 149 та жами 3,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 785 млн. сўмлик 23 та ижро ҳужжати тамомланган. Шунингдек, ишга тиклаш билан боғлиқ 48 та ижро ҳужжатларидан 16 таси амалда тамомланиб, фуқаролар ўз ишига қайта тикланган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, фуқаро С.Эроновни Қашқадарё вилояти Муборак тумани "Янгиобод” МФЙ раиси лавозимига ишга тикланди.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан, фуқаро Д.Хидировга қарздор Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳисобидан жами 94,9 млн. сўм миқдорида иш ҳақи пуллари ундириб берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна бир бор масъулият ва қатъий вазифалар ўрнатилди.
Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.
Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан Янги Наманган туманида йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 184,5 млрд. сўмлик 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 2,5 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 8,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 4 та ижро иши бўйича жами 1,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 462 нафар фуқаролар фойдасига 3,3 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 488 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 2,9 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 17 800 та 137,7 млрд. сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 51 550 та жами 1,5 трлн. сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Алимент тўловчи фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Шуманай туманида алимент тўловчи фуқароларга иш масаласини ҳал этиш ҳамда ёшларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси ҳақидаги тайёрланган лавҳа.