🤍Дунё экинзордир.
Хосилни жамлайдиган жой
эмас. Унга хосили сени хурсанд киладиган нарсаларни эк. Ёдингда турсин, инсон қалби билан инсон, чўнтаги билан эмас. Ўзингдан яхши инсонлар билан овун.
🤍Агар сени ёлғончи дейишса, олдинроқ Нух алайхиссаломни ёлғончи деганларини эсла.
Агар сенга осий булишса, олдинрок Мусо алайхиссаломга осий бўлганларини эсла. Агар сенга зулм қилишса, олдинроқ Юсуф алайхиссаломга зулм қилганларини эсла. Агар фақир булсанг, Ийсо алайхиссалом ҳам фақир бўлганларини эсла. Агар ноқобил фарзандинг бўлса, Нух алайхиссаломнинг ҳам ноқобил фарзандлари борлигини эсла. Агар сенда фожир ота булса, Иброхим алайхиссаломнинг ҳам фожир оталари бўлганини эсла. Агар сенда итоатсиз хотин булса, олдинроқ Лут алайхиссаломда ҳам итоатсиз хотин булганини эсла. Агар сенда золим амаки булса, набиййимиз Муҳаммад 🩷да ҳам золим амаки бўлганини эсла.
🤍Киёмат куни барча инсон ёлғиз ўзи келади. Ана шу кунда сен билан Аллох ўртасига бировнинг киришига йул куйма!