Хорижликларга ерларни ижарага беришда эҳтиёткорлик лозим эди. Мени ўйлантирадиган масала, қишлоқ хўжалигида қўлланадиган кимёвий воситалар!
Ижарага олувчиларнинг юртида бу турдаги препаратларнинг деярли ҳаммаси ишлаб чиқарилади. Қолаверса, ўта арзон. Гарчи уларнинг орасида тақиқланганлари кўп бўлсада, ўзларида ҳамон қўлланади. Бу кимёвий воситалар турли касалликлар, хусусан, саратонни чақиришда асосий манба ҳисобланади.
2015 йилнинг ўзида Хитойда саратонга чалинган 4.3 млн киши аниқланади, улардан 730 000 дан ортиғи ўпка саратони. Бунга сабаб қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида нитратлар ва пестицидларнинг меъёрдан кўп экани кўрсатилади.
Айрим агрозаҳарлар, жумладан, карбофуран (форадан), паракват, метомил... каби заҳарлар Хитойда тақиқланган бўлсада улардан ҳозиргача қўлланилади. Масалан, паракват кичик дозаларда ҳам одамни ўлдириши айтилади, карбофуран ҳам ўта хавфли восита ҳисобланади.
Танқид қилмоқчи эмасман, олим сифатида қуйидагиларни таклиф қилмоқчиман, холос:
1. Хорижликлар қўллаётган кимёвий воситалар лаборатория таҳлилларидан (HPLC, GC-MS, LC-MS) ўтказилиши лозим.
2. Тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркиби таҳлил қилиниши керак.
3. Тупроқ ва сув манбаларининг заҳарлаганлик учун жавобгарлик белгиланиши...
Албатта, бу менинг таклифларим. Қабул қилинадими, йўқми, қарор чиқарувчиларга ҳавола.
P.S. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат берилган кимёвий воситалар рўйхати мавжуд, лекин бу талабга ҳорижликлар амал қиладими, йўқми, буни ҳам билмайман.
©️Бахтиёр Абдуғафур