07.05.202515:25
АҚШ муҳожирларни ҳарбий самолёт билан Ливияга депортация қилмоқчи
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти шу ҳафтада муҳожирларни Ливияга депортация қилишни бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда уч нафар америкалик расмийга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу қарор АҚШнинг илгари Триполини маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабатда айблаганига қарамай қабул қилинмоқда.
Икки нафар расмий АҚШ ҳарбийлари муҳожирларни Шимолий Африка давлатига бугун, 7 май куниёқ етказиши мумкинлигини айтган. Бироқ улар режаларда ўзгаришлар бўлиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаган.
Пентагон бу борадаги саволларни Оқ уйга йўналтирган. Оқ уй ва АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги эса сўровларга жавоб бермаган.
“Биз бошқа ҳукуматлар билан олиб борилаётган дипломатик алоқалар тафсилотларини муҳокама қилмаймиз”, деди АҚШ Давлат департаменти вакили.
Депортация қилинадиган шахслар сони ва уларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Ўзбекистонга Тошкент Қўшма Штатлардан депортация қилинган муҳожирларни қабул қилиши учун унга бир қатор махсус имтиёзларни таклиф қилганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202513:25
Мирзиёев эртага Москвага боради
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишини маълум қилганди. Парадда Хитой Раиси Си Цзиньпин, Венесуэла Президенти Николас Мадуро, Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг етакчиси – Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202511:00
Истеъфо сўраган Рамзан Қодиров Путин билан учрашади
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Бугун, 7 май куни Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашади. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, Чеченистон раҳбари, Владимир Путиннинг кенгайтирилган делегациялар таркибида бўлиб ўтадиган баъзи халқаро учрашувларида ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.
“Президент ҳудудлар билан ишлашда давом этмоқда”, дея қўшимча қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетиш учун рухсат сўраган эди. Журналистлар билан суҳбат чоғида Қодиров тез орада истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга шундай нияти борлигини билдирган. https://qalampir.uz/news/ramzan-k-odirov-iste-fo-suradi-118556
Кейинчалик у ўз лавозими тўғрисида якуний қарорни фақат Россия Президенти Владимир Путин қабул қилишини таъкидлади.
“Мен пиёда аскарман ва қўмондонман. Буюртма бор-мен бажараман”, дея ўз ижтимоий тармоқларида ёзиб қолдирган Қодиров.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202508:50
“Синдур” операциясидан сўнг Ҳиндистон чегарадаги нефть заводларида хавфсизликни кучайтирди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ҳиндистон Покистон билан чегарадош Гужарат, Панжоб ва Ражастан ғарбий штатларидаги нефтни қайта ишлаш заводларида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси хабар берди.
Хусусан, бу мониторингни кенгайтириш, камуфляж ва ҳаво мудофаасини фаоллаштиришни ўз ичига олади.
“Барча хавфсизлик протоколлари фаол. Хавфсизлик хизматлари ҳам, нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ҳам душман томонларнинг ҳар қандай уринишларини бартараф этишга тайёр. Барча ҳаво мудофаа тизимлари максимал шай ҳолатга келтирилди”, деган исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган юқори мартабали амалдор.
Қайд этилишича, кенгайтирилган хавфсизлик чоралари Ҳиндистоннинг умумий қайта ишлаш қувватининг 38% дан ортиғини ташкил этувчи нефтни қайта ишлаш заводларига тааллуқлидир. Рўйхатга Reliance Industries Ltd компаниясининг Жамнагар нефтни қайта ишлаш заводи, Гужаратдаги Nayara'нинг Вадинар нефтни қайта ишлаш заводи, HPCL Mittal Ltd'нинг Панжобдаги Батҳинда нефтни қайта ишлаш заводи ва Vedanta Ltd'нинг Ражастандаги Бармер нефть конлари киради.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 майга ўтар кечаси тунда Ҳиндистон Покистонга ракета зарбаси йўллаганди. Исломобод буни уруш ҳаракати деб атаб, жавоб зарбалари берди. Можаронинг кескинлашувига БМТ, АҚШ, Хитой, Қирғизистон ва Исроил муносабат билдирди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви
22 апрель куни Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида қуролланган шахслар сайёҳлар гуруҳига ўқ узди. Оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Воқеа содир бўлган Паҳалгам шаҳри машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. У Ҳиндистон ва Покистон даъво қилаётган баҳсли ҳудудда жойлашган.
Ҳиндистон ҳукумати Кашмирдаги терактдан кейин ўтказилган фавқулодда йиғилишда Покистонга нисбатан кенг кўламли дипломатик ва виза блокадаси жорий этишга қарор қилди. Йиғилиш якунида Ҳиндистон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси бўйича сув битимини тўхтатишга қарор қилди. Бундан ташқари, Покистон билан ягона расмий қуруқликдаги чегара пункти – Аттари ёпилди. Покистон фуқароларига визасиз кириш дастури тўхтатилди ва икки давлатдаги дипломатик ходимлар сони қисқартирилди.
Шундан сўнг Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг сув оқимини тўхтатиш ёки буриб юборишга уриниши ҳаракатини “уруш ҳаракати” сифатида баҳолашини билдирди.
Кейинчалик Покистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ҳиндистонга қарши урушга тайёрлигини билдириб, бир қатор баёнотлар ва видеолар эълон қилди
30 апрель куни Покистон Ахборот вазири ижтимоий тармоқдаги баёнотида Ҳиндистон уларни 24-36 соат ичида ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида ишончли разведка маълумотлари борлигини айтди. Ҳиндистон бу баёнотга изоҳ бермади. Шу билан бирга, ОАВ Покистон Ҳиндистон билан чегарада 6 бор ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини хабар қилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!

07.05.202506:00
🚞 Тошкент-Хўжакент йўналишидаги поездларга энди онлайн чипта олиш мумкин.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202505:25
Интер-Барселона баҳси ЕЧЛ рекордини такрорлади
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
2024/2025 йилги Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) ярим финали доирасидаги Миланнинг “Интер” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари ўртасидаги қарама-қаршилик голлар нисбати бўйича ушбу босқичдаги асосий еврокубок турнирининг барча вақтлардаги рекордни такрорлади. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.
Икки учрашувда (3:3, 4:3) жамоалар 13 та гол урди. Бу Чемпионлар лигаси ярим финали тарихидаги энг яхши натижадир. 2017/2018 йилги мавсум ўйинларида ушбу босқичдаги битта қарама-қаршиликнинг иккита ўйинида бир хил миқдордаги гол киритилган. Ўшанда Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Рома”ни умумий 7:6 (5:2, 2:4) ҳисобида мағлуб этган.
“Интер” жорий мавсумда ПСЖ-“Арсенал” қарама қаршлиги ғолиби билан ЕЧЛ финалида ўйнайди. Ҳал қилувчи ўйин 1 июнь куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202515:00
Энди Ҳиндистон Покистонга сув бермайди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ҳинд дарёси Покистонга сув етказиб беришни тўхтатгани бўйича қарор бекор қилинмаслиги ва Ҳиндистоннинг суви мамлакатнинг ўзига ҳам кераклигини айтди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 7 май куни мамлакатдаги тадбирлардан бирига сўзга чиққан Бош вазир Моди сув ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
“Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида сув ҳақида кўплаб муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Олдин Ҳиндистоннинг ҳуқуқи бўлган сув ҳам мамлакатдан чиқиб кетаётган эди. Энди Ҳиндистоннинг суви Ҳиндистоннинг фойдаси учун оқади, Ҳиндистоннинг фойдаси учун сақланади ва Ҳиндистоннинг тараққиёти учун ишлатилади”, деган Бош вазир.
Маълумот учун, “Ҳинд дарёси сувлари тўғрисида”ги шартнома Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1960 йил Қарочи шаҳрида Жаҳон банки воситачилигида имзоланган. У Ҳимолой тоғларидан бошланиб, баҳсли Кашмир ҳудудидан оқиб ўтувчи Ҳинд ҳавзасининг олти дарёси сувларининг тақсимланишини тартибга солади.
Шартномага мувофиқ, Покистон учта ғарбий дарё – Ҳинд, Желум ва Ченаб устидан назоратни қўлга киритади.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви
22 апрель куни Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида қуролланган шахслар сайёҳлар гуруҳига ўқ узди. Оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Воқеа содир бўлган Паҳалгам шаҳри машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. У Ҳиндистон ва Покистон даъво қилаётган баҳсли ҳудудда жойлашган.
Ҳиндистон ҳукумати Кашмирдаги терактдан кейин ўтказилган фавқулодда йиғилишда Покистонга нисбатан кенг кўламли дипломатик ва виза блокадаси жорий этишга қарор қилди. Йиғилиш якунида Ҳиндистон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси бўйича сув битимини тўхтатишга қарор қилди. Бундан ташқари, Покистон билан ягона расмий қуруқликдаги чегара пункти – Аттари ёпилди. Покистон фуқароларига визасиз кириш дастури тўхтатилди ва икки давлатдаги дипломатик ходимлар сони қисқартирилди.
Шундан сўнг Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг сув оқимини тўхтатиш ёки буриб юборишга уриниши ҳаракатини “уруш ҳаракати” сифатида баҳолашини билдирди.
Кейинчалик Покистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ҳиндистонга қарши урушга тайёрлигини билдириб, бир қатор баёнотлар ва видеолар эълон қилди
30 апрель куни Покистон Ахборот вазири ижтимоий тармоқдаги баёнотида Ҳиндистон уларни 24-36 соат ичида ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида ишончли разведка маълумотлари борлигини айтди. Ҳиндистон бу баёнотга изоҳ бермади. Шу билан бирга, ОАВ Покистон Ҳиндистон билан чегарада 6 бор ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини хабар қилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202512:50
Мирзиёев Германиянинг янги канцлерини табриклади
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Германия Шольц билан видолашди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида канцлер раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.
"Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман", дейилади Президент мактубида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 май куни Бундестаг овоз беришнинг иккинчи босқичида Христиан-демократик иттифоқ раҳбари Фридрих Мерцни Германия канцлери этиб сайлаганди. Мерц сайланиши учун 316 овоз керак эди, у биринчи босқичда 310 та овоз, иккинчи босқичда эса 325 овоз олди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202510:50
Тошкентда қизилга тўхтамаган ҳайдовчи 12 ёшли болани уриб кетди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti машинаси 12 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 21 ёшли ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб кетган. Воқеа оқибатида бола шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси пиёдани уриб юборганди ва у шифохонада вафот этганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202507:25
Озарбайжонда бир иш доирасида 11 журналист ҳибсга олинди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Дунёда ОАВ эркинлиги бўғилмоқда. Ўзбекистонда аҳвол қандай?
Бугун, 7 май куни тун ярмида Озарбайжонда таниқли мустақил журналист Улвия Али (Ҳусенова)нинг уйи тинтув қилиниб, сўнгра ҳибсга олинган. У “Meydan TV” иши бўйича ҳибсга олинган 11-журналистга айланди. Бу ҳақда озарбайжонлик фаол Гулнора Меҳдиевага таяниб, 2013 йилда Германияда ташкил этилган Meydan TV хабар берди.
“Уй буткул тартибсиз ҳолатда эди. Пианино ости, тортмалар, шкаф токчалари эшиклари синдирилган. Уйдан нимани олиб кетишганини ёки нимани топишганини ҳали билмаймиз”, деган Гулнора Меҳдиева.
Қайд этилишича, январь ойида Улвия “Meydan TV” иши доирасида сўроқ қилинган ва унга мамлакатни тарк этиш тақиқланган. 2024 йил 6 декабрь куни Бакуда Meydan TV билан боғлиқ ҳолда Айнур Элгунеш, Айтаж Тапдиғ, Хаёла Ағаева, Айсел Умудова, Натиғ Жавадли ва фриланс журналист Рамин Деко (Жаброилзаде), Meydan TV ходимлари билан бир қаторда, ўша куни фуқаролик жамияти аъзоси Улви Тоҳиров, жорий йилнинг февраль ойида “arqument.az” сайтининг бош муҳаррири Шамшод Ағаев, шунингдек, Нурлан Либре, Фатима Мовламли ҳам ҳибсга олинган. Уларга олдиндан тил бириктириб, хорижий валютани контрабанда йўли билан олиб кирганлик айби қўйилган. Улвия Али “Meydan TV иши” бўйича ҳозиргача ҳибсга олинган 11-журналист бўлди.
Ҳибсга олинган журналистларнинг уйида тинтув ўтказилиб, телефонлари, компьютерлари ва бошқа шахсий буюмлари олиб кетилган. Ҳибсга олинган журналистлар ўзларини айбсиз деб билади ва Meydan TV ходимлари танқидий фаолияти учун жазоланаётганини таъкидлайди.
Айни пайтда шунга ўхшаш айбловлар билан 30 га яқин журналист ва жамоат фаоли ҳибсда экани айтилади. Улар айбловни инкор этиб, ҳибсни ўзларининг касбий фаолияти билан боғлашмоқда. Ҳукумат вакиллари эса мамлакатда сиёсий сабабларга кўра ҳибслар йўқлигини айтмоқда. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб давлатлари расмийлари ҳукуматни айбсиз ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Озарбайжон журналистлар ва сиёсий фаолларнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Европа Иттифоқининг асоссиз айбловларини кескин рад этган эди, ўшанда ЕИ Озарбайжонни қамоққа олинганларни озод қилишга ҳамда мустақил журналистика ва сўз эркинлиги учун тўсиқсиз майдон яратишга чақирганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202506:00
“Бу шармандалик”: Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тўқнашувга дунё қандай муносабат билдирди?
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Бугун, 7 майга ўтар кечаси тунда Ҳиндистон Покистонга ракета зарбаси йўллади. Исломобод буни уруш ҳаракати деб атаб, жавоб зарбалари берди. Можаронинг кескинлашувига БМТ, АҚШ, Хитой, Қирғизистон ва Исроил муносабат билдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш баёнотида икки давлат қуролли кучларини босиқликка чақирди.
“Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувга йўл қўя олмайди”, деди у.
NBC News хабарига кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вазиятдан хабардор эканини билдирган. Давлат котиби Марко Рубио икки давлатдаги ҳамкасблари билан суҳбатлашган.
“У Ҳиндистон ва Покистон етакчилари ўртасидаги алоқа каналини тиклашга чақирмоқда. Бу вазиятни юмшатиш ва яна кучайишининг олдини олиш учун зарур”, деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Брайан Хью...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202505:00
Украина Москвага оммавий дрон ҳужуми уюштирди. Ўзбекистон учоқлари эса йўналишини ўзгартирди (видео)
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Кеча, 6 май куни Россия пойтахти Москва шаҳри Украина томонидан оммавий дрон ҳужумига учради. Оқибатда шаҳар аэропортлари самолётлар учун ёпилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, РБК хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 6 май оқшомида Россия ҳудуди устида жами 57 та украин дрони йўқ қилинган. Улардан 31 таси Брянск вилояти, 14 таси Курск вилояти, еттитаси эса Орлов вилояти устида уриб туширилган.
Москва вилояти ҳудудида тахминан соат 1:00 дан 2:00 гача бўлган вақт оралиғида 20 га яқин украин дрони йўқ қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса, соат 17:38 да яна икки дрон, 18:42 да эса яна бир дрон уриб туширилган.
“Бугун кун давомида Мудофаа вазирлиги кучлари душман дронлари ҳужумини қайтармоқда. Ҳозирда Москва томон учаётган яна икки дрон йўқ қилинди”, деб ёзди Москва мэри Сергей Собянин.
Кейинроқ, 22:52 да, у яна учта дрон уриб туширилганини билдирди.
6 май тонгидан бошлаб Россиянинг турли ҳудудларида аэропортлар вақтинча ёпилди. Росавиация Самара, Калуга, Нижний Новгород, Қозон, Тамбов, Ярославл шаҳарларидаги аэропортларда хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозлар тўхтатилганини билдирди. Москва атрофидаги Жуковский, Внуково ва Домодедово аэропортлари ҳам вақтинча ёпилди. Соат 21:19 да Жуковский аэропорти, 22:03 да эса Сочи аэропортида ҳам чекловлар қайта жорий этилди.
Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан қуйидаги Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларига йўналтирилди:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинанинг турли ҳудудларини ўққа тутиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлиб, яна 13 киши яраланганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202514:50
Мен Путинга қаршилик кўрсата олардим – Байден
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Олдинги АҚШ маъмурияти Украинага керак бўлган барча ёрдамларни кўрсатди ва агар Россия етакчиси Владимир Путин яна ҳаракат қилса, Оқ уй янада тажовузкорроқ жавоб бера олар эди. Бу ҳақда АҚШ собиқ президенти Жо Байден январь ойида Оқ уйни тарк этганидан кейин BBC’га берган илк интервьюсида сўз очди.
Ўз интервьюси давомида собиқ президент амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампнинг АҚШни Панама каналини қайтариб олиш, Гренландияни қўлга киритиш ва Канадани 51-штатга айлантириш ҳақидаги чақириқларини қоралаган.
“Бу ерда нима бўляпти ўзи? Қайси президент шундай гапиради? Биз бундай эмасмиз. Биз мусодара ҳақида эмас, эркинлик, демократия, имконият ҳақида гапиряпмиз”, деган Байден.
Украина масаласида Байден Киевга Россиянинг кенг кўламли босқинига қаршилик кўрсатишдан кўра, урушда ғалаба қозониши учун етарлича ёрдам берганми ёки йўқми, деган саволга ҳам жавоб берган.
“Биз уларга мустақилликни таъминлаш учун зарур бўлган ҳамма нарсани бердик ва агар Путин яна ҳаракат қилса, янада тажовузкорроқ жавоб беришга тайёр эдик”, деган собиқ президент.
Байден, шунингдек, Трамп маъмуриятининг Киев жанговар ҳаракатларга чек қўядиган тинчлик битимини таъминлаш учун баъзи ҳудудлардан воз кечиш режасини ҳам қоралаган.
Шунингдек, у “Европа Американинг ишончлилиги ва Америка етакчилигига бўлган ишончини йўқотишидан хавотир билдирган”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни АҚШ собиқ президенти Жо Байден лавозимини тарк этганидан бери илк бор омма олдида нутқ сўзлаб, амалдаги Президент Дональд Трампни кескин танқид қилган эди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202512:25
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адҳам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоиз, ушбу агентлик 5 май куни қабул қилинган “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ ташкил этилади. Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.
Бунда:
2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш 2 босқичда амалга оширилади:
Бунда:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори ва Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори тайинланганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202509:50
Футбол олами Россияни халқаро майдонга қайтишини хоҳлайди – Инфантино
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашувдан сўнг Россиянинг халқаро футбол майдонига тезроқ қайтишига умид билдирди.
“Бутун футбол олами Россиянинг қайтишини истайди. Бу россиялик ёш футболчиларга халқаро майдонда ўйнаш имконини беради. Мен барча мамлакатлар FIFA'нинг бир қисми бўлишини ва рақобатлашишини орзу қиламан”, дейди Инфантино.
Учрашувда Трамп Россиянинг ЖЧ-2026'да иштирок этмаслиги ҳақида билмаганини тан олди. АҚШ Президенти Россиянинг халқаро футболга қайтиши Украина билан тинчлик алоқалари ўрнатилишига яхши туртки бўлишини таъкидлади.
FIFA ва UEFA'нинг 2022 йил февралдаги қарори билан Россия халқаро турнирлардан четлаштирилган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202506:50
Самарқанддаги боғчада “завхоз” тарбиячига пичоқ билан таҳдид қилди (видео)
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 39-давлат мактабгача таълим ташкилотида хўжалик мудири ходимларга пичоқ билан таҳдид қилгани айтилган видео тарқлади. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу видеодаги ҳолат 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган. Хўжалик мудири ҳамда тарбиячи ўртасида ўзаро тортушув оқибатида жанжал келиб чиққан. Воқеа оқибатида жароҳат олган ва жабрланганлар бўлмаган.
Ушбу жанжалдан сўнг 39-ДМТТ хўжалик мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 39-ДМТТ директори ҳамда тарбиячига нисбатан қонун доирасида жазо чоралари қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан четлатилган эди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202505:50
Европада фақат битта жамоа требл қилиш имконини сақлаб турибди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Испаниянинг “Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 2024/2025 йилги мавсум плей-офф ярим финали доирасидаги жавоб ўйинида Миланнинг “Интер” клубига имкониятни бой берди. Учрашув қўшимча бўлимлардан сўнг 4:3 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, каталонияликлар мавсум якунида требл қилиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Чемпионлар лигаси, ўз мамлакати кубоги ва ички чемпионатда ғалаба қозониш учун курашаётган ягона жамоа бу Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубидир. Франция Суперкубогидаги ғалабани инобатга олсак, парижликлар мавсум якунига қадар тўртта совринни қўлга киритишлари мумкин.
“Интер” ҳам требл қилиш имкониятини сақлаб келаётганди, бироқ Италия кубоги ярим финалида Милан дербисида мағлуб бўлди. “Нерадзуррилар” ҳам мавсум давомида Италия Суперкубогини қўлга кирита олмадилар, финалда ўша “Милан”га мағлуб бўлди.
Қолаверса, Чемпионлар лигасидан чиқариб юборилганига қарамай, “Барселона” “ички требл” қайд этиши мумкин. Флик шогирдлари Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, мусобақа якунланишига тўрт тур қолганида Ла Лига турнир жадвалида “Реал”дан 4 очко олдинда бормоқда.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!

07.05.202504:50
Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди. Исломободнинг жавоби қандай бўлади? (видео)
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Бугун, 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон армияси Покистондаги “террорчилик” инфратузилмасига қарши қаратилган “Синдур” операциясини эълон қилиб, ярим тундан кейин мамлакатнинг Музаффаробод шаҳри атрофига ракета зарбаларини йўллади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистондаги 9 та нишонга жами 9 та ракета зарбаси берилганини маълум қилди. Нью-Деҳли нишонлар Покистон ҳарбий объектлари эмаслигини алоҳида таъкидлади.
“Покистоннинг ҳеч бир ҳарбий объектига ҳужум қилинмади. Ҳиндистон мақсад ва усулларни танлашда анча вазминлик кўрсатди”, дейилган Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг хабарида.
Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон мамлакат ҳудудига ракета зарбалари йўллаганини тасдиқлади. Ўз навбатида, Покистон жавоб чоралари кўрилишини таъкидлади.
“Ani” агентлиги маълумотларига кўра...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202514:00
Қозоғистонда Тўқаев бошчилигида ҳарбий парад бўлиб ўтди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Бугун, 7 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, шунингдек, 7 май – “Ватан ҳимоячилари” куни шарафига Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу парад мамлакатда 2017 йилдан бери биринчи марта бўлиб ўтган.
Тадбир Мустақиллик майдонида минглаб томошабинлар, жумладан, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев бошчилигидаги республика раҳбарияти, хорижий меҳмонлар, шунингдек, фахрийлар ва фронт орти меҳнаткашлари иштирокида бўлиб ўтган.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, парадда тўрт мингдан ортиқ киши, 200 дан ортиқ махсус ва жанговар техника ҳамда турли русумдаги 66 та учиш аппарати иштирок этган.
Парад давомида майдон бўйлаб уруш йилларида Қозоғистон ҳудудида тузилган ва фронтга йўл олган ҳарбий бўлинмаларнинг байроқларини кўтарган ҳарбий хизматчилар ўтган. Парад сафида Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳарбийлар, шунингдек, аёл санитария инструкторлари бўлган.
Парад тугаганидан сўнг, маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан 15:00 гача учта майдончада Қозоғистон эстрада юлдузлари ва ижодий жамоалар иштирокида байрам концертлари ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 5 миллион тенге (9,6 минг доллар) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202511:25
Долларнинг расмий курси ўзгарди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,77 сўмга тушди ва 12 910,15 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 40,10 сўмга ошиб, 14 660,77 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,16 сўмга пастлаб, 159,78 сўмни ташкил этди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202509:25
Шифокорлар сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? – Мирзиёев
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошган ва жорий йилда 42 триллион сўмга етган. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётгани тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Билдирилишича, маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.
Мамлакатда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.
“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”, деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.
Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.
Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қилаяпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди. Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди. Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
07.05.202506:25
Орбитада қолиб кетган космик аппарат Ўзбекистонга қулаши мумкин
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Аввалроқ, бундан 53 йил олдин “Венера-8” миссияси доирасида учирилган “Космос-482” сайёралараро космик аппаратнинг ерга қулаши ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, қулаш эҳтимоли мавжуд ҳудудлар қуруқликда жойлашган, хусусан, Миср, Сурия, Туркия ва Озарбайжон ҳудудлари. Uzcosmos агентлигининг Янги технологияларни тадбиқ қилиш бўлими бошлиғи Ахрор Агзамовга кўра, паст даражада бўлсада, унинг Ўзбекистон ҳудудига қулаш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, аппарат қолдиқларининг ерга қулаши 9-11 май кунларига тўғри келиши мумкин. Ҳозирча “Космос-482”нинг аниқ қаерга қулашини айтиш бироз мушкул. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушишининг эҳтимоли эса 0,3-0,5 фоиз оралиғида баҳоланмоқда.
Аппаратнинг катта қисми атмосферага кириши билан ёниб кетса-да, Венеранинг оғир шароитларида қўниш ва ишлаш учун мўлжалланган ярим тоннага (500 кг) яқин массали титан шари алоҳида хавф туғдиради. Бу компонент ер атмосферасига киришда омон қолади ва бутунлай қулаб тушади. Парашют борлигига қарамай, коинотда 53 йил бўлганидан кейин у ишламаслиги мумкин. Ерга урилиш тезлиги эса соатига 500 кмъгача етиши кутилмоқда.
Бўлаклар топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқада бўлмаслик тавсия этилади, чунки улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, собиқ Тошкент машинасозлик конструкторлик бюроси мазкур “Венера” дастурининг сўнгги босқичларида иштирок этган. У “Венера-13 ва 14” (1982) ва “Вега-1 ва 2” (1985) аппаратлари учун грунт олиш ва бурғилаш қурилмаларини лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарган. Уларни синовдан ўтказиш эса Тошкент вилоятидаги Невич қишлоғида жойлашган синов марказида амалга оширилган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!

07.05.202505:37
❗️Паспортингизни амал қилиш муддати тугагач 1 ой ичида ID карта олмасангиз 1млн 125 минг сўмгача жарима тўлайсиз
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
👉 @Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!

06.05.202521:45
✅✅✅✅✅✅✅
ЕЧЛ. Фантастик ўйинда "Интер" "Барселона"ни мағлубиятга учратди 4-3 (7-6)
Миландаги “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашуви доирасида “Интер” ва “Барселона” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
✅ @Yurt_Dardi - Тв да кўрсатмайдиган хабарлар канали!

显示 1 - 24 共 2 193
登录以解锁更多功能。