Роберто Карлос ва Магнус эффекти
Роберто Карлоснинг Франция дарвозасига урган (1997) голини яхши биласиз. Бу зарбадан сўнг тўп ҳаракатида физикада "Магнус эффекти" деб ном олган машҳур ҳодисани яққол кўриш мумкин.
Илмий тавсифлардан қочиб, соддароқ айтилса, жисмни улоқтириш (бу ўринда зарба бериш) вақтида унинг ўзига айланма йўналиш берилса жисмнинг қулаш траекторияси эгри кўриниш олади. Буни яна снукер ёки билярд ўйинларида ҳам кўп учратиш мумкин.
Карлос мактабда физикадан қандай баҳо олган айтиш қийин, аммо футболчи сифатида жуда кўп маротаба физик қоидаларни ўз зарбалари билан изоҳлаб берган.
*Райснинг голи озгина фарқлидир, аммо бу расмий ва ўта муҳим ўйинда киритилмоқда