
BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA
⭐ Бухоро шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!
Реклама учун: @Bukhara_me
Реклама учун: @Bukhara_me
登录以解锁更多功能。
Mahsulotlar soni cheklangan.
Ushbu chegirma boshqa chegirmalar bilan kesishmaydi.
Obuna boʻling: @diskont.uz
Навайту ан асума совма шаҳри Ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу Акбар.
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирлий йаа Ғоффаар, маа қоддамту ва маа аххорту, бироҳматика йаа Арҳамар-Роҳимийн
“1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилсин”, - дейилади фармон матнида.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистон Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада хонадон ертўласидан 576 гр. “героин”, 2 кг. 447 гр. “опий” ва 1 кг. 913 гр. “гашиш” моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1956 й.т. отасидан 9 кг. 62 гр. “гашиш” моддаси ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган 137 минг 460 АҚШ доллари ва 569 млн. 832 минг сўм олинди.
Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1980 й.т. акаси ва Узун туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. жиноий шериги ҳам қўлга олиниб, жиноий шеригининг уйидан ҳам келиб чиқиши ноаниқ бўлган 159 минг 400 АҚШ доллари олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган автобус тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур туманда яшовчи, 1999 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли сумкаларда жами 19 кг. 915 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, улар гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиш мақсадида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келганликлари маълум бўлди.
Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марҳамат туманида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг мазкур туман ҳудудидан ўтувчи қисмига келиб, аввалроқ Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан контрабанда йўли билан ўтказиб берилган 4 кг. 931 гр. “опий” ва 9 кг. 949 гр. “гашиш” моддаларини олиб, қайтаётган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.