05.05.202516:30
‼️Пискент автополигонига mygov.uz сайти орқали олинадиган навбатлар учун 74 кунлик навбат юзага келди.
Божхона қонунчилиги бўйича (269-модда), тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси — НД40, божхона органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан 60 календар кундан ортиқ бўлмаган муддатда ИМ40 божхона юк декларациясини тақдим этишга мажбур! Агар 60 кун ичида тақдим қилинмаса 1.125.000 (1.125 млн) сўм жарима қўлланилади.
Дейлик бугун (5-май) НД40 декларация юбордингиз, 5-июлгача божхонага ИМ40 декларациясини тақдим қилишингиз керак. Лекин буни имкони йўқ, сабаби навбатлар 17-июлгача тўлган. Яъни, 5-июлгача мувофиқлик сертификати олиб, ИМ40 божхона юк декларациясини юбора олмайсиз.
Ҳозирда M1 тоифадаги автомобил учун НД40 декларациясини тақдим қиляпсизми, 1.125.000 сўм жаримага тайёр тураверинг!
👉 @autodeklarant

25.04.202510:14
❗️Пискентга 54 кунлик навбат: Божхонага 60 кун ичида сертификат олган ҳолда тўлиқ декларация (ИМ-40) тақдим этилмаса жарима қўлланилади.
Маълумки, божхонадан автомобилни сертификатсиз шартли декларация (НД-40) асосида олиб чиққандан сўнг 60 календар кун ичида сертификат билан тўлиқ декларацияни божхонага тақдим этишингиз шарт.
⚡️Бугунги кун, яъни 25 апрел куни ҳолатига Пискент автополигон 54 кунлик навбат юзага келган. Хусусан, ҳозир 18 июн учун навбат очиқ.
Агарда 60 кун ичида сертификат билан тўлиқ декларация (ИМ-40) тақдим этилмаса божхона идоралари БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1,125 млн сўм) маъмурий жарима қўллайди (15 кун ичида тўланса - 562,5 минг сўм).
‼️ Муҳим томони, 60 кундан ўтиб кетган тақдирда божхона НД-40 декларациянгизни бекор қилиб юбормайди ва қайтадан оширилган ставкада декларация тақдим қилиш мажбуриятини юкламайди. Фақатгина жарима қўлланилади.

❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:
Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97
👉 @autodeklarant
23.04.202512:50
19.04.202517:22
❗️Диққат: Фуқаролар томонидан чегарадан товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилди.
2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар аеропортда шахсий эҳтиёжлари учун олиб келадиган товарларнинг божсиз олиб кириш чегараси 1 000 АҚШ доллари этиб белгиланди.
- ҳаво - 2 000 $ ;
- темир йўл ва дарё орқали - 1 000 $ ;
- авто (пиёда) - 300 $ ;
- курерлик жўнатмалари - 3 ойда 1 000 $
⚡️Шунингдек, қуруқликдаги чегарадан ўтаётган шахс 2 кундан кам, ҳаво транспортида ўтаётган шахс эса 3 кундан кам муддатда хорижда бўлиб қайтганида бу имтиёз амал қилмайди ва товарларининг умумий қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.
Батафсил расмда

Амалдаги божсиз олиб киришнормалари:

18.04.202511:17
❗️ Божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади
Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
- деди давлат раҳбари.
Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.
Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.
Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.
👉 @autodeklarant
Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,
- деди давлат раҳбари.
Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.
Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.
Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.
👉 @autodeklarant

15.04.202519:18
⚡️Бугун 15 апрел куни 1 май куни учун электрон навбатлар очилди.
Шунингдек, бугундан тўлиқ май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти яратилди.

04.05.202508:04
❗️Мақсад - экологик тоза автомобиллар олиб кирилишини таъминлаш бўлганида экологик тоифага мос келадиган автомобил моделлари рўйхати тузиларди ва мунтазам янгилаб борилар эди. Рўйхатда мавжуд бўлмаган ва биринчи импорт қилинаётган автомобил модели текширувдан ўтказилади ва экологик тоифага мос келса мазкур рўйхатга қўшиб борилар эди.
Бироқ мақсадлар бошқа, текширадиган техника бўлмасада ҳар бир дона автомобилни инсонларни кунлаб куттириш эвазига ва ишлаб чиқарувчининг хати асосида (амалда ҳеч нимани текширмасдан) пул ундириш.
❗️Ундирилган пуллар бюджетга ўтказилиши ҳақида эса ҳеч қайси ҳужжатда белгиланмаган.
Ҳамма ташкилот ўзига пул ишлаш учун нотариф чекловлар ёки божлар белгилаётган замонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи ?
Масалан, тадбиркорлар хабар беришича, яқинда барча турдаги дори воситалари учун 2% лик импорт божи белгиланибди. Мазкур импорт божхона божидан тушган пуллар 50%и Фармацевтика агентлигига тегишли экан, давлат бюджетига эмас !

Пискент автополигони ташкил этилганига қадар мувофиқлик сертификати ҳам, ҳозиргача эса экологик сертификат ҳам ҳеч нимани текширмасдан тақдим этилади.
❗️Ундирилган пуллар бюджетга ўтказилиши ҳақида эса ҳеч қайси ҳужжатда белгиланмаган.
Ҳамма ташкилот ўзига пул ишлаш учун нотариф чекловлар ёки божлар белгилаётган замонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи ?
Масалан, тадбиркорлар хабар беришича, яқинда барча турдаги дори воситалари учун 2% лик импорт божи белгиланибди. Мазкур импорт божхона божидан тушган пуллар 50%и Фармацевтика агентлигига тегишли экан, давлат бюджетига эмас !
👉 @autodeklarant
24.04.202515:33
❗️1 майгача автомобил сертификатсиз растаможка қилинган бўлса кейинчалик утилизация йиғими оширилган ставкада тўланадими ?
Қонунчиликка кўра божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилади.
⚡️Демак, сиз автомобил учун 1 майга қадар сертификатсиз божхона декларациясини тақдим этиб қўйган бўлсангиз утилизация йиғими оширилмайди.

21.04.202516:00
⚡️Диққат: 1 майдан импорт электромобиллар ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар нархи 2 600 $ га ошиши мумкин !
Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар (ТИФ ТН коди 8703 80) учун утилизация йиғими 4 баравар оширилиб, БҲМнинг 120 баравари, яъни 45 млн сўм этиб белгиланиши кучга киради (аввал 30 БҲМ - 11,25 млн сўм).
Муҳим томони, ушбу утилизация йиғими оширилиши “тоза” электромобиллардан ташқари ҳозирда бозорда яхши ўрин эгаллаган ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, фақат электрда ҳаракатланадиган гибрид автомобилларга ҳам таъсир қилади. Чунки ушбу турдаги автомобиллар ҳам ҳозирда божхонада “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.
📍Канал: @autodeklarant

Бошқа турдаги автомобиллардан ҳам утилизация йиғими ундилади, лекин фақат электромобил ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар учун утилизация йиғими ошди.
Муҳим томони, ушбу утилизация йиғими оширилиши “тоза” электромобиллардан ташқари ҳозирда бозорда яхши ўрин эгаллаган ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, фақат электрда ҳаракатланадиган гибрид автомобилларга ҳам таъсир қилади. Чунки ушбу турдаги автомобиллар ҳам ҳозирда божхонада “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.
🔋
“Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган гибрид автомобиллар
- Lixiang, Leapmotor, Voyah, Deepal, AITO, Neta, Avatr ва б.
📍Канал: @autodeklarant

19.04.202511:39
⚡️”BMW M4 Competition” автомобили Растаможкаси
👉 @autodeklarant
❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:
Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97
👉 @autodeklarant

18.04.202510:11
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.
25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.
👉 @autodeklarant

15.04.202514:11
👉 @autodeklarant
02.05.202511:05
2022-йил 1-январдан бошлаб Евро-4 дан паст бўлган экологик тоифадаги автомобиллар импорти таъқиқланган эди. Яъни, Евро-4 ва ундан юқори экологик стандартлик автомобилларни импорт қила олар эдингиз
Хўш Ўзбекистонга автомобилларни энг кўп экспорт қилаётган давлат — Хитой, қачондан бошлаб ишлаб чиқарадиган автомобилларига Евро-5/6 талабини қўйган? Хитой ўзининг ички шаҳарларига, Пекинга 2013-йилдан бошлаб, Шангхайга 2014-йилдан бошлаб, бутун Хитой давлати бўйича эса 2016-йилдан ушбу талаб қўйилган. Яъни 2016-йилдан бошлаб Хитой давлати ишлаб чиқараётган автомобилларига Евро-5 талабини, 2021-йилдан эса Евро-6 талабини қўйган. Яъни, 2016-йилдан бошлаб Евро-4 ва ундан паст бўлган экологик стандартли автомобиллар ишлаб чиқарилмайди
Европа иттифоқи эса қачондан бошлаб Евро-5/6 талабини қўйган? Европа Иттифоқи 2011-йилдан ишлаб чиқарилаётган барча автомобилларга Евро-5 талабини, 2014-йилдан ишлаб чиқарилган автомобилларига эса Евро-6 талабини қўйган, яъни 2014-йилдан бери Евро-6 экологик стандартли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. 2026-йилнинг охиридан Евро-7 экологик стандартли автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади (талаб қўйилган)
Импорт қилаётган автомобилларимиз ишлаб чиқарилаётганида Евро-6 ёки Евро-5 талабларига жавоб берса, нега яна текширилади? Текширилаётган ускуналар қанақа эканинию, текширув жараёнлари нега эълон қилинмайди? Евро-5 ёки Евро-6 эканини тасдиқлашлари учунгина тадбиркор 2 миллиондан ортиқроқ сумма тўлайдими?

23.04.202513:39
🚘 Voyah брендидаги автомобилларни расмий диллер - Voyah Uzbekistan автосалонидан харид қилинг!
Voyah автомобилларини расмий кафолат, қулай нархлар ва албатта Пискент автополигонига бормасдан “Voyah Uzbekistan” автосалонидан харид қилишингиз мумкин.
📍Voyah Uzbekistan саҳифалари
📞 Боғланиш: 78 555 05 55

21.04.202511:44
❗️Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий Inter Terminal божхона омбори
Сергели туманидаги Inter Terminal божхона омбори март ойидан фаолият бошлади. Ушбу муассаса №L-731082 лицензияга эга бўлиб, Сергели ТИФ божхона пости (26010) га бириктирилган.
✔️ Қулай сақлаш имконияти – 2000 та енгил автомобилни бозор нархидан арзон нархда сақлаш.
✔️ Божхона омбори – 7000 м² майдондаги баландлиги 10 метр бўлган усти ёпик омбор.
✔️ Темир йўл логистикаси – 2 та алоҳида темир йўл веткаси (ҳар бири 900 метр). Етказиб бериш станцияси: Сергели (код 723507).
✔️ Музлатгич омборхона – 5000 м² майдондаги қурилиш яқинда тугатилади.
✔️ Кўп қаватли сақлаш – 60 000 м² усти ёпик омбор майдони, шу жумладан 27 000 м² “А” классдаги омборлар.
✔️ Юк автоуловлар учун жой – 80 та махсус тураргох.
Арзон ва сифатли хизмат!
📞 Боғланиш: +99898-308-20-00. +99894-020-20-00.
📍 Манзил: Сергели тумани, Нилуфар 30-уй
Inter Terminal – ишончли ҳамкор!

Асосий афзалликлар:

19.04.202508:54
❗️Бугун 19 апрел ҳолатига кўра май ойида Пискент автополигонида енгил автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун электрон навбатлар тугади.
Ҳозирда 2 ва 3 июн кунлари учун бўш электрон навбатлар мавжуд.
Шунингдек, мобил қурилмалар орқали навбат олиш ҳам FaceID тизимига ўтказилди.

17.04.202515:25
⚡️Бугунги кунда мазкур турдаги, яъни ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, лекин фақатгина электродвигател орқали ҳаракатланадиган автомобиллар экспертиза хулосалари асосида “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.
Интернетда тарқалган хабарга кўра, мазкур турдаги автомобилларга алоҳида божхона коди (ТИФ ТН коди) жорий этилиб, гибрид автомобилларга белгилангани каби 15% ва 30% (бир йилдан ошса) импорт божхона божи ўрнатилиши мумкин.
❗️1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими оширилганидан кейин мазкур турдаги масалан “Leapmotor C16” автомобили “электромобил” эмас, “гибрид” сифатида растаможка қилинса қўшимча 4 300 $ импорт божхона божи тўланишига олиб келиши мумкин.
👉 @autodeklarant
Қонунчиликка кўра, чегарани кесиб ўтаётганда ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган гибрид автомобилларга 15 % , 1 йилдан ошганларига 30 % импорт божхона божи белгиланган. “Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобилларга эса 0 % импорт божхона божи ўрнатилган.
Интернетда тарқалган хабарга кўра, мазкур турдаги автомобилларга алоҳида божхона коди (ТИФ ТН коди) жорий этилиб, гибрид автомобилларга белгилангани каби 15% ва 30% (бир йилдан ошса) импорт божхона божи ўрнатилиши мумкин.
❗️1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими оширилганидан кейин мазкур турдаги масалан “Leapmotor C16” автомобили “электромобил” эмас, “гибрид” сифатида растаможка қилинса қўшимча 4 300 $ импорт божхона божи тўланишига олиб келиши мумкин.
👉 @autodeklarant

15.04.202512:28
⚡️“Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши бошланди.
Бир неча соат олдин Божхона қўмитаси томонидан “Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилди.
Божхоначиларга тезкор расмийлаштирув учун миннатдорчилик билдирамиз !

30.04.202514:53
❗️Эртадан, яъни 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун хориждан товарларни божсиз олиб кириш нормалари пасайтирилиши кучга киради.
Жумладан:
👇Мазкур ўзгартиришлар ҳақида батафсил Youtube саҳифамиздаги видеодан билиб олишингиз мумкин!
Жумладан:
➖ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
➖темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
➖автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
➖халқаро курерлик жўнатмалари орқали - бир ойда 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);
➖халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).
Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.
👇Мазкур ўзгартиришлар ҳақида батафсил Youtube саҳифамиздаги видеодан билиб олишингиз мумкин!
23.04.202512:50
❗️Leapmotor компанияси 21 апрел куни қайта текширув бўйича расмий муносабат билдирган: “Синов мақсади ноаниқ бўлган, автомобилнинг ҳолати ҳам номаълум эди”
❗️Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолат, яъни бир дона автомобил натижасига кўра бутун бренд таъқиққа учрашиши қайта қўлланилмаслиги зарур. Чунки рақобат шароитида айрим шахслар автомобилни ҳолатига ўзгартириш киритиб техник кўрикка олиб бориши ва UzTest орқали ўз “мақсадлари”га эришишга уринишлари мумкин.
👉 @autodeklarant
“Синовларни ташкиллаштирган томон Leapmotor компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери эмас эди, синов мақсади ноаниқ бўлган, автомобилнинг ҳолати номаълум эди. Шу сабабдан, биз ва UzTest маркази ушбу дастлабки синов натижаларининг ишончлилигига шубҳа билан қарадик.
Шу боис, 14 апрел куни UzTest синов маркази, Leapmotor компаниясининг бренд дилеридан тасодифий танлаб олинган иккита Leapmotor C16 автомобилини қайта текширувдан ўтказди ва автомобиллар халқаро хавфсизлик стандартларига жавоб бериши маълум бўлди.
❗️Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолат, яъни бир дона автомобил натижасига кўра бутун бренд таъқиққа учрашиши қайта қўлланилмаслиги зарур. Чунки рақобат шароитида айрим шахслар автомобилни ҳолатига ўзгартириш киритиб техник кўрикка олиб бориши ва UzTest орқали ўз “мақсадлари”га эришишга уринишлари мумкин.
👉 @autodeklarant

21.04.202505:05
⚡️Чегарадан ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилгани бўйича видео-тушунтириш
Ушбу фойдали маълумотни яқинларга тарқатиб қўйинг!
👉 @autodeklarant
Ушбу фойдали маълумотни яқинларга тарқатиб қўйинг!
👉 @autodeklarant
18.04.202516:28
❗️Telegram Premium фойдаланувчилари диққатига
Каналимизга овоз беришингизни сўраб қоламиз!
https://t.me/boost/autodeklarant

15.04.202519:28
Шошилинг: Май ойи электрон навбатлар очиқ!
Обуначилар хабар беришича, май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбатлар тўлмоқда.
Қайта-қайта текшириб кўраверинглар, балки бўш навбатлар бор бўлиши мумкин.
Видео интернетдан олинди.

转发自:
РАСТАМОЖКА

15.04.202505:46
Расман: Leapmotor С16 русумли автотранспорт воситаси талабларга мувофиқ деб топилди
Бунга эришишда жонбозлик кўрсатган Автодекларант лойиҳачисига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кимни ким эканлиги қийин вазиятда билинади ва буни ўзингиз учун билиб олдингиз.
Айрим автоблогерлар ва автосалон эгалари томошабин бўлиб бир чеккада қараб турган вақтда, Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатувчи Автодекларант жамоаси том маънода жонбозлик кўрсатиб, мақсадига эришди деб ўйлаймиз.
Бу мавзуни вақтинча ёпсак бўлади. Лекин тез орада қайтамиз. Муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ...
🕊 @rastamojka_uz

显示 1 - 24 共 72
登录以解锁更多功能。