Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Исломий маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. 5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
• Аёл муҳаббат манбаидир, унинг муҳаббати ӯ ёқтирган ўринларда жўш уради. • Айрим эркак, аёл бойликни севади, келишган кўринишни ёқтиради, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади. • Аммо аслида аёл учун энг маъқул эркак суянса бўладиган эркакдир. • Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг бошқа барча камчиликларидан кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади. • Аксар кўнгил совишлар суяна олмасликдан келиб чиқади. • Шундай экан аввало аёлингизга суянчиқ бўлинг, ана шунда сиз ундан ҳақиқий муҳаббатнинг жилосини кўрасиз.
Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.
Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!
Ийдул-фитр намозининг ўқилиш тартиби Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир. Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:
1. Қиблага қараб «Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим» деб ният қилинади. «Аллоҳу акбар» деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни «Субҳанакаллоҳумма...» ўқилади.
2. Имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар» деб, қўлларни қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.
3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида қўллар қулоқлар баробарига кўтарилиб, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва «ташаҳҳуд», салавот, дуо ўқиб, салом берилади.
Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.
Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвок билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, хушбўй атру гулоблар сепиш, покиза, оҳорли кийимлар кийиш, фитр садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.
Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.
Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намозини ўқиб бўлмайди.
• Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бор. • Бу кеча минг ойдан афзалдир. • Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. • Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. • Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. • Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. • Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. • Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. • Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:
ҚАДР СУРАСИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. 2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? 3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. 4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. 5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
• Сураи каримада «Лайлатул Қадр» калимаси уч бора қайтарилган. • Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиятда олмошлар ишлатилиши лозим эди. • Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. • Буни билган уламолар айнан ушбу «Лайлатул Қадр» калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишган. • Араб ёзувида «Лайлатул Қадр» калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. • Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. • Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади. • Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.
*** • Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ” яъни “У” олмошидир. • Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. • Яъни: “У (Лайлатул қадр) то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
• Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда. • Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. • Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойининг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. • Унинг файзидан насибадор бўлишга интилиш даркор! • Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан барчамизни насибадор қилсин! • Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин! • Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
“Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувчи Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!" Имом Термизий ривояти. Ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
🎉Bloger va inflyuenserlar o‘rtasidagi shov-shuvli "Uzchess Media Ligasi" avvalgi mavsumlarning eng yaxshilari yana shaxmat maydonida to'qnashadi.
🏆Ilgari o‘tkazilgan ikki mavsumning TOP-2 o‘yinchilari bir sahnada:
- Abror Muxtor Aliy - Xushnudbek Xudoyberdiyev
- Murod Rizayev - Ibrohimjon Eminov
😄Tomoshabinlar uchun ajoyib yangilik:
🫵Siz nafaqat kuzatuvchi, balki ishtirokchi ham bo‘lishi mumkin! Sizda turnir qatnashchilari bilan jonli shaxmat o‘ynash imkoniyati bo‘ladi! Shunchaki ➡️ro‘yxatdan o‘ting