09.05.202505:42
‼️Радарга тушганда қайси судга ариза берилади?
Шахсийга шунақа мазмундаги жуда кўп саволлар келиб тушмоқда. Содда қилиб тушунтираман.
Аризани 2 хил усулда бериш мумкин:
1️⃣Қоидабузарлик содир этилган жойдаги судга
Мисол учун, Чилонзор туманида радарга тушдингиз. Қарорни олиб, Чилонзор судига берсангиз бўлади.
2️⃣Транспорт воситангиз рўйхатга олинган жойдаги судга
Мисол учун, автомашинангиз Навоий шаҳарда рўйхатга олинган бўлса, Сиз Бухородами, Самарқанддами, фарқи йўқ қайси ҳудудда радарга тушганлигингиздан қатъий назар қарорни олиб Навоий шаҳар судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
❓Аризани қайси суд кўриб чиқади?
Барча маъмурий ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судларнинг тергов судьялари кўриб чиқади.
❓Ариза берилганда қанча тўлов қилинади?
Мутлақо бепул.
Агар Сиз судда ютиб чиқиб радар қарорини бекор қилдирсангиз, югурган харажатларингизни ҳисоблаб тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда моддий ҳамда маънавий зарарни фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган ҳолда ундириб олишингиз ҳам мумкин.
✅✅✅Яқин кунларда даъво ариза намунасини ҳам тайёрлаб каналга жойлайман.
❗️Аризага жарима қарори, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси нусхаларини илова қиласиз.
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

06.05.202509:03
ТЕРГОВ — САВОЛ ЭМАС, ТАКТИКАДИР
Терговда Сиздан фақат гап кутилмайди. Сиз синаб кўриласиз. Мақсад — оғиздан “хато сўз” чиқариш.
Қуйида 5 та тергов тактикаси ҳақида тўхталиб ўтаман.
1️⃣Икки оғайни ботирлар тактикаси
Бири қаттиқ, бири юмшоқ. Қаттиқроғи Сизни “босса”, юмшоғи “қутқарувчи”дек кўринади. Бу — айбни тан олдириш учун ишлатиладиган классик усул.
2️⃣Ёлғон далил тактикаси
“Қўлимизда видеодалил бор”, “Шахсан гувоҳ кўрган” — дейишади. Аслида, бу далил йўқ. Аммо Сиз ишониб, ўзингиздан “далил” бериб қўясиз.
3️⃣Вақт синови
Сиз чарчаганингизча куттиради. Жавобингизда қайтаришлар бўлса, нотўғри гапирдингиз деб тўғирлаб қўйилади.
4️⃣Тезликка ундаш
“Қўлланмадан фойдаланмайсиз, тўғрими?”, “Ҳаммасини ўзингиз айтиб беринг, адвокатсиз!” — дейиш орқали нотўғри қарор қабул қилдиришади. Энг тарқалган усул.
5️⃣“Мужрим” қилиб кўрсатиш
Суҳбат эмас, айблов учун тузилган сценарий. Агар доим фақат “айбингиз” ҳақида гап кетса — Сиз билан иш қонуний эмас, тактик асосда кетяпти.
‼️Эътибор беринг:
Терговда тинчлик эмас, стратегия ишлайди. Тинч гапириляптими? Демак, Сиз нишонга олиняпсиз.
Ҳужум қилиняптими? Демак, фош қилишга ҳаракат бўлмоқда.
❌Нима бўлган тақдирда ҳам сўроққа ҳеч қачон адвокатсиз борманг, адвокатсиз бирор сўз айтманг. Тергов – ҳақиқат эмас, тузилган сценарий бўлиши ҳам мумкин.

05.05.202504:01
‼️Судда энг кўп учрайдиган 5 та хато (4-қисм)
4. Судда ҳаддан ташқари ишончсиз ҳаракат қилиш
Судда нотўғри юриш-туриш, ҳар бир саволга иккиланиб жавоб бериш, доим қарама-қарши фикрлар билдириш — судьяда шубҳа уйғотади. Агар Сиз ўз талабингиз ёки далилларингизга ишонмасангиз, судья ҳам ишонмайди.
Намуна:
➖Саволга “билмадим”, “эҳтимол”, “балким” деб жавоб бериш.
➖Далилларнинг аниқ ва равшан эмаслиги.
➖Қўлида факт бўлса ҳам, иккиланиб гапириш.
‼️Эсда тутинг:
“Судда ўз сўзингиз ва далилингиз учун ишонч билан турмасангиз, ишингиз заиф кўринади.”

07.04.202513:04
❗️Суд ҳақида ҲАММА билса яхши бўладиган ГАПЛАР (1-қисм)
СУД – АДОЛАТ ЭМАС. СИЗ ҲАҚ БЎЛСАНГИЗ ҲАМ, ЮТҚАЗИШИНГИЗ МУМКИН.
Бу оғир гап. Лекин бу — реал ҳаёт.
Одамлар ўйлайди:
“Мен ҳақман – суд ўзим томонда бўлади.”
Аммо суд ҳақиқатга эмас, далил ва исботга қарайди. Агар сизда:
– ариза тўғри ёзилмаган бўлса,
– далиллар мавжуд бўлмаса,
– гапингизни қонун асосида изоҳлай олмаган бўлсангиз — Сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, суд бошқа қарор чиқариши мумкин.
Судда “эмоция”, “юртимда адолат бор” деган гаплар ишламайди.
Ишлайдиган нарса — ҳужжат, далил, ҳуқуқий асос ва аниқ гап.
Хулоса:
Суд — тўғри ишлашни талаб қилувчи тизим. У ерда ҳиссиёт эмас, ҳуқуқий онг ва стратегик фикрлаш ютади. Агар Сиз ҳақ бўлсангиз — буни исботлай олишиңиз керак.
❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

06.04.202504:01
“Судда қандай гапириш керак?” Тоғожондан ТОП 3 та маслаҳат
1. Ортиқча гапирманг. Саволга қисқа ва аниқ жавоб беринг. Масалан, “ҳа”, “йўқ” ёки “эслолмайман” дейиш ҳам нормал.
2. “Мен билмайман” — бу ҳам жавоб. Агар аниқ билмасангиз, тахмин қилманг. Ноаниқ гаплар Сизга зиён етказиши мумкин.
3. Овоз оҳангизни назорат қилинг. Бақириш ёки йиғлаш эмас, хотиржамлик ишонч беради, жаҳл ёки киноя — бу ютқазиш стратегияси.
✅“Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!”
Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

07.05.202509:08
БАРЧАСИ ХАЛҚ УЧУН
‼️Ваниҳоят мултирадар (VCA) ва кўчма фоторадар (учоёқ)да қайд қилинган қоидабузарликларни бекор қилиш бўйича ОЛИЙ СУДДА ютиб чиқилган ариза намунаси (энг охирги ва янгиланган вариант) тайёрланди.
❌Бундан буён мултирадар ва кўчма фоторадарда (Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно) қайд қилинган жарималарни тўламанглар, чунки барчаси ноқонуний.
👏АЙТГАНЧА, БИТТА ФУҚАРО МУЛТИРАДАР ОРҚАЛИ КЕЛГАН 340.000 СЎМЛИК ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИБ, ИИБ ЙҲХБДАН ҚЎШИМЧА РАВИШДА 1.519.320 СЎМ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЗАРАР ҲАМ УНДИРИБ ОЛИБДИ. РЕСПЕКТ 🫡
✅✅✅Сизлардан битта илтимос, ушбу ариза намунасини барча яқинларингизга максимал тарқатинг, ҳамма ўз ҳуқуқини билсин.
P.S. Аризанинг фақат кўк ранг билан бўялган жойига ўзингизнинг маьлумотларингизни киритасизлар, холос.

08.04.202509:01
Орган ходими “Ишонч хатини ёзиб бер”, деса — нима қилиш керак?
Бундай ҳолатга тушганмисиз?
Ходим келади ва шундай дейди:
“Қўрқма, қамамаймиз. Фақат ишонч хати ёзиб бер. Ишни ёпамиз.”
❗️Умуман ишонманг. Бу қопқон бўлиши мумкин.
Ишонч хати нима ўзи?
Бу — Сиз ўз хоҳишингиз билан айбга иқрорлик кўрсатуви берадиган, ҳеч қандай шикоятим йўқ, деб ёзиладиган ариза. Лекин энг аламлиси бу Сизни ҳимоя қилмайди, аксинча:
– кейинчалик Сизнинг устингизда “ўз хоҳиши билан айтди”, деган асосга айланади;
– адвокатсиз, босим остида ёзилган бўлса ҳам, ҳужжат сифатида ишлатилади;
– нотўғри сўз, ифодалар ўзингизга қарши далилга айланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
1. Ҳеч қандай ишонч хатини шошиб ёзманг.
2. Ҳуқуқингиз: адвокат талаб қилиш.
3. Ҳужжатни ўқиб, тушуниб, маслаҳат билан ёзсангизгина, кейин афсусланмайсиз.
Хулоса: “Ишонч хатини ёз, кетаверасан” — деган гап ортида кўп ҳолда мана шу тузоқ ётади. Қонун Сиз томонда. Ҳақ-ҳуқуқингизни билинг — хурсандликда эмас, хавфли вазиятда асқотади. Каминадан эслатиш 🫡

05.04.202504:01
❗️“Агар уйингизга газчи келиб, текширув ўтказмоқчи бўлса, Сиз нима қилишингиз керак?”
➖ Газчи ҳақиқий ишчи эканини текширинг
➜ Кўплаб одамлар ўзини газ хизмати ходими деб таништириб, ноқонуний текширув ўтказади ёки фирибгарлик қилади. Шунинг учун келган одамдан хизмат гувоҳномасини кўрсатишни сўраш керак.
➖ Газчи уйингизга рухсатсиз кириши мумкин эмас
➜ Агар газ хизмати ходими Сизга ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз, уйингизга кириб текширмоқчи бўлса, Сиз бунга рози бўлишингиз шарт эмас.
➖ Ҳақиқий текширув режа асосида амалга оширилади
➜ Газ инспекцияси режали текширув ўтказса, бу ҳақда расмий хат ёки эълон бўлиши керак. Агар текширувдан олдин Сизга ҳеч қандай хабар берилмаган бўлса, бу қонуний бўлмаслиги мумкин.
➖ Ҳеч қандай ноқонуний тўловни тўламаслик керак
➜ Баъзи ҳолларда газ ходимлари “Шунча сумма тўласангиз, ҳужжатларингиз жойида бўлади” дейишлари мумкин. Агар ҳақиқий жарима ёки тўлов бўлса, у фақат расмий квитанция орқали амалга оширилади.

07.05.202505:13
‼️Судда энг кўп учрайдиган 5 та хато (5-қисм)
5. Суд қарорини камситиш ёки қабул қилмаслик
Суд қарори Сизга маъқул бўлмаса ҳам, уни таҳқирлаш, судьяни ҳақорат қилиш ёки қарорни менсимаслик катта оқибатларга олиб келади. Апелляция, кассация, тафтиш ва қайта тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин. Суд қарорини камситиш эса жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️Эсда тутинг:
“Ҳуқуқингизни фақат қонун йўли орқали амалга ошириш мумкин.”
Бу ерда 👉 1, 2, 3, 4-қисмлар
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
5. Суд қарорини камситиш ёки қабул қилмаслик
Суд қарори Сизга маъқул бўлмаса ҳам, уни таҳқирлаш, судьяни ҳақорат қилиш ёки қарорни менсимаслик катта оқибатларга олиб келади. Апелляция, кассация, тафтиш ва қайта тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин. Суд қарорини камситиш эса жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️Эсда тутинг:
“Ҳуқуқингизни фақат қонун йўли орқали амалга ошириш мумкин.”
Бу ерда 👉 1, 2, 3, 4-қисмлар
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
05.05.202512:16
✅Жиноят кодексига янги жавобгарлик тури киритилди
➖Унга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
➖Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
‼️Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
АСОС: ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й

04.05.202504:01
🗣️“Ўзим айтмасам, улар билишмасди…”
Мижозимнинг реал ҳаётидан олинган воқеа, Сизларга ҳам улашгим келди.
Мени чақиришди. “Шунчаки гувоҳсиз” дейишди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмадим — бордим, гапирдим, ҳатто ўтмишимдан ҳам қиссалар айтдим.
⁉️Охири нима бўлди?
➖Айтган гапларим ҳаммаси, ҳаттоки ўтмишим ҳам сўроқ баённомасига тушди.
➖“Мен у билан танишман” деганим — “жиноий алоқа бор” деган хулосага айланди.
➖“Ўша ерда бўлганман” деганим — асосий далилга айланди.
➖Адвокат чақиришни эса ортиқча деб билдим.
‼️Натижада гувоҳ сифатида кирдим, гумонланувчи сифатида чиқдим.
Энди тушундим:
Тергов — бу “айбсиз одамдан” эмас, “оғзи очиқ одамдан” далил топиладиган жой экан.
P.S. ❌Шунинг учун, ҳеч қачон сўроққа адвокатсиз борманг.
❗️ Ушбу постни барча яқинларингиз билан улашинг, бу ҳамма учун муҳим.

08.04.202504:01
❗️Суд ҳақида ҲАММА билса яхши бўладиган ГАПЛАР (2-қисм)
СУДДА ҲЕЧ КИМ СИЗНИ ТИНГЛАМАСЛИГИ МУМКИН. НЕГА?
Судга чиқдингиз. Ҳаммасини айтишга тайёрсиз. Ҳаққоний, самимий, ўзингизни оқлаб беришга ҳаракат қиляпсиз.
Лекин судья энди эшитмоқчи эмас. Ёки гапингизни ярмида “қисқа қилинг” деди.
Нега шундай бўляпти?
1. Суд учун Сизнинг “ҳиссиётингиз” эмас, ҳужжат ва қонун муҳим.
Тушунарли қилиб айтмадингизми — эшитмайди.
Қонунга таянмадингизми — қадрламайди.
2. Сиз нотўғри пайтда нотўғри гапиряпсиз.
Суд жараёнида ҳар бир гап вақтида ва жойида айтилиши керак.
Эртами, кечми, ортиқча ёки чала айтилиши — гапингизнинг қийматини туширади.
3. Аризада нимани ёзган бўлсангиз, шу муҳим.
Гапингизда эмас, аризада аниқ ва юридик асосланган талаб бўлмаса — эшитишмайди.
Хулоса: Агар судда тингланишни хоҳласангиз:
– Ҳиссиётга эмас, далилларга таянинг.
– Имзо қўйган ҳар бир сўзингизни тушунтириб беринг.
– Ҳужжатларингиз Сизнинг овозингиз бўлиши керак. Акс ҳолда – овозингиз эшитилмайди.

06.04.202513:29
ТЕРОВЧИ ҲАҚИДА СИЗ БИЛМАГАН ТОП 4 ТА ФАКТ
1. Хоҳлаган саволини беришга ҳаққи йўқ
Терговчи Сизнинг шахсий ҳаётингизга тааллуқли бўлмаган, ишга алоқаси йўқ саволларни бера олмайди. Масалан, “Нега ҳали турмуш қурмагансиз?” — бу савол ишга алоқадор бўлмаса, берилиши мумкин эмас.
2. Тергов пайтида адвокатсиз қолиш – фақат Сизнинг танловингиз
Ҳеч қандай босимга берилиш керак эмас. Агар адвокат талаб қилсангиз, терговчи кутиши ва адвокатни таьминлаб беришга мажбур. Акс ҳолда, у ёзма равишда рад этганингизни қайд қилиши керак.
3. Терговчи ҳам хатога йўл қўяди — ва бу ишни тугатишга асос бўлиши мумкин
Агар терговчи процессуал қонунбузарликка йўл қўйса (масалан, далиллар ноқонуний йиғилган бўлса), бу ишни тугатишга сабаб бўлиши мумкин.
4. Терговчи – суд эмас
У айблов қўяди, лекин Сизни айбдор деб эълон қилиш ҳуқуқи йўқ. Шу боис, у қандай гап айтса ҳам, бу ҳукм эмас — шунчаки айблов, унинг субьектив фикри.
❗️Шунчаки “терговчи сўради” деган баҳона билан ҳамма гапни айтманг, масалан-да.

04.04.202513:59
“Дўкондан бирор маҳсулот йиқилиб кетса, пул тўлашга мажбурмисиз?” 🛒
Кўпчилик дўконда эҳтиётсизлик билан бирор маҳсулотни тушириб юборса, уни тўлаш керак деб ўйлайди. Лекин қонун бўйича ҳамма ҳолатлар ҳам бир хил эмас! Кўриб чиқамиз.
📌 Сиз пул тўлашга МАЖБУР ЭМАССИЗ, агар:
✅ Маҳсулот нотўғри жойлаштирилган бўлса (масалан, беқарор тахланган идишлар);
✅ Дўкон ичи сирпанчиқ ёки хавфли бўлса ва шу сабабли маҳсулот тушиб кетса;
✅ Сиз атайлаб маҳсулотга зарар етказмаган бўлсангиз.
💰 Пул тўлашга ТЎҒРИ КEЛАДИ, агар:
❌ Маҳсулотни қўлингизга олиб, эҳтиётсизлик билан тушириб юборсангиз;
❌ Болангиз маҳсулотни синдириб юборса (ота-она жавобгар бўлади);
❌ Дўкон қоидаларига зид равишда маҳсулотни эҳтиётсизлик билан ишлатган бўлсангиз.
❓ Агар сотувчилар асоссиз равишда пул тўлашга мажбурласа, нима қилиш керак?
🔹 “Мен маҳсулотни атайлаб синдирганимни исботлай оласизми?” деб сўранг;
🔹 Видео кузатув камералари орқали вазиятни текширишни талаб қилинг;
🔹 Мажбурлашса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органларига ёки ҲМҚО органларига мурожаат қилинг.

05.05.202507:00
❌“Ҳамкорлик қилсангиз - уйингизга кетасиз” — бу тузоқ.
Терговда бу сўзларни эшитган бўлсангиз, билинг — Сизга ёрдам беришмаяпти — Сиздан далил олишмоқда.
Аслида нима бўляпти?
– “Ҳамкорлик” бу — ўзингизга қарши гапириш дегани.
– Сўроқда айтган ҳар бир сўзингиз протоколга тушади ва кейин инкор этиш қийин бўлади.
‼️Эсда тутинг:
Тергов – бу синов эмас, ҳуқуқий жанг. Сиз адвокатсиз кураша олмайсиз. Суҳбат “ўртоқона” бўлиб кўринса ҳам — у расмий жараён!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
Терговда бу сўзларни эшитган бўлсангиз, билинг — Сизга ёрдам беришмаяпти — Сиздан далил олишмоқда.
Аслида нима бўляпти?
– “Ҳамкорлик” бу — ўзингизга қарши гапириш дегани.
– Сўроқда айтган ҳар бир сўзингиз протоколга тушади ва кейин инкор этиш қийин бўлади.
‼️Эсда тутинг:
Тергов – бу синов эмас, ҳуқуқий жанг. Сиз адвокатсиз кураша олмайсиз. Суҳбат “ўртоқона” бўлиб кўринса ҳам — у расмий жараён!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
03.05.202515:12
‼️Терговда йўл қўйиладиган 3 та кенг тарқалган хато:
1️⃣Саволга дарров жавоб бериш. (Ўйламасдан айтилган гап – тузоққа айланади.)
2️⃣Ортиқча кўп гапириш.
(Керакмас маълумотлар ўзингизга қарши ишлатилади.)
3️⃣Протоколни ўқимасдан имзолаш.
(Ҳужжатда нима ёзилгани кейин билинади — лекин кеч бўлади.)
‼️Ёдда тутинг:
Терговда жим туриш — қўрқоқлик эмас, ақл.
Адвокат талаб қилиш — муаммо эмас, ҳуқуқ.
❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
1️⃣Саволга дарров жавоб бериш. (Ўйламасдан айтилган гап – тузоққа айланади.)
2️⃣Ортиқча кўп гапириш.
(Керакмас маълумотлар ўзингизга қарши ишлатилади.)
3️⃣Протоколни ўқимасдан имзолаш.
(Ҳужжатда нима ёзилгани кейин билинади — лекин кеч бўлади.)
‼️Ёдда тутинг:
Терговда жим туриш — қўрқоқлик эмас, ақл.
Адвокат талаб қилиш — муаммо эмас, ҳуқуқ.
❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

06.04.202510:42
❗ТЕРГОВЧИ КИМ?
1) оғзи еса ҳам, емаса ҳам қон бўлган БЎРИ (ЖПК 83-84-модда бўйича қарор қабул қилса тамом ҳаммага порахўрдек кўринади);
2) дам олиш куни иш кунига алмаштирилган ва таътил нималигини шунчаки унутган ТЕРМИНАТОР;
3) қонун бўйича тергов қилиш муддати 3 ой бўлсада, 1 ойда якунлашга мажбур бўлган АСКАР;
4) акажон 5 минутга келиб-кетинг деб, судгача "курорт"га саёҳат қилдирадиган моҳир АКТЁР;
5) қонун бўйича мустақил бўлсада, амалда акси бўлган "ҚЎҒИРЧОҚ" (айни ҳақиқат);
6) жойи келганда вазир-у ҳокимларни ҳам хонасига чақирадиган, жойи келмаганда эса уларнинг шопирини ҳам чақира олмайдиган МАҚТАНЧОҚ;
7) ҳақиқатни билиб турсада, жойи келганда гапиришга тили йўқ "МАШРАБ";
8) оила аъзолари ва қариндошлари умуман бўлмаган ЕТИМ;
9) агар аризачи чиройли ҳурлиқо бўлса, бесабаб қайта-қайта сўроқ қиладиган, акси бўлса умуман чақирмайдиган моҳир "ОВЧИ";
10) сўроқ қилишдан ҳам кўпроқ жадвал тўлдирувчи геометрия ЎҚИТУВЧИ
P.S. <strike>JPK 36-modda left the group.</strike>
✅ Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли терговчилар 😎

04.04.202504:02
❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларми ёки адвокатура?
Бўлажак юрист талабалардан шахсийга шунақа хабарлар келиб тушмоқда. Барчасига битта қилиб жавоб бермоқчиман.
1. Ўзингизга савол беринг: Эркинликми ёки тизим?
➖ Агар мустақил ишлашни хоҳласангиз, адвокатлик Сизга мос. Адвокат ўз мижозларини танлаши, иш вақти ва фаолиятини ўзи белгилаши мумкин.
➖ Агар тизимли тартибни ёқтирсангиз, ҲМҚО йўналишини танланг. Бу соҳага кирганингиздан кейин қатъий қоидаларга бўйсунишингиз ва тузилмавий ишлашга одатланишингиз керак бўлади.
2. Қандай масъулиятни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО ходимлари давлат манфаатларини ҳимоя қилади, иш юритиш жараёнида уларга раҳбарлари ва бошқалар томонидан босим бўлиши мумкин.
➖ Адвокат эса асосан ўз мижозининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, у шахсий масъулиятни ўз зиммасига олади ва мустақил равишда ҳаракат қилади.
3. Молиявий ва карьера истиқболларини ҳисобга олинг
➖ ҲМҚО тизимида ишлаш барқарор маош ва лавозим бўйича кўтарилиш имкониятини беради, лекин даромад чекланган бўлиши мумкин.
➖ Адвокатлик эса яхши мижозлар билан молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлиши мумкин, лекин муваффақиятли бўлиш учун ном қозониш керак.
4. Стресс ва босимга тайёрмисиз?
➖ ҲМҚО тизими юқори даражадаги босим билан келади – муддати қисқа ишлар, раҳбарият назорати ва давлат тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб қилинади.
➖ Адвокатлар эса мустақил ҳаракат қилишади, лекин мижозларнинг талаблари бўлиши мумкин.
5. Ҳаётингизда қандай муҳитни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО – қатъий интизом, аниқ қоидалар, бир хил тизим ва соғлик йўқотиш.
➖ Адвокатлик – эркинлик, мослашувчанлик ва ўз устингизда ишлаш зарурати.
Хулоса: Қайси йўл Сиз учун?
✅ Агар барқарорлик, давлат тизимида ишлаш ва лавозим бўйича кўтарилишни истасангиз, ҲМҚО йўналишини танланг.
✅ Агар ўзингизни эркин юрист сифатида кўрсангиз, судда ва терговда, умуман ҳаётда инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни хоҳласангиз, адвокатлик тўғри йўл бўлиши мумкин.
P.S. Агар ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, дастлаб прокуратура ёки тергов соҳасида ишлашни тажриба сифатида синаб кўриб, кейинчалик адвокатликка ўтиш мумкин. Кўпчилик юристлар айнан шундай йўлни танлайди. Шахсий фикрларим.

显示 1 - 24 共 30
登录以解锁更多功能。