Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️ avatar
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️ avatar
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
09.05.202515:49
📝​​​​ВАЪДА БЕРДИНГМИ БАЖАР...

Куп йилдан бери хайдовчилик касби билан шугулланаман.- дея гапида давом этди бир танишим. Шунча йил тажрибам асосан катта юк машиналарини бошкариш билан утди. Бир сафар шундай вокеа руй берганди. Камаз машина бошкарардим ушанда. Галлани ортишди, мен шу юкни бир шахардан бошка шахарга олиб боришим керак эди.
Кечрок йулга чикдим. Буни сабаби, кундуз куни жуда иссик булгани эди. Кечкурун салкинда юриш хар томонлама кулай эди. Юкнинг огирлигидан, хамда куёш тафтидан исиб кетган йулни тафтидан машинамни болони ёрилиб кетди. Бир четга тухтатдим-да, биринчи запаскамни алмаштирдим. Йулимда давом этдим. Тахминан йигирма кмча йулни босиб утганимдан сунг машинам яхши тормаётганини сездим. Йулнинг четига тухтатдим ва машинадан тушиб карасам бира тула иккита болон тешилиб, дами чикиб кетибди экан. Бирини иккинчи запаскага алмаштирдим. Иккинчисига бошка запаскам энди йук. Нима килсам экан деб уйлаб турганимда, йул четида темир панжара билан уралган, автохалокатга учраган бир бечоранинг кабрига кузим тушди. Кабрнинг орка томонида эса Камаз машинасининг бир болони ётган экан. Менимча мана шу ерда автохалокат булганлиги учун, мархумнинг кариндошлари машинасининг болонини шу ерга куйиб кетишган булса керак. Кабр ёнига утириб, фотиха дуосини укидим, иложсиз уша ердаги болонни олдим ва :
-- Эй биродар, мени бу ишим учун кечиринг! Юкни манзилга етказишим керак, мени кутишяпти, албатта кайтишда яна мана шу жойга болонингизни куйиб кетаман!- деб ваъда бердим.
Болонни алмаштириб, эсон омон юкни манзилга етказдим. Аммо иш билан булиб кайтишда болонни жойига кайтариб куймабман. Орадан ярим йилча вакт утиб, яна шу маршрут буйича юк олиб боришимга тугри келди. Машинамга юкни юклатиш учун куйдим ва кутиш чогида бироз мизгиб колибман. Бир пайт туш курибман. Кучли ёмгир ёгаётган эмиш, мен машинамда утирган эмишман. Ёнимга ёши тахминан кирклардаги эгнига плаш кийиб олган бир эркак келаётганини курдим. Ёнимга келиб тухтади ва:
-- Салом ука, сен нега бундай мени алдаб кетдинг? Болонимни олдинг, кайтаришга ваъда бердинг. Эх сени караю....мен сени жазоламокчи эдим аммо сенга рахмим келгани учун индамадим. Гунохга ботмагин, болонимни жойига кайтариб куй!- деди.
Мен сесканиб уйгониб кетдим. Уша вокеани эсладим. Юкни манзилига етказиб берганимдан сунг,кайтишда уша кабр ёнига тухтадим. Кабр олдида утириб фотиха дуосини укидим ва ушанда олган болонни кабр оркасига худди уша жойига куйдим. Бир пайт кабр тошидаги расмга кузим тушиб кетди. Худди тушимда мени огохлантирган инсонни узи эди.
-- Биродар, мени кечиринг! Болонни олиб кайтараман деб ваъда бериб вактида кайтармабман.
Мана болонни жойига олиб келиб жойига куйдим.
Рахмат сизга биродар. Яна бир бор узр!- дея кабр тошига караб гапирдим.
Йулимда давом этдим.
Кун кекурун булиб хам колган эди.
Уйга келгач, гаражга машинамни куйиб, машинамдан тушдим. Куни буйи йулда юриб чарчаганлигим сабабли тез узлаб колибман. Бир пайт яна туш курибман. Тушумда яна уша автохалокатга учраган инсон кирибди. Ёнимга келиб, кулиб турганча:
-- Хечкиси йук ука, мени жахлим чикмади. Бунака вокеалар учраб туради. - дея кайтиб кетди.
Бошка у томонларга утмадим.
Буни устига бошка машина олдим.
Лекин хали хам уша рахматли касбдошимни кабри олдида булган ишларни унутганим йук.
Кабрда ётган диндошларимизни кабрлари нурга тулсин.

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
Иш билан одам сиқилиб кетдию одам, озгина кулишиб, кайфиятни кўтарайлик.

Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
🤩КАРЧИРЛИ ШЛАНК билан жуда ҳам осон😊

Узунлиги 15 метр😍

🚰Бизнинг шлангимиз 3 баробар катталашиш ҳусисиятига эга🔥

✅Материали жуда ҳам сфатли ва бежирим қайрилиб қолмайди😎

✅Учидаги 7 ҳил сув сепадиган насаткаси совга🔥

НАРХЛАРИ
45м 185.000
30м 135.000
15м 84.000

БУЮРМА БЕРИНГ 👇
https://100k.uz/oqim/501865
https://100k.uz/oqim/501865
https://100k.uz/oqim/501865

УЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ БОР! Тўлов махсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
Вақт борида қадрига етинг,
Тупроқ олганини қайтариб бермайди!

Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Келинлик уйидан аразлашиб қолиб, ота уйига келган Гулизеъбони ортидан ҳафталар ўтса ҳам ҳеч ким келмади олиб кетгани.
Яқин қўшни дугонаси унаштирилганини эшитиб уни олдига чиқмоқчи бўлганда акаси қарши бўлди.
—Чиқмайди. -деди акаси Жамол асабий.
—Нега чиқмайди ўғлим. Энг яқин дугонаси бўлса.
—Дугона? -Жамол киноя билан деди. —Нима дер экан ўша дугонаси? "Куёв сени собиқ эринг" дермикан?
Ёки "Эрингга турмушга чиқяпман" дер эканми?
08.05.202513:18
Кимга Аллоҳ молу- дунё берган бўлса унинг закотни бериш мустажапдур...

Мана закотни қандай бериш керак!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
🚷Отажон қабримни ўзгартиринг илтимос...

Бир қизча ёшлигидан ибодатда маҳкам бўлиб намозларини қолдирмасдан доимо ўқирдирди. Аммо 9 ёшига етганда вафот этди. Вафот этган кунидан бошлаб отасининг тушига кириб "Отажон қабримни ўзгартиринг, мен азобланябман" дер эди. Аввалига отаси этибор бермади. Лекин бу туш ҳар куни такрорлашни бошлаганди. Ва бир кун қизидан тушига, нега азобланятганини сўради ва ўша куннинг ўзида қизининг қабрини ўзгартирди.

Қизи тушда шундай деганди:"Отажон қабримни ўзгартиринг илтимос, ёнимдаги қабрда.....
(давоми👇)
Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.

Дугонам эридан олган совғаларини , муносабатларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан

Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи 🌷Шукроналик мўжизаси орқали кундан - кунга эримнинг қироличасига айланиб бораяпман

Сизларга ҳам қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан. 👇

https://t.me/+WkkznPdEnVMwMDc6
---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим.
--- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида.
Ҳар ҳил дуоларни ўқиб
---буни келинингиз билан ўглингизни уйидаги гиламини тўрта бурчагига сепиб чиқасиз. Бу ишни ҳар 3кунда бир такрорлаб турасиз натижаси зўр бўлади. Фақат ишонч билан қилинг.
Назира фолбин берга тупроқни ҳам у айтгандек келини ва ўғлининг ҳонасига сепиб чиқди. Бир ойдан кейин Саидада ўзгаришлар бўла бошлади.

--Ана энди ўғлимга сузилсанг ҳам сени демайдиган бўлади.
Аввалги келинини ҳам шу йўл билан йўқотган. Буниси нима бўпти? Ундан ўғлини тортиб олишолмайди.
Ошхонада чой ичиб ўтираркан ортида ниманидир овози чиқди. Юраги нотинч ура бошлади. Ортига қаради ҳеч ким йўқ. Яна шу овоз. Қўрқа писа ортга қарадию тошдек қотди.
Унинг ортида....
#Диққат_Тест

Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол!

Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔
🌐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐

🌹 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲

✨🌷
Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,

🌟💐 Барака эшикларини,
🌟💐 Куч-қувват эшикларини,
🌟💐 Дўстлик эшикларини,
🌟💐 Раҳмат эшикларини,

✨🌷 Ризқ эшикларини,
✨🌷 Илм эшикларини,
✨🌷 Мағфират эшикларини,
✨🌷 Муҳаббат эшикларини.

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
  ✨  ✨ ✨
Асло махзун бўлманг.Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир..
ИншоАллох....
Хаммаси яхши булади🤲

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ....
✨✨✨

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
09.05.202514:04
ОТА-ОНАНГИЗ ЧИРОҒИНИ ЎЧИРМАНГ

1. Дуо қилиш
“Олдин улар биз учун дуо қиларди. Энди навбат бизда — улар учун дуо қилайлик.”

2. Садақа бериш
“Ота-онанг номидан садақа бериш – уларга нур, сизга барака.”

3. Қуръон ўқиб бағишлаш
“Қуръон тиловати ва савобини бағишлаш – руҳларига озуқа бўлади.”

4. Яхши амал қилиш ва номини улуғлаш
“Ота-онангни шарафлаб, яхши инсон бўлишинг ҳам – улар учун садақаи жория.”

5. Илм қолдириш ва ўргатиш
“Ота-онанг сени ўқитган бўлса, сен ҳам бошқаларга ўргат – савоблари икковингга ёзилади.”


Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
09.05.202510:19
📝АРОСАТ...

-Сиз озарбайжонлимисиз?...
Бу саволни икки кун аввал нотаниш аёл берди.
Ён тарафимдан тургани учун у тарафга сал қарадим, ёшроқ аёл шекилли…
Кайфиятсизроқ эдим, “йўқ” ишораси билан жавоб бериб, яна ҳаёл суришга “шўнғиб” кетдим.
-Сиз амакимга жуда ўхшар экансиз…
Бу нотаниш аёлнинг у тарафга умуман эътибор қилмасам ҳам менга ўз-ўзидан гапираверяпгани ғайри-табиий туюлди.
-Отам озари, мусулмон, онам тожик, католик насроний. Рус эмасман, ўзимни тожик деб ҳисоблайману-у, лекин ота томонимдан озариман…
Талаффузида умуман акцентсиз гапираётган нотаниш мени ҳушёр торттира бошлади.
“Ким бу? Нега менга гапиряпти? Мақсади нима? Товламачимикин? Эҳтимол нарироқда шериклари ҳам бордир? Бирор иш уюштиришяптимикин?”
-Мен болалигимдан шарқ мусиқаларини тинглайман. Онам доим таъқиқлаб келган. Кўпинча яшириб эшитишимга тўғри келган…
Менинг ҳаёлим чувалашиб, қандай қутулишни излай бошладим.
-Мен сезиб турибман, сизни ноқулай аҳволга солдим, узр сўрайман. Бир илтимосим бор, дўконга кириб чиққунимга қадар сумкамга қараб турсангиз!?
Шундагина бу аёлни мақсадларини чамалай бошладим, “демак шантаж қилмоқчи, сумкасини қўяди-да, қайтиб чиқиб нимасидир йўқолганидан жанжал бошланади”.
-Кечирасиз, вақтим йўқ, шошиб турибман.
-Сиз кетиб қолмайсиз, мен сизга ишонаман-дедида, сумкасини оғзи ярим-чала очиқ ҳолатда ташлаганча, шошиб дўконга кириб кетди.
“Энди тамом, кетсам ҳам, кетмасам ҳам, нимадир ишга аралашиб қолдим”.
Қандай йўл тутишни билмасдим, кетсам, менга омонат деб ишониб кетди. Кетмасам, бу ерда қандайдир бир иш бор.
Беш дақиқалар ўтар-ўтмас қайтиб чиқди.
-Билардим қаровсиз ташлаб кетмаслигингизни. Сизга бир саволим бор эди. Сиз ҳеч ножўя қадам ташлаганмисиз?
“Бўлди! Энди билдим кимлигини, тезроқ вақт борлигида қочиш керак!”
Кетиш тараддудига тушиб қолдим.
-Сиз саволимга жавоб бермадингиз!?
-Аллоҳ сақласин!-дедиму, ўрнимдан қўзғалдим.

Сиз муҳтарам ўқувчим шу ергача дилингиздан нималар ўтганини маҳкам тутиб туринг. Ўйлагандирсиз, “шунча гап бўлибди-ю, кетиб юбормабдилар” деб. Ёмон аёл, ўғри, қаллоб, муттаҳам… Таҳминларингиз турлидир мен каби…

-Тўхтанг!
Шу ерда йўналиш бутунлай ўзгарди.

– Мен насронийча тарбия топдим, катта бўлдим, мутлақ динсиз одамга турмушга узатилдим, урф-одатларим насронийча, аммо, ичимда ислом қайнайди, ундан роҳат топгиси келади, мен ҳатто умрим бино бўлиб бирор марта очиқ-сочиқ ҳам кийинмаганман…
Шундан кейингина аёл тарафга қарадим, боши яланг, очиқ бўлсада, ҳақиқатда шарқона либослар каби кенг, енглари узун кўйлакда эди.
-Мусулмонларни кўрсам, кўзларида меҳр кўринади, тарбияли, шарқ иси келиб туради. Мен ҳам мусулмон одамга турмушга чиқишни, менга ўргатишини, “эр” бўлиб ҳаёт муаммоларини зиммасига олишини ҳоҳлайман. Мен сизлардай мусулмонларни ҳавас қиламан, Сиздай эркакларни Аллоҳ кўпайтирсин-деди-да, бурилиб кетди. Охирги гапини яхши тушунолмай қолдим, “бизнинг бу юришимизга сизлар жавоб берасиз” дегандай бўлди шекилли…
Мен у аёлни аросатда қолибди деб ўйладим. Аммо у-ми, ё бизми аросатда, билмадим…

Салим АЙЮБИЙ

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
09.05.202504:48
📝​​КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...

Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
Куёв деганлари ҳам қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди. Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.
Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби аза либосига буркана бошлади.
Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
Келинчак уйига келиши билан ёрилди :
- Яшай олмайман, онажон... Асти яшай олмайман...
Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.
Ёнди , куйди, қоврилди, пишди. Охири ҳукм чиқарди :
- Улар ким бўлса бўлсин. Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!
Уришсиз уй борми ?
Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.
Келинчак бояқиш нима ҳам қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.
"Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...
Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.
Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :
"Бўлмаганга бўлишма! Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"
У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :
"Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...
Орадан йиллар ўтди..
Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади.
Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га айландилар.
Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган қалб кўзининг очилишига сабаб бўлди :
- Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.
- Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли дунёдан ўтар чоғимизда ҳам кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.
Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :
- Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...
Муаллиф: Хазонрезги

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
☝🏾Кунларнинг саййиди Жума кунида турибмиз, тилимизни Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтиш ила банд қилайлик, азизлар!

🌱 Ассалоту вассаламу алайка йаа Расулуллоҳ

🌱Ассолату вассаламу алайка йаа Ҳабибаллоҳ

🌱Ассолату вассаламу алайка йаа Ҳалилаллоҳ

🌱Ассолату вассаламу алайка йаа Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал мурсалин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
07.05.202515:44
📝Ахлатчи бизмиз!

Отамиз тенги одам кўча супуриб, ахлат тўплаб, ариқ ичидаги баклашка, турли пластик чиқиндилар, энергетик ичимлик идиши, кофе идиши ва пакетларни йиғиштираётганини кўриб ҳам юрагимиз ачишмайдими?!

Шунда ҳам қўлимиздаги бўшаган баклашка, энергетик ичимлик идиши, пакет ва попирис қолдиғини ариқ ичига, йўлга ташлаб кетаверамизми?!

«Ишлаётган бўлса, пулини оляпти» деб гапдонлик қилманг!

Ҳамма нарса пул билан ўлчанадими?! Пулини олаётган деб ахлатимизни дуч келган жойга ташлайверамизми?!

Инсонийлик, покликка интилувчи мусулмонлик қаерда қолди?!

Катталарга бўлган ҳурматчи?!

Шунда ҳам ахлат қутиси томонга юришга, машинани тўхтатиб, чиқиндиларимизни ахлат қутисига ташлашга эринамизми?!

Ахир «Поклик иймоннинг ярмидир» деган ҳадисни эшитганмиз, шунда ҳам ахлатларимизни шартта кўчага улоқтираверамизми, пистани чақиб-чақиб, турган жойимизни булғаб хўшшайиб кетаверамизми?!

Юрагимизда хавотир, қўрқув пайдо бўлмайдими?!

Отамиз кўча тозаловчи бўлганда нима қилардик?!

Шунда ҳам ахлат қутиси олдига боролмасмидик?!

Кўча тозаловчилар одаммасми?! Уларда қалб йўқми?! Улар хафа бўлса майлими?! Уларнинг қалби синиши бизга қизиқ эмасми?! Уларнинг дилига озор берилса, бўлаверадими?!

Аслида улар ахлатчимас, ахлатчи бизмиз! Улар кўчаларни биз чиқарган ахлатлардан тозаловчилардир!

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин! Пиёда юрсак ҳам, машинада юрсак ҳам, чиқиндиларимизни махсус идишларга ташлашимизни, фаррошлар меҳнатини қадрлашимизни, покликка эътиборли бўлишимизни насиб этсин!

Кекса ёшда бўлса ҳам ахлат териб, ариқ тозалаб юрганларга уйларида кексалик гаштини суриб, набираларнинг меҳрибон бобоси бўлиб юришларини насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Долзарб мавзу:

Қайнона қизига раво кургани, келинига раво кўрмиди.

Баъзи бир қайноналар қайтар дунё...

Видеони қайноналарга юбориб қуйилар...)

Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Мен ҳам Онамнинг қўзичоғиман.
Ва соғинаман.

Кўриб бир бошқача бўлдим...

Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Бир аёл ўз эри билан таомланиб ўтиришса, тўсатдан эри агар оғзингдаги таомни ютсанг ҳам, чикарсанг ҳам, қолдирсанг ҳам талоқсан деди
Закий Аёл киши, вазиятдан талоқ тушмайдигон қилиб чиқиб кетди.😳


Савол: У аёл нима қилди❓👇🏻
09.05.202501:44
• Бугун 9-май "Хотира ва қадрлаш куни".
• Тинчлигимиз, мусаффо осмонимизга кўз тегмасин!
• Ғалаба куни муборак азизлар!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
08.05.202515:44
📝Умр ҳақида

Габриэль Гарсиа Маркес:

- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
07.05.202515:29
🔥 🇵🇰 🇮🇳 Дунё янги уруш бўсағасида турибди. Икки ядровий давлат Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучаймоқда 😨.

Уруш майдонидаги барча цензурасиз видеоларни ушбу
Tezkorxabar_official каналимиздан кўришингиз мумкин.

🇺🇸🇮🇷АҚШ Эронга хужум қилиш учун ядровий самолётларини тайёрламоқда. Эрон жавоб беришга тайёргарлик кўрмоқда. Трамп Эронга ҳужум қиладими?

🇺🇸🇨🇳🇷🇺 АҚШ, Россия, Хитой – ким кимга қарши? Қайси бири кучлироқ? Геосиёсий оламда 🇺🇿Ўзбекистоннинг ўрни қандай?

Энг тезкор ва ишончли хабарларни, митинглар, урушлар, давлатлардаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларни
Tezkorxabar_official каналидан топишингиз мумкин.

❗️Ўзбекистондаги энг катта сиёсий канални тавсия қиламиз!
显示 1 - 24 2 639
登录以解锁更多功能。