09.05.202507:40
#no_comment
Яхшилар ёди унитилмайди!
@rastamojka_uz
Яхшилар ёди унитилмайди!
@rastamojka_uz

07.05.202509:31
🎓 Bismuth Education’da yangi yo‘nalish:
"Xalqaro kuryerlik jo‘natmalarini bojxona rasmiylashtiruvi bo‘yicha mutaxassis"
✅ Format: onlayn va oflayn — o‘zingizga qulayini tanlang.
⏳ Hajmi: 32 akademik soat.
🗓 Jadval: kuniga 2 juft, kurs 8 kun davom etadi.
📃 Natijada — malakani tasdiqlovchi sertifikat.
📌 Kurs Vazirlar Mahkamasining 18.12.2024 yildagi 847-son qaror talablari hamda Bojxona qo'mitasi tomonidan tasdiqlangan o'quv reja asosida tashkil etilgan.
✅ O'quv dasturlarimizda xalqaro kur'erlik jo'natmalarini bojxona rasmiylashtiruvining bugungi kun talablari asosida nazariy va amaliy bilim va mashg'ulotlar hisobga olingan
Kursga yozilish uchun bizga murojaat qiling:
📞 +998 99 456 47 77
〰️〰️〰️
🎓 Специалист по таможенному оформлению международных курьерских отправлений
✅ Формат: онлайн и оффлайн — выбирайте, как удобно.
⏳ Объём: 32 академических часа.
🗓 График: 2 пары в день, курс длится 8 дней.
📃 По итогу — сертификат, подтверждающий квалификацию.
📌 Курс разработан в соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан №847 от 18.12.2024 года и утвержден Таможенным комитетом Республики Узбекистан.
✅Программа обучения учитывает актуальные требования законодательства и практические аспекты таможенного оформления международных курьерских отправлений.
📞 Обращайтесь к нам, чтобы записаться на курс:
+998 99 456 47 77
📱 Instagram
📱 Telegram

03.05.202515:17
❗️ Гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди
Сўнгги кунларда Ўзбекистонга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам бўлмаганлигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этилаётгани жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, ушбу транспорт воситалари “Евро-5” ёки “Евро-6” экологик стандартларига жавоб берадиган электродвигателлар билан жиҳозланган ҳолда мамлакатимизга олиб кирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 50-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда экологик сертификатлаш тартиби белгилаб берилган. Унга кўра, аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлганда, экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлик текширилиши керак. Агар лаборатория мавжуд бўлмаса, транспорт воситаси идентификация йўли билан баҳоланиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорида “гибрид автомобиль” тушунчаси аниқ белгилаб берилган. Уларни умумий “М” ва “N” тоифаларига тенглаштириш масаласи ҳам баҳсли ҳисобланмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимовгa:
- республикамизда фаолият олиб бораётган экологик сертификатлаш органининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, фаолиятини тартибга солиш тартиб-таомиллари;
- автомобилларни экологик стандартдан ўтказувчи аккредитациядан ўтган синов лабораториялари, уларнинг моддий-техник базаси, автомобилларни синовдан ўтказиш қамрови ва имкониятлари;
- электродвигателлар билан жиҳозланган гибрид автомобилларни расмийлаштириш жараёнида экологик сертификат олиш тўғрисидаги талабнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари;
- aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш юзасидан ишлар қиймати бўйича белгиланган тўлов миқдори масалаларига аниқлик киритиш бўйича тушунтириш бериш сўраб сенатор сўрови юборди.
Мазкур сенатор сўрови орқали мавжуд тартибнинг таъминланиши, жорий этилган амалий механизмларда шаффофликка эришиш ҳамда тадбиркорлар ва фуқароларнинг ортиқча қийинчиликларга ва оворагарчиликка дуч келмаслиги мақсади назарда тутилган.
🕊 @rastamojka_uz

29.04.202505:01
HURMATLI TADBIRKORLAR!
28 apreldan 3 mayga qadar tashqi iqtisodiy faoliyat qatnashchilari uchun Bojxona qoʻmitasi tomonidan bojxona qonunchiligidagi so'nggi oʻzgarishlarni yaqindan yetkazishga qaratilgan ochiq mashgʻulotlar bo'lib o'tmoqda!
Jumladan,
28 va 29 aprel kunlari vakolatli iqtisodiy operatorlar va sanoat korxonalari;
30 aprel va 1 may kunlari eksportyorlar;
2 va 3 may kunlari importyorlar uchun mashgʻulotlar boʻlib oʻtadi.
Dastur rejasiga
- "bojxona toʻlovlaridan imtiyozlar",
- "bojxona hududida qayta ishlash rejimi imkoniyatlari",
- "vakolatli iqtisodiy operatorlar, ularga yaratilayotgan yengilliklar",
- bojxona rejimlari, ularning turlari va mazmun mohiyati,
- bojxona qiymatini aniqlash usullari, ulardan foydalanishda yoʻl qoʻyilayotgan asosiy xato kamchiliklar,
- Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishdagi notarif choralar va bojxona organlari tomonidan amalga oshiriladigan valyuta nazorati,
- Tovarlarning tasniflanishi boʻyicha tadbirkorlarga yaratilgan qulayliklar,
- tadbirkorlarning bojxona sohasida duch kelayotgan tizimli muammolari va ularning yechimlari kabi mavzular kiritilgan kabi mavzular kiritilgan.
Sizni Ushbu mashgʻulotlarga taklif etib, bojxonaga oid oʻzingizni qiynayotgan savollar bilan faol qatnashishingizni soʻrab qolamiz.
Mashgʻulotlar Bojxona institutida bo'lib o'tadi
Manzil: Toshkent shahri, Qozirobod 2-tor koʻchasi 118-uy
Shunindek, tadbirkorlar ZOOM platformasi orqali onlayn tarzda muloqotda qatnashishlari mumkin.
Videokonferensiyaga kirish uchun havola
ID: 4491336275
Kod: 145829

22.04.202505:56
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда, Қозоғистон Республикасидан буғдой олиб келиб, қайта ишлаш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан қўшни давлатдан темир йўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муоммосиз ўтказиб бериш эвазига учинчи шахс орқали 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz
20.04.202504:58
"Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори, 19.04.2025 йилдаги 244-сонли.
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz
08.05.202511:55
❗️ Фирибгарлар Божхона брокерлари уюшмасининг раҳбариятиникига ўхшаш сохта аккаунт очиб, гўёки улар номидан тадбиркорларни ўз тузоғига туширишни бошлабди.
Барча ТИФ қанташчилари, брокерлар ва мутаҳасисларни огоҳликка чақириб қоламиз. Телеграмда ким билан гаплашаётганингизни текшириб кўринг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг.

06.05.202511:23
Охирги вақтда бирон нимани ёзишга одам қўрқиб қолди. Дарров тескари реакция билдирилади. Яна двигател хажми 1 литрлик автомашинанинг утилизация йиғимини 4 баробар ошириб қўйманглар. Электромобилникини пасайтиринглар. Шу мақсадда ёзилди пост. 😁
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz
02.05.202514:08
ТИФ ТНнинг электромобиль кодида таснифланувчи гибрид двигателли автомашиналарга экологик сертификат талаб қилинаётган экан 😂 (уят ҳам қолмади)
Хаммасидан қизиғи, Ўзбекистонда двигателларни Евро даражасини аниқлаб берадиган ускунанинг ўзи йўқ. Бундай сертификат ишлаб чиқарувчи тақдим этган хужжат асосида берилади ва унинг нархи таҳминан 2 млн. сўм.
Энди қўйидаги маълумот билан танишинг: 2016 йилдан бошлаб Хитой давлати ишлаб чиқараётган автомобилларига Евро-5 талабини, 2021-йилдан эса Евро-6 талабини қўйган. Яъни, 2016 йилдан бошлаб Евро-4 ва ундан паст бўлган экологик стандартли автомобиллар ишлаб чиқарилмайди.
Қисқача қилиб айтганда, двигательни ҳеч қандай текширувдан ўтказмасдан, тақдим этилган хужжат асосида Евро даражасини аниқлаб берганлиги учун 2 млн. сўм тўлаб, ҳаводан пул ишлашнинг юқори даражасига етиб келдик.
Ундан кўра ҳамма нотариф чекловларни бекор қилиб, 100% лик божхона божи белгилаб қўя қолселар бўмайдими?! Ташқи савдони тариф билан бошқариш осонроқ бўлармиди дейманда.

22.04.202516:42
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?
Идиш ювиш гели, йогурт, колбаса, ширинликлар... Тошкент туманидаги “Навоий” (Қозоғистон томонидан “Қоплонбек”) чегара ўтказиш пунктидан кираётган ўзбекистонликлар рўзғор учун шу каби маҳсулотларни кўтариб киришмоқда. Kun.uz суҳбатлашган ватандошлар Қозоғистонда нархлар арзонроқлигини айтишди.

22.04.202505:43
2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича этиб белгиланди:
- ҳаво траспортида - 1000 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 3 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)
- темир йўл ва дарё транспортида - 500 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 2 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)
- автомобил (пиёда) ўтказиш пунктларида - 300 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 2 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)
- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 АҚШ доллари; (1 календарь ойда)
- халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 АҚШ доллари.
Бир календарь ой давомида хорижий давлатда 3 ва ундан ортиқ маротаба бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди ва ягона божхона тўлови ундирилади.
Батафсил юқоридаги схемада.

"Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президенти Фармони, 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сонли
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz

07.05.202509:58
ТИФ ТН коди 8802601000
Сертификацияга тушмайди.
Божхона божи: 0%
ҚҚС: 12%
Утилизация йиғими - йуқ.
53 йил олдин Венерага учирилган ярим тоннали “Космос-482” сайёралараро космик аппарат Осиё давлатлари ҳудудига қулаши мумкин.
Аппаратнинг Ерга қулаши 9-11 май кунларига тўғри келиши мумкин. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли эса 0,3-0,5 фоиз оралиғида баҳоланмоқда.
Космик кеманинг бўлаклари топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқада бўлмаслик тавсия этилди. Улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин.

06.05.202511:19
Ғалати парадокс
Ҳажми 1 литргача бўлган бензин двигателли автомашиналар учун 11.25 млн. сўм миқдорида утилизация йиғими тўланса, электродвигателли автомашиналар учун 45 млн. сўм миқдорида ана шундай йиғим ундирилади.
Экологияни асраш, яшил энергияни қўллаб қувватлаш ўрнига, монополлар манфаатини ўйлаймиз...

29.04.202512:00
Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёнлари билан товарлар импортида нотариф чоралар қўлланилмайдиган ҳолатлар.
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz
22.04.202513:18
Товарнинг келиб чиқиш сертификати бўлмаганда 2 баробар импорт божини ундириш амалиёти бекор қилиниши мумкин
Олий мажлис қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан эса энг кўп қулай режимига эга бўлмаган давлатлардан (амалда 57 давлат энг кўп қулай режимига эга) Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлмаганида, импорт божининг 2 карра ошириб қўллаш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

21.04.202505:02
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда санитария-эпидемиология, ветеринария, ўсимликлар карантини, экология, техник тартибга солиш ва техник назоратни бошқа йўналишларида товарлар рўйхатини "гильотина" услубида қисқартириш бўйича қарор қабул қилади, шунингдек, тартиб-таомилларни халқаро амалиётга мувофиқлаштиради, давлат лабараторияларини сотиш бўйича "йўл харитасини" тасдиқлайди.
"Гильотина" (франзузча guillotine)- ўлим жазосини бошини танасидан жудо қилиш шаклида амалга оширишга мўлжалланган механизм.
🕊 @rastamojka_uz
"Гильотина" (франзузча guillotine)- ўлим жазосини бошини танасидан жудо қилиш шаклида амалга оширишга мўлжалланган механизм.
🕊 @rastamojka_uz
19.04.202506:28
⚡️ Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.
20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.
Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.
Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:
I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;
II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.
2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

06.05.202505:17
ҲУРМАТЛИ, ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИ.
Хабарингиз бор, Божхона қўмитаси томонидан “Э-контракт” ташқи савдо ахборот тизими ишлаб чиқилиб, синов тариқасида амалиётга жорий этилди.
Ушбу тизим жорий йил 19 майдан тўлиқ режимда ишга туширилади.
Шу муносабат билан, Божхона қўмитаси томонидан ҳар куни соат 11:00 да видеоконференция шаклида “Э-контракт” тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказиб борилади (идентификатор - 835 8997 0802, код - 363 0770).
Ўқув машғулоти ўтказишдан асосий мақсад - ТИФ иштирокчиларида тизимдан фойдаланиш бўйича етарлича кўникмаларни ҳосил қилиш ва ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашиш.
Шу сабабли, ўқув машғулотларида фаол қатнашишингиз, тизимдан фойдаланиб кўришингиз ва бошқа ТИФ қатнашчиларига ушбу хабарни етказишингиз сўралади.
Мурожаат учун:
Тел: 55-502-76-00 (ички рақам: 78-02; 78-03; 78-04; 78-05; 78-06; 78-07; 78-09);
Телеграм гуруҳ: https://t.me/contractcustoms

“Э-контракт” тизими жорий йил 19 майдан тўлиқ режимда ишга туширилгач бошқа ташқи дастурий таъминотлар ( ВЭД "Контракт”, АИС "Контракт” ва “EXIM” портали) орқали ушбу тизимга маълумот юбориб бўлмайди.
Шу сабабли, ўқув машғулотларида фаол қатнашишингиз, тизимдан фойдаланиб кўришингиз ва бошқа ТИФ қатнашчиларига ушбу хабарни етказишингиз сўралади.
Мурожаат учун:
Тел: 55-502-76-00 (ички рақам: 78-02; 78-03; 78-04; 78-05; 78-06; 78-07; 78-09);
Телеграм гуруҳ: https://t.me/contractcustoms
🕊 @rastamojka_uz
29.04.202511:52
Товарларнинг ТИФ ТН кодни аниқлаш бўйича юзага келгаётган муаммоли холатлар тўғрисида презентация. Бугун Божхона қўмитасида ўтказилган вебинарда Марказий божхона лабараторияси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.
🕊 @rastamojka_uz
🕊 @rastamojka_uz

+1
22.04.202506:32
Ушбу товарларнинг БЮДлари охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда расмийлаштирилади.
Олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади.
Товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

20.04.202518:06
Чемпионлик муборак бўлсин!!!
19.04.202505:49
Фармонга кўра, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:
2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.
Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:
- маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
- барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
- ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

显示 1 - 24 共 223
登录以解锁更多功能。