Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал avatar
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
19.04.202505:13
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди томонидан ўғирлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт I Telegram I Facebook
20.03.202504:52
Лицей ўқувчилари билан учрашув

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.Восиқова номидаги академик лицейда фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьялари Н.Кенжаева, Н.Гулямова, С.Умаровалар иштирокида 2-босқич ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда судларнинг роли, одил судловни амалга ошириш, судьяларни танлаб олишнинг белгиланган мезонлари, юридик иш стажи, судьялар дахлсизлиги, уларнинг ваколатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олдилар.

Сайт I Telegram I Facebook
Принципы экономического судопроизводства

Экономическое судопроизводство играет важную роль в обеспечении законности и защиты прав предпринимателей, юридических и физических лиц в сфере экономической деятельности. Оно строится на ряде принципов, закрепленных в Экономическом процессуальном кодексе (ЭПК) Республики Узбекистан. Эти принципы определяют организацию судебного разбирательства, гарантируют его справедливость, равенство сторон и независимость судей.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook
18.03.202504:11
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Наргиза Турсунова жавоби


Сайт I Telegram I Facebook
Когда причинение вреда не является преступлением?

- Какие условия должны быть соблюдены, чтобы деяние, совершенное в состоянии крайней необходимости, не считалось преступлением?

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook
20.03.202506:51
"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" / Байрам ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси Нозима Абдусаломова фикрлари

Сайт I Telegram I Facebook
20.03.202504:22
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар суди судьяси Гўзал Абдураҳмонова жавоб беради


Сайт I Telegram I Facebook
19.03.202504:01
Жиноят кодексини ўрганамиз

244- 6-модда. Ёлғон ахборот тарқатиш

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, ушбу Кодекснинг 244-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида;

б) жуда кўп миқдорда зарар етказилган ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
18.03.202509:09
Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи по уголовным делам Ташкентского городского суда Мухтарамы Тургуновой о задачах, вытекающих из Закона «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми технологиями».

Сайт I Telegram I Facebook
18.03.202503:44
Жиноят кодексини ўрганамиз

244 - 5-модда. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
17.03.202510:41
Оилаларни мустаҳкамлаш жамият тараққиёти гарови

Муҳтарам Президентимиз ёшлар билан бўлган учрашувларда айнан оилалардаги никоҳдан ажрашиш муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Бу бежизга эмас албатта, чунки ҳар қандай давлатнинг келажак тақдири ва ривожи айнан оила мустаҳкамлиги билан боғлиқдир.

Шу маънода 2023 йил 21 декабрь куни Президентимизнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор асосида 2024 йил 1 февралда оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган “Оила судьялари” ташкил этилди.

Ушбу мавзуда биз Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Жасур Сирожев билан суҳбат қурдик.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят кодексини ўрганамиз

245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш

Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсга нисбатан;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
18.03.202512:18
Судьялар ва ёшлар учрашуви

Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейида судьялар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси ўринбосари М.Хажиев, судьялар А.Шукуров, Г.Адилова ва Г.Эрназаровалар иштирок этишди.

Учрашувда ўқувчиларга суд-ҳуқуқ тизимидаги бугунги ислоҳотлар, соҳада амалга оширилаётган янгиликлар, рақамлаштириш жараёни, унинг афзалликлари борасида зарур маълумотлар берилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, фуқаролик судларида кўрилаётган ишларга тўхтаб ўтилди. Судьялар томонидан лицей ўқувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Муносабат

Судьянинг масъулияти ва бурчи

Маълумки, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлиги ҳамда “судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланиши, бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши” тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Қаҳрамон Мирсафаев - Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
17.03.202510:41
Сайёр судда маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди тергов судьялари Х.Содиқов ва Л.Яхшибоевалар томонидан туманнинг "Латифгузар" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳли иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Унда судьялар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ 6 та иш материаллари кўриб чиқилди. Ишлар моҳиятига тўхталадиган бўлсак, майда безорлик, тиланчилик, фоҳишалик билан шуғулланиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини бажармаслик, жамоат жойида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш, совуқ қурол олиб юриш каби ҳуқуқбузарликларни ташкил этади.

Сайёр судда биринчи марта содир этган ҳуқуқбузарларга жарима, огоҳлантириш, қайта ҳуқуқбузарлик содир этганларга 10 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

Ҳуқуқбузарларга содир этган қилмиши моҳияти тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
20.03.202504:52
19.03.202504:38
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Шаҳноза Иброҳимова жавоби


Сайт I Telegram I Facebook
18.03.202512:18
18.03.202505:19
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида сайёр суд ва учрашув бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Г. Джумаева Бош прокуратура ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчилари иштирокида суд мажлиси олиб борди.

Судья суд мажлисида ҳадя шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби кўрилаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек, суд мажлисидан сўнг тингловчиларга ҳадя шартномаси уни бекор қилиш асослари бўйича тушунтириш берилди.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилиши, агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир.

Бундан ташқари судья томонидан даъво аризаси судга келиб тушиб, ишни қабул қилиб, қўзғатиб, фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаш босқичида судья томонидан қандай ҳаракатлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берди.

Сайт I Telegram I Facebook
Искусственный интеллект в судебной системе: перспективы и вызовы

Современные информационные технологии открывают новые горизонты в самых разных сферах деятельности, в том числе в юриспруденции. Искусственный интеллект (ИИ), обладая огромным потенциалом, способствует модернизации судебных процессов, повышая их эффективность и скорость. Однако наряду с преимуществами внедрение ИИ в правовую систему ставит перед обществом ряд серьезных этических, юридических и технологических вопросов.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook
17.03.202507:52
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати даъвогар Шавкат Тўлагановнинг уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилади

Сайт I Telegram I Facebook
显示 1 - 24 77
登录以解锁更多功能。