O‘zbekiston Respublikasi kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining tegishli buyrug‘i bilan Tadjiyev Abduravuf Xanimkulovich Sirdaryo viloyati kambag‘allikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
Viloyat hokimining tegishli qarori bilan Xudoyberdiyev Sherzod Avazovich Sirdaryo viloyati hokimligi master-rejalarni ishlab chiqish va amalga oshirish bo‘yicha loyiha ofisi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
Viloyat hokimining tegishli qarori bilan Xudoyberdiyev Sherzod Avazovich Sirdaryo viloyati hokimligi master-rejalarni ishlab chiqish va amalga oshirish bo‘yicha loyiha ofisi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
O‘zbekiston Respublikasi kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining tegishli buyrug‘i bilan Tadjiyev Abduravuf Xanimkulovich Sirdaryo viloyati kambag‘allikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. - УзА.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Сардоба тумани мактабларига пресс-тур ташкил этилди.
Дастлабки манзилимиз Сардоба туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. 620 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган.
Энди мобил тўловларда Face IDсиз пул ўтказиб бўлмайди
2025 йил 7 февралдан бошлаб банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида шахсий идентификациядан (Face ID ёки бошқа усуллар орқали) ўтмасдан туриб, картадан картага пул ўтказиш мумкин бўлмайди. Бу талаб Марказий банк томонидан киберфирибгарликка қарши чора сифатида жорий этилмоқда.
Агар фойдаланувчи мобил иловага янги қурилмадан кирса, у парол ва махсус кодни тўғри киритган тақдирда ҳам, шахсий идентификациядан ўтмагунга қадар амалиёт бажара олмайди. 10 февралдан бошлаб бу талабга амал қилмаган банк ва тўлов ташкилотлари фирибгарлик операциялари натижасида мижозларга етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади.
3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади
Ўзбекистонда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.
Шунингдек, республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади.