Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Футболдан иқтибослар avatar
Футболдан иқтибослар
Футболдан иқтибослар avatar
Футболдан иқтибослар
25.04.202519:38
«Бу футбол эмас, ҳокимият.
- Унга Тебас ёқмайди, чунки у унинг хоҳлаганидай иш тутмайди.
- Унга Чеферин ёқмайди, чунки у ҳам унинг хоҳлаганини қилмайди.
- Унга Лоусан ёқмайди, чунки у ҳам унинг истаганини қилмайди.
-  Унга телешарҳловчилар ёқмайди, чунки улар унинг истаганини айтмишмайди.
- Унга ҳакамлик ислоҳоти ёқмайди, чунки бу ислоҳот унинг хоҳлаганидек эмас.

Энди эса, ҳакамлар — Real Madrid TV томонидан доимий танқидлардан чарчаб, баёнот беришганидан кейин, у ўзича реакция билдиряпти:

- Матбуот анжуманига чиқмади.
- «Ла Картуха»даги машғулотни ўтказиб юборди.
- Кубок финалига оид расмий тадбирларга беэътиборлик қилди.
- Кубок финалида иштирок этмаслиги билан қўрқитяпти.
Қаранг, қандай нозиктаъб.

У норозилик билдирмайди — босим ўрнатади.
У шикоят қилмайди — таҳдид қилади.
У баҳслашмайди — жазолайди.
У футболни яхшилашни истамайди — у ўз футболини истайди.
Энг ёмони, кўпчилик бунга йўл қўяётгани ва унга ёрдам бераётганидир»

Хавьер Тебас, Ла Лига президенти Перес ҳақида

@footballsays
«Football - bloody hell»

Алекс Фергюсон

@footballsays
«Мен Декланнинг бунақа жарима тўпи тепишини билмасдим. Ҳатто машғулотларда ҳам ҳеч кўрмаганман»

Вилям Салиба

@footballsays
«Жамоадошларингга улар сенсиз ҳеч ким эканликларини исботла. Аммо ўзингдан кетма, чунки сен ҳам уларсиз ҳеч кимсан»

Раул Гонсалес

@footballsays
«Намоз масжиддан чиққач, ҳаж Маккадан чиққач, Рамазон рўза тугагач бошланади»

Нажиб Фозил

Ҳайит муборак бўлсин!

@footballsays
«Агар Месси бўлганида, 2-3 гол кўпроқ урган бўлардик.

Рафиньянинг ўйиндан олдинги гапларига келсак, биз камтарлигимиз ва меҳнатимиз туфайли уларга дарс бериб қўйдик»

Хулиан Алварес

@footballsays
«Агар яна бир ўғил кўрсам, исмини Криштиану Роналду қўяман. Шунчаки, Роналду мени ота деб чақиради, деб юриш учун :)»

Алехандро Гарначо

@footballsays
«Бернабеуда 90 дақиқа жуда кўп»

Хуанито (1985 йил)

@footballsays
«Деклан Райс аслида 150 миллион фунт туради, лекин атиги 100 миллион тўлашган.

«Арсенал» мухлислари мендан 50 миллион қарз»

Давид Мойес

@footballsays
«Бир куни «Челси»га қарши ўйнаётгандик. Майдон бироз сирпанчиқ эди. Фергюсон менга бир жуфт бутса бериб, шуни кийишимни айтди. Мен хоҳламадим ва ўз бутсаларимда барча айтганларини қила олишимни айтдим.

Ўйин бошланди. Қулай вазиятни сирғаниб кетиб бой бердим. Дарҳол майдон четига бориб бутсамни алмаштирмоқчи бўлдим. Аммо Сэр Алекс ҳамма ортиқча бутсаларни яшириб, майдонга қайтишимни талаб қилди. Ўша ўйин «МЮ» футболкасидаги охиргиси бўлганди. Фергюсоннинг энг катта ютуқларидан бири ҳам шу, у учун майда детал бўлмасди»

Диего Форлан

@footballsays
«Мен билан бирга ўйнаган энг яхши беш ҳужумчи?

Робин ван Перси, Криштиану Роналду, Уэйн Руни, Златан Иброҳимович, Ромелу Лукаку»

Давид де Хеа

@footballsays
«Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин ҳам бош мураббий сифатида қолишга умид қиламан»

Темур Кападзе

@footballsays
«Пеналти тепиш учун тўпни ўрнатдим ва дарвозабонга қарадим. Петр Чех - ҳақиқий монстр. Ортга ўгирилганимда, қаерга тепишим кераклигини аниқ билардим. Фалон бурчакка кучли зарба бераман, қайтара олмайди. Аммо қайрилиб, тўпга яқинлашаётганимда, «йўқ, қайтаради» деган хадик ўтди ва фикримни ўзгартирдим. Бошқа бурчакка тепиб, гол урдим.

Ўйин тугагач, мени допинг-тестга чақиришди. Кирсам, хонада Чех ҳам ўтирган экан. Бироз ноқулай бўлиб турсам, у менга қараб:

- Нега охирида қарорингни ўзгартирдинг, - деди.

- Тушунмадим, нимани?

- Сен бошқа бурчакка тепмоқчи эдингку?

У фақат хаёлимдан кечган ўйларни аниқ тасвирлади. Ҳайрон қолдим. Ўзимни тутишимга, ҳаракатларимга қараб ҳаммасини билганди. Унинг қанақа дарвозабон эканини ўшанда англаб етдим»

Марио Гомес

@footballsays
«Ёзда янги фулбэк олишимиз керак. О’Рэйли ёрдам беряпти, тўғри, аммо у чап қанот ҳимоячиси эмас»

Пеп Гвардиола

@footballsays
«Бу ойлар «Манчестер Сити»даги футболчилик фаолиятимнинг сўнгги ойлари бўлади.

Бу ҳақида ёзиш жуда оғир. Ҳар бир футболчи бу кун албатта келишини билади. Ва мана у келди. Сиз бу ҳақида биринчилардан бўлиб эшитишга лойиқсиз.

Футбол мени сизга, бу шаҳарга, бу клубга, бу одамларга олиб келди. Мен орзуларим ортидан қувиб юрган эдим, лекин бу йўл ҳаётимни бутунлай ўзгартиришини тасаввур ҳам қилмаганман. Бу шаҳар. Бу клуб. Бу одамлар... менга ҳамма нарсани берди. Мен ҳам буни эвазига боримни бердим. Ишонасизми, йўқми, биз ҳаммасига эришдик.

Манчестер фақат фарзандларимизнинг паспортида эмас, балки ундан ҳам муҳими — юрагимизда абадий қолади. Бу жой ҳар доим бизнинг уйимиз бўлиб қолади.

Шаҳарга, клубга, ходимларга, жамоадошларимга, дўстларимизга ва оиламизга ўтган ўн йил учун катта раҳмат.

Ҳар бир ҳикоянинг якуни бор, аммо бу боб — энг яхшиси бўлди.
Келинг, бу сўнгги лаҳзаларни бирга ўтказайлик. Чексиз муҳаббат билан,

Кевин де Брюйне

@footballsays
“Мен Брунонинг қолишини хоҳлайман. Аввал ҳам айтганимдек, энг оғир дамларда ҳам биз АПЛ чемпиони бўлишни орзу қиламиз. Шунинг учун энг яхши футболчилар биз билан қолиши керак.

У 29 ёшда, лекин аслида ёшроқ, зеро ҳар мавсум 50-55 ўйинда майдонда тушмоқда. Гол ва пас бўйича камида 30 очко йиғиб келади. Демак у айнан биз хоҳлаган типдаги футболчи. У ҳеч қаерга кетмайди.

Ҳаммаси назоратимиз остида ва Бруно ҳам бу ерда бахтли эканини ҳис қиляпман, энг муҳими, у бизнинг режа ва мақсадларимиздан хабардор. У ҳеч қаерга кетмайди, буни мен унинг ўзига ҳам айтдим”

Рубен Аморим

@footballsays
«Мен ҳеч кимни ишонишга мажбур қилмадим. Шунчаки, ишонч қанчалик ёрдам беришини эслатдим»

Юрген Клопп

@footballsays
«Очиғи, Винсан Компани қандай қилиб «Бавария» мураббийи бўлиб қолгани тушунарсиз мен учун.

Мен ҳам 2014 йилда «Бёрнли»ни АПЛга олиб чиқдим. 9 миллион сарфладик трансферларга. Тўғри, ўша йили лигадан тушиб кетдик, аммо 33 очко тўплаганмиз. Энди Компанини кўриб чиқамиз - 127 миллион сарфлаб, 24 очко тўплашди.

Қизиқ-да, сен клубни 127 миллион қарзга тиқ ва хотиржам бориб Мюнхенда ишни давом эттиравер. Бу қанақасига бўлади, ақлим етмайди»

Шон Дайч

@footballsays
"Мен илҳом олиш учун 99-йилги ўйинни кўраётгандим. Жамоа чарчаган эди. Ҳисоб 4:2 бўлганда, буни тугади деб ўйлашингиз табиий, лекин бу майдонда ҳеч нарса тугамайди. Бу ерда ҳаммасини иложи бор".
"Бу шунчаки бир моментдир, лекин у кўп нарсани ўзгартира олади. Биз баъзан фақат тактик ва жисмоний жиҳатларга эътибор қиламиз. Лекин бундай лаҳзалар ўйинчиларнинг онгида кўп нарсани ўзгартира олади".

Рубен Аморим

@footballsays
«Одамлар мени бахтсиз деб ўйлашади. Ҳа, қизим 9 ёшда вафот этди. Лекин мен ўзимни бахтли деб ҳис қиламан, чунки у биз билан тўққиз йил бирга бўлди, минглаб хотираларимиз бор, деярли ҳар куни рафиқам билан у ҳақида гаплашамиз, ниманидир эслаймиз. У ҳозир ҳам биз билан»

Луис Энрике

@footballsays
«Шу куни 25 йил олдин укам вафот этганди. Бу сана оиламиз учун жуда оғир кун.

Отам ва онам бугун стадионда эди. Гол уриш ва ғалаба қозониш ажойиб эди»

Жек Грилиш

@footballsays
«Ҳаммамиз ўртага пул ташлаб, Антонини сотиб олишимиз керак»

Иско

@footballsays
“Аввало айтишим керакки, Қирғизистон ва Ўзбекистон бугун уч марказий ҳимоячи билан ўйнади, бу биринчидан. Иккинчидан, агар биз Осиёда ўйнасак, биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқамиз. Осиё футболини юқори баҳолаб юборманглар. Мен Ўзбекистоннинг Корея ёки Япония билан бир гуруҳда ўйнаганини кўрмаганман.

Қирғизистон ва Қатар ўйинини кўрдим. Қатар пиёда юрди, умуман ўйнагиси келмади”

Али Алиев, Қозоғистон терма жамоаси вақтинчалик бош мураббийи.

@footballsays
«Ўша машҳур бурчак тўпини тепаётганимда Шмайхелнинг ҳам жарима майдонига югуриб келаётганини кўрдим.

Хаёлимдан икки нарса кечди. Биринчиси, тўпни айнан у томонга оширишни ўйладим, шунда рақиб футболчилари ичида довдираш пайдо бўлади. Иккинчиси, машғулотлар пайтида, айниқса ёшлигимизда, ёмон узатма амалга оширсак, Шмайхел бизни қаттиқ урушарди. Шундан қўрқдим»

Давид Бекҳэм

@footballsays
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 117
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.