Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DUNYO XABARLARI avatar

DUNYO XABARLARI

ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama

@Dunyo_Xabarlari
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaБер 31, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Бер 31, 2025

Rekordlar

30.03.202517:35
90.7KObunachilar
30.03.202517:35
29Iqtiboslar indeksi
28.02.202517:35
10.3KBitta post qamrovi
28.02.202517:35
10.3KReklama posti qamrovi
31.03.202523:59
1.48%ER
31.03.202523:59
11.34%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
30 БЕР '2506 КВІТ '2513 КВІТ '2520 КВІТ '25

DUNYO XABARLARI mashhur postlari

Бўйи ўсмаётган болаларга ичиринг

Тезда бўйлари ўсиб, ҳушсурат бўлиб улғайишга ёрдам беради

👉 @dunyo_xabarlari
4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё – Европа Иттифоқи биринчи саммити бўлиб ўтди.

Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, «яшил» энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси таъсис этилади

Президент Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида тегишли битим имзоланди.

1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтидир.
🇪🇺🇺🇿 Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Регистон мажмуасида бўлди.

Мазкур обидалар билан танишув чоғида Соҳибқирон Амир Темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этиш борасидаги фаолияти ва ўша даврда Европа давлатлари ҳукмдорлари билан йўлга қўйган дўстона муносабатлари ҳақида маълумот берилди.

Юқори мартабали меҳмонлар ушбу объектлар билан танишув жараёнида айни пайтда Самарқандда бўлиб турган европалик сайёҳлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг бу қадимий шаҳар ҳақидаги таассуротларини эшитди, биргаликда суратга тушди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇱🇮🇷 Тошкентда Исроил парламенти спикери нутқ бошлаганда Эрон делегацияси зални тарк этди.

Эрон парламент делегацияси бош котиби Исроил парламенти спикери нутқига норозилик сифатида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисини тарк этди.

👉 @dunyo_xabarlari
Марказий Осиё—Европа Иттифоқи форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрди.

Кўргазмада Орол экотизимини тиклаш, ҳудуднинг маданий меросини асраб-авайлаш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ноёб ташаббуслар намойиш этилди.

Бу ерда визуал, сенсор ва интерфаол воситалар орқали Оролбўйининг табиий ва маданий бойлиги билан танишиш мумкин.
🇰🇬🇷🇺 Қирғизистон Россия элчисидан Москвадаги фуқаролари таҳқирлангани юзасидан изоҳ талаб қилди

Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширди.

👉 @dunyo_xabarlari
Эслатма: 1 майдан электр энергияси ва табиий газучун тўловлар нарҳи оширилади

Аввалроқ, 1 апрелдан табиий газ учун базавий меъёр 100 кубга туширилган эди.

Демак, буёғига бир ойда 100 куб метргача газ истеъмоли учун 650 сўмдан, 101 дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан тўланади.

1 майдан 200 кWh'гача Электр энергияси учун — 600 сўм (ҳозир 450 сўм);
201 дан 1000 кWh'гача — 1000 сўм (ҳозир 900 сўм) тўланади.

Табиий газ учун 100 кубометрча — 1000 сўм (ҳозир 650 сўм);
101 дан 2500 кубометргача — 1800 сўм (ҳозир 1500 сўм) тўлов қилинади.

👉 @dunyo_xabarlari
31.03.202515:11
Асабни эҳтиёт қилинг

Бир маротаба қаттиқ асабийлашиш кўзни кўрмай қолишига сабаб бўлиши мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари тарихий воқеада иштирок этди — уч давлат чегарасининг туташ нуқтасида Дўстлик стеласи очилди.

Президент иштирокидаги учрашувнинг бош мақсади:
➤ Дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш;
➤ Чегарадош ҳудудларда маданий ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш;
➤ Олий даражадаги фаол ва ишончли алоқаларни давом эттиришдан иборат.

Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.
🇺🇿🇻🇦 Шавкат Мирзиёев ҳам Папа вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Президент Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇸 120 000 киши Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини адо этди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇲🇻🇮🇱 Малдив Исроил фуқаролари учун мамлакатни ёпиқ деб эълон қилди.

Малдив ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги ҲАМАС билан уруши туфайли Исроил фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлашини эълон қилган.

«Қарор Фаластин халқи билан бирдамлигимизни кўрсатиш мақсадида қабул қилинди», деган давлат раҳбари Муҳаммад Муиззу.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇦🇺🇿 «Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиё—Европа Иттифоқи биринчи саммити 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очди.

«Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёни бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», — деди Ўзбекистон президенти.

👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇸🇮🇱🇺🇿 «Фаластин–Исроил низосининг ягона ва адолатли ечими «икки халқ учун — икки давлат» тамойилини рўёбга чиқаришдан иборатдир» — Шавкат Мирзиёев

Президент Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи давомида Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

У, шунингдек, Афғонистонга Марказий Осиё минтақасининг ажралмас қисми ва янги имкониятлар макони сифатида қараш лозим, деб ҳисоблашини қайд этди. Бу борада парламентларнинг кўмагига ишонамиз, деди давлат раҳбари.

👉 @dunyo_xabarlari
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.