Raqobat qo‘mitasi
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
TekshirilmaganIshonchnoma
ShubhaliJoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaMar 07, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Aug 01, 2024Obunachilar
17 640
24 soat
41-0.2%Hafta
44-0.2%Oy
178-1%
Iqtiboslar indeksi
400
Eslatmalar7Kanallardagi repostlar0Kanallardagi eslatmalar7
Bitta postning o'rtacha qamrovi
5 440
12 soat2 397
55.5%24 soat5 4400%48 soat5 944
5.6%
Ishtirok (ER)
0.17%
Repostlar9Izohlar0Reaksiyalar0
Qamrov bo'yicha ishtirok (ERR)
30.77%
24 soat0%Hafta
1.36%Oy
0.48%
Bitta reklama postining qamrovi
5 874
1 soat69511.83%1 – 4 soat2774.72%4 - 24 soat4 90283.45%
24 soat ichidagi barcha postlar
5
Dinamika
5
"Raqobat qo‘mitasi" guruhidagi so'nggi postlar
21.04.202512:30
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ ВА СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
🏛Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Суғурта ташкилотлари ходимлари учун рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқлари, давлат харидларида ва реклама қонунчилиги бўйича ўқув курслари ўтказилди.
Мазкур ўқув курслари қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олди:
⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши,
⏺Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар,
⏺Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби,
⏺Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши,
⏺Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари
➡️ Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
✈️ Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

Автомобиль йўллари қўмитаси
⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши,
⏺Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар,
⏺Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби,
⏺Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши,
⏺Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари
Суғурта ташкилотлари
⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва устун мавқе тушунчаси
⏺Монополияга қарши тадбирлар ва ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби
⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва молиявий жавобгарлик
⏺Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий масалалар
⏺Реклама қонунчилиги ва молиявий хизматлар рекламасига оид талаблар
⏺Рақамли платформаларда устун мавқени баҳолаш мезонлари
➡️ Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
✈️ Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

21.04.202511:00
ТАДБИРКОРГА НИСБАТАН ҲИСОБЛАНГАН НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
🕸 Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фаолияти олиб борувчи “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖнинг “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ “Энергосавдо” филиали Сирдарё бўлинмаси томонидан электр таъминотидан 2,3 мрлд сўмга яқин нореал қарздорлик ҳисобланганлигини юзасидан Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
⬅️Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 239-сон Қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ “Энергосавдо” филиали Сирдарё бўлинмасига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖга нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

21.04.202509:00
РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ УЙ-ЖОЙ ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
🕸 Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг уй-жой ва қурилиш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқда.
Жумладан,
🔝 Фуқаро З.Д. “VATAN FARZANDLARI” МЧЖдан 4 йилга шартнома асосида уй харид қилган ва бир йил давомида тўловларни ўз вақтида амалга оширган. Бир йилдан сўнг оилавий шароити сабабли тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда тўланган пул маблағини қайтариш юзасидан мурожаат қилган. Аммо 230 млн сўмга яқин миқдордаги тўлов истеъмолчига қайтарилмагани учун ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝Фуқаро Н.Р яшаб турган кўп қаватли уйдаги лифт бузилиб қолаётганлиги ва юқори қаватдаги хонадонга чиқиб тушиш қийин бўлаётганлиги, лифтни таъмирлаб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро Ҳ. М. хонадон сотиб олиш учун “GULISTON QURULISH BARAKA” МЧЖ билан шартнома расмийлаштириб, шартномага кўра бошланғич тўлов пулини корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини таъкидлаб, жамият томонидан қурилиш ишлари шартномада кўрсатилган муддатда ниҳоясига етказилмаётганлиги туфайли хизмат кўрсатувчи ҳисоб рақамига тўланган маблағнинг бир қисмини қайтариб олгани, бироқ қолган қисми яъни 22 млн сўмга яқин бўлган маблағи қайтариб берилмаётганлигиюзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро Л.Р. уй-жой сотиб олиш учун “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” МЧЖ билан шартнома имзолагани, унга кўра бошланғич бадал ва тасдиқланган тўловга асосан 52 млн пул маблағларини тўлаганлигини билдирган. Бугунги кундаги ҳолат шартнома шартларига мувофиқ эмаслигидан норози бўлиб, белгиланган муддатда кўп қаватли уйдан харид қилган хонадонни ўз вақтида топширилиши юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро А.Р. хонадон олиш учун “JANUB TARMOQ SANOAT” МЧЖ билан шартнома имзолаб, тўловларни тўлиқ амалга оширади. Аммо мазкур қурилган уй шартномада белгиланган муддатда эгаларига топширилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро Б.А “XAYRI” МЧЖдан шартнома имзолаган бўлиб, шартнома кўрсатилган муддатда турар жойни қабул қилиб олмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро Р.С. ва “HALOL SUT AGRO” МЧЖ имзоланган инвестиция шартнома шартларига мувофиқ, фуқаро ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини аммо қурувчи томонидан хонадонни фуқарога қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан топширмагани, шартномада кўрсатилган хонадон майдони кадастр ҳужжатида кўрсатилган майдондан кам чиққанлиги ва ушбу 14 млн сўмдан зиёд тафовут суммаси қайтарилмаётганлиги юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро “ERNEST-HOLDING” МЧЖдан шартнома асосида хонадон харид қилади. Мазкур шартномага асосан олдиндан 430 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлов амалга оширилганлиги, бироқ жамият томонидан кўп қаватли уй ўз вақтида топширилмагани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Фуқаро “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖ билан 115,0 млн сўмга бир хонали хонадон қуриб бериш ва топшириш юзасидан шартнома имзолайди. Бироқ белгиланган муддат ўтиб кетганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қурувчи ташкилотлар (“VATAN FARZANDLARI”, “YULDUZ”, “GULISTON QURULISH BARAKA”, “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” “JANUB TARMOQ SANOAT” “XAYRI”, “HALOL SUT AGRO”, “ERNEST-HOLDING” ва “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖлар) “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 19 ва 21- моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🕸 Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг уй-жой ва қурилиш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқда.
Жумладан,
📌Андижон вилояти мисолида
🔝 Фуқаро З.Д. “VATAN FARZANDLARI” МЧЖдан 4 йилга шартнома асосида уй харид қилган ва бир йил давомида тўловларни ўз вақтида амалга оширган. Бир йилдан сўнг оилавий шароити сабабли тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда тўланган пул маблағини қайтариш юзасидан мурожаат қилган. Аммо 230 млн сўмга яқин миқдордаги тўлов истеъмолчига қайтарилмагани учун ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Фарғона вилояти мисолида
🔝Фуқаро Н.Р яшаб турган кўп қаватли уйдаги лифт бузилиб қолаётганлиги ва юқори қаватдаги хонадонга чиқиб тушиш қийин бўлаётганлиги, лифтни таъмирлаб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Сирдарё вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Ҳ. М. хонадон сотиб олиш учун “GULISTON QURULISH BARAKA” МЧЖ билан шартнома расмийлаштириб, шартномага кўра бошланғич тўлов пулини корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини таъкидлаб, жамият томонидан қурилиш ишлари шартномада кўрсатилган муддатда ниҳоясига етказилмаётганлиги туфайли хизмат кўрсатувчи ҳисоб рақамига тўланган маблағнинг бир қисмини қайтариб олгани, бироқ қолган қисми яъни 22 млн сўмга яқин бўлган маблағи қайтариб берилмаётганлигиюзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Самарқанд вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Л.Р. уй-жой сотиб олиш учун “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” МЧЖ билан шартнома имзолагани, унга кўра бошланғич бадал ва тасдиқланган тўловга асосан 52 млн пул маблағларини тўлаганлигини билдирган. Бугунги кундаги ҳолат шартнома шартларига мувофиқ эмаслигидан норози бўлиб, белгиланган муддатда кўп қаватли уйдан харид қилган хонадонни ўз вақтида топширилиши юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
📌Қашқадарё вилояти мисолида
🔝 Фуқаро А.Р. хонадон олиш учун “JANUB TARMOQ SANOAT” МЧЖ билан шартнома имзолаб, тўловларни тўлиқ амалга оширади. Аммо мазкур қурилган уй шартномада белгиланган муддатда эгаларига топширилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Жиззах вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Б.А “XAYRI” МЧЖдан шартнома имзолаган бўлиб, шартнома кўрсатилган муддатда турар жойни қабул қилиб олмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Тошкент вилояти мисолида
🔝 Фуқаро Р.С. ва “HALOL SUT AGRO” МЧЖ имзоланган инвестиция шартнома шартларига мувофиқ, фуқаро ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини аммо қурувчи томонидан хонадонни фуқарога қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан топширмагани, шартномада кўрсатилган хонадон майдони кадастр ҳужжатида кўрсатилган майдондан кам чиққанлиги ва ушбу 14 млн сўмдан зиёд тафовут суммаси қайтарилмаётганлиги юзасидан бошқармага мурожаат қилган.
📌Тошкент шаҳар мисолида
🔝 Фуқаро “ERNEST-HOLDING” МЧЖдан шартнома асосида хонадон харид қилади. Мазкур шартномага асосан олдиндан 430 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлов амалга оширилганлиги, бироқ жамият томонидан кўп қаватли уй ўз вақтида топширилмагани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
📌Навоий вилояти мисолида
🔝 Фуқаро “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖ билан 115,0 млн сўмга бир хонали хонадон қуриб бериш ва топшириш юзасидан шартнома имзолайди. Бироқ белгиланган муддат ўтиб кетганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қурувчи ташкилотлар (“VATAN FARZANDLARI”, “YULDUZ”, “GULISTON QURULISH BARAKA”, “GOLD-BUILD-STORY-SERVIS” “JANUB TARMOQ SANOAT” “XAYRI”, “HALOL SUT AGRO”, “ERNEST-HOLDING” ва “MIRONSHOH SITY ZAR” МЧЖлар) “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 19 ва 21- моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
⬅️Шунингдек, қурувчи ташкилотларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

21.04.202507:40
🌐 Ижтимоий тармоқларда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари бўйича хусусий килиника рекламаси тармоқ фойдаланувчилари томонидан танқид қилинган.
🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
🖥 Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “Smart Genetics” МЧЖ клиникаси томонидан жойлаштирилган видеороликда ирсий моноген касалликлар ва хромосома абберациясини аниқлаш учун аҳолини генетик текширувидан кенг фойдаланиши учун реклама бергани аниқланди.
➡️ Хусусан, унда турмуш қурувчи яқин қариндошлар (опа-сингил фарзандлари) ўртасида ўтган генетик текширув ва унинг ижобий натижаси ҳақида маълумот берилган.
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолатни тўлақонли ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмиталаридан тушунтириш ва хулосалар олинди.
✈️ Мазкур хулосаларга кўра, ёшлар ҳақиқатан ҳам ўндан ортиқ лаборатория таҳлилларидан ўтгани ва белгиланган туғма ҳамда ирсий касалликларда патологик ўзгаришлар уларда аниқланмаганлиги, аммо, бугунги кунда тиббиётда оилада соғлом бола туғилишининг 100 фоиз кафолати бўлган универсал генетик тест мавжуд эмаслиги, генетик лабораторияда моноген ирсий касалликлар бўйича бола туғилиши эҳтимоли ва соғломлик прогнозини аниқлаш фақат малакали тиббий генетиклар томонидан амалга оширилиши, тиббий генетика соҳаси мутахассислари яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни қатъиян тавсия этмаслиги, ушбу ҳолатлардан оғир ирсий касалликларга чалинган фарзанд туғилиши хавфи жуда юқори ҳисобланиши маълум қилинган.
📌 Ўз ўрнида, реклама ролигида мутахассисларнинг бу борадаги илмий ва тиббий маълумотлари келтирилмаганлиги жамоатчиликда нотўғри тасаввур шаклланишига сабаб бўлмоқда.
✈️ Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонунчилик талабларининг бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда “Smart Genetics” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди.
🔎 Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан мунтазм равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

🔍 Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”нинг 57-моддасига кўра, қариндошлик туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг — учинчи, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса — тўртинчи даражасида туриши белгилаб ўтилган.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 16-моддасида насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгилаб ўтилган.
✈️ Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонунчилик талабларининг бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда “Smart Genetics” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди.
✈️Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
🔎 Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан мунтазм равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

21.04.202504:50
🔍 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қўмитадаги амалий фаолиятини якунлади.
✈️ Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борди.
✈️ А.Қаюмов фаолияти давомида соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган, тажрибали, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, талабчан, турли масалаларга тезкорлик билан ечим топадиган раҳбар сифатида танилди.
Шунингдек, “Рақобат тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилиниши ва такомиллаштирилишига ўз ҳиссасини қўшди.
✈️ А.Қаюмовни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Қўмита раҳбарияти ва жамоаси.

19.04.202506:59
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.
(📆 14-19 апрель кунлари)
🗓 14 апрель
✅ Молиявий пирамидалардан эҳтиёт бўлинг!
✅ Чет эл фуқаросининг истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоя қилинди;
✅ Гўзаллик ўрнига куйиш. Мижоз сочини бўятаман деб куйиб қолди;
✅ Рақобат қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда;
___
🗓 15 апрель
✅ Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;
✅Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги талабларига мувофиқлигини ўрганмоқда;
✅ Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
✅ Туркий давлатлар ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари халқаро анжумани бўлиб ўтди;
___
🗓 16 апрель
✅ Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди;
___
🗓 17 апрель
✅ Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди;
✅ Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан “PANA UNIQUE” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди;
✅ Ҳамкорлик меморандуми имзоланди;
✅ Ташқи реклама ҳамда ахборот айланиши соҳасини тартибга солиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар;
___
🗓 18 апрель
✅ Бозорларда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар аниқланмоқда;
✅ Ҳуқуқий саводхонлик: - Телекоммуникациялар соҳасида рақобат муҳитини таъминлаш қайси қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади?
✅Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

18.04.202512:16
Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.
Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.
Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.
Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

18.04.202510:21
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.
25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.
“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

18.04.202509:55
Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.
Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.
Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.
- деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.
Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.
“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,
- деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

18.04.202509:50
Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.
- деди Президент.
Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
“Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.
Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир.
Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби “драйвер” тармоқларга катта зарба бериши мумкин”,
- деди Президент.
Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

18.04.202509:45
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.
- деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.
“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.
Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин”,
- деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

18.04.202507:00
#Ҳуқуқий_саводхонлик
❓ ФУҚАРОДАН САВОЛ:
- Телекоммуникациялар соҳасида рақобат муҳитини таъминлаш қайси қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади?
🔝ЖАВОБ:
➡️ Давлат рақобат сиёсатини юритишда аввало, “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига риоя қилинади. Шу билан биргаликда, телекоммуникациялар соҳасида янги таҳрирдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам (27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1015-сон) муҳим роль ўйнайди. Жумладан, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга тегишли бўлиб, қуйидагилар белгиланган:
МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2024 йилдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги 1015-сонли Қонуни.

🔴Телекоммуникациялар соҳасида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи операторлар, провайдерлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек асбоб-ускуналарни тайёрловчилар ва етказиб берувчилар телекоммуникация тармоқларини ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашишнинг тенг имконини қўлга киритадилар.
🔴Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш юзасидан қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни кўради.
🔴Инсофсиз рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
🔴Тегишли давлат органларининг мансабдор шахслари бозор муносабатларига асоссиз равишда аралашганлиги, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир ҳаракатга (ҳаракатсизликка) йўл қўйганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
🔴Яъни, ушбу моддада тадбиркорлик субъектлари ва давлат идоралари ўртасида ҳамда тадбиркорлик субъектларининг бир-бири билан рақобатлашиш жараёнидаги жавобгарликлари қатъий белгиланган.
МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2024 йилдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги 1015-сонли Қонуни.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

18.04.202505:05
Бозорларда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар аниқланмоқда
🇺🇿 Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати юзасидан ваколатли органлар билан ҳамкорликда мониторинг тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
🌫 Хусусан, қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “Юнусобод”, “Авиасозлар” “Сергели” ва “Наврўз” деҳқон бозорларида олиб борилган ўрганишларида савдо расталарида яроқлилик муддати ўтган, яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотлар ҳам сотилаётганлиги аниқланди.
🔝 Жумладан, бозор ҳудудида сифат ва санитария талабларига жавоб бермайдиган мол ва товуқ гўштлари ҳамда уларнинг қиймалари, истеъмолга яроқсиз ва ишлаб чиқариш санаси ўтиб кетган дудланган колбаса, сосиска, сут-тухум маҳсулотлари, банан ва қўлда тайёрланган тузлама маҳсулотлари савдо расталаридан олиб ташланиб, тегишли ваколатли ташкилотларга ахборот киритилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди ва қайта ишлашга юборилди.
🌫 Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Санитария-эпидемиология маркази ходимлари ва бозор маъмурияти билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларига тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
📎 Маълумот учун: Қўмитага жорий йилнинг ўтган даври мобайнида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича 403 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни сотиш бўйича мурожаатлар сони 131 та, яъни 32,5 фоизни ташкил этган.
🗃 Шу каби жами 45 та ҳолат аниқланиб, тадбиркорлик субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган ва айбдор шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, шунингдек, 22 млн. сўмлик яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар савдо расталаридан олиниб, истеъмолчиларга етказилган зарар қоплаб берилган.

17.04.202508:35
🏬 Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама ҳамда ахборот айланиши соҳасини тартибга солиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан бошқарма бош мутахассиси А.Азимов томонидан тегишли маълумотлар берилди.
✈️ Батафсил “NAVOIY MTRK” телеканалида
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
✈️ Батафсил “NAVOIY MTRK” телеканалида
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
17.04.202508:00
ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
🏬Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
✈️Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Батафсил маълумот учун: www.ccprc.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
🤝 Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.
✈️Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Батафсил маълумот учун: www.ccprc.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

Rekordlar
30.01.202517:02
19.1KObunachilar28.02.202523:59
675Iqtiboslar indeksi08.04.202506:58
9.6KBitta post qamrovi29.09.202423:59
9KReklama posti qamrovi07.02.202523:59
5.56%ER28.09.202423:59
76.01%ERRKo'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.